Ызбекистон Республикаси Соли= тизими ва унинг шаклланиши


Солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби



Download 198 Kb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi198 Kb.
#120028
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Давлатнинг бюджет-солиқ тизимиf

Солиқ тизимини гуруҳлаш тартиби. Солиқ тизимининг асоси бўлган солиқлар ўзига хос хусусиятларига, бир қатор белгиларига кўра гуруҳланади. Солиқларнинг гуруҳланиши уларнинг объектига, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига, ундирилиш усуллари, пайдо бўлишига (субъектига), бюджетга йўналтирилишига ва бошқа белгиларига кўра уларнинг таснифланишидир.
Солиқларни бундай тартибда гуруҳларга ажратишдан мақсад уларни тақсимлаш тамойилларини белгилашда, уларнинг солиқ функция ва вазифаларини қай даражада бажараётганлигини баҳолашда, умуман олганда давлат бюджетини доимий равишда ва мунтазам даромадлар билан таъминлашда, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини чеклаб қўймасдан фаолият кўрсатиши учун солиқларнинг ҳар томонлама илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилишдан иборат.
Тарихан солиқлар ижтимоий-иқтисодий тузилишига қараб ёки бошқача қилиб айтганда ундириб олиш манбасига қараб икки гуруҳга тўғри ва эгри солиқлар гуруҳларига бўлинади. Солиқларни белгилайдиган ва улардан тушган маблағни тасарруф этишига, яъни бюджетга ўтказиш нуқтаи-назаридан солиқлар умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлинади. Шунингдек солиқлар пайдо бўлиш манбаига кўра юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқларга бўлинади. Солиқларнинг қайд этилган гуруҳларга ажартиб ўрганишни алоҳида савол сифатида кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.
Шу ўринда солиқларни гуруҳлашнинг айрим турларини кўриб чиқамиз. Солиқларни объекти ва иқтисодий моҳияти бўйича гуруҳлаш иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсир кўрсатишни ўрганишнинг илмий ва амалий услубидир.
Солиқлар солиққа тортиш объектига қараб уч гуруҳга бўлинади:
1. Оборотдан олинадиган солиқлар. Бунда солиқлар хўжалик юритувчи субъектларнинг бевосита оборотидан ундирилади, уларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, божхона божлари, йиғимлари ва бошқалар киради.
2. Мол-мулк қийматларидан олинадиган солиқлар. Бундай солиқлар солиқ тўловчи субъектлар тасарруфида мавжуд бўлган мол-мулкдан, ердан ва бошқаларга нисбатан белгиланадиган солиқлардан иборат.
3. Даромаддан олинадиган солиқлар. Бунга юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва бошқалар киради.
Мамлакатимизда амал қилаётган солиқларнинг айримлари кохоналар хўжалик фаолиятининг охирги молиявий натижасидан бюджетга тўланадиган аксарият солиқлар ва мажбурий тўловлар келгуси давр харажатлари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшилади (ер солиғи, мол-мулк солиғи, ва бошқалар). Шу ўринда солиқларни гуруҳлашнинг асоси ҳисобланган, уларни хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига таъсир этишига қараб қуйидагиларга ажратишимиз мукин:
1. Товар (иш, хизмат) лар оборотидан тўланадиган солиқлар. Бундай солиқларга асосан эгри солиқлар киради, яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, божхона божлари.
2. Ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган солиқлар: пенсия фондига ажратмалар, касаба уюшмалари федерациясига ажратмалар, бандлик фондига ажратмалар ва бошқалар.
3. Давр харажатларига киритиладиган солиқлар: мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқалар.
4. Корхоналар фойдасидан тўланадиган солиқлар: даромад (фойда) солиғи, инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ ва бошқалар.



Download 198 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish