ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Фаргона Политехника Институи
МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ
– МЕНИНГ ФАХРИМ
РайимжоновАбдужалил
МУНДАРИЖА
КИРИШ..........................................................................................................
|
4
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
ТАВСИЯЛАР.................................................................................................
|
6
|
МУСТАҚИЛ ИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ
ТАЛАБЛАР....................................................................................................
|
9
|
АЛЬБОМ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ .........................................................
|
10
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, МАЗМУНИ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ
ТАРТИБИ.......................................................................................................
|
11
|
МУСТАҚИЛ ИШНИ ТАҚДИМОТ ШАКЛИДА ҲИМОЯСИНИ ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ..................................................
|
12
|
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.........................................................................
|
13
|
КИРИШ
Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилма. Бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш сингари инсонга хос фазилатлар айнан маҳаллада таркиб топади.
Ш. Мирзиёев
|
Ўзбекистондаги маъмурий худудий бирлик ва ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига хос бўлган усули – бу махалладир. Қадимдан фақатгина одамларнинг уруғ жамоасигина эмас, балки ишлаб чиқариш манфаатлари билан ҳам бирлаштириб турган бўғин бу махалла бўлган. “Маҳалла” атамаси арабча бўлиб, ўрин-жой деган маънони англатади. У турли минтақаларда жой, гузар, жамоа, элат номларда аталиб келинган. Махаллани бошқариш жамоатчилик асосида олиб борилади. Махалла кичик маъмурий худуд бўлиши билан бирга, турмуш тарзи, қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар жамоаси бирлигидир. Тарихнинг турли босқичларида даврлар, тузумлар ўзгаришига қараб махалланинг вазифалари хам ўзгариб турган.Фуқаролик жамиятининг энг муҳим инситутларидан бири бўлган маҳалла институти ҳақида гап кетганда айтиш мумкинки, қадим-қадимдан халқимизнинг миллий турмуш ва тафаккур тарзига айланиб кетган жамоа бўлиб, бир маҳалла бўлиб яшаш туйғуси ижтимоий ҳаётнинг ҳам узвий қисми сифатида катта бир маънавий қадрият деб қаралган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, махаллаларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ўзбекистон республикаси конституциясининг 105 моддасига ва “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга биноан, махаллаларнинг ўзини – ўзи бошқариш органлари сифатидаги ҳуқуқий асослари белгилаб берилди. Махаллалар жамиятнинг жойлардаги мухим таянчи, юридик шахс сифатида ўз мол-мулкига, молиявий бюджетига, банкдаги хисоб-китоб рақамига-жамғармасига эгадир. Бу қонунга асосан, хар бир махалла ўз худудида ишлаб чиқаришни ташкил этиши, кичик корхоналар очиши, ўзи ишлаб чиқарган махсулотни сотиши, унинг бир қисмини махалладаги эхтиёжмандларга бепул тарқатиши, ўз худудидаги ахолини иш билан таъминлаши, ахолига маданий-маиший хизмат кўрсатиши мумкин.
Ҳозирги пайтда махаллаларнинг бозор иқтисодиёти қонунлари асосида, ўз фаолиятларини ташкил этишлари учун барча имкониятлар яратилди. Улар тўй, маърака маросимларини ўтказиш, хашарлар уюштириш, оилавий низоларни бартараф этиш, беморлар ҳолидан хабар олиш каби ишлар билан шуғулланадилар. Кўпчилик махаллаларнинг ўз ижтимоий инфратузилмаси мавжуд. 1993 йил 17 августда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси ташкил этилди.
Махаллада ўтказиладиган ҳар бир тадбир одамларни бирдамликка, ҳамжиҳатликка, аҳиллика чорлайди. Бунинг замирида бир ёқадан бош чиқариш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, бир-бирига ёрдам бериш сингари халқимизга хос улуғ фазилатлар ётади. Маҳалла ўзбекона яшашнинг ҳаётий инъикосидир.
Дарс машғулотлари давомида талабаларга фан бўйича адабиётларни тавсия этиш билан бирга мустақил ишлаши учун қўлимиздаги услубий қўлланманинг тавсия этилиши, уларда мустақил мушохада қилишга имкон яратади ва талаба фикран ўзидаги Ватанпарварлик туйғуларига қулоқ тутади. Ушбу услубий қўлланмада тавсия этилаётган “Менинг маҳаллам – менинг фахрим” мавзуси “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанида олинган билимлар асосида шакллантирилади. Мустақил ишда тавсия қилинаётган мавзуга услубий таклиф ва тавсиялар, адабиётлар, сайтлар рўйхати берилган. Мустақил ишда тавсия қилинаётган режага талабалар ижодий ёндашишлари мумкин.
“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ ФАХРИМ” МАВЗУСИДАГИ МУСТАҚИЛ ИШНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
Do'stlaringiz bilan baham: |