Мавзу: - Мавзу: Буюк ипак йўли ва ҳозирги замон.
- (Great silk way: becoming, forming, stages of development)
Режа: - 1.Буюк ипак йўлининг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
- 2.Буюк ипак йўлининг йўна-лишлари.
- 3.Буюк ипак йўлининг ҳозирги замондаги аҳамияти
Энг қадимги йўллардан бири “Лаъл йўли” дейилган. У мил.ав. 3-2 мингйилликларда вужудга келган. У Помир тоғларидан бошланиб, Эрон ва Олд Осиё, Миср орқали ўтган. Бадахшондан қазиб олинадиган лаъл тоши (ложувард) Қадимги Шарқ заргарлари томонидан юксак баҳоланган. Бадахшон лаъли ишлатилган буюмлар Миср фиръавнлари мақбараларидан ҳам топилган. Иккинчиси Эрон аҳамонийлари сулоласининг йўли бўлиб, “Шоҳ йўли” деб аталган. У мил.ав. VI-IV асрларда Кичик Осиё шаҳарларини, Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эрон пойтахтларидан бири- Суза билан боғлаган. Яна бир йўл Эрон, Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудидан ўтган ва Олтойгача борган. Асосий карвон йўлларидан ташқари ички савдо йўллари ҳам бўлган. Бири Ахсидан Косон орқали Чуст воҳасига ўтган. Яна бири Поп. Заркент орқали кончилар қароргоҳларига ва яйловларга борган. Қурама ва олой тоғлари қазилма бойликлари ва Зарафшон дарёси бойликлари туфайли бу йўл тармоғини “Олтин йўл” деб аташган. Марказий Осиё кумушига эҳтиёж сезган мамлакатларга борадиган “Кумуш йўл” ҳам бўлган. Бу йўл Хазар ҳоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига борган. У Буюк Ипак йўлининг шимолий тармоғи ҳисобланиб, VI асрдан бошлаб ишга тушган. Буюк ипак йўли Хитойнинг Сиан шаҳридан бошланиб Римда тугайди. Буюк ипак йўли мил.ав.I минг йилликнинг 2 ярмидан то XV асргача, яъни сув йўлларининг очилгунига қадар Шарқни Ғарб билан боғлаб турган асосий савдо йўли бўлган. Бу йўл фанга «ипак йўли» номи билан фақат XIX асрнинг 70- йилларидан бошлаб (1877 йил) немис тарихчиси Фердинанд Фон Рихтгофен томонидан киритилди. Унга қадар бу йўл «Ғарбий меридионал йўл» деб аталган. Сўғдиёнадан Хитойга жун газлама, гилам, безак буюмлари ва қимматбаҳо тошлар олиб борилган. Бақтриядан туялар, Фарғонадан наслдор отлар, Бадахшондан лаъл, Ҳиндистондан Хитойга кумуш ва фил суягидан ишланган буюмлар, зираворлар ва бошқа маҳсулотлар олиб борилган. Буюк ипак йўли орқали Марказий Осиёдан бошқа давлатларга: Шиша буюмлар, қурук мева-лар, заргарлик буюмлари ҳам ташилган Амир Темур ва Темурийлар даврида Буюк Ипак йўли борасида бир қанча ободончилик ишлари амалга оширилди. Янги карвон саройлар, кўприклар ва нархлар мўътадиллигини текширувчи ва карвонлар хавфсизлигини таъмин-ловчи назорат пунклари қурилган. XVI асрдан бошлаб Буюк Ипак йўлининг мавқеи қуйидаги сабаб-ларга кўра пасайиб кетди: - денгиз йўлларининг очилиши; - давлатлараро бож миқдорининг ортиши; - Темурийлар давлатининг парча-ланиши. Бугунги кунда «Буюк ипак йўли- мулоқот йули» дастури мавжуд. Адабиётлар. 1. Каримов И.А. Савдо уйидан Ипак йўлини тиклаш сари. 2 жилд. Т.: “Ўзбекистон” 1996. 366 – 368 бетлар. 2.Формирование и развитие трасс Великого Шелкового пути в Центральной Азии в древности и средневековье // Тезисы докладов. Самарканд, 1990. 3. Радкевич В .А. Великий Шелковый путь. Москва, 1990. 4.Ипак йўли афсоналари. Т.: “Фан”, 1993. 5.Ртвеладзе Э.В. Великий Шелковый путь. Энциклопедия. Т.: 1999. 5.The Great Silk Road is the connection rood of East with West. The Great Silk Road has thousand history. It’ ancient names were: “Shokh yo’li”, “Lojuvard yo’l”, “G’arbiy meridian yo’l” the first, the term “Ipak yo’li”was introduced by German scoentis-Ferdinand Fon Rikhtgoven in 1877. the Great Silk Road has played a great role between countries in trade, social, economical, cultural relationships.
Do'stlaringiz bilan baham: |