Мавзу : Жиноят жойини куздан кечиришнинг процессуал-хукукий асослари криминалистик тактик усул ва воситалари



Download 66,5 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi66,5 Kb.
#624730
Bog'liq
Ходиса жойини куздан кечириш тактикаси


Мавзу : Жиноят жойини куздан кечиришнинг процессуал-хукукий асослари криминалистик тактик усул ва воситалари.
Саволлар:
1.Дастлабки тергов жараёнида куздан кечиришнинг процессуал-хукукий асослари
2. Ҳодиса содир бўлган жойга чикиш. Тергов-тезкор гурухининг таркиби ва техник таъминоти.
3. Ҳодиса содир бўлган жойни куздан кечиришда криминалистик тактик усул ва воситалари.

Маълумки, тергов ва умуман одил судловни амалга оширишнинг мухим шарти утказиладиган барча процессуал харакатлар конунийлигининг таъминланишидир.


Узбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 16-бобида куздан кечиришнинг процессуал асослари баён этилган булиб жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ходиса содир булган вазиятни ва иш учун ахамиятли бошка холатларни аниклаш максадида суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан ходиса содир булган жой, мурда, бинолар, нарсалар ва ъужжатлар куздан кечирилиши курсатиб утилган.
Ўз вақтида санаб утилган объектларни куздан кечиришнинг хар бири мустакил тергов харакати сифатида утказилади. Жумладан, ходиса содир булган жойни куздан кечириш (Уз.Р. ЖПК 137-модда) ва мурдани куздан кечириш( Уз.Р. ЖПК 138-модда), теварак-атроф ва биноларни куздан кечириш (Уз.Р. ЖПК 139-модда), нарса ва хужжатларни куздан кечириш (Уз.Р. ЖПК 140-модда) кабилар.
Ушбу тергов харакатларининг барчаси дастлабки тергов харакатлари сифатида утказилиши касддан одам улдириш ёки мурда топилиши билан боглик холатларда хабар келган захоти тергов харакатларининг тезда бажарилишини талаб этади.
Жиноят процессуал кодексининг 137-моддасида баён этилганидек, «Ходиса содир булган жойни куздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги хакида маълумотлар булган такдирда ўтказилади».
Умуман олганда, терговда куздан кечириш процессуал харакат сифатида барча тадбирларни иамалга оширишда иштирок этувчилварнинг хуқуқ вамажбуриятлари аник бажарилишини талаб этади.
Барча тергов харакатларининг амалга оширилиши ЖПК нинг 17, 18-моддаларида кайд этилганидек, шахснинг шаъни хамда кадр-кимматини хурмат килиш, фукароларнинг хукук ва эркинликларини мухофаза килишдек талаблар асосида бажарилиши лозим..
Дастлабки тергов жараёнида куздан кечириш процессуал-хукукий асосларига таянган холда зарур криминалистик усул ва воситалар жорий этилиши максадга мувофикдир.
Ҳодиса ёки жиноят содир булган жойда ашёвий далилларнинг олинишига процессуал конун томонидан алохида эътибор каратилган. Шунга кура, ашёвий далиллар олинишида суриштирувчи ва терговчи томонидан процессуал талабларнинг тугри бажарилишини таъминлаш зарур.
Далилларни туплашнинг асосий мохияти эса у ёки бу жиноятлар билан боглик холатларни исбот килиш жараёнида кулланишидир (Уз.Р. ЖПК 87-модда).
Шу билан бирга, юкорида баён этилган куздан кечириш билан боглик тергов харакатларини утказишда далилларни кайд этиш учун кулланадиган барча ёрдамчи усуллардан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Жумладан Уз.Р. ЖПК 91-моддасида баён этилганидек, далилларни кайд этиш учун баённома тузиш билан бир каторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, колиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, жадваллар тайёрлаш ва ахборотни акс эттирнишнинг бошка усуллари кулланилиши мумкин.
Криминалистика тадкикотларидан яхши маълумки, санаб утилган тушунчаларнинг хар бири уз мазмунига эга. Яъни ходиса содир булган жой дейилганда у ёки бу жиноятга дахлдор ва жиноятнинг моддий излари сифатидаги далиллар топилган жойга айтилади.
Ходиса содир булган жойда амалга ошириладиган барча ишлар уз мазмун ва мохиятига кура, айтиб утилгандек, тергов учун мухим ахамиятга эга булган далилларни топишда алохида урин тутади.
Ҳодиса содир булган жойда зарур техник усул ва воситалар кулланишига алохида эътибор каратилиши лозим.
Криминалистика тавсияларидан маълумки, далиллар билан ишлаш биринчи навбатда уларни топиш билан боглик булса, келгуси жараенлари эса уларни кайд этиш, тадкик килиш ва исбот сифатида ишлатишга имкон яратишдан иборатдир.
Ходиса содир булган жойда мурдани кайд этишнинг умумий талаблари криминалистика нуктаи назаридан ишлаб чикилган тавсиялар асосида амалга оширилган холда, айнан шахси номаълум мурда билан ишлаш узига хос ендашувни талаб этади.
Юкорида такидланганидек, ходиса содир булган жойда мурданинг топилиши билан боглик вазиятлар турличи булиши мумкин. Шу билан бирга, айнан жасадни куздан кечиришда куйидагиларга эътибор каратилиши зарур.
Жумладан:
-ходиса содир булган жойда мурданинг ташлаб кетилганлиги ёки шахс айнан уша жойда улдирилганлигини аниклаш;
-мурданинг холати (такидланганидек, улим юзага келганидан сунг дархол, чириганлик аломатлари мавжуд холати, мурданинг чиришида эмфезема холати юзага келганида, мурда булаклари, скелет холати, мумиёлик, мумлик ёки сув ости колган хамда куйдирилган мурдалар);
-санаб утилган ушбу холатларда аник усул ва воситаларни тугри танлаш;
-мурданинг ётганлик холати («поза трупа»);
-мурданинг кийим-кечаклари ёки мурда уралган матолар ( поёндозлар, полиэтилен ва бошкалар);
-мурданинг ёнидан топилган шахсини тасдикловчи ёки турли расмий хужжатлар;
-мурдага тааллукли деб топилган турли буюмлар (кул соати, заргарлик буюмлари ва айникса бош кийимлари, тамаки махсулотлари, хасса, ёмгирпуш кабилар);
-мурданинг бази аъзоларидаги протезлар (жумладан тиш ва ундаги протезлар, кул ва оёклардаги протезлар);
-мурда топилган жойлар (биз аввалги парагрефларда айтиб утганимиздек);
-мурда топилиши билан боглик холатларда жиноятларга хос булган типик холатларнинг аникланиши кабилар.
Жасадни ўқ отилган жойида текширилганда, баённомага қуйидаги маълумотлар киритилади:
1) мурданинг ҳолатига нистан ўқотар қуроллар, ўқланган ўқлар, патронлар ва бошқа ўқ -дориларнинг бошқа қисмлари жойлашуви;
2) улар орасидаги масофа;
3) мурда устида, унинг ёнида ва остида турли излар, нарсалар, жасад жойлашган юзанинг ҳолати;
4) мурданинг устидаги кийимларнинг ҳолати ва қон ва оқишга ўхшаш изларнинг мавжудлиги; кийимнинг шикастланиши атрофидаги ташқи қопламаларнинг табиати, локализацияси, шакли, ўлчами, ранги, шу жумладан тикув томонида (яқин тортишиш излари);
5) кийимларда, унинг қатламлари орасида, бурмаларда ўқ, патрон, гильза ва бошқа ўқ -дориларнинг мавжудлиги (агар улар топилса, терговчига уларни махсус тергов учун олиб ташлашга ёрдам беринг);
6) қурол учининг изи борлиги;
7) иккала оёғидаги пояфзалларнинг мавжудлиги ва ҳолати;
8) мурданинг жинси, тахминий ёши, жисмоний ҳолати, тери ранги;
9) ўқувчиларнинг ҳолати, шох пардалар, кўзнинг шиллиқ пардалари, табиий очилиш ҳолати (бегона нарсалар, секреция ва бошқалар);
10) махсус белгилар (жисмоний нуқсонлар, чандиқлар, татуировкалар ва бошқалар);
11) жасаддаги бошланғич ўзгаришларининг мавжудлиги, уларни ўрганиш вақтини кўрсатган ҳолда (тананинг очиқ ва кийим билан қопланган жойларининг совиш даражаси)
12) тана ҳарорати (тананинг қайси қисмида ўлчанганлигини кўрсатувчи термометр билан ўлчанади);
13) тўғри ичакдаги ва атрофдаги ҳаводаги ҳарорат;
14) жасад доғларининг жойлашиши, ранги, дозаланган босим остида рангининг ўзгариши ва асл рангни тиклаш тезлиги (сонияларда);
15) кўзнинг олд камерасига пилокарпин ва атропин эритмаларини киритишига ўқувчилар реакциясининг табиати ва бошқалар;
16) жасаддаги кеч ўзгаришлар (парчаланиш, ёғли мум, мумиялаш ва бошқалар) мавжудлиги, уларнинг зўравонлик даражаси ва локализацияси;
17) мурданинг шикастланиши, уларнинг анатомик жойлашуви, таглик сатҳидан баландлиги, шакли, "минус тўқима" нуқсонининг мавжудлиги;
18) қирраларнинг катталиги, хусусиятлари, ёғингарчиликнинг мавжудлиги, ифлосланиш, яқин тортишиш излари ва бошқа хусусиятлар;
19) ҳар қандай ҳиднинг (спиртли ичимликлар ва ҳ.к.) оғзидан мурданинг борлиги кўкрагига босиш орқали аниқланади;
Мурда топилиши билан боглик ходиса содир булган жойни куздан кечиришда фото ва видео ёзув оркали кайд этиш якулангандан кейин мурдани таниб олиш суратига тушириш хам талаб этилади.
Жиноят ҳолати тўғрисидаги кейинги саволларни ҳал қилиш учун ўқдан шикастланиш белгилари бўлган мурдани ташқи кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги кетма -кетликда ўтказилади: 1) мурданинг атроф -муҳит объектларига нисбатан жойлашуви аниқ белгиланади. ; 2) ўқ жароҳати олган мурданинг ҳолати батафсил тасвирланади 3) ҳодиса жойини текшириш протоколида мурданинг ҳолати батафсил тасвирланган бўлиб, унинг танаси қисмларининг ўзаро жойлашишини кўрсатилади; 4) ўлчовлар унинг боши ва оёғидан олдинги танланган координата ўқларига ёки иккита собит белгига нисбатан масофалар бўйича амалга оширилади; 5) кийим ва поябзалнинг кўринадиган қисми текширилади, танаси шикастланган, мурданинг излари борлиги текширилади; 6) мурданинг ёнидан топилган ўқотар қуроллардан фойдаланиш излари ва объектлари текширилади ва қайд қилинади; 7), қурол, патрон, ўқ, бошқа излар, ўқотар қурол ва мурданинг масофаси ўлчанади.
3. Панорама усули. Панорама усули деб энига ёки буйига жуда чузилиб кетган ёки тор жойдаги объектларни кисмларга булиб олишга айтилади.
Паноарма усули керакли объектни тулик равишда суратга олиш мумкин булмаганда, шунингдек жой тор булгани учун суратга олинадиган объектни узокдан туриб суратга олишнинг иложи булмаганда кулланилади. Бундан асосий максад суратга олинаётган объектлардан йирик масштабли расмлар тайёрлашдир. Бундай усулда тайёрланган расм йирик хажмли булиб, узида объектнинг майда деталларини хам тулик акс эттиради.
Панорама усулида суратга олишни вертикал ва горизонтал усулда амалга ошириш мумкин. Биринчи усул тик тушган объектни (масалан куп каватли бинони) суратга олиш учун кулланилади. Суд-оператив фотографиясида купинча горизонтал усулдан фойдаланилади. Бу усулда суратга олишда тугри чизик ва айланма усулни кулланиш мумкин. Тугри чизик буйича панорамали сурат олишда суратга олинаётган объектнинг каршисида тугри чизик хосил килинадию, шу чизик буйлаб бир нечта нуктадан туриб суратга олинади.
Айланма усулда панорамали сурат олишда эса фотоаппартанинг узи бир нуктада айлантириб турилиб суратга олинади.
Хар икки холатда хам фотоаппаратнинг ердан баландлиги, горизонтал ( ётик) ва вертикал (тик) туриш холатлари, диафрагма, видержка ва фотоматериаллар катъий бир хилда булиши шарт.
Улчаш максадида суратга олиш турли йуллар билан бажарилиши мумкин. Булар ичида энг жиддий ва куп таркалган усул масштабли суратга олиш усулидир. Бунда суратга олинаётган объект масштаб улчови билан олинади. Масштаб сифатида оддий улчов чизиги билан олинади.
Масштаб сифатида оддий улчов чизигичи ёки улчов ленталар ишлатилиши мумкин. Масштабли суратга олинаётганда масштаб воситаси олинаётган объект сатхи билан бир текисда ётиши зарур. Масштаб воситаларидаги улчов булинмалари, яъни сантиметр, миллиметр булинмалари равшан ва аник килиб олинмоги керак.
Ориентирли суратга олиш. Вокеа содир булган жойни унинг атрофидаги вазияти билан бирга кушиб суратга олиш ориентирли суратга олиш дейилади. Бундай чурат вокеа содир булган жойдаги объектларнинг ташки куринишини ва шу вокеага алокадор жойларни тулик курсатиш билан характерланади.
Агар кенг жой майдонини ундаги бутун вазиятни бирга кушиб ориентирли суратга олиш зарур булиб колса, унда кенг бурчакли объектлар билан ёки панорама усулида суратга олиш зарур булади. Айрим холларда вокеа содир булган жойда тусиклар, яъни баланд бино, дарахтлар булса, унинг атрофидаги вазиятни юкоридан туриб суратга олиш мумкин.
Обзорли суратга олиш. Вокеа содир булган жойнинг дастлабки холатини у кандай куринишда булса, шу куринишда суратга олиш обзорли суратга олиш дейилади Обзорли суратга вокеа содир булган жойни тула ва мазмунли акс эттириш, вокеа тахминан аникланган жойдан суратга олиш максадга мувофик булади. Обзорли сурат вокеа содир булган жойни тулк акс эттиришдир. Бунда олинган суратлар вокеа содир булган жойнинг энг мухим элементларини, вазиятнинг энг зарур жойини бутан акс эттириши керак.


Бухоро вилояти ИИБ ЭКБ
бош эксперти майор Ш.Фозилов
Download 66,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish