Режа: Ижтимоий психологик ғояларнинг тарихий ривожланиши босқичлари



Download 242,5 Kb.
bet1/4
Sana19.05.2022
Hajmi242,5 Kb.
#604240
  1   2   3   4
Bog'liq
24022 2- мавзу

  • 2-Мавзу: ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ҒОЯЛАР ШАКЛЛАНИШИ ТАРИХИ.
  • РЕЖА:
  •  1. Ижтимоий психологик ғояларнинг тарихий ривожланиши босқичлари.
  • 2. Ижтимоий психологиянинг эрамиздан олдинги VI аср XIX аср ўрталаригача ривожланиши.
  • 3. XX асрда ижтимоий психологиянинг ривожланиши.
  • Ижтимоий психологик ғояларнинг тарихий ривожланиши узоқ вақт давом этди.
  • I - Босқичда. (эрамиздан олдинги VI аср XV асрнинг ўртаси) одамларнинг, турли хатқларнинг урф одатлари ва расм русмларига нисбатан оммавий юқумлилик механизми ва тақлидчанлик феноменига алоҳида қизиқишлари туфайли одамларнинг ижтимоий психологик хусусиятлари тўғрисидаги билимлар тўплана борди.
  • II - Босқичда. (XV аср ўрталари XIX аср ўрталари) мураккаб ижтимоий ходисалар ва жараёнларга турғун қизиқишлар пайдо бўлиши натижасида одамларнинг ўзаро таъсири ва мулоқотига психологиянинг таъсири чуқур ўрганилди.
  • III - Босқич. Ижтимоий психология тарихидаги учинчи босқич (XIX аср аср ўртаси XX аср боши) кўпчилик ижтимоий фанларнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ холда бошланғич ижтимоий психологик назарияларнинг пайдо бўлиши, бу фаннинг предмети тўғрисида бирламчи тасаввурларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
  • IV - Босқич. Ижтимоий психология ривожланишининг тўртинчи босқичида ( XX асрнинг биринчи ярми) мактаблар ва тармоқлар юзага келиб, ижтимоий психология аниқ экспериментал фанга айланди.
  • V - Босқич. Бешинчи босқичда (XX асрнинг иккинчи ярми) ижтимоий психология янада кўпроқ талаб қилинадиган ижтимоий фанлардан бирига айланди.
  • VI - Босқич. Глобализацияга йўналган XXI аср ижтимоий психологиянинг 6 босқичини бошлаб берди.
  • Ижтимоий психологиянинг эрамиздан олдинги VI аср XIX аср ўрталаригача ривожланиши.
  • Чет элларда ижтимоий психологик ғояларнинг бошловчи асосчилари қадимги грек файласуфлари деб қаралиши хақиқатга тўғри келмайди. Чунки қадимги хитой олимлар мактаби эрамиздан олдинги VI - V асрларда пайдо бўлган бўлиб,унинг вакиллари томонидан қилинган хулосалар ўзининг чуқурлиги ва мазмундорлиги билан одамни лол қолдиради.
  • Сунь Цзиннг (эрамиздан олдинги VI асрнинг охири V асрнинг боши) фикрича одамлар учун энг асосий ижтимоий қадрият уларнинг ижтимоий ҳаётини (йўлиннг) аниқ йўналганлиги бўлиши керак. Бошқа бир қадимгм хитой мутафаккири Уцзи (эрамиздан олдинги IV аср ) фикрича, хукумдорга ҳам алоҳида талаблар қўйилиши керак. Қадимги хитой файласуфлари халқ оммаси кайфиятини қандай қилиб тўғри баҳолаш, уларни самарали бошқариш учун нима қилиш керак, жамиятда ўзаро муносабатларни қандай қуриш ва тартибга солиб туриш тўғрисида ўзларидан кейин жуда кўп таклифлар қолдирганлар.
  • Улардан кейин қадимги грек олимлари Платон (эрамиздан олдинги 427 - 347 йиллар) ва Аристотел (эрамиздан олдинги 322 - 284 йиллар) ва бошқалар шахснинг ижтимоий психологик характеристикаларинин тўлиқроқ тасвирлаганлар, одамларнинг хулқ атворининг айрим бир психологик қонуниятларини аниқладилар, уларнинг хулқ атвори мотивлари ва гуруҳларга бирлашиш мотивларини аниқладилар.
  • Шундай қилиб. қадимда хитой ва грек олимлари ўз тадқиқотлари билан ижтимоий психологик фикрнинг пайдо бўлишига асос солдилар. Ўрта асрларга келиб европа олимлари жамият ривожланиши ва унда турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий психологик қонуниятларини ўрганишга алоҳида эътибор бера оладилар.
  • Италиялик файласуф ва тарихчи Николло Макиавелли (1468 1527) ўзининг иккита асосий асари “Тит Ливийнинг биринчи декадаси тўғрисида мулоҳаза” (1520) ва “Подшоҳ”(1532) асарларида одамларни бошқариш шаклларини таҳлил қилиш концепциясини аниқ белгилаб берди.”Подшоҳ” асарида турли давлатларда хокимиятни қўлга киритиш ва уни ушлаб туриш жараёнига асосий эътибор қаратилади. Унда кўплаб ижтимоий психологик умумлашмаларни кўрамиз.
  • Инглиз файласуфи Томас Гоббс (1588 1679) ҳам одамларнинг ижтимоий психологик хусусиятлари табиатига худди шундай нуқтаи назар билдириб, одамлар ўз табиатига кўра, умуман бир-бирларига нисбатандушманлик намоён қиладилар ва “ҳамманинг ҳаммага қарши кураши” жамиятдаги ҳаёт учун табиийдир , деб ҳисоблайди.(М: конфликтлар ва х.к.табиатан ҳаммага хос).
  • Инглиз олими Бентам (1748-1832) одам лаззатланиш топишга интилади ва қайғуришдан қочади деган фикрни ривожлантира бошлади. Хусусий қизиқишларни қондириш одамлар учун “энг катта бахтга эришиш” воситаси деб қаралган.
  • Француз маърифатпарвари Ш.Монтескье (1689-1755) ижтимоий ва сиёсий реалликни яхлит бир нарса сифатида қараб, “ижтимоий тизим” ва”ижтимоий структура” деган тушунчаларни киритди ва уларга ижтимоий психологик характеристикалар берди.
  • Фалсафанинг жадал ривожланиши , унинг асосида социологиянинг пайдо бўлиши ва психологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши умуман 20 асрнинг бошида оммавий ижтимоий психологик ходисаларни , умуман жамиятни ўрганиш заруриятини келтириб чиқарди.
  • Француз ижтимоий тарихчиси А.Токвиль (1805-1859) ўзининг “Америкадаги демократия” асарида америка жамияти тўғрисида ва унда содир бўлаётган ижтимоий-психологик жараёнлар тўғрисида деярли тўлиқ таҳлил берди.
  • Анри Сен-Симон (1760-1825) ўз навбатида “Ижтимоий физиологияни” ишлаб чиқди.
  • ШарльФурье (1772-1837) ва Ж.Прудон (1809-1865) ижтимоий уйғунлик, одамларнинг жамиятдаги “ўзига тортиш принциплари” асосида ётувчи барча янги қарама-қаршиликларни очишни тавсия этдилар.
  • Бу даврда кўпчилик ижтимоий –психологик муаммоларни тилшунослик ҳам тадқиқ эта бошлади.бунда тил орқали мулоқот қилиш ва халқларнинг ўзаро таъсири, тилнинг турли хил миллат психологияси компонентлари билан боғлиқлиги ўрганилди (характер, анъана, урф-одатлар).
  • Энди тадқиқотларнинг барчасида айнан психологик билимлар талаб этила бошланди, фактларни психологик таҳлил этиш зарурияти туғилди. Шунинг учун ҳам 19 асрнинг ўрталарида ижтимоий психология мустақил фанга айланиши зарурияти пайдо бўлди. Бунинг учун эса маълум бир методологик асослар яратилиши керак эди. Қуйидаги учта ижтимоий психологик таълимот бу вазифани бажарди.

Download 242,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish