Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари


-§. Йўл шароитлари ва заруриятдан келиб чиқиб, йўлга



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

32-§. Йўл шароитлари ва заруриятдан келиб чиқиб, йўлга 
чиқишни режалаштириш 
 
«Автомобиль – Ҳайдовчи – Йўл – Пиёда – Муҳит» тизимида 
асосий бўғинлардан бири – йўл. Чунки йўл бўлмаса ёки у 
автомобилнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун тегишли талабларга 
жавоб бермаса, автомобилни хавфсиз бошқариш ҳақида гапирмаса 
ҳам бўлади.
Мамлакатнинг йўл тармоғи 3 га бўлинади: 

умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари; 

шаҳар йўллари; 

корхоналар йўллари. 
Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуйидагилар 
бўлинади:

умумдавлат;

вилоят;

маҳаллий йўллар.
Бу йўллар Республика автомобиль йўллари давлат ҳиссадорлик 
компанияси қарамоғида бўлади.
Шаҳар автомобиль йўллари тегишли ҳокимиятларнинг комму-
нал ташкилотлари қарамоғида бўлади.


484 
Корхона автомобиль йўллари жамоа хўжаликлари, саноат 
корхоналари ҳудудида жойлашган бўлиб, уларни шу корхоналар 
қуради ва фойдаланади. 
Автомобиль йўллари ҳаракат интенсивлиги (вақт бирлиги 
йўлнинг кесимидан ўтадиган автомобиллар сони) уларнинг умумий 
йўл тармоғида тутган ўрнига қараб тоифаларга бўлинади.
Ҳисобий ҳаракат интенсивлигини аниқлашда, бошқа турдаги 
автомобиллар шартли равишда енгил автомобилларга айлантириб 
олинади. Бу қуйидагича бўлади: 
Енгил автомобиль ...............1,0 
Аравачали мотоцикл.......0,75 
Мотоцикл ва мопедлар......0,5 
Автобуслар..........................2,0 
Трамвайлар.........................2,5 
Троллейбус...........................3,0 
Юк автомобиллари юк кўтариш қобилияти 
тоннада: 2 т……………..…1,5 
6 т…………..……2,0 
8 т……………..…2,5 
14 т дан кўп…..…3,5 
Автопоездлар юк кўтариши: тонна 
12 т………………3,5 
20 т………………4,0 
30 т………………5,0 
30 т дан кўп……..6,0 
Iа тоифадаги йўллар – умумдавлат (халқаро) магистрал 
автомобиль йўллари. Бу йўлларда автомобилларнинг бир кунлик 
оқими 14000 тадан ортиқни ташкил этади. 
Iб тоифадаги йўллар – умумдавлат, вилоят миқёсидаги (Iа 
тоифасига кирмайдиган) автомобиль йўллари. Бу йўлларда ҳам 
ҳаракатланаётган автомобилларнинг бир кунлик оқими 14000 тадан 
ортиқни ташкил этади. 
II тоифадаги йўллар – умумдавлат, вилоят миқёсидаги (Iб 
тоифасига кирмайдиган) автомобиль йўллари. Бу йўлларда авто-
мобилларнинг бир кунлик оқими 6000 тадан 14000 тагачани ташкил 
этади. 
III тоифадаги йўллар – умумдавлат, вилоят миқёсидаги (II 
тоифага кирмайдиган) автомобиль йўллари. Бу йўлларда ҳара-
катланаётган автомобилларнинг бир кунлик оқими 2000 тадан
6000 тагачани ташкил этади. 
IV тоифадаги йўллар – республика, вилоят ва маҳаллий (Iа, II, 
III тоифасига кирмайдиган) автомобиль йўллари. Бу йўлларда 
ҳаракатланаётган автомобилларнинг бир кунлик оқими 200 тадан 
1000 тагачани ташкил этади. 


485 
V тоифадаги йўллар – маҳаллий (III, IV тоифасига кирмайди-
ган) автомобиль йўллари. Бу йўлларда ҳаракатланаётган автомо-
билларнинг бир кунлик оқими кўпи билан 200 тагачани ташкил 
этади. 
Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун автомобиль 
йўлларига фойдаланиш учун чиқарилаётган барча транспорт воси-
талари уларнинг катталиклари ва оғирлигини чегараловчи талаб-
ларга жавоб бериши шарт. 
Транспорт воситаларининг хавфсизлик таркибида юзага кела-
диган учта турдаги хавфсизликдан фарқли равишда, транспорт 
воситасининг кундалик иши давомида қуйидаги хавфсизликларида 
намоён бўлади: 

автомобиль йўлининг фаол хавфсизлиги; 

автомобиль йўлининг суст хавфсизлиги; 

ҳалокатдан кейинги хавфсизлик; 

экологик хавфсизлик. 
Автомобиль йўлининг фаол хавфсизлиги деганда,
 
йўлнинг йўл-
транспорт ҳодисаларини вужудга келтирмаслиги ёки унинг бўлиш 
эҳтимолини камайтириш хусусияти тушунилади. Бу хусусият жам-
ловчи ҳалокатлик коэффициенти орқали таснифланади ва йўлнинг 
конструктив элементлари ҳамда уларнинг фойдаланиш сифатининг 
(қатнов қисмининг, йўл ёқасининг, ҳаракат полосасининг, ажратув-
чи полоса энларининг, йўл тўшамасининг мустаҳкамлиги, қоплама-
нинг равонлиги, ғадир-будурлиги ва бошқа кўрсаткичлар) яхшила-
ниши орқали таъминланади. 
Фаол хавфсизликни таъминлаш учун йўл элементларининг гео-
метрик ўлчамларини, транспортдан фойдаланиш кўрсаткичларини 
рельеф ва об-ҳаво хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуриш ва 
таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда давлат стандартларига мос 
равишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан жиҳозла-
ниши лозим. 
Автомобиль йўлининг суст хавфсизлиги
 
деганда, йўлнинг 
ҳаракат қатнашчиларида тан жароҳатларини вужудга келтирмас-
лиги ёки унинг оғирлик даражасини пасайтириш хусусияти 
тушунилади. Бу кўрсаткич ЙТҲ сонининг халқ хўжалигига зарар 
келтирган жабрланувчилар сонига нисбати билан характерланади. 
Суст хавфсизлик биринчи навбатда транспорт воситаларининг йўл-
дан чиқиб кетиши, ажратувчи чизиқларидан ўтиб кетиши, кўп-


486 
риклардан, йўл ўтказгичлардан, эстакадалардан тушиб кетиши, йўл 
иншоотларига урилиши, йўл ёқасида ва йўл ён бағрида жойлашган 
қўзғалмас тўсиқларга урилиши билан ажралиб туради. Ҳозирги 
вақтда бундай ҳодисалар умумий ЙТҲ сонининг 25 фоизини 
ташкил қилмоқда. 
Автомобиль йўлидаги суст хавфсизликни таъминлаш учун йўл 
пойининг кўтарма баландлигини камайтириш, йўл пойининг кўтар-
мадаги ён бағр қияликларини ётиқ қилиш, кенг ажратувчи полоса-
ларни қуриш, кўприк, йўл ўтказгичлари ва эстакадаларнинг габари-
тини кенгайтириш, йўл ёқасида ўрнатилган тўсиқларни эластик ва 
урилишга хавфсиз қилиш ишларини олиб бориш тавсия этилади. 
Ҳалокатдан кейинги хавфсизлик
 
деганда йўл-транспорт ҳодиса-
си бўлиб транспорт воситаси тўхтагандан кейин автомобилни 
ёнғиндан, портлашдан сақлаш, жабрланувчиларни тез автомобилдан 
чиқариб олиб, унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, уларнинг касал-
хонага юборилиши ва шикастланган транспорт воситаларини четга 
чиқариб қўйиш тушунилади.
Ҳалокатдан кейинги хавфсизликни таъминлаш учун чорраҳа-
ларда, кичик радиусли эгри участкаларда, тикка кўтарилиш ва 
тушиш, кўприк, йўл ўтказгич олди участкаларида махсус идишларга 
қум солиб қўйиш ҳамда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, 
автомобиль йўл бошқаруви ва касалхоналар билан боғлайдиган 
телефон-автоматларни ҳар 1-2 километр масофадан кейин ўрнатиш 
мақсадга мувофиқ. Шунингдек, туман автомобиль йўл бошқарма 
хўжаликларида авария натижаларини бартараф қилувчи бригадалар 
ташкил қилинади. 
Экологик хавфсизлик
 
деганда транспорт воситаларининг 
ҳаракати натижасида ва йўл ҳолатининг ёмонлиги оқибатида атроф-
муҳитга кўрсатиладиган зарар тушунилади. Бу зарар асосан 
транспорт ҳаракати натижасида чиқадиган шовқин ва ишлатилган 
газларнинг автомобилдан чиқишидан иборат. Экологик хавфсизлик 
йўлнинг конструктив элементларига ва транспортдан фойдаланиш 
сифат кўрсаткичларига тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Йўлнинг тоифасига қараб унинг қопламаси танланади. Йўл 
қопламаси цемент-бетон, битум-минерал ва шағалдан иборат бўли-
ши мумкин. 
Энг арзон мустаҳкамлиги паст бўлган йўл – тупроқли йўл. 
Бундай йўллар 5-тоифага кириб, улар асосан каръерларда бўлади.


487 
17-расм. 
Автомобиль йўлларининг асосий элементлари 7 га бўлинади. 
Булар: 

ажратувчи бўлак; 

қатнов қисми; 

йўл чети; 

ариқ; 

йўл чети;

ерни кўтармаси;

йўлга ажратилган бўлакларни ташкил этади. 
Аҳоли яшаш жойларидаги кўчалар ҳам йўлга киради. Уларнинг 
элементлари қуйидагича бўлади: 

кўча кенглиги; 

тротуар (пиёдалар йўлакчаси); 

кўкаламзор; 

қатнов қисми; 

ажратиш бўлаги. 
Автомобиль йўлларининг барча элементлари ёрдамчи иншоот-
лар ва хизмат қурилишлари билан биргаликда 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish