6-маъруза. Олий асаб фаолияти. Бош мия катта яримшарлар физиологияси. Охирги мия



Download 0,54 Mb.
bet1/6
Sana07.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#534681
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6--мавзу


6-МАЪРУЗА. Олий асаб фаолияти. Бош мия катта яримшарлар физиологияси.
Охирги мия
Юқорида айтилганидек, охирги мия иккита ярим шарлардан иборат. Ҳар битта ярим шарлар таркибига плаш ёки мантия, ҳид билиш мияси ва базал ядролар киради. Охирги мия иккала пуфаги бирламчи бўшлиқларининг қолдиғи бўлиб, ён меъдачалар ҳисобланади. Олдинги миядан ажралиб чиқадиган охирги мия олдин ҳид билиш рецептори (ҳид билиш мияси) билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган, кейинчалик у, ҳайвон хулқ-атворини бошқарувчи аъзо сифатида шаклланган. Унда, турга хос реакцияларга (шартсиз рефлекслар) асосланган – пўстлоқости ядролар ва индивидуал хулқ-атвор марказлари, индивидуал тажрибага (шартли рефлекслар) асосланган – бош мия пўстлоғи каби инстинктив хулқ-атвор марказлари пайдо бўлади. Бунга мос равишда, охирги мияда тарихий ривожланиш тартибида қуйидаги марказлар гуруҳи фарқланади:

  1. Ҳид билиш мияси – энг қадимги ва шу билан бирга, вентрал жойлашган энг кичкина қисми.

  2. Ярим шарларнинг базал ёки марказий ядролар «пўстлоқости” – ичкари қатламда яширинган охирги миянинг эски қисми.

Пўстлоқнинг кулранг моддаси – энг ёш қисми ва шу билан бирга, энг катта қисми. У, қолган қисмларни плаш билан ёпиб тургандай туради ва шу туфайли плаш ёки мантия деб номланади. Ҳайвонлар учун кўрсатилган хулқ-атворнинг иккита шаклидан ташқари, одамда унинг учинчи шакли пайдо бўлган – жамоа хулқ-атвори. У, одамнинг меҳнат фаолияти жараёнида ва уларнинг нутқ ёрдамидаги мулоқатида яратиладиган одамлар жамоасининг тажрибасига асосланган. Хулқ-атворнинг ушбу шакли, борлиқнинг иккинчи сигнал тизими (нутқ) деб номланадиган моддий субстратни ташкил қилувчи мия пўстлоғининг энг ёш устки қатламларларини ривожланиши билан боғлиқ (И.П.Павлов). Эволюция жараёнида марказий нерв тизимининг барча бўлимлари ичида энг тез ва кучли равишда охирги мия ўсганлиги туфайли, у, одам бош миясининг энг катта қисми бўлиб қолган ва иккита катта ҳажмдаги ярим шарлар (ўнг ва чап) кўринишига эга. Мия кўндаланг тирқишининг чуқурлигида иккала ярим шарлар, ўзаро, қалин горизонтал пластинка – қадоқсимон тана билан бирлашган. Ушбу қадоққсимон тана битта ярим шардан иккинчисига кўндаланг борадиган нерв толаларидан иборат. Қадоқсимон тананинг тагида иккита ёйсимон оқ рангли иплар кўринишидаги свод жойлашган. Ушбу тяжлар ўзаро боғланган, олдинги ва орқа томонлари бир-биридан ажралиб, олдинги томонида свод устунини ва орқасида – свод оёқчалари ҳосил қилади.
Катта ярим шарлар пўстлоғи ҳужайраларининг тузилиши

Катта ярим шарлар бош миянинг 80%ини ташкил қилади. Катта ярим шарлар пўстлоғи 5 мм гача қалинликдаги кулранг модда қатламидан ташкил топган. Нейронлар пўстлоқнинг ҳамма ерида ҳам текис тақсимланмаганлиги учун ҳам пўстлоқ цитоархитектоникаси ажратилади. Бирмунча бир хил тузилишга эга бўлган нейронлар алоҳида қатлам кўринишида жойлашади.


Қадимий, эски ва янги пўстлоқ қисмларга бўлинади. Қадимий пўстлоққа ҳидлов мия, эски пўстлоққа – гиппокамп, янги пўстлоққа эса қолган ҳамма соҳалар киради (33-расм).
Нейронларнинг танаси 6 қаватдан иборат (34-расм). Қаватларнинг қалинлиги, уларнинг чегараланиши, янги пўстлоқнинг турли бўлимларида ҳужайраларнинг катталиги, миқдори ўзгариб туради.
Биринчиси - пўстлоқнинг энг юза молекуляр қавати. Бу қаватда майда мултиполяр ассоциатив нейронлар ва кўплаб толалар, яъни пастки қатламлардаги нейронларнинг ўсимталари жойлашган.
Иккинчиси - ташқи донали қават, хилма-хил шаклдаги майда нерв ҳужайраларидан ташкил топган. Ҳужайраларнинг миқдори биринчи юза қаватга нисбатан кўпроқ бўлгани учун донадор бўлиб кўринади. Ҳужайралар
майда пирамида кўринишида бўлиб юлдузсимон ва бирозгина томрозловчи нейронлардан ташкил топган.
Учинчиси – энг қалин қават бўлиб, ўрта пирамида қаватнинг ҳужайралар асосан ўртача размерли пирамидасимон нейронлардан ташкил топган. Унча кўп бўлмаган тормозловчи нейронлари ҳам бор. Пирамидага ўхшамайдиган ҳужайралар кўп бўлмаганлиги сабабли қўшни қаватларга нисбатан ҳужайраларнинг миқдори камроқ.
Тўртинчиси - ички донадор қават асосан унча катта бўлмаган юлдузсимон нейронлар (қўзғатувчи) - ҳужайралардан ташкил топган. Бу ерда горизонтал йўналган миелинли нерв толалари кўпроқ жойлашган.
Бешинчи - ганглиоз қаватнинг асосий ҳужайралари – йирик пирамида ҳужайраларидан ташкил топган. Қаватнинг марказий жўягида йирик (гигант) пирамидасимон ҳужайралар (Бец ҳужайралари) жойлашган. Бу ҳужайраларнинг аксонлари орқа миянинг мотонейронларига борадиган вертикал (проекцион) пирамида йўлини ҳосил қилади. Ундан ташқари бу


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish