Husniddin baraka trade



Download 29,01 Kb.
Sana12.06.2022
Hajmi29,01 Kb.
#657010
Bog'liq
ШАРТНОМА
биология, 3-ШТ-ЧА-2021-, diskret-amaliy-4-5, O\'quv markaz uchun - Лист1, Segmentlar, Ehtimol amaliy1, Mavzu ko\'p o\'lchovli regressiya, 1654840398

Махсулот етказиб бериш тугрисида № ____ -сонли
ШАРТНОМА
Тошкент шахри “____” ___________ 2022 йил

Биз, "HUSNIDDIN BARAKA TRADE" MЧЖ номидан кейинги уринларда «Махсулот етказиб берувчи» деб юритилувчи, жамият Низоми асосида иш юритувчи рахбари Х.Н.Абдуллаев бир томондан, хамда __________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________ «Сотиб олувчи» деб юритилувчи, иккинчи томондан, куйидаги шартномани туздик:


1. ШАРТНОМАНИНГ МОХИЯТИ


1.1. «Махсулот етказиб берувчи» куйида курсатилган махсулотларни тайёрлаш ва етказиб бериш, «Сотиб олувчи» эса махсулотларнинг нархини тулаб, кабул килиб олади:





Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Баҳоси, сўм

Умумий баҳоси, сўм





































1.2. Шартноманинг умумий киймати: ______________________________________________________


1.3. Шартноманинг киймати катъий белгиланган хисобланмайди. Унинг киймати расман етказиб берилган махсулотларга караб узгариши мумкин.

2. ТУЛОВ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


2.1. «Сотиб олувчи» шартнома имзолаган кундан бошлаб 30 (уттиз) банк иш куни ичида махсулот учун олдиндан 100 фоиз туловни пул утказиш йули билан «Махсулот етказиб берувчи»нинг хисоб ракамига тулайди.
2.2. Махсулот учун олдиндан тулов шартнома икки томонлама имзоланган кундан бошлаб 30 (уттиз) банк иш кун ичида «Махсулот етказиб берувчи»нинг хисоб ракамига келиб тушмаса, «Махсулот етказиб берувчи» шартномада белгиланган махсулотни «Сотиб олувчи»га бермасликка ёки махсулотнинг бахосини узгартиришга хакли.
2.3. Махсулот учун 100 (юз) фоиз тулов амалга оширилгач, «Махсулот етказиб берувчи» махсулотни топширади, «Сотиб олувчи» эса махсулотни кабул килиб олади. Ишончли шахc билан «Махсулот етказиб берувчи» уртасида хисоб-фактура расмийлаштирилади хамда махсулот топширилади ва кабул килиб олинади.
2.4. Шартноманинг умумий киймати юкоридаги хисоб-фактура оркали ёпилади.

3. МАХСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


3.1. «Махсулот етказиб берувчи» уз хисоб ракамига махсулот учун олдиндан тулов келиб тушган кундан бошлаб 30 (уттиз) банк иш куни ичида «Сотиб олувчи»га махсулотни топширади.
3.2. Махсулот тури «Сотиб олувчи» томонидан «Махсулот етказиб берувчи»нинг сотув дуконидан танланади.
3.3. Махсулот «Махсулот етказиб берувчи»нинг манзилида топширилади. Манзил: Тошкент шахри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 156А-уй.
3.4. Махсулот «Сотиб олувчи»нинг автотранспортида олиб кетилади.

4. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. «Махсулот етказиб берувчи»нинг мажбуриятлари:
4.1.1. Шартноманинг 1.1-бандида курсатилган махсулотни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда «Сотиб олувчи»га топшириш;
4.1.2. Товарни шартнома шартларига жавоб берадиган микдорда ва сифатда, шунингдек кадокларга ёки махсус урамга жойлаштирилган холда топшириш;
4.2. «Сотиб олувчи»нинг мажбуриятлари:
4.2.1. Шартноманинг 2.1-бандида курсатилган муддат ва шартларда махсулот учун туловни олдиндан амалга ошириш;
4.2.2. Шартноманинг 1.1-банди ва иловада курсатилган махсулотни хамда унга тегишли барча хужжатларни кабул килиб олиш;
4.2.3. Кабул килиб олинган товарни 1 (бир) кун ичида куздан кечириш. Товарнинг мазкур шартнома талабларига мос келмаслиги аникланган такдирда, «Сотиб олувчи» товарни кабул килиб олган кунидан бошлаб 1 (бир) банк иш куни ичида «Махсулот етказиб берувчи»га аникланган номувофикликлар хакида маълумотларни акс эттирувчи хабарнома (рекламация) юборади;
4.2.4. «Сотиб олувчи» махсулот кабул килиб олган вактдан бошлаб уни уз манзилига ёки узи хохлаган бошка жойга олиб бориш ва тушириш билан боглик барча харажатларни уз хисобидан амалга оширади.

5. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган ёки тулик етказиб берилмаган холларда «Махсулот етказиб берувчи» «Сотиб олувчи»га кечиктирилган хар бир кун учун шартнома кийматининг 0,4 фоизи микдорида жарима (пеня) тулайди, бирок бунда жариманинг жами микори шартнома кийматининг 40 (кирк) фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. Туланган жарима шартнома мажбуриятларини бузган томонни товарларни етказиб бериш муддатини кечиктириш ёки тулик етказиб бермаслик окибатида етган зарарни коплашдан озод этмайди.
5.2. Етказиб берилган товарларнинг ассортименти ва сифати мавжуд стандартлар, техник шартлар ва намуналарга (эталонларга) хамда конун хужжатларида ёки ушбу шартномада белгиланган бошка мажбурий шартларга мос келмаса, «Сотиб олувчи» товарларни кабул килиш хамда уларнинг хакини тулашни рад этиб, «Махсулот етказиб берувчи»дан ассортименти ва сифати курсатилган даражада булмаган товарлар кийматининг 20 (йигирма) фоизи микдорида жарима ундириб олишга, агар товарларнинг хаки тулаб куйилган булса, белгиланган тартибда туланган кийматни кайтаришни талаб килишга хаклидир. Ассортименти ва сифати курсатилган даражада булмаган товарларни етказиб берганлик учун «Махсулот етказиб берувчи»дан акцептсиз тартибда жарима ундириб олинади.
5.3. «Сотиб олувчи» етказиб берилган товарлар хакини уз вактида туламаганлиги учун «Махсулот етказиб берувчи»га утказиб юборилган хар бир кун учун кечиктирилган тулов кийматининг 0,4 фоизи микдорида, аммо шартнома кийматининг 40 (кирк) фоизидан ортик булмаган микдорида жарима тулайди.
5.4. Томонларнинг жавобгарлик холатлари Узбекистан Республикасининг «Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хукукий базаси тугрисида»ги Конуни буйича куриб чикилади.

6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ КИЛИШ МУДДАТИ,


УНИ УЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР КИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Шартноманинг амал килиш муддати шартнома икки томонлама имзоланган кундан бошлаб, 31 декабрь 2022 йилгача деб белгиланади.
6.2. Ушбу шартномага киритиладиган хар кандай узгариш ва кушимчалар ёзма равишда расмийлаштирилган ва томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган такдирда хакикий хисобланади.
6.3. Шартномани муддатидан олдин бекор килишга томонларнинг келишувига мувофик ёки Узбекистан Республикасининг амалдаги конун хужжатларида назарда тутилган асосларга кура, етказилган зарарлар копланган холда йул куйилади.

7. НИЗОЛАРИИ ХДЛ КИЛИШ ТАРТИБИ


7.1. Ушбу шартнома буйича ёки у билан боглик холда тарафлар уртасида келиб чикадиган барча низолар ёзма талабнома билдириш йули билан, белгиланган тартибда хал этилади.
7.2. Билдирилган талабномага конунда белгиланган 15 (ун беш) кун муддат ичида жавоб олинмаган ёки талаблар каноатлантирилмаган такдирда, узини хукуки поймол килинган деб хисобловчи томон низони хал килиш учун даъво аризаси билан Тошкент шахар иктисодий судига мурожаат килишга хакли.

8. БОШКА ШАРТЛАР


8.1. Шартнома бир хил юридик кучга эга булган икки нусхада тузилган булиб, томонларда бир нусхадан сакланади.
8.2. Томонлар бир-бирннинг ёзма розилигисиз шартнома ва унинг шартлари юзасидан хеч кандай хукукий харакатни амалга ошириши мумкин эмас.

9. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ


«МАХСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ» «СОТИБ ОЛУВЧИ»

“HUSNIDDIN BARAKA TRADE” МЧЖ Ф.И.Ш__________________________________


Тошкент ш.Чилонзор тумани, Бунёдкор _________________________________________
шох кўчаси, 156А-уй, 70-блок, 25-дўкон _________________________________________
х/р: 20208000901015698001 _________________________________________
АТБ Узсаноатқурилишбанк марк.амалиёт фил. _________________________________________
МФО: 00442 ИНН: 306 117 774
Рахбар: ___________ Ҳ.Н.Абдуллаев Имзо: ________ ________________________

Download 29,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
guruh talabasi
nomidagi toshkent
O’zbekiston respublikasi
o’rta maxsus
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
davlat pedagogika
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
vazirligi muhammad
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
toshkent davlat
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
vazirligi toshkent
fanidan tayyorlagan
saqlash vazirligi
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
sertifikat ministry
vaccination certificate
haqida umumiy
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti