6-маъруза. Олий асаб фаолияти. Бош мия катта яримшарлар физиологияси. Охирги мия



Download 0,54 Mb.
bet5/6
Sana07.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#534681
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6--мавзу

Ярим шарларнинг оқ моддаси
Мия пўстлоғининг кул ранг моддаси ва базал ядролар ўртасидаги барча бўшлиқ оқ модда билан тўлган. У, турли йўналишларда борадиган ва охирги миянинг ўтказувчи йўлларини ҳосил қиладиган кўп сонли нерв толаларидан таркиб топган. Нерв толалари учта тизимга бўлиниши мумкин: ассоциатив, комиссурал ва проекцион толалар.
Ассоциатив толалар битта ярим шар пўстлоғининг турли участкаларини ўзаро боғлайди. Улар калта ва узун бўлади. Калта толалар қўшни бурмаларни ёйсимон тутамлар шаклида ўзаро боғлайди. Узунлари эса бир-биридан анча узоқ бўлган пўстлоқ участкаларини боғлайди.
Комиссурал толалар, мия комиссурлари (ёки спайка) деб номланадиган ҳосилалар таркибига киради ва иккала ярим шарларнинг симметрик қисмларини боғлайди. Миянинг энг катта қўшилган жойи – қадоқсимон тана янги мияга тааллуқли иккала ярим шарларнинг қисмларини ўзаро боғлайди.
Проекцион толалар мия пўстлоғининг бир қисмини таламус билан, яна бир қисмини марказий нерв тизимининг пастки бўлимлари (жумладан, орқа мияни ҳам) билан боғлайди. Ушбу толаларнинг бир хиллари қўзғалишни пўстлоқ йўналиши бўйлаб марказга интилган ҳолда, бошқалари эса, унинг тескариси – марказдан қочган ҳолда ўтказади.
5-мавзу. ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧАЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Олий нерв фаолияти физиологияси одам ва ҳайвонлар нерв тизимининг тарихий ривожанишининг турли босқичларида турувчи олий бўлимлари билан ташқи муҳитнинг акс этишини (иникос) асосий қонуниятларини ўрганади. Қиёсий ва эволюцион физиология турли организмлар филогенезида ташқи муҳитнинг қайд бўлишини ўхшаш ва фарқ қилувчи томонларини таҳлил қилади ва эволюция жараёнини қабул қилиниши ва фикрлашни асосий тамойилларини аниқлаб беради.
Бу эса, фақатгина инсонларга хос булган руҳиятнинг олий шакли бўлган фикрни юзага келиш сабаблари тарихини очиб беради. Одамларнинг сезгиси, фикрлаши ва билими тарихий натижа ҳисобланади. Билим - бу одамлар бош мияси томонидан ҳақиқий реалликни ҳаттоки юқори даражада ривожланган ҳайвонлардан ҳам сифат жиҳатидан бошқача шаклда акс этиш хусусияти хисобланади. Физиология одам бош миясини уларнинг жамоавий меҳнат фаолияти ва кўрсатма ва тушунчалар - яъни фикрлаш билан мустаҳкамланган фаолият кўрсатиш қонунларини очиб беради.
И.М.Сеченов 1862 йилда нерв марказларида тормозланишни ва 1868 йилда эса уларда қўзғалишларни (жамланишини) суммациясини кашф этди. И.М.Сеченов "Бош мия рефлекслари" деб аталувчи асарида рефлектор назариясининг асосий кўрсатмалари қайд қилинган.
И.М.Сеченовнинг рефлектор назарияси И.П.Павловнинг асарларида ва Н.Е.Введенский (1852-1922), А.Ф.Самойловларнинг (1867-1930) фаол иштироки туфайли янада ўз ривожини топди.
И.П.Павловнинг дастлабки ишлари ҳам юрак фаолияти ва қон айланиш тизимини нерв тизими томонидан бошқарилиши ва унинг трофик функцияси муаммоларига бағишланган эди. Сўнгра И.П.Павлов ва унинг шогирдлари биринчи марта овқат ҳазми безлари фаолиятида нерв тизимининг ролини ҳар томонлама ўргандилар. Кейинчалик И.А.Павлов М.И. Сеченовнинг бош мия рефлекслари ҳақидаги фикрларини ривожлантириб шартли рефлексларни очди. И.П.Павловнинг мактаби биринчилардан бўлиб организм функцияларини ташқи муҳит шарт-шароитларининг ўзгаришига қараб мослашишини таъминловчи аъзо сифатида бош мия ишининг асосий физиологик қонуниятларини очди. Н.Е.Введенский қўзғалиш ва тормозланишнинг бирлиги ва уларнинг биринчисидан иккинчисига ва аксинча ўтиши ҳақидаги назарияни яратди, нерв ва мушаклар-функцияларини ўрганиш бўйича мухим электрофизиологик ишларни бажарди. Унинг шогирди А.А.Ухтомский (1875-1942) нерв марказларини иш тамойилларини - доминантлик талимотини асослади. Бу таълимот кейинчалик И.П.Павлов ва Н.Е.Введенский-ларнинг нерв марказларининг ўзаро муносабатлари ҳақидаги концепциясининг кейинги ривожланиши учун хизмат қилди, ҳамда қўзғалиш ритмларини нерв тизими томонидан ўзлаштирилиши ҳақидаги фикрларни тушунтириб берди. А.Ф.Самойлов (1867-1930) элекрофизиологиянинг ривожланишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди ва нерв жараёнларини кимёвий йўл билан узатилиш назариясини жуда ажойиб тарзда ривожлантирди.
В.М.Бехтерев (1857-1927) одамлар нерв тизими патологиясида шартли рефлекслар назариясини ривожлантирди ва нерв тизимларини тузилиш ва функцияларини чуқур ўрганди. Шартли рефлекслар усулидан фойдаланиб ва ҳайвонларда ички органларнинг бош мия фаолиятига таъсирини ва бу органларнинг фаолиятини бош мия билан бошқарилишини ўрганди.
Ички органлар фаолиятига бош миянинг тасирини ўрганиш бўйича дастлабки муҳим тадқиқот В.Я.Данилиевскийга (1852-1939) таалуқли. Унинг ўзи бош миядаги электр ҳодисаларни биринчилар қаторида ўрганди.
Бош мия фаолиятининг рефлектор тавсифга эга эканлигини дастлаб, И.М.Сеченов ўзининг машҳур “Бош мия рефлекслари” асарида таърифлаб берди ва шу билан олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотга замин яратди. Кейинчалик пўстлоқнинг фаолиятини ўрганиш И.П.Павлов зиммасига тушди. И.П.Павлов пўстлоқ фаолиятини атрофлича ўрганиб, олий нерв фаолияти ҳақида материалистик таълимот яратди. И.П.Павлов асослаган шартли рефлекслар усули катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ана шу усул туфайли катта ярим шарлар физиологиясини хар томонлама ўрганиш имконияти туғилди. И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти учта материалистик принципдан: детерминизм принципи; анализ ва синтез принципи; тузилиш-структура принципларидан ташкил топган.
1)
Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish