Faq – 50 саволга 50 жавоб



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/16
Sana13.11.2022
Hajmi0,51 Mb.
#865061
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
PhD учун 50 savol 50 javob




 FAQ – 50 САВОЛГА 50 ЖАВОБ 
Ушбу рукнда ҳар бир докторант ва мустақил изланувчи ёки илмга 
интилувчи оддий фуқарони қизиқтирадиган савол-жавоблар жой олган. 
Мазкур саволлар рўйхати Сиз азизларнинг Бош прокуратура Академиясининг 
Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда 
илмий ходимларни тайёрлаш марказига йўллаган мурожаатларингизни 
таҳлил қилган ҳолда тез-тез учрайдиган масалалар ва уларга изоҳлардан 
шакллантирилди. 
Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул 
қилинадиган шахслар учун қандай талаблар мавжуд? 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада 
такомил-лаштириш тўғрисида”ги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги низомнинг 
16-бандида таянч докторантурага (PhD) қабул қилинадиган шахслар учун талаблар белгиланган. Унга кўра: 
• магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом 
(мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар; 
• фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий 
натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида 1 та мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича 2 тадан кам бўлмаган 
илмий ишлар тўплам-ларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар қабул қилинади. 
“Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида”ги низомнинг 38-бандида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун 
мустақил изланув-чиликка қуйидагилар расмийлаштирилади: 
• магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) 
дипломга эга бўлганлар; 
• белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар; 
• Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка 2 йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик 
стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлганлар. 
Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга 
тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража 
олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish