Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчининг вазифа-
лари. 
Булар қуйидагилардан иборат: 

аввало, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор 
ҳайдовчи транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, сўнгра фалокат 
ёруғлик ишораларини ёқиши ёки фалокат сабабли тўхташ белгиси 
(милтилловчи қизил чироқ)ни ўрнатиши, транспорт воситасини ва 
ҳодисага дахлдор изларни йўқотмаслик, буюмларни жойидан қўзғат-
маслик чораларини кўриш керак; 


499 

агар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланганлар 
бўлса, уларга биринчи тиббий ёрдам бериш учун зарур бўлган 
чораларни кўриши, «тез тиббий ёрдам»ни чақириши, шошилинч 
ҳолларда эса шикастланганларни яқин орадаги даволаш муассаса-
сига жўнатиш, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда ўз транспорт 
воситасида олиб бориши керак. У ерда ўз исми-шарифини, тран-
спорт воситасининг рақамли белгисини билдириб, ҳайдовчилик 
гувоҳномасини ёки ўз шахсини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжатини 
кўрсатиб, ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб бориши лозим. 
Ҳайдовчи ишининг тўғри ташкил қилинганлиги ЙТҲнинг 
олдини олишда муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
 
Масалан, 
ҳайдовчиларнинг ишлаш ва дам олиш вақтидан тўғри фойдаланиш-
ларига қатъий риоя қилишларини назорат қилиш катта аҳамиятга 
эга. Ҳафтада 6 кун ишлаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилар кунига 7 
соатдан ортиқ ишламаслиги керак, кечаси эса ишлаш вақти 22 дан 
бошлаб 6 соатдан ошмаслиги лозим.
Шаҳарлараро ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар 12 соат-
дан ортиқ транспорт воситасида бўлиши режалаштирилган автомо-
билларда ухлаш учун жой ташкил қилинган бўлиши лозим ва 
маршрутга иккита ҳайдовчи юборилиши керак. Шаҳарлараро 
ташишда ҳайдовчи биринчи 3 соат ва кейинги ҳар 2 соат давомида 
ишлагандан кейин 10 минут дам олиши лозим. Ҳар кунги дам олиш 
(сменалар оралиғида) иш куни вақтидан икки мартадан кам бўл-
маган вақтга тўғри бўлиши керак. Масалан, сменада 8 соат ишлаган 
бўлса, дам олиш вақти 16 соатдан кам бўлмаслиги керак. 
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳайдовчиларнинг ҳаракат-
ланиш давомида олдиндан ва касбий касалланишининг олдини 
олишдан иборат. Инглиз мутахассисларининг фикрича, йилига 200 
дан ортиқ ЙТҲ ҳайдовчиларнинг йўлда ҳаракатланиш даврида 
инфаркт миокард бўлишидан содир этилиши аниқланган. Бундай 
ҳолат АҚШда йилига 2 мингдан ортиқ қайд этилади.
Тиббиёт мутахассисларининг фикрича, ҳайдовчиларда қон 
босимининг кўтарилиши уларнинг кун давомида юқори даражада 
асаблари зўриқиши билан ишлаши, ошқозон-ичак касаллигининг 
тез-тез учраши, шунингдек, ҳайдовчилар ишлаш графигининг но-
тўғрилигидан келиб чиқади. Келтирилган нохуш ҳолатлар юз 
беришининг олдини олиш мақсадида олиб ҳайдовчиларни тиббий 
кўрикдан ўтказилади. 


500 
Барча транспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган 
тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Ҳар бир ҳайдовчи ҳай-
довчилик гувоҳномасини олишдан олдин ва келтирилган муддат-
ларда тиббий кўрикдан ўтадилар.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг дастлабки тарзда 
мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан жумладан, йўлга чиқиш 
олдидан ва йўлдан қайтгандан кейин тиббий кўриклардан ўтишлари 
«йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги» қонуннинг 17-моддасида 
ҳам келтирилган. 
Агар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ва 
транспорт корхоналаридаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг 
соғлигига нисбатан шубҳа туғилса, унга белгиланган муддатлардан 
олдин тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши 
мумкин. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан қайта ўтиш ҳақидаги 
қарор ДЙҲХХ бошқармаси бўлим ва бўлинмалари бошлиқлари ва 
уларнинг ўринбосарлари, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими 
бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинади. 
Ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган ЙТҲнинг олдини 
олишга қаратилган профилактик ишлар асосан қуйидаги тартибда 
ташкил этилади. 
Ҳайдовчининг қатнов олдидан тиббий кўригини автотранспорт 
корхоналарида ташкил этилган ва шифохона таркибига кирувчи 
соғломлаштириш пунктининг тиббиёт ходими (назоратчи) томони-
дан ўтказилади. Назоратчилар қатнов олди тиббий кўригини ўтка-
зишда Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари томонидан 
биргаликда ишлаб чиқилган дастурга асосан амалга оширадилар. 
Назоратни ўтказувчи тиббиёт ходимлари ҳайдовчиларнинг 
йўлга чиқишидан олдин саломатлигини кўздан кечирадилар ва 
унинг соғлигига боғлиқ бўлган ЙТҲ сабабларини таҳлил қилишда 
ҳаракат хавфсизлиги хизмати, фойдаланиш ва ходимлар бўлимлари 
билан ҳамкорликда фаолият кўрсатадилар. 
Қатнов олдидан ҳайдовчилар соғлигини текшириш вақтида 
қуйидаги ишлар бажарилади: 

ҳайдовчининг ўзидан соғлиги тўғрисидаги фикри эшитилади; 

тана ҳарорати ўлчанади; 

қон босими ўлчанади; 

томир уриши аниқланади; 


501 

нафас чиқаришда алкоголнинг белгилари аниқланади. 
Тиббиёт кўригидан сўнг ҳайдовчининг йўл варақасига «қатнов-
га рухсат берилди» деган штамп қўйилади ва уни тиббиёт ходими 
имзолайди. 
Қуйидаги ҳолларда ҳайдовчига транспорт воситасини бошқа-
ришга рухсат этилмайди: 

вақтинча ишга яроқсизлик аломатлари аниқланганда (тана 
ҳарорати ёки қон босими юқори бўлганда ва ҳ.к.) 

нафас чиқарганда алкоголь ҳиди сезилганда. 
Ҳайдовчи меҳнат қобилиятини йўқотганда тиббиёт ходими унга 
тиббиёт шифохонасида врач кўригидан ўтиш учун йўлланма 
беради. Ҳайдовчини қатновдан олдин кўрикдан ўтказишда врач 
қабули бўлмаса, меҳнатга яроқсиз ҳисобланган ҳайдовчига тиббиёт 
ходими ишдан озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома беради 
ва унда касаллик ҳақида қисқача маълумот ёзилиб, шифокор 
қабулига кейинги кун бориш тавсия этилади. Тиббиёт ходимлари 
ҳайдовчининг қатнов олдидан тиббиёт кўригидан ўтганлиги тўғри-
сидаги маълумотларни журналга киритади. 
Ҳайдовчининг қонида алкоголь белгилари мавжудлиги аниқ-
ланса, унинг транспортни бошқаришига рухсат берилмайди. 
Инсон организмидаги алкоголни уни қонидаги, сийдиги ёки 
ичидан пуфлаб чиқарган ҳавосидаги миқдорига қараб аниқлаш кенг 
қўлланилади. Кўпчилик инсонларнинг қон таркибидаги алкоголь 
концентрацияси 0,05% (промилл) бўлса, бу уларни бир мунча тинч-
лантиради. Қон таркибида алкоголь концентрацияси 0,05% дан 
0,15% гача бўлганда ҳаракатланиш пайтдаги мувозанат (координа-
ция) ва ҳатто ҳаракатларида (ҳолатида) ўзгариш кўзга ташланади. 
Бундай ҳолат биринчи кўринишда мия фаолиятининг стимуллашга-
нини (кўп гапириш, агрессивлашиш, ҳаракатларнинг активлашиши), 
аслида эса, оддий ҳолатда бундай қилинмаслигини, мия фаолияти-
нинг тормозланиши эканлигини билдиради. Қондаги катта миқдор-
даги алкоголь ҳайдовчининг қобилиятини пасайтиради ва у ўзининг 
ҳолатини нотўғри баҳолаб, баъзан оддий ҳолатдагига нисбатан яхши 
ҳаракат қилаётгандек туюлади. Ўтказилган кўп йиллик кузатишлар 
шуни кўрсатадики, ЙТҲда ҳалок бўлган 45-57% ҳайдовчиларнинг 
қонида 0,1% алкоголь концентрацияси бўлганлиги аниқланган. 
Алкоголь миқдорини аниқлаш учун Норвегия давлати бирин-
чилар қаторида «промилл» ўлчовининг чегаравий қийматларини 


502 
киритди. Агарда ҳайдовчининг қонида алкоголь миқдори 0,5 
промиллдан катта бўлса, у ҳолда ҳайдовчи маст деб айтилади (0,5 
промилл деганда 50 миллиграмм алкоголнинг 100 миллилитр 
қондаги миқдори тушунилади). 
Алкоголь таъсир қилиши натижасида ҳайдовчининг марказий 
нерв тизими таъсирланади ва ҳайдовчининг ахборотни қабул 
қилиши сусаяди, реакция вақти ортади, ҳалокатлик вазиятига туш-
ган вақтида қарор қабул қилишида хатоликларга йўл қўяди. Ўтка-
зилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 30% га яқин ҳайдовчилар 
ЙТҲ содир этилганда маст ҳолатида бўлганликлари аниқланган. 
Ҳайдовчининг қони таркибида алкоголь миқдори қанча кўп бўлса, 
унинг шунча кўп ЙТҲни вужудга келтиришда таваккал қилиш 
даражаси ортади. 
Йўлдаги ҳар қандай йўл-транспорт ҳодисаси ўз-ўзидан содир 
бўлмайди. Уларнинг сабаблари бўлади ва бу сабаблар кўпдир. 
Ҳайдовчининг ҳолати, йўл шароити, автомобилнинг техник ҳолати 
ана шу сабаблар сирасига киради. Аммо энг асосий сабаблардан 
бири – ҳаракат иштирокчилари бўлган ҳайдовчи ва пиёдаларнинг 
ножўя хатти-ҳаракатлари.
Ҳар йили Ўзбекистон йўлларида ЙҲХБ ходимлари 4-4,5 млн 
дан кўпроқ йўлларда ҳаракатланиш қоидаларининг бузилишини 
аниқлайдилар ва унинг олдини олишга ҳаракат қиладилар. Булар:

транспортни маст ҳолда бошқариш;

белгиланган тезликни ошириш;

нотўғри қувиб ўтиш;

чорраҳалардан ўтиш қоидаларини бузиш;

пиёдаларнинг ҳаракатланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish