497
(ер ҳайдаш, хандақлар қазиш, далада қишлоқ хўжалик маҳсулотла-
рини йиғиш, автокранлар ёрдамида
амалга ошириладиган юк
ортиш-тушириш ишлари ва ҳ.к.) бажараётган вақтда рўй берган
ҳодисалар (асосан эксплуатация тартибларини ва техника хавф-
сизлигига риоя қилинмаганликдан келиб чиққан ҳодисалар);
одамлар ҳаётидан маҳрум этиш ёки улар саломатлигига ёхуд
мулкига зарар етказишга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар
натижасида вужудга келган ҳодисалар;
жабрланувчининг ўз жонига қасд қилишга уриниши оқибати
ҳисобланган ҳодисалар;
табиий офатлар натижасида вужудга келган ҳодисалар;
ҳайдовчи рулда бўлмаган пайтда техника хавфсизлигининг
бузилиши натижасида вужудга келган ҳодисалар (моторни
дастак
билан ўт олдириш ёки уламада турган моторни ўт олдириш ва ҳ.к.);
территорияси ёпиқ бўлган ташкилотларда, аэродромларда,
ҳарбий қисмларда ва бошқа қўриқланадиган объектларда юз берган
ҳодисалар;
спорт йиғинларини ўтказиш даврида транспорт воситасининг
носозлиги ёки ҳайдовчи-спортчилар ёки бошқа қатнашчиларнинг
айби билан вужудга келган ҳодисалар;
ҳаракатланаётган транспорт воситаларида уларнинг техник
носозлиги билан боғлиқ бўлган ёнғинлар.
Аҳоли пунктларида энг кўп тарқалган йўл-транспорт ҳодиса-
ларидан бири чорраҳалардаги тўқнашув ва пиёдаларни босиб кетиш.
Чорраҳаларда ҳайдовчининг бир вақтнинг ўзида бир неча транспорт
воситаси ва пиёдалар гуруҳи ҳаракатини баҳолашга тўғри келади.
Айрим чорраҳаларда кўриниш чекланганлиги
сабабли янги пайдо
бўлган транспорт воситалари ва бошқа тўсиқларни вақтида англа-
маслик мумкин. Ўлчамлари чекланган чорраҳаларда катта юк
автомобиллари ва автобусларининг ҳаракатланиши қийин бўлади.
Пиёдалар ҳайдовчи учун энг хавфли ҳаракат қатнашчиси ҳисоб-
ланиб, Республикадаги ЙТҲлар бўйича статистик маълумотларнинг
таҳлили шуни кўрсатадаки, содир этилаётган йўл-транспорт ҳодиса-
ларининг ҳар учтасидан бирини пиёдаларни уриб кетиш ташкил
этмоқда. Шу ўринда
таъкидлаш лозимки, ҳайдовчи ва пиёдалар
орасидаги бундай муносабат ҳаракатланиш хавфсизлигини янада
кескинлаштиришга олиб келади.
498
Шуниси эътиборлики, 2001 йилдан бошлаб республикада
хусусий сектордаги автомобиллар сонининг ошиб боришига ва 2010
йилнинг бошига келиб 37,4
%
ташкил этишига қарамасдан, Ўзбекис-
тон Республикасида шаҳардан ташқари йўлларда ва қишлоқ жой-
ларида йўл-транспорт ҳодисасининг умумий сони кескин пасайган.
Йўл шароитининг йўл-транспорт ҳодисаси
содир этилишидаги
ўрни тўғрисидаги тадқиқотчилар аниқлаган кўрсаткичлар ва давлат
статистикаси ҳисобларида келтирилган кўрсаткичлар ўртасида
катта фарқ мавжуд. Масалан, 70-80-йилларда тадқиқотчилар йўл-
транспорт ҳодисаси вужудга келишида йўл шароитини 65-75% деб
кўрсатган бўлсалар, собиқ иттифоқ статистика ҳисобларида эса 7,1-
12,1% деб келтирилган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 0,27-5,22% деб
аниқланган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларга қарши
чора-тадбирлар белгилаш учун уларнинг келиб чиқиш сабабларини
билиш зарур. Корхона ёки ташкилотнинг бу соҳадаги ишини баҳо-
лаш учун ЙТҲлари сони ва келиб чиқиш сабабларини билиш муҳим.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига қарама-қарши
ҳаракатланиш, оралиқ масофани сақлашга риоя қилмаслик ёки
шиналар ейилишининг меъёридан ошгани, тезликни ошириш, йўл
қопламасининг сирпанчиқ бўлиши ва бошқалар сабаб бўлиши
мумкин.
Ҳар бир ЙТҲда уни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин
бўлган қуйидаги 4 та омил ўрганилади:
аввало ҳайдовчи, унинг соғлиғи, малакаси,
ишдаги тавсиф-
номаси, хатти-ҳаракати ва амал қилиши;
йўл шароити ва вазият;
ҳодисага дахлдор транспорт воситасининг техник ҳолати,
конструктив хусусиятлари;.
ҳайдовчи ва автомобиль ишини қандай ташкил қилинганлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: