Кимё тарихи предмети. Кимёвий тушунчаларнинг вужудга келиши
Режа:
Кимё тарихи фанига кириш
Кимё фанининг асосий муаммоси
Кимёдан Нобел мукофотининг совриндорлари
Кимё фанининг ривожланиш босқичлари
Жуда қадим замонлардан бери одамлар теварак-атрофдаги табиат билан доимий мулоқотда бўлиб, унга кимёвий воситалар таъсирида ўзлари учун зарур материал ва маҳсулотлар яратганлар. Масалан: металл эритиш, шиша ва сопол, газламалар учун буёқ тайёрлаш, тери ошлаш, нон ёпиш ва ҳ.к. лар. Шу нуқтаи - назардан қарасак кимё инсон фаолиятининг энг қадимги соҳаси эканлигига ишонч хосил қиламиз. У ҳали фан эмас, балки фаолият соҳаси эди. Кимё ҳозирги тасаввуримиздаги фанга айланиши учун минг йиллар керак бўлди. Кимёвий билимлар кўлами жуда кенг. Кимё фани - атрофимизни ўраб олган бутун оламни, унинг хилма - хил шаклларини ва оламда содир бўладиган турли туман ҳодисаларни текширувчи табиат фанларидан биридир. Табиат, бутун олам инсон онгидан ташқарида ва инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. Олам материядан иборат, мавжуд нарсаларнинг ҳаммаси доимо ҳаракат қилиб турадиган материянинг ҳар хил турларидир. Моддани чуқур билиш ва ундан инсон фаровонлиги йўлида фойдаланиш кимёиинг ҳозирги асосий масаласидир.
Кимё фани жонли ва жонсиз табиатни ташкил қилган моддагларни, уларнинг хоссаларини, тузилишини, бир-бирига айланишини, шулар натижасида рўй берадиган ўзгаришларни ва бу ўзгаришлар орасидага боғланишларни текширади. Бутун коинот, жонли ва жонсиз олам, коинотда содир бўладиган барча жараёнлар доимо ўзгаришда ва ривожланишда.
"Тарих - ҳаёт муаллими" дейишади. Бу фикр асосида Оствальд ҳақиқатдан ҳам, иисоният ривожланишининг умумий қонуниятларини фанлар тарихини ўрганиб уларни умумлаштириш натижасида яратиш мумкин деган фикрни олға сурди. Демак, фанлар тарихида инсониятнинг ривожланиш йўлини кўриш мумкин. Тарихни ўрганиш,ца албатта жамият қандай ва қачон бошланган, қачон тутайди деган савол туғилади.
1970 йилда Япониянинг "Омрон"-фирмаси SINIG (sret -дон, Innovation -инновация, need-эҳтиёж, impetus -югуриш, cycle -цикл. «Инновациядан- эхтиёжга томон») назариясини яратиб, унда жамият ривожланиши ўз навбатида ҳар бир
фаннинг тадқиқот асосини, унинг тарихини, алоҳида технологиясини системали ўрганишни талаб қилишини кўрсатди. Бу назария табиат сирларини тушунтирувчи фанлардан бири бўлиб қолмасдаи, ҳаётдаги асосий ишлаб чиқарувчи куч ҳисобланмиш - кимё фанига ҳам бевосита тааллуқлидир.
Ҳақиқатдан ҳам, кимё фани жамиятда фанлар орасида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Кимё ҳаётимизни таьминлаб турувчи восита бўлибгина қолмасдан, кундалик юзага келган муаммоларни ҳал қилишда асосий қурол бўлиб ҳам хизмат қилади. Шуни ҳисобга олган академик В.А.Коптюг Назарий ва Амалий Кимё Халкаро Комитети (Internetional Union of Pure and Applied Chemistry) нинг 35 Бош Ассамблеяси йиғилишида "Кимёнинг бошқа фанларга ва жамиятдаги прогрессга таъсири катталигини кенг жамоатчиликка тушунтириш кераклигани" уқтиради. Кимё дунсни ташкил этган элементларни ҳам, шу элементлардан ҳосил бўлган турли - туман оддий ва. мураккаб моддаларни ҳам, уларнинг бир-бнрига айланишига доир мураккаб қонунларни ҳам ўрганади.
Кимё фани кундалик турмуплда кузатилаётган ҳодисалар ва ўтказилаётган гажрибаларнинг моҳиятини тушунтирадй.
Кимё фанининг ривожланиши бошқа табйий фанлар билан узвий боғлиқцир:
Қимё. фанининг математика фани билан боғликлигани карайдиган бўлсак: дастлаб атом массасиниг аниқланганлиги, 1850 йилга келиб, кимёвий реакция тезлиги математик ифодаланганлиги, кейинчалик: дифференциал, интеграл, математик статистика, ҳисоблаш математикаси, ЭҲМ, моделлаштириш, кимёвий реакцияларни график тасвирлаш ва уни кимё фанига тадбиқини кўрсатиш.
Физиклар учун кимё бир объект сифатида қаралади: моддаларнинг тузилиши, кимёвий реакцияга киришиш кобилияти (физикавий кимё) физикавий усуллар ёрдамида ўрганилади ( ЯМР, ПМР, спектроскопия ва ҳ.к.).
Б иология фанини кимё фани билан боғликлигини қарайдиган бўлсак: биоорганик кимё, биокимё, бионоорганик кимё (организмдаги металларнинг тузилиши, таркиби ва уларнинг миграциясини ўрганади. (Mn, Fe, Cu, Co, Zn, Mo, ва бошқалар). Уларнинг координацион бирикмалари мас:[ Co
оқсилларнинг бўлакчалари бўлган аминокислоталарнинг асосини ташқил қилади. Юқорида келтирилган металлар ферментларнинг таркибий қисми бўлиб, уларни эса " ҳаёт металлари" деб аталади.
Биология ва кимё фанлари умумлашуви натижасида кимёвий биокимё фани вужудга келди. Геокимё ер қобиғидаги кимёвий элементлар ва уларнинг минералларини табиатда тарқалишини ўрганади.
Бир қанча амалий фанлар - кўмир, сув, нефт, шиша кимёлари пайдо бўлди. Кимё фани ёрдамида озиқ-овқат саноати, металлургия, медицина, қишлоқ хўжалигига доир бир қадаа масалалар ҳал қилинмокда.
Ҳозирги замон кимё фанининг асосий муаммолари қуйидагилардан иборат:
янги кимёвий бирикмаларнинг синтези ва уларнинг методикасини ишлаб чиқиш;
ҳар хил кимёвий омиллар таъсирида борадиган кимёвий реакцияларни ўрганиш;
кимёвйй анализнинг - модда таркиби ва хоссаларини ўрганишнинг янги усулларини яратиш;
кимёвий элементлар ва уларнинг изотопларини ўрганиш;
- ҳар хил янги материалларни яратиш, уларнинг тузилиши ва хосса ларини ўрганиш;
янги хил ёнилғи ва энергия манбаларини яратиш;
модцаларни тозалаш ва аралашмаларни ажратишнинг экспериментал усулларини яратиш ва унинг назарий принципларини ишлаб чиқиш;
кимёни электроникага тадбиқ қилиш;
янги дори - дармонлар, озиқ - овқат маҳсулотларини синтез қилиб олиш;
- табиий ресурслардан фойдаланиш технологиясини яратиш;
-кимёвий аналитика ва кимёвий диагностика;
- тирик организмлар кимёси.
1977 йил 4 млн 40 минг кимёвий бирикмалар бўлиб, ундан 63 минггаси амалда қўлланилган бўлса, 1983 йилга келиб 5 млн 475 минг турдаги модда бўлган, у 2000 йилларга келиб 8 млн дан ошиб кетди.
Кимё фанининг келажакдfги ривожланиши. Жаҳонда ҳозир кимёдан 7000 журнал чиқарилмокда, ҳар йили ўртача 100000 та мақола чоп этилмокда. Кимё саноати ишлаб чиқаришнинг энг юқори фоизини ташқил қилмокда. Ривожланиш асосан қуйидаги йўналишларда бормокда:
кимёлаштириш (ўғит, металлургия, нефт кимёси, озиқ-овқат);
чиқиндисиз технология яратиш;
атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаб қолиш;
чиқиндиларни қайта ишлаш;
фотосинтез, лазер кимёси, плазма кимёси;
экстремаль шароитларда синтез қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |