1-савол Мустақил илмий изланувчиликка фақатгина педагогик стаж бўлиши керакми?
Жавоб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
1-иловаси 3 боб 9, 10, 11 ва 12 бандларига асосан, Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка расмийлаштиришда талабгорлардан камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқлар (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари) талаб этилади.
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка расмийлаштиришда илмий-педагогик стаж талаб этилмайди.
2-савол Олий ўқув юртидан кейинги таълим шаклларига топшириш учун нечта мақола бўлиши керак?
Жавоб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
1-иловаси 3 боб 9-банди учинчи хатбошига кўра фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш;
10-банди учинчи хатбошисида фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш лозим.
3-савол Мустақил изланувчилик учун ректордан тавсиянома олиш шартми?
Жавоб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорининг
2-иловаси 4 боб 41 бандига кўра мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан ОТМ ёки ИТМга мурожаат қилади:
қисқача биографик маълумотнома;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
иш жойидан тавсифнома.
4-савол Мустақил изланувчиликка 2 йиллик педстаж ташқи ўриндошлик шаклида амалга оширилиб, бу ҳақда меҳнат шартномасида тегишли ёзув юритилмаган бўлса, қабул вақтида эътироз бўлмайдими?