Шартнома№47
«___»________2021 й Тошкентш.
Лот 9118937 ХК«RayevskiyYuriyNikolaevich» раҳбари А.Е.Раевская хусусий корхона Низомига асосан фаолият юритувчи бир томондан «Таъминотчи» деб юритилади, ва иккинчи томондан________________________раҳбари _______________________ўз Низомига асосан фаолият юритувчи, “Ҳаридор” деб юритилади, ушбу шартномани қуйидагича туздилар.
ШАРТНОМАНИНГМАЗМУНИ
“Сотувчи” ушбу шартномага асосан маҳсулотларини етказиб бериш, “Сотиб олувчи” эса уни сотиб олиш тўғрисида ушбу шартномани туздилар.
Шартноманинг умумий баҳоси (4 450 000) Тўрт миллион тўрт юз эллик минг сўм ҚҚСсиз.
ШАРТНОМАНИНГТўЛОВШАКЛИВАТАРТИБИ
Ушбу шартнома имзоланиб, УзР МВҒазначилиги томонидан руйхатга олингандан сўнг “Ҳаридор” шартноманинг умумий суммасидан 30% микдорида суммани олдиндан “Таъминотчи”нинг ҳисоб рақамига 5 банк куни ичида ўтказади.
“Харидори” қолган суммани, яъни шартноманинг умумий суммасидан 70% ини 10 банк куни ичида тақдим этилган счёт-фактуралар асосида амалга оширади.
“Таъминотчи”, “Ҳаридор” томонидан олдиндан 30% миқдоридаги пул маблағи келиб тушган кундан бошлаб, маҳсулотни етказиб беришни бошлайди.
МАҲСУЛОТНИНГ СИФАТИ
Маҳсулотнинг сифати амалдаги ягона давлат стандартларига мувофиқ бўлиши шарт ва юклаш хужжатларига илова қилинадиган сифат гувоҳномаси билан тасдикланади.
Маҳсулот нисифат ва миқдор жиҳатдан кабул килиб олиш “Ҳалк истеъмоли махсулотлари ва техник ишлаб чиқариш маҳсулотларини кабул килиш йўриқномалари” асосида амалга оширилади.
“Таъминотчи” ҳисобрақамига пул келиб тушган кундан сўнг 3 кунлик муддатида “Сотиболувчи”га етказиб бериш билан боғлик бўлган барча ҳаражатларни ўз зиммасига олади.
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Томонлар тузилган шартнома бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни узвактида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
“Таъминотчи” шартномада кўрсатилган талабларга риоя килган ҳолда ўз вактида “Сотиболувчи”га шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб беради.
“Ҳаридор” олинган маҳсулотларини “Таъминотчи”дан олаётган вактида маҳсулотлар микдори оғирлиги, киймати ва сифати бўйича қабул қилиб олиши шарт.
Агар “Таъминотчи”нинг етказиб берилган маҳсулот сифати, миқдори ва бошқа томонлари бўйича келишмовчиликлар юзага келган вақтда, томонларнинг келишучи орқали хал қилинади, агар томонлар ушбу вазиятда келиша олмасалар, у ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
“Ҳаридор” шартномада кўрсатилган маҳсулотларнинг турлари, миқдори ва етказиб бериш муддатларини ўзгартирган тақдирда, “Таъминотчи”нинг ёзма равишда 20 кун ичида ҳабардор қилиш керак.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда амалдаги хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий–хуқуқий базаси тўғрисидаги қонуни ва бошқа конун хужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар буладилар.
“Ҳаридор” шартнома шартларини бузиб, олинган маҳсулотлари учун тўланиши лозим бўлган пулни кечиктириб тўлаши оқибатида ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4% лекин мажбурият бажарилмаган қисмининг 50% дан ошмаган миқдорда пеня тулайди.
“Таъминотчи” шартнома шартларини бузиб, шартномада кўрсатилган муддат ичида “Ҳаридор”ни маҳсулотлар билан таъминламаса, кечиктирилган хар бир кун учун 0,5% микдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пениянинг умумий суммаси мажбурият бажарилган қисмининг 50% дан ошмаслиги лозим.
Шартнома шартларини бузганлик учун жарима ва пеня тўлаш шартнома мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
ФОРС-Мажор
Ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятлар енгиб бўлмас куч таъсирида, яъни (ёнғин,сув тошқини, ерқимирлаши, эпидемия ва уруш бошланиши) бажарилмаса томонлар моддий жавобгарликдан озод бўладилар.
ШАРТНОМАНИНГ БОШКА ШАРТЛАРИ
Ушбу шартнома тарафларнинг ҳар бири учун бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди ва томонларда бир нусхадан сақланади.
Шартнома бўйича тарафлар ўртасидаги низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ушбу шартнома Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Газначилиги томонидан рўйхатга олинганидан сунг кучга киради ва 31.12.2021 йилга қадар амал қилади.