Бухоро давлат тиббиёт институти Хирургик стоматология кафедраси магистри Тўхтаев Амонжон Акрамовичнинг «Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида "секстафаг" дори воситасининг таъсирини ўрганиш»



Download 32,45 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi32,45 Kb.
#825151
TuriДиссертация
Bog'liq
Такриз 1 Тўхтаев Амонжон


Бухоро давлат тиббиёт институти Хирургик стоматология кафедраси магистри Тўхтаев Амонжон Акрамовичнинг «Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида "секстафаг" дори воситасининг таъсирини ўрганиш» илмий мавзусидаги магистрлик диссертация ишига
ТАҚРИЗ
Юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликлари жарроҳдик усули билан даволанадиган касалликлар орасида энг катта қисмни ташкил этади. Бу касалликларнинг шакллари хилма - хилдир, улар бир тиш пародонти билан чегараланиб ва безовта қилмайдиган касалликдан жағ суяги ва атрофидаги юмшоқ тўқималар йирингли тарқалган ҳаётга хавф солувчи шаклларда хам учрайди. Бу касалликлар болаларда ва катталарда учраб, стоматологик бўлимлар беморлари орасида кўпчиликни ташкил қилади. Стоматология бўлимининг кўп йиллик ҳисоботлари тахлил қилинганда, бу касаллик билан даволанганлар бўлимнинг 50% ўринларини банд қилгани аниқланган. Охирги ўн йил ичида тиббиёт соҳасида эришилган катта ютуқлар, шу жумладан стоматология соҳасидаги ютуқларга қарамай, бу кўрсаткич камайгани йўк, аксинча яллиғланиш касалликларининг оғир, ҳаётга хавф солувчи шакллари кўп учраб турибди. Бунинг сабабини кўпчилик олимлар яллиғланиш чақирувчи инфекциянинг антибиотикка нисбатан турғунлиги ошганлигида деб кўрсатиб ўтилган.
Юз-жағ соҳасининг ўткир йирингли-яллиғланиш касалликлари, шу жумладан абсесс ва флегмоналар мунтазам равишда ўсиб бормоқда Сўнгги йилларда ушбу патологиянинг оғир босқичида бўлган беморларнинг сони асоратларни ривожланиши, вақтинча ногиронликнинг ривожланишига, баъзан эса ногиронликка ва ўлимга олиб келади. Буларнинг барчаси юз-жағ соҳасининг ўткир флегмонасини даволаш ва операциядан кейинги асоратларни олдини олишга ҳар томонлама ёндашишнинг муҳим ижтимоий аҳамиятидан далолат беради. Ушбу мақолада илмий адабиётлар ва клиник кузатишларнинг максиллофасиял минтақанинг йирингли-яллиғланиш касалликлари кечишининг патофизиологик хусусиятлари, замонавий ташхис қўйиш ва мураккаб даволаш усуллари ҳақидаги маълумотлари таҳлил қилинган.
Ўткир йирингли яллиғланиш касалликларни таъсири кенг доирали комбинирланган антибактериал препарат – амоксициллин ва клавулон кислотаси ёрмамида комплекс даволашнинг кўрсаткичлари келтирилган. Таъсири кенг доирали комбинирланган антибактериал препарат – амоксициллин ва клавулон кислотаси кўп сонли аэроб ва анаэроб микроорга-низмларга таъсир этганлиги сабабли, уни мувафакият билан юз – жағ соҳасидаги ўткир йирингли яллиғланиш касалликларни даволашда қўллаш мумкин.
Хирургик стоматология кафедраси магистри Тўхтаев Амонжон Акрамовичнинг «Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида "секстафаг" дори воситасининг таъсирини ўрганиш» илмий мавзусидаги магистрлик диссертация иши 3 бобдан иборат бўлиб, юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда "Секстафаг" препаратининг асосий хусусиятларини ўрганиш кенг ёритилган.
Магистрлик диссертация ишининг бириничи бобида “Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликлрининг этиопатогенези” деб номланган. Ушбу бобда юз-жағ соҳасининг йирингли инфекцияси муаммоси мавжуд нафақат тиббий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Ушбу касалликларнинг патогенези ва олдини олиш ҳар томонлама ўрганилганига қарамай, йирингли инфекция муаммосини даволашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилмоқда леки юз-жағ соҳаси ҳал қилинмаган. Юз-жағ жарроҳлик бўлимларига ётқизилган беморларнинг 50 % и одонтоген йирингли-яллиғланишнинг касаллиги билан мурожаат қилади уларнинг аксариятини флегмона ташкил этади. 15% ҳолларда тез ривожланиб бўшлиқларга ва чуқур соҳаларга тарқалувчи йирингли жараёнлардир. Беморларнинг 0,19 %да қон томир деворининг эрозияси, интракраниал ва медиастинал асоратлар ҳамда 2,4 % ҳолларда сепсис, токсик-инфексион психоз касалликлар инфекцион-токсик шок кузатилади бу тўғридан-тўғри мутаносиб равишда касалликнинг кечиш даражасини оғирлаштиради бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, ўртача 0,2% беморларнинг ўлим даражаси ошади. Юз-жағ соҳанинг яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморларнинг вақтинчалик ишга лаёқатсизлиги 87,46% ни ташкил қилиши кенг ёритилган.
Магистрлик диссертация ишининг иккинчи бобида “Текшириш материаллари ва усуллари” деб номланган. Бу бобда юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш билан касалланган беморларни ўрганиш ва аниқлаш учун биз томондан 2019-2022 йиллар мобайнида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази юз-жағ жарроҳлиги бўлимида бўлимида амбулатор даволанишда бўлган 61 нафар бемор танлаб олинди, шундан 30 нафари асосий гуруҳни ташкил этди. Асосий гуруҳни 19 нафар эркаклар, аёллар эса 11 нафарни ташкил этган. Беморларнинг клиник текширувлари уларнинг розилиги асосида олиб борилди. Беморларни гуруҳларга саралаш мезонлари этиб: ёши 20 -ёшдан 50 ёш ва ундан юқори бўлган беморлар олинди. Беморларнинг ёши 1 жадвалда келтирилган. Текширилган беморлар юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касаллигининг ҳажмига қараб икки гуруҳга ажратилган. Иккала гуруҳга ҳам жарроҳлик аралашув ўтказилди. Беморларнинг 39 нафар эркак, шундан 22 нафар аёл беморда текширув ўтказилган.
Текширув усуллари:

  1. Асосий стоматологик текширув усуллари (обектив ва субектив);

  2. Микробиологик текшируви усуллари ;

  3. Клиник-лабаратор текшириш;

  4. Биокимёвий текшириш усуллари;

  5. Статистик текшириш усулларию.

Тадқиқотга киритилган беморлар рўйхати:
1. Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиши билан касалланган беморлар;
2. Периостит, абсесс, флегмона остеомиелит ҳолатида бўлган беморлар;
3. Умумий жарроҳлик операцияси учун қарши кўрсатманинг мавжуд эмаслиги.
Тадқиқотга киритилмаган беморлар рўйхати:
1. Юз-жағ соҳаси специфик ва носпецифик тури билан касалланган беморлар;
2. Туғма ва ортирилган ҳолатида бўлган беморлар;
3. Умумий жарроҳлик операцияси учун қарши кўрсатмаларнинг мавжуд бўлган ҳолатларда.
Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш бўлган беморлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ётқизилди. Юз-жағ жарроҳлиги бўлимида йирингли яллиғланиш билан касалланган беморларда бир қатор мутахасислар билан, невропатолог, оториноларинголог, эндокринолог ва терапевтлар билан биргаликда беморларнинг кўруви ўтказилди. Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш билан касалланган беморларни объектив кўрганимизда шу соҳада маҳалий тўқималар тиш атрофини ўраб турувчи милк шиллиқ қаватлари, оғиз ичи ўтувчи бурмалар, юз териси кўруви ўтказилди.
Магистрлик диссертация ишининг учунчи бобида “Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланишларини даволаш жараёнида "Секстафаг" дори препаратининг маҳалий қўллаш усуллари” деб номланган. Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланишларини даволашда биз томондан танлаб олинган беморларимизни 2 гурухга бўлиб ўргандик. I гуруҳ беморларимиз 31 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилди шу билан бир қаторда анъанавий усулда фурацилин, левомикол мазь, цефозалин ва умумқувватловчи дори воситалар қабул қилди. Анъанавий усулда даволанган беморларимизда касалликнинг 7-8 кунларидан бошлаб яллиғланишга оид бўлган барча клиник белгилар шиш, оғриқ, инфильтрат, жароҳатдан йирингли ажралмани ажралиши сезиларли даражада камайганлиги аниқланди. Беморнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб, иштаҳа меъёрлашди. Тана ҳарорати доимий ҳолати билан тенглашди. Артериал қон босими 120/80 мм.симоп устунида, юрак уруши ритмик PS - 80 марта дақиқасига, нафас олиши везикуляр эканлиги аниқланган.
Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиши билан касалланган II гурух 30 нафар беморларимиз анъанавий даволаш билан бирга овқатдан олдин Секстофаг 20 мл уй шароитда 2 марта оғизни чайиш ва ичиш учун, амбулатор бўлим шароитда 2 марта 10 млдан ичиш ва 1 марта жароҳатга ишлов бериш буюрилди. Ишлатишдан олдин препарат секстафаг флакони силкитилиб, чайиш тавсия этилди. Препарат шаффоф ва чўкинди бўлмаслиги керак. Йирингли-яллиғланиш касалликларини жойлашиши даволаш бир вақтнинг ўзида маҳаллий даражада ва препарат 7-20 кун давомида оғиз орқали қабул қилиш ичиш амалга оширилиди (клиник кўрсаткичларга кўра). Асосий гуруҳдаги беморлар касалликнинг бирнчи кунидан препаратни қабул қилганидан сўнг яллиғланишнинг маҳаллий ва умумий клиник белгилари: шиш, оғриқ, қизариш, инфильтрат, жароҳатдан йирингли ажралмани ажралиши тўлиқ бартараф этилди. Барча умумий белгилар меъёрлашди. Жароҳатнинг репаратив регенерация жараёни яхшиланди. Бунда препарат стафилококклар, стрептококклар (шу жумладан энтерококклар), протея, клебсиелла пневмония, псевдомонас кўк йирингли ва ичак таёқчаларни парчалаб ташлаш хусуситига эга эканлиги кузатилган.
Бактериофагларни таъсири ўрганилган беморларимизда уни тиббиётда қўллаш шуни кўрсатдики йирингли яллиғланиш касалликларида айниқса антибиотикларга чидамли патогенларни даволашда, унинг самарадорлиги аниқланди. Тадқиқот натижасида маълум бўлишича, йирингли яллиғланиш билан оғриган беморларда комбинацияланган фагоантибиотик терапияси қабул қилинганда, даволаниш муддати ўртача 2-3 кунга қисқариб 7 – 8 кунда касалхонадан чиқарилди, фақат анъанавий усулда, антибиотик ва бошқа дори воситалар билан оғриган беморларда самарали курснинг давомийлиги 10 - 12 кунни ташкил этганлиги кузатилган.
Хирургик стоматология кафедраси магистри Тўхтаев Амонжон Акрамовичнинг « Юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида "секстафаг" дори воситасининг таъсирини ўрганиш » илмий мавзусидаги магистрлик диссертация иши бугун замон талаби асосида ёзилган деб ҳисоблайман.

Бухоро давлат тиббиёт институи


Ортопедик стоматология ва ортодонтия
кафедраси в.б.профессори А.А.Саидов
Download 32,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish