Iii хулоса IV фойдаланилган адабиётлар Кириш



Download 275,5 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi275,5 Kb.
#168892
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
hgh,hj,jh,lhj


Режа:
I Кириш
II Асосий қисм
1.Тарихий билимларнинг пайдо булиши ва ривожланиши.
2. Енг кадимги тарихий ёдгорликлар.
3. Зардуштийлик дини тарихининг тарихшунослиги.
III Хулоса
IV Фойдаланилган адабиётлар

Кириш

Тарих фан сифатида қачон ва қандай пайдо бўлган? Бу саволга жавоб олиш учун антик, я`ни қадимият историографиясига (манбаларига) мурожаат қиламиз.Езувлар вужудга келгунига қадар епик асарлар (епос - грекча сўз бўлиб, достон, ривоят, афсона асарларини англатади) тарихни ўрганиш учун ягона манба еди. (Масалан, юнон шоири Ҳомернинг «Илиада», «Одиссея» достонлари, Ўрта Осиё халқларининг «Алпомиш», «Манас», «Гўрўғли» достонлари, Владимир, Муромли Илья, Добриня Никитич, Алёша Попович каби рус баҳодирлари ҳақидаги достонлар ёки «Игорь жангномаси» қўшиғи.Ёзувлар ихтиро қилинганидан сўнг еса тошлар ёки бинолардаги битиклар ва йилномалар енг қадимий ёзма тарих манбалари ҳисобланади. Уша даврлардаги воқеаларнинг гувоҳлари ёки замондошлари ёзиб қолдирган манбалар кейинчалик хаттотлар, шоирлар (бизда оқин, бахшилар) томонидан қайта-қайта кўчирилган ёки оғиздан-оғизга кўчиб, бизгача ўтиб келган манбалар қадимий манбалар ҳисобланади. Чамаси, ёзуви бўлган барча халқларда битиклар ва йилномалар учрайди. Юнон олими Геродотнинг машҳур «Тарих» китоби бизгача етиб келган енг қадимий тарихий манбадир. Геродот Кичик Осиё (ҳозир Туркия ҳудудида) соҳилидаги Галикарнас шаҳрида туғилгани учун, унга Шарқ та`сири ўтганлиги табиийдир.


ТСитсерон замондошлариёқ (милоднинг И асри) Геродотни «Тарих отаси» деб аташган. Аслида Геродотнинг бу асари охирига етказилмаган (милоддан аввалги 470 йилгача бўлган воқеалар билан тугалланади) ва уни ҳозирги ма`нода илмий-тадқиқот деб бўлмайди. Шунга қарамай, унинг китоби воқеалар ва далиллар кўлами жиҳатидан ва бадиий қиймати жиҳатидан ўзидан аввалги салафдошларидан анчагина баланд туради. Масалан, Геродот ўз китобида Каспий денгизига чегарадош ерларда бўлган жангларни тасвирлайди. Шундан сўнг Каспий ортида ясталган воҳалар, уларда яшаган масохатлар (массагетлар) ҳақида езади. Геродот биринчи бўлиб Каспий денгизи Каспий халқлари номидан олинганлигини айтади.Муаррихнинг буюк шахс еканлигини унинг қуйидаги холис сўзларидан ҳам билиш мумкин: «Мен ўзим ешитган нарсаларни ҳикоя қиляпман, аммо уларнинг ҳаммасига ишонишим шарт емас. Майли бу хулоса менинг янги асаримга ҳам тааллуқли бўлсин». Милоддан аввалги В-ИВ асрларда яшаган Фукидиднинг Пелопоннес урушлари ҳақидаги асарини дунёда биринчи илмий тарих деб е`тироф етишади. Бу асар ўша давр тарихий воқеаларининг ишончли ва ҳаққоний тасвирлангани билан ажралиб туради. Геродот асарига нисбатан Фукидид асари олға ташланган қадам еди.Фукидид китобида ҳаёт воқеаларига Олимп «худо»ларининг аралашувини кўрмаймиз. Фукидид асарида тарихий таҳлилнинг асосий талаблари воқеалар гувоҳларининг айтганларини таққослаш ва бевосита ўша воқеалар қатнашчиларининг ҳикояларидан фойдаланиш каби фазилатларни кўрамиз. Тўғри, Фукидид ҳам асотирлар, мифлардан фойдаланади ва бунда асосий е`тиборни тарихий тараққиётга, иқтисодий омилларнинг та`сирига қаратади. Тарихий далилларни аниқ баён қилиш ва ҳақиқатни аниқлашга интилиш Фукидид асарининг асосий фазилатидир. Тарихий воқеаларни ҳақиқатга яқин қилиб илмий баён етган муаррихлардан яна бири, милоддан аввалги ИИ асрда яшаган Полибийдир. У ўзининг «Умумжаҳон тарихи» асарида милоддан аввалги 220-146 йиллардаги воқеаларни еллинлар (елладаликлар) нуқтаи назаридан тасвирлайди: бу Урта ер денгизи атрофидаги барча енг муҳим давлатларнинг тарихини ўзаро боглиқликда тасвирлаган биринчи асардир. Муаррих хулосасига кўра ҳар бир давлат тирик вужуд каби табиат қонуниятига асосан усади, ривож-ланади ва инқирозга учрайди. Полибийда биринчи марта «прагматик (амалий) тарих» деган ибора учрайди.
Уз асарининг 2-қисмини муаррих прагматик усулда қуради: у воқеалар нима сабабдан, қандай мақсадда юз берганлигини аниқлайди, я`ни муайян воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини бирин-кетинлигини, ва оқибатларини баён қилади.
Фукидид ва Полибий асарлари антик, я`ни қадимги давр тарихшунослигининг чўққисини ташкил етади. Кейинги юнон (грек) муаррихларининг деярли барчаси улар изидан бордилар.Римликлар тарихшуносликда ва бошқа фанлар соҳасида, шунингдек сан`атда юнонларнинг шогирдларидирлар.Мусулмон тарихшунослиги бевосита шариат ва ислом ақидалари билан боғлиқдир. Мусулмон олимлари тарихий воқеаларни ислом ақидалари, Аллоҳнинг қудрати ва қазои тақдир билан боғлайдилар. Қур`они Каримда айтилишича, инсон тирик екан, у Аллоҳнинг иродаси билан иш кўради. Тарихчи еса жамиятда юз берадиган воқеаларнинг сабабларини шариат қоидалари билан уйғунлаштириши зарур еди. Чунки ҳар қандай мантиқий фикрлаш воқеаларнинг сабабини аниқлашни тақозо етади. Мусулмон тарих-чилари бу мураккаб вазиятда ўзига хос йўл топдилар. Улар воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини баён етиб, бу сабаблар ҳам Аллоҳнинг иродаси еканлигини е`тироф етдилар.

I БОБ.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихини ўрганишда тарихчилар олдида кўплаб долзарб вазифалар турибди ва бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Афсуски, баъзида матбуотда бу давр тарихи нотўғри таҳлил қилинаётган мақолалар ва рисолалар чоп этилмоқда. Бундай нохуш ҳолатларга қарши Ўзбекистоннинг йи- рик олимлари Э.В. Ртвеладзе, А. Асқаров, А.С. Сагдуллаев томони- дан бир неча бор муносабат билдирилган.313
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг қадимг да^р тарихи бўйича қуйи- даги масалалар кенгроқ ёритилган:

  • қадимги даврнинг ёзма манбалардаги таҳлили;

  • қадимги даврнинг афсоналар билан боғлиқ жиҳатлари;

  • «Авесто» маълумотлари таҳлили;

  • қадимги даврнинг археологик жиҳатдан ўрганилиши;

  • илк давлатчиликнинг шаклланиш жараёни;

  • қадимги даврда ёзувнинг шаклланиши.

Ушбу масалаларнинг ўрганилиши орқали Ўзбекистоннинг қадимги даврдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий тарихи ёритиб бе- рилди. Ўмуман, Ўзбекистоннинг қадимий тарихини илмий жиҳатдан ўрганиш ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. Бунда рус шарқ- шунослари, географлари, археологлари муҳим ўрин эгаллаган. ХИХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХ асрнинг 30-йилларигача Ўзбекистон- нинг қадимги даври бўйича дастлабки маълумотлар тўплана борган, лекин унинг ўрганилиш жараёни секин кечган.314 Қадимги давр бўйича ниҳоятда кам маълумот аниқланган.
Рус шарқшуноси В.В. Бартольд тадқиқотларида қадимги давр та- рихи «Мусулмонларгача бўлган давр» деб номланган бўлиб, ўша даврдаги мавжуд билимлар асосида ёритилган. Лекин кейинги давр- ларда археология соҳасидаги изчил тадқиқотлар қадимги давр тари- хини кенгроқ ёритиш имконини берди.
ХХ асрнинг 30-йилларида Ўрта Осиёнинг тарихини, ёдгорликла- рини ўрганиш бўйича ташкил қилинган Хоразм, Термиз, Фарғона, Тошкент, Бухоро315 археологик экспедициялари қадимги Ўзбекистон тарихини ўрганишда муҳим босқични бошлаб берди. Мазкур экспеди- циялар фаолияти натижасида Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги давр ёдгорликларини кенг кўламда ўрганиш жараёни бошланди. Ўзбекис- тоннинг қадимги даврини ўрганиш бўйича қўлга киритилган ютуқлар асосида 1956 йилда С.П. Толстов таҳрири асосида 2 жилдлик «Ўз- бекистон тарихи» дарслиги яратилди. У узоқ йиллар давомида олий таълим тизимидаги тарих мутахассислигининг асосий дарслиги си- фатида қўлланиб келди. Бу дарслик ўша даврда тарих ва археология фани янгиликларини ўзида акс эттирган, барча тарихий даврларни батафсил ёритган манба ҳисобланган.
ХХ асрнинг 30-йилларигача тарихчилар ўртасида асосий мунозарал и бўлган қадимги даврдаги ижтимоий тузум масаласи ўз ечимини топди. С.П. Толстов Хоразм ҳудудида олиб борган археологик тадқиқот ишла- ри натижасида қадимги Ўзбекистон ҳудудида ўзига хос қулчилик муно- сабатлари мавжуд бўлганлигини асослаб берди316 ва уни «Ўрта Осиёча ишлаб чиқариш усули» деб номлади. Ўзбекистонда қадимги даврда та- биий шароитга мос ҳолда ўзига хос ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланганлиги кейинги давр тадқиқотларида ҳам исботланди.
ХХ асрнинг 60 - 80-йиллари давомида қадимги даврни археологик жиҳатдан ўрганиш кенг кўламда давом этди. Бу даврда фаолият юритган олимлар С.П. Толстов, М.Е. Массон, М.М.Дьяконов, А.П.Окладников, М.М.Герасимов, Г.Григорьев, А.Ю.Якубовский, Я.Ғ.Ғуломов, М.П.Гряз- нов, А.Н.Бернштам, А.И.Тереножкин, Б.А.Латинин, А.М.Беленицкий, В.А.Шишкин, В.М.Массон, Б.А.Литвинский, Г.А.Пугаченкова, П.И.Аль- баум, М.Р.Қосимов, Т.Мирсоатов, И.А.Итинанинг илмий тадқиқот ишла- ци натижасида қадимги давр тарихи кенг кўламда ёритилди.
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида, айниқса, ХХИ аср бошларида Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихини ўрганишда археолог олимлар томонидан катта ютуқпар қўлга киритилди ва бу жараён бугунги кун- гача давом этиб келмоқда. Бу даврда А.Асқаров, Ў.Исломов, А.Му- ҳаммаджонов, Ю.Ф.Буряков, Р.Ҳ.Сулаймонов, Э.В.Ртвеладзе, А.Ка- биров, А.С.Сагдуллаев, В.Н.Ягодин, А.Анорбоев, Ш.Шайдуллаев, Б. Матбобоев, А.В.Виноградов, М.Жўрақулов, Т.Ширинов, М.Мамбе- туллаев, Ғ.Ходжаниёзов ва бошқа олимлар олиб борган тадқиқотлар Ўзбекистон археологияси ривожланишида, шунингдек, қадимги давр тарихини ёритишда муҳим босқич бўлди.
Қадимги давр тарихини ёритишда кейинги даврларда муҳокама бўлаётган энг муҳим масалалардан бири, бу - илк давлатчилик ма- саласидир. Ўзбекистонда давлатчилик тарихи масалалари ва қадим-
ги давр бўйича ўқув қўлланма, илмий асарлар нашр қилинди.317 Бу ил- мий адабиётлар бўлажак тарихчилар ва тарихга қизиқувчилар учун ҳозиргача муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.
Қадимги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган илк давлатлар - Қа- димги Бақтрия подшолиги ва «Катта Хоразм» тарихини ўрганиш ХИХ асрнинг охири - ХХ асрнинг бошларида «Авесто», юнон ва рим ёзма манбатгаридаги маълумотларни т-аҳл ил ьЭтиш ьОрқалў| ьбоьшланган-;318
ХХ асрнинг 30-йилларида Ўзбекистонда бошланган археологик тадқиқотлар мазкур ёзма манбалардаги маълумотларни археологик материаллар билан таққослашга имкон берди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида Қадимги Бақтрия ҳудудидан Сополлитепа, Жарқўтон, Бўстон ёдгорликлари топилди. Улар А.Асқаров319, Б.Абдуллаев320, Т.Ш.Шири- нов321 322, У.Раҳмонов5, Ш.Шайдуллаев323, Н.А.Аванесова324, Д.Хуфф325 томо- нидан чуқур ўрганилди.
Қадимги Бақтрия подшолиги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган илк давлат ва у тўрт минг йиллик тарихга эгалиги асосланди. Мил. авв. ХИХ - ХВИИИ асрларга оид Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон ҳудудида- ги илк шаҳар бўлиб, унда дастлабки давлатчилик элементлари мав- жудлиги асослаб берилди.326 Ш. Шайдуллаев тадқиқот ишида биринчи марта илк давлатнинг 24 та археологик белгисини ва шу асосда 11 та ижтимоий белгиларини кўрсатди. Шу археологик ва ижтимоий белги- лар асосида Жарқўтон ёдгорлиги илк шаҳар-давлат эканлигини кўр- сатиб ўтди.327
Қадимги Хоразм ҳудудида шаклланган илк давлат- «Катта Хоразм» қабилалар конфедерацияси масаласи ҳам олимлар ўртасида 100 йил- дан кўпроқ муҳокама қилинаётган бўлса-да, ҳалигача ўзининг ечимини топган эмас. ХХ аср бошларида «Катта Хоразм» тушунчасини немис олимлари И. Маркварт, В. Хеннинг328 юнон муаллифлари Гекатей, Геро- дот ва «Авесто» маълумотлари асосида илгари суришган эди.329
ХХ асрнинг 80-йилларигача бўлган даврда Хоразм археологик экс- педицияси аъзолари томонидан бу давлатнинг мавжудлигини архео- логик маълумотлар асосида исботлашга ҳаракат қилганлар.330 ХХ аср- нинг 80-йилларидан кейин бу бирлашма мавжудлигини инкор этувчи илмий ғоялар илгари сурилади.331
«Катта Хоразм» давлати ўрганилиш жараёнидаги илгари сурилган фикрлар таҳлил қилиниб, «Катта Хоразм» давлати қабилалар конфе- дерацияси эканлиги асосланган, лекин унинг Геродот маълумотида кўрсатилгандек ниҳоятда катта ҳудудни эгаллаганлиги шубҳа остига олинган, чунки бу археологик жиҳатдан ўз исботини топган эмас.

1
Хоразм ҳудудидаги илк давлатчиликнинг шаклланиши масаласи ёзма манбалар асосида таҳлил этилган ва археологик манбалар асо- сида исботланган. Хоразмда илк давлат мил. авв. ВИИ - ВИ асрларда вужудга келган бўлиб, у Кўзалиқир, Хумбузтепа, Ҳазорасп ёдгорлик- лари асосида ўрганилган.332 Демак, Хоразм ҳудудида аҳамонийлар ҳукмронлигига қадар давлат мавжуд бўлган.
Қадимги Хоразм тарихи бўйича энг мунозарали масала унинг мил. авв. ИХ - ВИИИ асрлардаги тараққиёти билан мил. авв. ВИИ - ВИ асрлар- даги ривожпаниш жараёнининг бир-биридан кескин фарқ қилишидир. Қадимги Хоразм тарихида бундай ўзига хослик Абу Райҳон Беруний маълумотларида Сиёвушнинг кириб келиши билан изоҳланган. Баъзи ноаниқ маълумотлар юнон муаллифлари асарларида мавжуд бўлиб, бу масала И.В. Пьянков, И.Н. Хлопин тадқиқотларида атрофлича таҳ- лил қилинган.333 Тадқиқотчилар дастлабки хоразмийлар жанубда, яъни Туркман-Хуросон тоғи олдида яшаб, аҳамонийлар даврида Қуйи Аму- дарё бўйларига кўчиб келишган, деган хулосани берганлар.
ХХИ аср бошларида Жанубий Хоразм ҳудудида олиб борилган ар- хеологиктадқиқотлар натижасида С.Б.Болелов ва С.Р.Баратов334 бу ма- салани археологик манбалар асосида таҳлил қилдилар. С.Р.Баратов Мешекли ва Учўчоқ ёдгорликлари таҳлили асосида «Хорасмийлар мил. авв. ВИИ асрнинг биринчи ярмида, балки Киаксар даврида Тажан- Ҳерируд, Серахс воҳаси ҳудудларида яшашган. Кейинчалик Доро- нинг солиқ сиёсати туфайли хоразмийлар Акес ҳудудини ташлаб, ҳо- зирги Қуйи Амударё бўйларига келиб қолишган. Қалъа-шаҳарларни бунёд қилганлар. Суғорма деҳқончилик билан шуғулланганлар. Шу- нингдек, бу ерга аҳамонийлар сиёсатидан норози бўлган мидиялик, парфиялик, марғиёналиклар ҳам кўчиб келишган. Бу билан Хоразм- нинг архаик давр маданиятининг хилма-хиллигини асослаш мумкин» деган хулоса беради.335 Мил. авв. ВИИ аср охирларига оид Хумбузте- па ёдгорлиги топилмалари ҳам С.Р.Баратов фикрини асослайди.336
Мил. авв. И мингйиллик бошларида қадимги Хоразм ҳудудида ярим ертўла, ертўлаларда яшаб дастлабки деҳқончилик маданияти ярат- ган амирободликларда Жанубий Оқчадарё дельтасининг қуриши билан чорвачилик хўжалиги ривожланади ва улар шимоли-шарқ то- монга кўчиб, Шимолий Оқчадарё бўйлари ва Сирдарёнинг қадимий дельталари бўйларига кўчиб бориб, ўзига хос маданиятни шакллан- тирганлар.337 Мил. авв. ВИИ аср давомида амирободликлар шимоли- шарққа кўчган бўлса, жанубда истиқомат қилган хорасмийлар шимол томонга кўчиб, Қуйи Амударё бўйларига келиб жойлашганлар.
Суғдиёнада дастлабки давлатчилик излари илк темир ва архаик даврларга оид ёдгорликлар асосида ўрганилган. Суғдиёна ҳудудидан топилган Узунқир, Сангиртепа, Даратепа, Ерқўрғон, Кўктепа, Лолазор ёдгорликларини илк воҳа-давлат тизими билан боғлайдилар.338
Фарғонада ривожланган деҳқончилик маданияти - Чуст маданияти мил. авв. ХИИИ асрларга оид бўлиб, унинг излари Наманган, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё ҳудудларидан ҳам топилган.339 Ёдгорликлар суғориш тармоқлари бўйларида жойлашган. Ҳар бир суғориш тармоғи ҳудудида битта йирик шаҳар, шаҳар атрофида эса кўплаб қишлоқ ти- . пидаги ёдгорликлар жойлашганлиги аниқланган. Бу белгилар Чуст ма- даниятининг сўнгги даврида Фарғона ҳудудида шаҳар-давлатларнинг таркиб топганлигини кўрсатади. Бу мил. авв. ВИИ - В асрларга оид Эйла- тан маданиятида ўз аксини топган. Эйлатан маданиятига доир ёдгор- ликлар Фарғона водийсининг деярли барча ҳудудларидан аниқланган. Мазкур ёдгорликлар орасида энг йириги Далварзинтепа бўлиб, у сўнг- ги бронза ва илк темир даврларида бутун Фарғона шаҳар-давлатла-рининг маркази бўлган деган хулосани берадилар.340 Қадимги Фарғона тарихи ҳақида хитой ёзма манбаларида маълумотлар кўп учрайди.341
Сўнгги бронза ва илк темир даврида қадимги Тошкент воҳасида ҳам ўзига хос ривожланиш аниқланган. Бу ерларда деҳқончилик ки- чик-кичик сой этакларида ёки булоқ ёқаларида вужудга келиб, ибти- доий усулда олиб борилган. Заминнинг табиий географик шароити- дан келиб чиқиб суғорма деҳқончилик хўжалиги ривожланган. Чирчиқ, Оҳангарон ва уларнинг ирмоқпарида Тошкент воҳасининг энг қадим- ги деҳқончилик маданияти - Бурғулуқ маданияти таркиб топди. Унинг сўнгги босқичларида, яъни мил. авв. ИИИ - ИИ асрларда Тошкент ҳуду- дида Қанқа, Шоштепа ёдгорликлари вужудга келади.342 Тадқиқотчилар бу ёдгорликларда илк давлатчилик элементларини кўрадилар. Улар Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида алоҳида ўрин эгаллайди.343
Мустақиллик йилларида қадимий шаҳарлар юбилейларининг ни- шонланиши ҳам қадимги давр тарихини ёритишда муҳим ўринни эгал- лади. 1997 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги, 2002 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги ва Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллиги, 2006 йилда Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги, 2007 йилда Са- марқанд шаҳрининг 2750 йиллиги ва Марғилон шаҳрининг 2000 йил- ьлиги, 2009 йилда Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги кенг нишонланди. Қадимий шаҳарлар тарихини ёритишда юбилей муносабати билан ташкил қилинган халқаро конференциялар қадимги давр тарихининг энг долзарб масалаларини ёритиб берди.344 ЎзР ФА Тарих институти то- монидан доимий ўтказиб келинаётган академик Яҳё Ғуломов номида- ги «Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи» республика илмий семинар- ларида давлатчилик тарихи масалалари билан биргаликда қадимги давр тарихининг долзарб масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда.
Бугунги кунда қадимги давр тарихини ўрганиш борасида қўлга кири- тилаётган ютуқларни ўзида жамлаган ўқув қўлланма, дарслик ёки илмий нашрга эҳтиёж катта. Шунингдек, қадимги давр тарихини ўрганишдаги муаммолардан яна бири археологик ва тарихий илмий асарларнинг рус тилида чоп этилиши ҳисобланади. Ҳозирги кунда бундай муаммоларни бартараф этиш, халқимизга бой қадимий тарихимизга оид илмий, ўқув адабиётларини ўзбектилида нашр этиш долзарб масалага айланган.


II БОБ.
Аллоҳ-таъоло лозим топса, шу воқеаларни бошқа изга буриб юбориши ҳам мумкин Мусулмон тарихчилари куп ўринларда «Қур`он» суралари ва оятларга асосланадилар. Бундай қараш табииётчиларга ҳам кенг йўл очиб берди. Аммо ислом та`лимоти Арабистондан ташқари мамлакатларга ейилган пайтдан бошлаб тарих фани сезиларли даражада ривожланади. Ана шу даврда (ВИИ асрдан бошлаб) араблар, форслар, туркигўй мутафаккирлар (Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Беруний, Табарий, Мақдисий, ибн Халдун ва бошқалар) мусулмон Шарқи тарихчилиги фанига асос солдилар.
Араблар Ўрта Осиёга янги диний та`лимот - ислом та`лимоти билан бирга янги ёзувни ҳам олиб келдилар. Араб ёзуви аста-секин бутун ерон ва Туронга ёйилиб, Аббосийлар ҳукмронлигининг иккинчи асрига (я`ни Х асрга) келиб, мураккаб ўрта форсий-пахлавий ёзувини сиқиб чиқарди. Бунинг оқибати шу бўлдики, Шарқ халқларинииг бой ёзма обидалари бизнинг кунларгача жуда кам сақланиб қолди. Мусулмонларнинг муқаддас китоби «Қур`они Карим» араб ёзувида битилгани, шунингдек араб алифбоси нисбатан илғорлиги, товушларга асослангани, я`ни ҳар бир фонема товушга алоҳида белги-ҳарф борлиги ҳам катта та`сир кўрсатди.
Ўрта Осиё халклари орасида кимлар ва қачон биринчи булиб, араб ёзувини қўллай бошлаганлиги биз учун қоронғу. Бизнингча, араблар қўл остидаги ўлкаларда аста-секин табиий равишда шу ёзув қўллана бошлаган бўлса керак. Самарканд яқинидаги Муғ ғоридан топилган Диваштич (Девочти) тилхати шу ёзувда битилган (И. Ю. Крачковский. Асарлар, 1-том) Ишонч билан шуни тахмин қилиш мумкинки, араб ёзуви дастлаб, ма`мурий-хўжалик еҳтиёжлари учун ишлатилган бўлса керак. Чунки араб ёзуви содда, қулай ва тез ёзишли еди. еҳтимол, кейинроқ йирик ҳажмдаги форсий ва туркий матнларни, панднома достонларни ва адабий-тарихий рисолаларни ҳам шу ёзувда битиш қулай кўрингандир? Ҳар ҳолда дастлабки вақтларда қулезмаларнинг қайси тилда битилиши муҳим бўлгандир .
Шундай қилиб, ВИИИ асрдан ХХ асрнинг бошларига қадар бўлган Ўрта Осиё тарихи тарихшунослигига доир нодир қўлёзма асарларга егамиз.
Хуллас, ҳозирги вақтда тарихшунослик фани илмий ва амалий муаммо бўлиб қолмоқда..
Зардуштийлик-дунёдаги енг қадимги динлардан биридир ва инсоният маданиятига кўп та`сир кўрсатгандир. Айни вақтда, зардуштийлик дини енг мураккаб, тушуниш қийин бўлган динлардан. Бундан 3500 йил муқаддам Осиё даштларида вужудга келган бу дин ерондаги уч қудратли давлатда (Каёнийлар, Аҳмонийлар, Сосонийлар) узоқ асрлар ҳукм, сурган дин бўлиши билан бирга, у жуда кўп Шарқ мамлакатларида, хусусан Ўрта Осиёда ҳам тарқалган еди.
Тарихий манбаларда илк марта тилга олина бошлаган вақтларда зардуштийлик анча ескириб қолган еди.
Оврупада зардуштийлик та`лимоти антик давр - қадимги замонлардаёқ катта қизиқиш уйғотган, Зороастр (Озар, Зардушт) ва унинг та`лимоти хақида кўпчилик юнон ва римлик ёзувчилар, файласуфлар ва тарихчилар илмий асарлар ёзган. Сосонийлар сулоласи даврида ИИИ-ВИИ асрларда зардуштийликнинг муқаддас китоби «Овисто» матнлари урта форсий тилда кўчирила бошлаган вактлардаёқ мазкур дин тарихшунослиги туғила бошлаган еди.
Абу Райҳон Берунийнипг «Осору-л-боқия»- «Қадимий халқлардан колган едгорликлар» асарида (Х аср) зардуштийлик дини ҳақида анча муфассал фикр юритилади.
Юқорида айтганимиздек, енг қадимги замонлардаёқ зардуштийлик дини жуда кенг ҳудудларга тарқалган бўлиб, илк ўрта асрларда мазкур дин ўрнини асосан ислом дини егаллаган. Натижада бундан аввалги даврларда мавжуд бўлган зардуштийлик динига оид адабиётларнинг жуда кўп қисми, Сосонийлар даврида амалда бўлган «Авесто» тўпламининг тахминан тўртдан уч қисми йўколиб кетган. Мана шу ҳол зардуштийлик та`лимоти тарихини ва унинг тарихшунослигини ўрганиш учун катта қийинчилик туғдиради. Шу ма`нода зардуштийлик мавзуининг ўзи қатор тарихий-маданий муаммоларни ўрганиш учун катта аҳамият касб етади. Йирик ероншунос олим, Лондон дорилфунуни профессори Мери Бойс шу мавзуга доир қуйидаги муаммоларни санаб ўтади:
Қадимги диний та`лимотларни текширув жараёни Қадимий Шарқ ва антик дунё мамлакатлари - кичикроқ қабилалар ва шаҳар-давлатлардан йирик марказлашган подшоҳликлар, сўнг империяларга қадар кечган сиёсий тараққиётнинг умумий йўналишлари ўзаро боғлиқдир. Илк улуғ давлат «йирик давлат тузилмаси»дан бири Аҳмонийлар давлати (милоддан аввалги ВИ-ИВ асрлар) еди. Бу давлат Яқин ва Урта Шарқ мамлакатларини, бутун Ўрта Осиёни ва ба`зи юнон шаҳар-давлатларини ўз ҳокимияти остида бирлаштирган еди.
Кейинроқ маркази еронда бўлган йирик Шарқ давлатлари, унга қўшни Ўрта Осиёдаги Парфия (милоддан аввалги ИИИ аср- милоднинг ИИИ асригача), сўнг унинг ўрнига келган Сосонийлар давлати (ИИИ-ВИИИ асрлар) ва Қадимги Хоразм давлати (ИИИ-ВИИ асрлар), еллинлар (елладаликлар), сўнг римликлар «ғарби»га қарши ва шарқдан Хитой та`сирига қарши турувчи асосий сиёсий кучлар едилар.
Ерон, Афғонистон ва Ўрта Осиё халқлари тарихининг турли жиҳатларини диний мазмундаги матнларсиз ўрганиш мумкин емас. Бу фикр «Овисто»га хам тегишлидир. «Овисто» зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлибгина колмай, у Ўрта Осиё ва ерон тарихи, маданиятини, ўзига хос сиёсий тузумини ўрганиш учун катта аҳамиятга егадир. «Овисто» шунингдек, Ўрта Осиёдаги енг қадимий қабилалар ва елатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ўрганишда қўл келади. Гарчи, Шимолий Қора денгиз бўйидаги скифларнинг қабилалари зардуштийлик динида бўлмаса-да, қадимият-антик давр адибларининг скифлар тили, маданияти, ижтимоий ҳаёт тарзи ҳақидаги фикрларини Шарқшунослик дилиллари, хусусан, «Овисто»га оид манбалар орқали яхшироқ тушуниш мумкин.
«Ер юзидаги енг қадимги динлар, жумладан, зардуштийлик ҳақида илмий-тадқиқотлар вужудга келган. Хорижий олимлардан амриқолик Р. Фрай («Наследие Ирана»), фаранг шарқшуноси е. Бенвенист, бельгиялик профессор Ж. Дюшен- Гюйимен, швед ероншунослари.Х. Ю. Нюберг ва Г. Виденгран, даниялик К. Барр, немис олими В. Хинтс асарларини, олимлардан И. А. Алиев., В. И. Абаева, М. А. Дандамаев, И. М. Дьяконов, В. А. Лившитс, Б. Ғ. Ғафуров ва бошқаларнинг асарларини кўрсатиш мумкин.
Зардуштийлик дини тарихига оид кўплаб мақолалар ва асарлар яратилган бўлса-да, аммо мамлакатимиз халқлари тарихида зардуштийликнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида жиддий, умумлашма асарлар ҳануз юзага келмаган.
Лондон дорилфунуни профессори М. Бойс ерон тарихи ва маданиятига оид асарлари билан зардуштийликнинг ўрта асрлардаги ва янги замондаги тарихини ўрганишга катта ҳисса қўшди. М. Бойс 1963-64 йилларда Язд водийси шимолидаги олиб борган дала-қазилма ишлари вақтида ҳозирги зардуштийларнинг е`тиқодлари ва расм-русмларини ўрганди.
Юқоридаги ишлари натижасида Мери Бойс 4 жилддан иборат «Зардуштийлик тарихи» номли йирик илмий асарини тайёрлади ва қисман нашр етди. Бу асарнинг қимматли аҳамиятини е`тироф етган ҳолда унда зардуштийликнинг кейинги даврига оид ма`лумотлар аввалги даврларга кўчирилганлиги муайян е`тироз уйғотишини та`кидлаб ўтмоқчимиз. Шунингдек, М.. Бойснинг зардуштийликнинг қачон вужудга келганлиги ҳақидаги фикрлари мунозаралидир. Милоддан аввалги (В аср охири) тарихшунослар ёзишича, Геродотнинг замондоши лидиялик Ксанор Зардушт номини тилга олган.
Кейинги тарихшуносларнинг ёзишича, Ктесий ўз асарида Зардуштни ассурияликлардан енгилган Бақгрия подшоси сифатида тилга олади. Шуни та`кидлаш лозимки, Ктесий асари анча илгари қайта ишланган бўлиб, кейинроқ ўтган қадимият олимлари ана шу қайта ишланган нусхадан фойдаланганлар. Аммо Ксенофонтнинг «Киропедия» ва «Анабасис» асарларида Зардушт ҳақида ма`лумот учрамайди. Ҳолбуки, Ксенофонт Аҳмонийлар давлатининг аҳволи, халқ урф-одатлари ва маросимлари билан яхши таниш еди. Геродот, Ктесий ва Ксенофонт асарларида келтирилган ма`лумотларни умумлаштириб, айтиш мумкинки, Аҳмонийлар даври (милоддан аввалги ВИ-В асрлар) да ҳали Зардуштни ҳукмрон дин асосчиси деб ҳисоблашмаган. Зардуштийлик дини тадқиқотчилари е. Бенвенист, А. К. Кристенсен, Х. Нюберг, В. В. Струве ва бошқалар ҳам шу фикрдалар.
Хуллас, Ўрта Осиёда зардуштийлик дини тарқалиши тарихининг очилмаган қирралари куп. Бу кўплаб илмий изланишларни тақозо етади.
Милоддан аввалги 329 йилда македониялик Искандар қўшинлари оғир шароитларда Ҳиндиқуш тоғ тизмаларидан ўтиб, Ўрта Осиё ҳудудларига етиб келдилар. Искандарнинг бу ҳарбий юриш-лари унинг истагига мувофиқ шоҳни кузатиб келаётган ба`зи адиб-ёзувчилар ва муаррихлар томонидан ёзиб борилиши кўзда тутилган еди. Македониялик лашкарбошилардан Аристобул, Птолемей Лаг ва денгизчи дарға Неарх ана шундай дастлабки тарих езувчилар едилар. Бу адибларнинг хотиралари кейинроқ ўтган Арриан, Страбон ва бошқа муаррихларнинг асарларида келтирилган. Аммо ёзма хотираларининг кўпчилик қисми бизгача етиб келмаган.
Оврупада зардуштийлик та`лимоти антик давр - қадимги замонлардаёқ катта қизиқиш уйғотган, Зороастр (Озар, Зардушт) ва унинг та`лимоти хақида кўпчилик юнон ва римлик ёзувчилар, файласуфлар ва тарихчилар илмий асарлар ёзган. Сосонийлар сулоласи даврида ИИИ-ВИИ асрларда зардуштийликнинг муқаддас китоби «Овисто» матнлари урта форсий тилда кўчирила бошлаган вактлардаёқ мазкур дин тарихшунослиги туғила бошлаган еди.
Абу Райҳон Берунийнипг «Осору-л-боқия»- «Қадимий халқлардан колган едгорликлар» асарида (Х аср) зардуштийлик дини ҳақида анча муфассал фикр юритилади.
Юкорида айтганимиздек, енг қадимги замонлардаёқ зардуштийлик дини жуда кенг ҳудудларга тарқалган бўлиб, илк ўрта асрларда мазкур дин ўрнини асосан ислом дини егаллаган. Натижада бундан аввалги даврларда мавжуд бўлган зардуштийлик динига оид адабиётларнинг жуда кўп қисми, Сосонийлар даврида амалда бўлган «Овисто» тўпламининг тахминан тўртдан уч қисми йўколиб кетган.
Мана шу ҳол зардуштийлик та`лимоти тарихини ва унинг тарихшунослигини ўрганиш учун катта қийинчилик туғдиради. Шу ма`нода зардуштийлик мавзуининг ўзи қатор тарихий-маданий муаммоларни ўрганиш учун катта аҳамият касб етади. Йирик ероншунос олим, Лондон дорилфунуни профессори Мери Бойс шу мавзуга доир қуйидаги муаммоларни санаб ўтади:
- Қадимги диний та`лимотларни текширув жараёни Қадимий Шарқ ва антик дунё мамлакатлари - кичикроқ қабилалар ва шаҳар-давлатлардан йирик марказлашган подшоҳликлар, сўнг империяларга қадар кечган сиёсий тараққиётнинг умумий йўналишлари ўзаро боғлиқдир. Илк улуғ давлат «йирик давлат тузилмаси»дан бири Аҳмонийлар давлати (милоддан аввалги ВИ-ИВ асрлар) еди. Бу давлат Яқин ва Урта Шарқ мамлакатларини, бутун Ўрта Осиёни ва ба`зи юнон шаҳар-давлатларини ўз ҳокимияти остида бирлаштирган еди.
Кейинроқ маркази еронда бўлган йирик Шарқ давлатлари, унга қўшни Ўрта Осиёдаги Парфия (милоддан аввалги ИИИ аср- милоднинг ИИИ асригача), сўнг унинг ўрнига келган Сосонийлар давлати (ИИИ-ВИИИ асрлар) ва Қадимги Хоразм давлати (ИИИ-ВИИ асрлар), еллинлар (елладаликлар), сўнг римликлар «ғарби»га қарши ва шарқдан Хитой та`сирига қарши турувчи асосий сиёсий кучлар едилар.
Ерон, Афғонистон ва Ўрта Осиё халқлари тарихининг турли жиҳатларини диний мазмундаги матнларсиз ўрганиш мумкин емас. Бу фикр «Овисто»га хам тегишлидир. «Овисто» зардуштийликнинг муқаддас китоби бўлибгина колмай, у Ўрта Осиё ва ерон тарихи, маданиятини, ўзига хос сиёсий тузумини ўрганиш учун катта аҳамиятга егадир. «Овисто» шунингдек, Ўрта Осиёдаги енг қадимий қабилалар ва елатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ўрганишда қўл келади.
Гарчи, Шимолий Қора денгиз бўйидаги скифларнинг қабилалари зардуштийлик динида бўлмаса-да, қадимият-антик давр адибларининг скифлар тили, маданияти, ижтимоий ҳаёт тарзи ҳақидаги фикрларини Шарқшунослик дилиллари, хусусан, «Овисто»га оид манбалар орқали яхшироқ тушуниш мумкин.
«Ер юзидаги енг қадимги динлар, жумладан, зардуштийлик ҳақида илмий-тадқиқотлар вужудга келган. Хорижий олимлардан амриқолик Р. Фрай («Наследие Ирана»), фаранг шарқшуноси е. Бенвенист, бельгиялик профессор Ж. Дюшен- Гюйимен, швед ероншунослари.Х. Ю. Нюберг ва Г. Виденгран, даниялик К. Барр, немис олими В. Хинтс асарларини, олимлардан И. А. Алиев., В. И. Абаева, М. А. Дандамаев, И. М. Дьяконов, В. А. Лившитс, Б. Ғ. Ғафуров ва бошқаларнинг асарларини кўрсатиш мумкин.
Зардуштийлик дини тарихига оид кўплаб мақолалар ва асарлар яратилган бўлса-да, аммо мамлакатимиз халқлари тарихида зардуштийликнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида жиддий, умумлашма асарлар ҳануз юзага келмаган.
Лондон дорилфунуни профессори М. Бойс ерон тарихи ва маданиятига оид асарлари билан зардуштийликнинг ўрта асрлардаги ва янги замондаги тарихини ўрганишга катта ҳисса қўшди. М. Бойс 1963-64 йилларда Язд водийси шимолидаги олиб борган дала-қазилма ишлари вақтида ҳозирги зардуштийларнинг е`тиқодлари ва расм-русмларини ўрганди.
Юқоридаги ишлари натижасида Мери Бойс 4 жилддан иборат «Зардуштийлик тарихи» номли йирик илмий асарини тайёрлади ва қисман нашр етди. Бу асарнинг қимматли аҳамиятини е`тироф етган ҳолда унда зардуштийликнинг кейинги даврига оид ма`лумотлар аввалги даврларга кўчирилганлиги муайян е`тироз уйғотишини та`кидлаб ўтмоқчимиз.
Шунингдек, М.. Бойснинг зардуштийликнинг қачон вужудга келганлиги ҳақидаги фикрлари мунозаралидир. Милоддан аввалги (В аср охири) тарихшунослар ёзишича, Геродотнинг замондоши лидиялик Ксанор Зардушт номини тилга олган.
Кейинги тарихшуносларнинг ёзишича, Ктесий ўз асарида Зардуштни ассурияликлардан енгилган Бақгрия подшоси сифатида тилга олади. Шуни та`кидлаш лозимки, Ктесий асари анча илгари қайта ишланган бўлиб, кейинроқ ўтган қадимият олимлари ана шу қайта ишланган нусхадан фойдаланганлар. Аммо Ксенофонтнинг «Киропедия» ва «Анабасис» асарларида Зардушт ҳақида ма`лумот учрамайди. Ҳолбуки, Ксенофонт Аҳмонийлар давлатининг аҳволи, халқ урф-одатлари ва маросимлари билан яхши таниш еди. Геродот, Ктесий ва Ксенофонт асарларида келтирилган ма`лумотларни умумлаштириб, айтиш мумкинки, Аҳмонийлар даври (милоддан аввалги ВИ-В асрлар) да ҳали Зардуштни ҳукмрон дин асосчиси деб ҳисоблашмаган. Зардуштийлик дини тадқиқотчилари е. Бенвенист, А. К. Кристенсен, Х. Нюберг, В. В. Струве ва бошқалар ҳам шу фикрдалар.
Хуллас, Ўрта Осиёда зардуштийлик дини тарқалиши тарихининг очилмаган қирралари куп. Бу кўплаб илмий изланишларни тақозо етади.
Милоддан аввалги 329 йилда македониялик Искандар қўшинлари оғир шароитларда Ҳиндиқуш тоғ тизмаларидан ўтиб, Ўрта Осиё ҳудудларига етиб келдилар. Искандарнинг бу ҳарбий юриш-лари унинг истагига мувофиқ шоҳни кузатиб келаётган ба`зи адиб-ёзувчилар ва муаррихлар томонидан ёзиб борилиши кўзда тутилган еди. Македониялик лашкарбошилардан Аристобул, Птолемей Лаг ва денгизчи дарға Неарх ана шундай дастлабки тарих езувчилар едилар. Бу адибларнинг хотиралари кейинроқ ўтган Арриан, Страбон ва бошқа муаррихларнинг асарларида келтирилган. Аммо ёзма хотираларининг кўпчилик қисми бизгача етиб келмаган.
Искандарнинг Шарққа ҳарбий юришлари вақтида қандай воқеалар юз берганлиги ундан 300-400 йил кейин яшаган 5 тарихчининг асарларида тасвирланган. Улар ўз асарларида Искандар замондошларининг асарлари ва есдаликларидан фойдаланганлар.
Искандарнинг Ўрта Осиёга юришлари тасвири еса юнон тарихчиси Арриан (милоддан аввалги ИИ аср) ва Рим тарихчиси Квинт Куртсий Руф (милоднинг И асри) асарларида сақланиб қолган. Искандарнинг Шарққа қилган юришларини муфассал ёритган Плутарх (И-ИИ асрлар) билан Юстин (ИИ аср) еса унинг Ўрта Осиёга қилган юришлари ҳақида деярли оғиз очмайдилар. Ситсилиялик Диодорнинг «Тарихий кутубхона» асарида (милоддан аввалги 1 аср) кўп ўринлар йўқолган. Бу асар 17 китобдан иборат бўлиб, Искандарнинг Амударё ортига юриши тасвирланган бобларнинг фақат сарлавҳаларигина сақланиб қолган.
Тарихшунослик ан`аналарига кўра, Квинт Куртсий Руф асари ишончли емас, муаллиф бадиий сўз жимжимадорлигига е`тибор берувчи, турли-туман латифаларни ва бадиий тўқималар билан асарини безовчи файласуф-риторикдир, деган фикр ҳукм суради. Тарихчи асарини бундай юзаки баҳолаш ҳақиқатга тўғри келмайди, мамлакатимиз тарихшунослиги руҳига ҳам зиддир. Куртсий Руфнинг жуда кўп ма`лумотлари бошқа тарихий манбалар билан таққосланганида юқоридаги фикрларнинг тўғри еканлигининг гувоҳи бўламиз.
Аммо Куртсий Руф асарларига нисбатан жангчи адиб Арриан рисоласида Ўрта Осиё воқеалари баёни анча ишончли ҳисобланади. Арриан ўзи Осиёдаги жангларда қатнашган. Унинг асари аслида ҳарбий сан`атга багишлансада, у Искандар замондошлари Аристобул ва Птолемей Лаг есдаликларидан фойдаланган. Ба`зи ўринларда улардан кўчирмалар келтирилган. Аристобул билан Птолемей Лаг асарларида фақат ўзлари қатнашган воқеаларни баён етганликлари учун Арриан уларда бўлмаган воқеаларнинг етишмаган ўринларини Куртсий Руф китобидаги ҳикоялар билан тўлдиради.
Македониялик Искандар ва унинг даврига бағишланган жуда кўп адабиётлар бўлишига қарамай, бу фотиҳпинг Ўрта Осиёга ҳарбий юришлари ҳақида жуда кам муаллифлар ёзганлар.
Шундай қилиб, милоддан аввалги 331 йилда Гретсия-Македония қўшинлари Сўғдиёна ҳудудларига бостириб кирдилар
Улар бу ерда маҳаллий аҳолининг жуда қаттиқ қаршилигига учрадилар. Миллий қаҳрамон Спитамен раҳбарлигидаги халқ қўзғолони тарихдан ма`лум. Искандарга қарши ўрта осиёлик халқларнинг урушлари узоқ давом етди.
Тарихий манбалардан Сўғдиёна пойтахти Мароканда (Самарканд) қандай қилиб македонияликлар қўлига ўтиб қолганлигини унчалик равшан тасаввур етолмаймиз. Квинт Куртсий Руфнинг ёзишича, Искандар шаҳарда қўшин қолдириб, атрофдаги қишлоқларга ўт қўйган. Куртсий Руфнинг гувоҳлигига кўра Мароканда қал`аси деворини узунлиги 70 стадий бўлиб, шаҳар ичкарисида яна бир девор бўлган.
Бундай мустаҳкам шаҳар узоқ қамал қилинмай, кон тўкилмай олинганини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учуп совет тарихчиси
«Мароканда шаҳри жангсиз таслим бўлган» деган тахминни билдиради.
Бизнингча, бу фикр етарли тарихий асосланмаган. Искандар қўшинлари Марокандани егаллагач, Яксарт (ҳозирги Сирдарё) томонга юради. Бу юриш вақтида Искандар қўшинларига қўзғолончи сўғдликлар хужум қиладилар. 30 минг қўзғолончи Муғ тоғидаги оёқ етмас истеҳкомларга ўрнашган едилар. Македонияликлар жуда катта талафотлар евазига Муғ қальасини егаллайдилар. Мудофаачилар жуда катта талафот кўрадилар. Уларнинг кўпчилиги қирилиб кетади. 8 минг ярадор, аёллар ва болалар асирликка олинади.
Орадан кўп ўтмай, Сўғдиёнада яна 7 шаҳар истилочиларга қарши қўзғолон кўтаради. Диодор ма`лумотларига қараганда, Искандар қўзғолончилардан 120 мингини ўлимга ҳукм етади. Бу рақам муболағали бўлиб кўринса-да, қўзғолон қанчалик кенг тус олганлигини кўрсатади.
Искандар Ўрта Осиёда янги шаҳарлар барпо ета бошлайди. Чекка Искандария шаҳри (ҳозирги Хўжанд) Искандар режаси билан қурилган. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Чекка Искандарияда грек-македон қўшинларининг ҳориб-чарчаган, ярадор бўлган ёки қариб, қаттиқ жангларга ярамай қолган жангчилари, яқин-атрофдан ихтиёрий равишда келган сўғдиёналиклар жойлаштирилган. Шаҳар аҳолисининг ма`лум қисми асирлардан иборат еди. Искандар режасига мувофиқ, бундай шаҳарлар македонияликларнинг бошқа истилолари учун таянч истеҳкомларига айланиши керак еди. Аммо Искандар истилочилари Ўрта Осиё халқларини узоқ вақт асоратда тутиб туролмади.
Милоддан аввалги 329-327 йилларда Искандар ўзига қарши бош кўтарган Сўғдиёнани уч марта қайтадан забт етишга мажбур бўлди. Айникса Ўрта Осиё қабилаларининг миллий қаҳрамони Спитамен бошчилигидаги ватанпарвар кучларнинг истилочиларга қарши озодлик кураши македонияликлар учун катта хавф туғдирар еди.
Маҳаллий зодагонларнинг македонияликлар тарафига утиши Искандарга Ўрта Осиёдаги деҳқонлар ва чорвадор жамоалари қаршилигини енгишга ҳамда Ўрта Осиёни ўзининг жуда катта монархияси қаторига қўшиб олишга ёрдам берди. Македония истилочиларига иттифоқчи бўлиб олган маҳаллий зодагонлар Ўрта Осиё халқлари ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида ҳукмрон сиёсий ва иқтисодий кучга айланди. Кейинчалик хам Искандар ва унинг ворислари (Салавкийлар ва бошқалар) Ўрта Осиё халқлари ҳаётида тарихан таркиб толган бу вазият билан ҳисоблашишга мажбур едилар.

Download 275,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish