«ўзбек м о де л и» самаралари сифатида эътироф қилинаяпти



Download 267,11 Kb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi267,11 Kb.
#172070
  1   2   3

Ўзбекистон иқтисодиѐти жадал ривожланаѐтган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Зеро, юртимизда изчил амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти томонидан тараққиѐтнинг «ўзбек модели» самаралари сифатида эътироф қилинаяпти.
Иқтисодиѐтимизнинг бу қадар равнақ топиши ва ишлаб чиқарувчиларининг дунѐ мамлакатлари ишбилармонлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланаѐтган бир шароитда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2005 йилдан буѐн ўтказиб келинаѐтган Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик XII Халқаро ярмаркаси 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
XII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига 40 дан зиѐд давлатдан ташриф буюрган таниқли мутахассислар, олимлар, енгил саноат соҳасидаги йирик корхоналар ҳамда савдо компаниялари вакиллари юртимиз пахта толаси сифатига жуда юқори баҳо бердилар. Мазкур нуфузли тадбирда 550 минг тонна ўзбек пахта толаси ва умумий қиймати 1 миллиард 322 миллион АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари савдоси бўйича шартномалар имзолангани ана шундай эътирофларнинг амалий тасдиғидир. Ўз навбатида, бу ўзбек пахта толаси ҳамда у асосида тайѐрланган қўшимча қийматга эга маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги мавқеи юксалиб, рақобатдошлиги таъминланаѐтганидан дарак беради.
Ўзбекистонда экспорт ҳажмининг йил сайин ортиб бораѐтгани бежис эмас, албатта. Бу энг аввало, оқилона сиѐсат юритилиб, барчага тенг имконият яратиб берилаѐтгани самараси ҳисобланади. Чиндан ҳам, табийлиги билан ном қозонган маҳсулотларни сотиб олишда ҳеч қандай чеклов қўйилмаган. Қолаверса, уни ҳеч бир воситачиларсиз, тўғридан-тўғри харид қилиш, узоқ муддатли келишувларга эришиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу боис, тўқимачилик саноати тараққий этаѐтган мамлакатлар дунѐ пахта бозорида савдолар фаоллашган бир пайтда юртимиз томон ошиқадилар. Мақсад битта: у ҳам бўлса, ўзбек толасидан кўпроқ сотиб олиш.
Хорижий компания ва фирмалар вакилларининг савдога қўйилаѐтган толаларнинг сифат кўрсаткичлари ниҳоятда юқори эканлигини эътироф этишяпти. Ранги тиниқ, тоза, чўзилувчанлиги талаб даражасида. Улардан тайѐрланган маҳсулот ҳар қандай рақобатга бемалол дош беради.
Таъкидлаш керакки, XII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси қатнашчилари нафақат форум давомида ташкил қилинган анжуманлар, давра суҳбатлари, биржа савдоларида иштирок этиш, балки тўқимачилик ҳамда енгил саноатимз ютуқлари билан яқиндан танишишга муяссар бўлдилар. Пахта хомашѐсини бирламчи қайта ишлаш, толани сифатли сақлаш, харидорларга белгиланган муддатларда етказиб бериш хизмати, калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари ва тайѐр кийим-кечаклар тайѐрлаш жараѐнларини билан ҳам танишдилар.

Жаҳон бозорига харидоргир маҳсулот чиқариш мақсадида мавжуд пахта тозалаш корхоналари тубдан модернизация қилинмоқда. Шу жумладан,
«Ўзбекистон пахта тозалаш заводи» акциядорлик жамиятида кейинги йилларда яна шундай лойиҳалар амалга оширилиб, цехлар энг сўнгги русумдаги технологик линиялар билан жиҳозланди.
Соҳада ҳаѐтга татбиқ этилаѐтган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан яна бири, бу-юқори сифатли толани ўзимизда чуқур қайта ишлаб, хорижга қўшимча қийматга эга товарлар чиқариш. Шу йўналишда ҳаѐтга татбиқ қилинаѐтган лойиҳалар самараси ўлароқ, ҳозирги кунга келиб, заминимизда етиштирилаѐтган пахта хом ашѐсини қайта ишлаш ҳажми истиқлолнинг дастлабки йилларидагига нисбатан 7 баробар ортиб, 50 фоизга етказилди. Бунда чет эллик сармоядорлар иштирокида замонавий ускуналар билан жиҳозланган кўплаб тўқувчилик ҳамда тикувчилик корхоналари фаолияти йўлга қўйилаѐтгани муҳим омил бўлаѐтир.
Дарҳақиқат, 25 йиллик мустақил тараққиѐтимиз даврида енгил саноатимизда 2,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 200 дан зиѐд лойиҳалар амалга оширилди. Улар Буюк Британия, Германия, Швейцария, Италия, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Ҳиндистон каби давлатлар инвесторлари билан биргаликда рўѐбга чиқарилгани Ўзбекистоннинг ишончли иқтисодий ҳамкор сифатида тан олинганининг амалий тасдиғидир.
Ярмарка қатнашчилари ташриф буюрган «UZTEX Chirchik» Ўзбекистон Швейцария қўшма корхонаси ана шундай илғор субъектларидан бири ҳисобланади. Бу корхона Германия, Швейцария, Италия сингари давлатларнинг энг сўнгги русумдаги ускуна ва дастгоҳлари билан жиҳозланган. Улар ѐрдамида хом ашѐни чуқур ҳамда тизимли қайта ишлаш йўлга қўйилган. 1000 кишилик бу жамоа томонидан чет эллик буюртмачиларга йилига 80 миллион АҚШ долларлик тайѐр ва яримтайѐр маҳсулотлар етказиб бериляпти. Илгари хорижга, асосан, болалар ҳамда катталар либослари, бўялган ва бўялмаган калава ип ҳамда мато сотилган бўлса, жорий йилдан эътиборан улар қаторига пахмоқ мато сочиқ маҳсулотлари ҳам қўшилди.
Юртимизда тўқимачилик саноатида ижобий маънода «портлаш эффекти» кузатилаяпти. Пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва тизимли равишда маҳсулотлар тайѐрлаш йўлга қўйилган. Ҳар йили амалга ошириладиган юзлаб йирик лойиҳаларни инобатга оладиган бўлсак, яқин келажакда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти янада ортиши аниқ.
Экспертларнинг фикрича, мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирувчи компаниялар кўпайишида толани сифатли сақлаш, харидорларга ўз вақтида етказиб бериш бўйича кенг тармоқли ҳамда ишончли инфратузилма яратилгани муҳим омиллардан бири бўлмоқда.
Бугунги кунда юртимизда 21 ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминали самарали фаолият юритяпти. Уларда маҳсулотни сақлаш ва жўнатишдан ташқари, кўплаб қўшимча хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилгани ишлаб чиқарувчи ҳамда харидор ўртасида олди-сотди муносабатларини замон талаблари асосида ташкил этиш имконини бераѐтир.

Тошкент шаҳрида жойлашган «Тошкент-Тола» терминали республикадаги энг йирик пахта терминалларидан бири ҳисобланади. Унга қарашли омборларга 45 минг тоннадан кўпроқ тола сиғиши, унинг бир қисми эркин омбор тизимига ўтказилгани эътиборга моликдир. Бундан ташқари, терминалда яратилган яна бир қулайлик шундаки, тола экспорти билан боғлиқ ҳужжатларни шу ернинг ўзида бир соат ичида расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун Ўзбекистон «Сифат» пахта толасини сертификатлаш марказининг лабараторияси, божхона, давлат карантин назорати пункти хизматлари ташкил этилган.
Жаҳон пахта бозорининг бу йилги Тошкент форумида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ҳамда хорижий харидорлар ўртасида нафақат савдо- иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки янги ҳамкорлар топиш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш имкониятини беради.
Ўзбекистонни иқтисодий салоҳияти анъанавий тарзда ташкил этилаѐтган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида ҳам яққол намоѐн бўлмоқда.
Иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқларини таркибий ўзгартириш, саноат корхоналарини модернизациялаш, ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳаларни жалб этиш баробарида, иқтисодий барқарорлик ва халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга ҳам хизмат қилаѐтгани айниқса, диққатга сазовор. Гап шундаки, ўтган вақт мобайнида саноатчиларнинг ўзига хос иқтисодий форумига айланган ярмарка корхоналарга маҳсулотларини кенгроқ намойиш этиш, янги ҳамкорлар топиш, келгуси йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш, қўшимча шартномалар имзолаш учун қулай шарт-шароитлар яратаяпти.
Маълумки, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ҳар йили икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич йилнинг дастлабки ярмида ташкил этилиб, у республиканинг барча ҳудудини қамраб олади. Унинг доирасида жорий йил учун шартномалар тузилиб, келгуси йилга мўлжалланган янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича келишувларга эришилади.
Иккинчи босқичда эса хўжалик келишувлари ҳамда экспорт шартномалари имзоланиб, навбатдаги йил учун буюртмалар шакллантирилади. Бу халқаро саноат анжумани нафақат ҳудудлар ва тармоқлар ичида, балки тармоқлараро ҳамда ташқи алоқаларни шакллантириш, ишлаб чиқаришга хориж инвестициясини фаол жалб этиш, янги ҳамкорлар иштирокида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайѐрлашни ўзлаштириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини таъминлаб беради.
Шунингдек, ярмарка доирасида долзарб мавзуларда семинарлар, турли тақдимотлар ўтказилмоқдаки, бу ҳам қатнашчиларга иқтисодиѐтнинг муҳим тармоқлари ютуқлари билан яқиндан танишиш, йирик саноат корхоналарининг илғор тажрибаларини ўрганиш имконини яратаѐтир. Шу боис унда иштирок этувчилар сони йил сайин кўпайиб бораяпти. Масалан, 2007 йилги ярмаркада 224 та маҳаллий ва 50 та хорижий саноат корхонаси вакиллари қатнашган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони мутаносиб равишда 20131 ҳамда 1300 тани ташкил этди. Чет элликлар орасида Россия, Қозоғистон, Хитой, Афғонистон, Швейцария, Буюк Британия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Германия, Украина, Польша, Озарбайжон, Франция, Япония, Сингапур ва бошқа мамлакатлар саноатчилари айниқса, фаоллик кўрсатмоқда. Умуман олганда, ўтган тўққиз йил мобайнида иштирокчилар сони 9 баробар ўсди. Пировардида биргина ўтган йилги ярмаркада саноат кооперацияси бўйича 11,8 триллион сўмлик шартномалар тузилди. Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича имзоланган шартномалар ҳажми 8,3 миллиард АҚШ долларига етди. Кўриниб турибдики, ҳар икки йўналишда сезиларли даражада ўсиш бор.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 мартдаги «2016 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг март-июнь ойларида ҳудудларда ана шундай тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ушбу ҳудудий ярмаркаларда 5500 дан зиѐд корхона ҳамда ташкилотлар қатнашди, улар томонидан 22 мингдан зиѐд маҳсулот турлари намойиш қилинди ва 1 триллион сўмлик ҳамда 242 миллион АҚШ долларилик келишувларга эришилди.
X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида металлургия, кимѐ, нефть-кимѐ, қурилиш, озиқ-овқат, фармацевтика, автомобилсозлик, енгил саноат вакиллари жам бўлиб, ўзларининг замонавий маҳсулот ҳамда хизматларини тўртта павильон, иккита атриум ва конференция зали, учта очиқ майдонда кенг намойиш қилдилар.
Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида махсус каталог ҳам чоп этилди. Унда 2200 дан зиѐд саноат корхоналари ҳақида батафсил маълумот жамланган.
Шундай қилиб, ўтказилаѐган Халқаро ярмаркаларда Ўзбекистонни иқтисодий салоҳияти бутун жаҳонга намойиш этилаяпти, Миллий иқтисодиѐтимизни янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаяпти. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон МДҲнинг бир неча йирик шаҳарлари ва жаҳоннинг 20та давлати: АҚШ, Германия, Буюк Британия, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони, Исроил, Жанубий Корея, Сингапур ва бошқа давлатлар билан бевосита хаво йўллари орқали боғланган.
Мавжуд транспорт ва телекоммуникацион тармоқларнинг ривожланиши, Ўзбекистоннинг дунѐ миқѐсидаги нуфузини оширмокда ва унинг халқаро алоқаларини янада кучайтирмокда.
Саѐҳатни ривожлантириш учун имкониятларимиз жуда катта. Республика ҳудудида 4 мингдан ортиқ меъморлик ѐдгорликлари мавжуд. Уларнинг кўпларини ЮНЕСКО ўз муҳофазасига олган.
Ўзбекистоннинг халқаро бозорга мустақил суръатда чиқиши ва дунѐ хўжалигига интеграциялашуви шароитларида унинг бошланғич иқтисодий салоҳияти жаҳон хўжалигига самарали қўшилиш истиқболларига умид қилиш имконини беради.
2020- yilning yanvar-oktabr oylari yakuni bilan respublikaning tashqi savdo aylanmasi (matnda TSA) 30 059,4 mln. AQSH dollarini tashkil etib, 2019- yilning mos davriga nisbatan 4 256,9 mln. AQSH dollariga yoki 12,4 % ga kamaydi. Iqtisodiyotning real sektori tarmoqlari va korxonalarining barqaror va uzluksiz ishlashini ta’minlash uchun respublikada zarur resurslar bazasi yaratilgan. Eksport tarkibida sezilarli o’zgarishlarga import tovarlarning o’rnini bosadigan mahsulotlar ishlab chiqarish va sanoat ishlab chiqarishni diversifikatsiya qilish natijasida erishildi.




Download 267,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish