Дорсопатияни даволашда комбинирланган препарат диклофенак ва витамин в группани кулланилиши



Download 2,16 Mb.
Sana13.07.2022
Hajmi2,16 Mb.
#785261
Bog'liq
Дорсопатияни даволашда комбинирланган препарат диклофенак ва витамин В

Дорсопатияни даволашда комбинирланган препарат диклофенак ва витамин В группани кулланилиши.

Дорсопатия бу суяк мускул тизими ва бириктирувчи тукима касалликлари гурухига кириб, висцерал булмаган тана сохаларида огрик булиши натижасида келиб чикади. Шунинг учун хам тананинг орка сохасидаги огрикларга дорсалгия атамаси кулланилади. Дорсалгиянинг асосий белгиси умуртка погонасининг юмшок тукималарида жойлашган нерв охирини кузгатиш билан боглик кучли огрик пайдо булиши.

Дорсопатиянинг энг куплаб учрайдиган сабаби бу умуртка погонаси остеохондрозидир. Остеохондроз – умурткаларнинг тогай тукималарида дегенератив дистрофик узгаришлар натижасида шикастланишлар юзага келиши. ( умуркалараро дискларнинг тузилиши ва вазифасининг бузилиши). Яъни ута огир юк кутариш ёки бел сохасининг яллигланиши натижасида умуртка погонаси фаолияти издан чикади. Шунингдек, умуртка погонаси канали ичидан орка мия утадиган тиркишнинг торайиб колиши(стеноз) , спонделоартроз ривожланишидаги нотабий холат-спондилолистез, умуртка погонасидаги яллигланиш таъсирида хосил булган шишлар бел сохасида кучли огрикни келтириб чикаради.

Ривожланиш механизмига кура орка сохасидаги огриклар носисептив, психоген ва аралаш булади. Купчилик холатларда тананинг орка сохасидаги огриклар носисептив характерга эга ва мушакларда, бугимларда ёки богламларда огрик рецепторларини кузгатиш билан боглик. Патологик жараёнда нерв илдизи ва ганглия иштирок этганда, нейропатик огрик юзага келади. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, умуртка погонаси шикастланиш аломатлари факат бел сохасида огриклар булган беморларнинг 5% да учрайди. Уткир огрик кечишига кура 6 хафта сурункали 12 хафтадан купрок давом этади.

Тананинг орка сохасидаги огрикларни даволашда step-up принципини куллаш максадга мувофикдир. Терапия интенсивлиги сезиларли клиник натижага эришгунча оширилади сунгра даволаш step-down принципига мувофик давом этади яъни интенсивлик аста секин камаяди. Бундай 2 боскичли схемада комбинирланган препаратни кулланилишининг 1-боскичида даволаниш муддатини кискартиради НЯКДВ га булган эхтиёжини камайтиради, 2-боскичда эса витамин В группа НЯКДВ самарадорлигини оширади, витаминларнинг нейротроп таъсири ремиссия муддатини узайтиради.

Комплекс даволашнинг таркибий кисмларидан бири бу огрик колдирувчи препарат тайинлаш хисобланади. Купгина холатларда ностероид яллигланишга карши дори воситаларини буйурилади(тукималарнинг шикастланиши ва яллигланиши билан боглик уткир ва сурункали огрикни даволайди). 1966-йилда ГЕЙГИ компаниясининг лабораториясида яллигланишга карши параметрларга эга булган молекула яратиш учун 200 дан ортик 0-аминосирка кислота аналоглари синтез килинди. Улар орасида муносиб натижалар натрий диклофенак ( 2,6 дихлор фенил амино сирка кислота)да курсатилди.

Диклофенакнинг огрик колдирувчи таъсири бир нечта механизмларга боглик булиб, уларнинг асосий кисми арахидон кислотасининг простагландинларга (яллигланиш, огрик ва иситма медиаторларга) айланишини тартибга солувчи циклооксигеназа фаоллигини сусайтиришидир. Диклофенак натрийнинг марказий аналгетик фаоллиги опоид рецепторлари иштирокида содир булади. Мияда триптофан метоболитларининг концентратсиясини ошириши хисобига огрик интенсивлигини камайтиради.

Шундай килиб диклофенак простагландинларнинг синтезини тухтатиши туфайли зарарланиш сохасидаги яллигланишниг пасаяиши билан боглик огрик колдирувчи таъсирга кушимча равишда диклофенак огрикни бошка механизмлар (лейкоцитлар мигратциясини чеклаши, цитокинлар балансига таъсир утказиши ) оркали камайтириши мумкин. Диклофенак натрий ноцицептик синдромларни даволашда ОЛТИН СТАНДАРТ хисобланади яъни диклофенак НЯКДВларнинг ўртасида тавсия килиниши зарур бўлган самарадор ДВсидир.

Витамин В1 - нерв системаси тўқималарида барча асосий метаболик жараёнларда катнашади, ҳамда синапсларда нерв импулсини ўтказишда иштирок этади. Витамин В6 - марказий ва периферик асаб тизимини нормал функцияси учун зарур ва нервнинг оғриқ фаолиятини бошкариш хусусиятига эга. Витамин В12 – нерв охирларини коплаб турувчи липид катламини ривожланади ва нерв ҳужайраларини шикастланишини олдини олади.

Клодифен Нейро капсулалар №30 Фармакотерапевтик гуруҳи: диклофенак В гуруҳи витаминлари билан мажмуада. Таркиби диклофенак натрий 50 мг; тиамин гидрохлориди 50 мг; пиридоксин гидрохлориди 50 мг; цианокобаламин 0,25 мг.


Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish