Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Йўл иншоотлари ҳудудида автомобилни бошқариш. 
Темир йўл 
кесишмаларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари энг оғир 
оқибатлар билан тугашини барча ҳайдовчилар жуда яхши била-
дилар. Бундай турдаги йўл-транспорт ҳодисалари, асосан, кесиш-
мада шароитни баҳолай билмаслик ёки йўл ҳаракати қоидалари 
талабларини қўпол равишда бузиш оқибатида содир этилади. 
Қаттиқ қопламали йўлларда қурилган кўприклар мустаҳкам 
иншоот ҳисобланади. Мабодо, уларнинг юк кўтариш қобилияти 
чекланган бўлса, бу ҳақда йўл белгилари ҳайдовчиларни огоҳланти-
ради. Тупроқли йўлларда қурилган кўприклар одатда ёғочдан 
бўлиб, уларнинг юк кўтариш қобилияти номаълум бўлади. Бундай 
кўприклардан ўтишдан олдин ҳайдовчи тўхтаб яқинлашув йўллари 
ҳолати, кўприкнинг мустаҳкамлиги ва юк кўтариш қобилиятини 
аниқлаши лозим. Ёғоч кўприкларнинг элементлари қалинлиги (йўғон-
лиги)га қараб кўприкнинг юк кўтариш қобилияти аниқланади. 
Шатакка олишда автомобилни бошқариш. 
Шатакка олувчи 
автомобиль, улагични улаш учун орқага юргизишда ҳайдовчи 


480 
шунга эътибор бериши керакки, улагич уланган пайтда автомобил-
лар бир тўғри чизиқда туриши керак. 
Шатакка олинувчи автомобилнинг тормоз тизими пневматик 
юритмали бўлса, ҳаво босимини таъминлаш учун унинг двигатели 
ишлатиб қўйилади. Руль бошқармасида гидрокучайтиргичи бўлган 
автомобилларнинг двигатели ишламаса, уларни узоқ масофага 
шатакка олишга йўл қўйилмайди. Чунки бунда рул механизмига куч 
сезиларли даражада ошади. 
Йўл ҳаракати қоидалари талабига асосан, шатакка олиш 
эгилувчан улагич (пўлат арқон, занжир), қаттиқ улагич (учларида 
қулоғи бор ичи бўш труба) ёки қисман юклаш усули билан амалга 
оширилади. 
Ҳар қандай усулни қўллаганда ҳам ҳайдовчи шатакка олинувчи 
автомобилнинг огоҳлантирувчи ишораларини атрофдагилар бе-
малол кўра олишларини таъминланиши керак.
Тормоз тизими ишдан чиққанда автомобилни бошқариш. 
Авто-
мобилни хавфсиз бошқаришни таъминлашда энг асосий омиллардан 
бири тормоз тизимининг ишончли ишлаши билан таърифланади. 
Агар ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида тормоз тизимида носозлик-
лар пайдо бўлганини сезиб қолиб, автомобилни мажбурий тўхтата 
олмаса, аввало у ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Чунки бундай 
пайтда ҳайдовчи ўзини йўқотиб қўйган тақдирда у тан аҳволда 
қолиши, натижада бирдан пайдо бўлган бундай мураккаб вазиятда 
бажариши лозим бўлган амалларни бажара олмаслиги ва бу билан 
ўзини ҳамда атрофидаги ҳаракат қатнашчиларини хавф остида қол-
дириши, оқибатда эса йўл-транспорт ҳодисасини содир қилиши 
мумкин. Ўзини қўлга олган ҳайдовчи вазиятни тезда баҳолаши ва 
атрофдаги ҳаракат қатнашчиларига зарар етмаган ҳолда дастлаб 
фалокат чироқларини ёқиши, сўнг автомобилнинг тезлигини камай-
тириш чораларини кўриши лозим. Бунда қуйидаги усуллардан 
фойдаланади: 

агар тормоз тизимидаги ишчи тормоз ишдан чиққан бўлса, 
тормоз тизимининг бошқа турларидан, жумладан эҳтиёт ёки 
ёрдамчи ҳамда тўхтаб туриш тормозларидан фойдаланиш лозим; 

агар ушбу тизимлар ҳам самара бермаса, узатмалар қутиси-
нинг паст узатмаларини улаб, автомобиль тезлигини двигателни 
айлантириш ҳисобига секинлатиш усулини қўллаш ҳам яхши 
самара беради; 


481 

атрофда ҳаракат қатнашчилари бўлмаган тақдирда ҳайдовчи 
автомобилни аста-секин йўлнинг ўнг томонига олиши ва иложи 
борича автомобилни ён томони билан йўлнинг четидаги бирон-бир 
тўсиққа (бордюр, дарахт, йўл четидаги ариқчалар ва бошқа шу 
кабиларга) уриб тўхтатиш чорасини кўриши керак; 

тоғли йўлларда, довонда тик нишабликдан тушиб келаёт-
ганда тормоз тизими ишдан чиққанда автомобилни тўхтатишнинг 
иложи бўлмаса, 5.40 «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўл»га 
кириш ҳам тавсия этилади. 
Автошина ёрилганда ва ғилдирак чиқиб кетганда ҳайдовчининг 
ҳаракатлари.
Ҳаракатланишда ҳайдовчини тан аҳволда қолдира-
диган мураккаб вазиятлардан яна бири автомобиль шинасининг 
бирдан ёрилиши ёки ғилдираклардан бирининг чиқиб кетишидир. 
Бундай вазиятда ҳам дастлаб ҳайдовчи ўзини йўқотмаслиги ва 
иложи борича автомобилни секинлатиб тўхтатиши зарур. Тоғли 
йўлларда, довонда тик нишабликдан тушиб келаётганда автошина 
ёрилганда ёки ғилдирак чиқиб кетганда, тўхтатишнинг иложи 
бўлмаган тақдирда ҳам, ахборот-ишора йўл белгилари гуруҳига 
кирувчи 5.40 «Фалокатли ҳолатлар учун кириш йўл»га кириш 
бундай тан вазиятда ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда яхши 
самара беради. 
Рул бошқармаси ишдан чиққанда ҳайдовчининг ҳаракатлари. 
Автомобилнинг рул бошқармаси ишдан чиқиши ҳам ўта хавфли 
вазиятларни келтириб чиқаради. Чунки бунда автомобилнинг ҳара-
кати ҳайдовчига бўйсунмай қолади. Айниқса, автомобиль юқори 
тезликда ҳаракатланганда рул бошқармасининг носоз ҳолга келиши 
йўл-транспорт ҳодисаси бўлиш эҳтимолини кучайтиради. Бундай 
вазиятларда ҳайдовчи зудлик билан автомобилни ён-атрофдаги 
ҳаракат қатнашчиларга зарар етказмаган ҳолда аста-секин тормоз-
лаб, тўхтатиши зарур. Сўнг ҳаракат қатнашчиларига халақит бер-
маслик учун автомобилни йўлнинг ўнг томонига суриб бориб, йўл-
нинг қатнов қисмини бўшатиши ва рул бошқармасидаги носозлик-
ларни бартараф этиши керак. Агар ундаги носозликларни бартараф 
этиш имкони бўлмаса, автомобилни фақатгина тўлиқ ёки қисман 
ортиш усули билан шатакка олиб, яқин орадаги автомобилларга 
техник хизмат кўрсатиш жойларига олиб бориш керак. 
Автомобилда ёнғин чиққанда ҳайдовчининг ҳаракатлари. 
Бизга 
маълумки,
 
автомобиль ва унинг деталлари ёнувчанлик қобилияти 


482 
юқори ҳисобланади. Шунинг учун бундай вазиятларда ҳам ёнғинни 
бартараф қилиш учун ҳайдовчи тезкорлик ва катта масъулият билан 
ҳаракат қилиши лозим. 
Автомобилдан ёнғин чиққанда ҳайдовчи ҳаяжонланмаслиги, 
дарҳол электр ва таъминот тизимларини ўчириши, ёнғинни бар-
тараф этиш учун ўт ўчириш мосламаси ёки бошқа воситалардан 
фойдаланиши керак. 
Ҳайдовчи ёнғинни бартараф этгандан сўнг ёнғин келиб чиқиш 
сабабларини аниқлаши, носозликларни бартараф этиш чораларини 
кўриши ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этиб, ундаги но-
созликларни бартараф этгандан сўнг ҳаракатланишни давом 
эттириши мумкин.
Агарда ҳайдовчида ёнғинни бартараф этиш имконияти мавжуд 
бўлмаса, у зудлик билан автомобилда портлаш мумкин бўлган 
хавфли вазият пайдо бўлишини инобатга олиб, ундан иложи борича 
узоқроқ бўлган масофага қочиши зарур. Шу билан биргаликда 
ҳайдовчи бу ҳақда атрофдаги ҳаракат қатнашчиларига ҳам хабар 
қилиши лозим. 
Автомобилга юқори кучланишли электр сими текканда 
ҳайдовчининг ҳаракатлари. 
Автомобилга юқори кучланишли электр 
сими текканда ҳайдовчи биринчи навбатда ишга тушириш тизи-
мини ўчириши керак. Юқори кучланишли электр сими автомобилга 
теккан вақтда ҳайдовчи автомобиль салонида бўлса, у электр ўтка-
зувчан қобилиятига эга бўлган деталларга тегмасдан автомобилдан 
чиқиш чораларини кўриши зарур. Сўнгра қуруқ тахта ёки диэлек-
трик материаллар билан юқори кучланишли симни автомобилдан 
олиши ҳамда автомобилдаги зарядни ўтказгич ёрдамида ерга ўтка-
зиб юбориши керак. Шу билан бирга, ҳайдовчи бундай вазиятларда 
автомобилнинг электр қисмларида қисқа туташув натижасида ёнғин 
чиқиши мумкинлигини инобатга олиб, унинг олдини олиши, 
автомобилнинг электр манбалари (аккумулятор, генератор ва ҳ.к.) 
ҳолатини назорат қилиши, агарда носоз ҳолга келган бўлса, уларни 
алмаштириш чораларини кўриши керак.
Автомобилни чақмоқ урганда ҳайдовчининг ҳаракатлари. 
Автомобилни чақмоқ урганда ҳам, юқоридаги каби, автомобилни 
ўтказгичлар ёрдамида зарядсизлантириб, электр манбаларини 
назорат қилиши, агарда автомобилнинг ушбу қурилмалари яроқсиз 
ҳолга келган бўлса, уларни алмаштириш лозим.


483 
Ҳозирги кунда автомобилларда содир бўладиган ёнғинларни 
таҳлил қиладиган бўлсак, улар асосан электр симларининг қисқа 
туташуви ва ёнилғи тизимидаги носозликлар туфайли келиб чиқади. 
Шунинг учун автомобилнинг электр симларини ўзбошимчалик 
билан алмаштириш ёки билмаган ҳолда таъмирлаш ҳамда корхона 
томонидан ўрнатилган тавсифномаларни, яъни жиҳозлашларни 
бузиш ёки унга ўзгартиришлар қилиш қатъиян тақиқланади. 
Юқоридаги барча ҳолатлардан шуни таъкидлаш лозимки, 
ҳайдовчи оддий ва мураккаб шароитларда ёки, қисқа қилиб айта-
диган бўлсак, ҳар қандай шароитларда ўзини йўқотиб қўймаслиги, 
автомобилни бошқараётганда бошқа шахсларга ва жамиятга 
зарарли оқибатлар келтирмаслик учун ўз ўрнини билган ҳолда, 
керак бўлса, замонавий техник воситалар, адабиётларни (техника 
хавфсизлиги бўйича) ўрганиб бориши керак.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish