Кафeдрада ҳозирги кунда нафар фан доктори, профeссор, нафар фан номзоди, доцeнтлар, нафар фан номзоди, катта ўқитувчилар, 6 нафар ўқитувчилар илмий-пeдагогик фаолият олиб бормоқда
Кафeдрада ҳозирги кунда 1 нафар фан доктори, профeссор, 9 нафар фан номзоди, доцeнтлар, 4 нафар фан номзоди, катта ўқитувчилар, 6 нафар ўқитувчилар илмий-пeдагогик фаолият олиб бормоқда. Кафедра илмий салохияти 70% ни ташкил этади. Кафедрада 03.00.08- зоология, 03.00.09- энтомология мутахассисликлари бўйича стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар фаолияти, 5А140101- биология ҳамда 5А420105–одам ва ҳайвонлар физиологияси мутахассислиги бўйича магистратура фаолият кўрсатади.
Кафедрада 5140100- биология (бакалавриат, ўзбек ҳамда рус) йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрланади. 6 та амалий машғулот ҳамда лаборатория хоналари, 3 та замонавий компью-тер ва ахборот таълим технология-лари билан жихозланган маъруза ҳоналари, 2 та илмий-тадқиқотлар лабо-раторияси мавжуд. Биология йўналишининг илмий изланиш олиб боришга лаёқатли, фаол талабалари кафедранинг юқори малакали профессор-ўқитувчиларига бириктирилган бўлиб, уларга қўшимча шароит яратиш мақсадида иқтидорли талабалар учун махсус илмий-ижодий ҳона ташкилланган. Шунингдек, кафедрада “Ёш биолог” илмий-ижодий тўгараги фаолият кўрсатади. Ҳозирда биология йўналишида жами 300 нафар талаба, шу жумладан, 110 нафари давлат гранти, 190 нафари шартнома асосида таълим олади. Талабаларнинг маъруза дарсларида олган назарий билимлари амалий машғулотлар, лаборатория дарслари ҳамда малакавий амалиётларда мустахкамлаб борилади. Жумладан, 2 босқич талабалар малакавий (дала) амалиётида Фарғона водийсининг текислик, адир, тоғ олди худудлари ҳамда сув хавзаларида тарқалган ҳайвонот олами вакилларининг яшаш шароити, тарқалиши, ривожланиш хусусиятларини бевосита худудларда кузатиб, тадқиқ этишади. Амалиёт якунида йиғилган намуналардан коллекциялар, доимий препаратлар тайёрланади. Шунингдек, 3-4 босқич талабалар малакавий амалиётларни вилоятнинг умумий ўрта таълим,
ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда йўналишга мувофиқ корҳона ва ташкилотларда ўтайдилар. Педагогик амалиёт даврида талабалар биология ва кимёни ўқитишнинг турли усулларини, ўқувчилар билан мулоқот қилишни, кўргазма қуролларини тайёрлашни, замонавий интерактив усуллар ва ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланишни, ўқувчилар билимини баҳолаш усулларини ўрганишади ҳамда назарий билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларига эга бўлишади. Кафедрада биологиянинг ҳозирги замон муаммолари ечимига қаратилган магистрлик диссертациялари ҳамда битирув малакавий ишлари мавзуларининг банки яратилган бўлиб, битирув малакавий ишлар ҳамда магистрлик диссертациялари мазкур мавзулар доирасида амалга оширилади.
Биология йўналишини битирувчилар таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида қуйидаги касбий вазифаларда фаолият олиб бориши мумкин:
- илмий-тадқиқот:илмий-текшириш муассасалари, халқ хўжалиги корхона ва илмий лабораторияларида;