Ызбекистон Республикаси Соли= тизими ва унинг шаклланиши



Download 198 Kb.
bet1/9
Sana23.02.2022
Hajmi198 Kb.
#120028
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлатнинг бюджет-солиқ тизимиf


Давлатнинг бюджет-солиқ тизими

Режа:




  1. Солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби.

  3. Тўғри ва эгри солиқлар.

  4. Умумдавлат солиғи ҳамда маҳаллий солиқ ва йиғимлар.

  5. Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ва йиғимлар.

  6. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари.


Солиқ тизимининг моҳияти ва аҳамияти. Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади. Бу таъриф солиқ тизимини кенг маънода тушунишдир. Солиқ қонунчилигида солиқ тизими тор маънода талқин қилиниб, бир хил моҳиятга эга бўлган ва марказлашган пул фондини ташкил этадиган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғиндиси солиқ тизими деб аталади. Солиқ тизимига нисбатан бундай ёндашувни айрим адабиётларда ҳам келтирилганлигини таъкидлаш ўринли. қайд этилган таърифда солиқ ва йиғимлар ягона моҳият, яъни «мажбурий характерга эга бўлган муносабат» ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ниҳоят бюджетга тушишлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон Республикаси солиқ Кодекси мазмунига мос келади. Шу ерда баҳсли масала ҳам мавжуд, яъни давлатнинг бюджетдан ташқари фондларига (пенсия, ижтимоий суғурта, бандлик, йўл фондлари ва бошқалар) тўловларни ҳам мажбурийлик нуқтаи назардан солиқ тизимига киритиш муаммоси мавжуд.1
Солиқлар бўйича изланишлар олиб борган айрим муаллифларнинг солиқ тизимига ёндашуви бошқача. Солиқ тизимига хусусан солиқлар ёки уларга тенглаштирилган тўловлар тизими (мажмуи) сифатида қараш мумкин эмас. Солиқ солишнинг муҳим шарт-шароитларига қуйидагилар киради: солиқларни белгилаш ва амалга киритиш тартиби, солиқларнинг турлари, уларни бюджет даражалари ўртасида тақсимлаш тартиби, солиқ назоратини амалга ошириш шакллари ва услублари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, улар манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари, солиқ муносабатлари иштирокчиларининг жавобгарлиги2 ва шу бирга ушбу элементлар солиқ тизимининг таркибий унсурлари эканлигини таъкидлайди ва солиқ тизими деганда ана шу элементларнинг мажмуасидан иборат бўлган ва улар ўртасидаги муносабатлар мажмуасидан келиб чиқиб ифодалаш мумкин.
Умуман олганда солиқ тизимини таркибан солиққа тортиш тамойиллари, солиқ сиёсати, солиққа тортиш тизими, солиқ механизми кабиларга ажратиш мумкин. Ушбу элементлар бевосита мамлакатда амал қилаётган солиқларнинг таркибини белгилаб беради.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish