Маъруза 9 Чилангарлик тискилари



Download 403,32 Kb.
bet1/3
Sana01.12.2022
Hajmi403,32 Kb.
#875951
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 9


Маъруза 9
Чилангарлик тискилари
Машина тискилари универсал мослама бўлиб, шакли ва
ўлчамлари турли бўлган деталларга ишлов беришда қўлланилади.
Тискилар ўзгармас деталлар ва турли ўлчамлардаги деталларда ишлов
беришда фойдаланиладиган алмаштирма лаблардан ташкил топган,
Тискилар битта ёки иккита ҳаракатланадиган ёки қалғи жағлари
бўлади. Тискиларда дастакли, винтли эксцентрикли ва
механизациялаштирилган пневматик, гидравлик ҳамда пневмогидравлик қисгичлар қўлланилади. Ҳаракатланадиган жағга таъсир этувчи қисиш кучининг йўналиши бўйича тискилар тортув ёки туртув қисиш кучли бўлади.
Тискиларни буралмас бир текисликда буриладиган, икки ўзаро перпендикуляр текисликда бураладиган қилиб ясалади. ГОСТ 14904-69 га биноан уч турдаги станок тискилари ясалади: A - дастак узатмали, Б - гидроузатмали, В — пневмоузатмали. Станок тискиларининг конструкциялари бикр ҳаракатланган ва ишлаш учун қулай бўлиши керак.

2-жадвал
Детални пармалаш станокларида ишлаганда қисиш кучини ҳисоблаш



Детални қисиш

Ҳисоблаш формулалари













W - детални қисиш кучи, Н; Мк - пармадаги айлантириш моменти, Н • м; n - бир вақтда ишлайдиган пармалар сони; f - қисгич сиртидаги ишқаланиш коэффициентлари (силлиқ юзаларда f = 0,25; крест шаклида тилинган юзаларда f = 0,45); а - призма бурчаги; К -заҳира коэффициенти.



2. 66-расм. Универсал қайта ростланадиган тиски.
2.66-расмда иккита ўзгармас ҳаракатланадиган жағларли 1 ва 2, 3 алмаштириладиган лаблари универсал узи марказлаштириладиган тиски курсатилган. Бир учи унг резбали ва иккинчи учида чап резбали винтни 4 айлантирилганда тискининг жағлари 1 яқинлашади ёки узоқлашади. VIII.l-расмда ишланадиган деталнинг энг катта ва энг кичик диаметрларда тискига жойлашиши кўрсатилган. Деталларни ўрнатиш ва бўшатишда жағларнинг ҳаракатини камайтириш учун тискининг чапдаги призма шаклидаги лаби қия қирқимли алмаштирилган.
2-расмда икки томонлама ҳаракатли поршенли пневмоузатма ички ўрнатилган универсал бураладиган тиски кўрсатилган. Тискининг қўзғалмас асосининг 8 тешигига пневмоцилиндр II ички ўрнатилган. У билан ичи бўш бериладиган тана винтлар билан боғланган. Сиқилган ҳавони пневмоцилиндрнинг II устки ёки остки қобиқларига сиқилган ҳавони навбати билан юбориш учун зулфинни улаш мақсадида танага дастакли 7 тақсимлаш крани 6 қотирилган. Тискининг буриладиган танасини 12 тепа қисмига пўлат плита 5 қотирилган.

2.67-pacм. Поршенли пневмоузатма ички ўрнатилган универсал бураладиган тиски.
Плита ва қўзғалмас лабда тискига махсус алмаштириладиган наладка қотириш учун болтлар каллаклари жойлашадиган, Т шаклидаги пазлар кесилган. Плитанинг 5 тепа қисмига созланадиган лаб 3 қотирилган; ишланадиган деталларнинг ўлчамларига қараб лабни винт 4 билан суриш ёки плита 5 пазларда қайта ўрнатиш мумкин. Катта габаритли деталларга ишлов беришда лаб 3 олиб қўйилади. Тисканинг алмаштириладиган лабларида ишланадиган детални қисилаётганда сиқилган ҳаво пневмоцилиндрнинг II устки қобиғига киради ва поршеннинг 10 штоги билан 9 пазига суради. Бу вақтда штокнинг 9 пазига жойлашган ричагнинг узун елкаси пастлашади, калта елкаси эса ҳаракатланадиган жағни ўнгга суради ва детал 1 ва 3 лаблар билан қисиб қўйилади. Дастакни 7 бурганда краннинг 6 золотниги сиқилган ҳавони пневмоцилиндрнинг 11 остки қисмига юборади. Сиқилган ҳаво поршенни 10 итариб, уни штоги 9 билан юқорига кўтарилади. Бу вақтда ричагнинг узун елкаси эса лабни 1 чапга суради ва детал бўшатилади.
Бундай конструкциядаги тискиларда пневмоцилиндрдаги сиқилган ҳово босими 0,39 МПа бўлганда, детални қисиш кучи 39200 H га тенг. Асосида 8 жойлаштирилган тискининг устки қисми горизонтал текисликда 360 га бурилади.
Кўрилган механизациялаштирилган узатмали қайта ростланадиган тискиларнинг функцияси, фрезер станогида ишланадиган деталларни қисиш учун серияли ва кам серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Универсал кўп ўринли мосламалар. Универсал мосламаларда алмаштириладиган наладкаларни қўлланилиши, майда серияли ва серияли ишлаб чиқариш турларида турли ўлчамдаги деталларга ишлов бериш имконини яратади. Бу мосламалар бир ва кўп ўринли турларга бўлинади.


Download 403,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish