ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
70510103-Биотехнология мутахассислиги
1-КУРС МАГИСТРАНТИ
Жуманазарова Ханифа Аллаёр кизининг
2021-2022 ўқув йилининг
Декабрь ойи учун
ҳисоботи
ТОШКЕНТ-2021
I. Талабанинг ўқув-методик, илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ишлари, илмий семинар, илмий амалиёт (стажировка) бўйича
ҲИСОБОТИ
1.Ўқув-методик ишлар
Декабрь ойи учун ўқув режасига киритилган барча фанлар бўйича профессор-ўқитувчиларнинг маъруза ва семинар дарсларига ўз вақтида қатнашиб келинмоқдаман. 1 семестр учун қўйилган фанлар:
“Биотехнология илмий семинар” - (Берилган мавзулар бўйича дарслар тайёрланди);
“Биологик фаол ва доривор моддалар биотехнологияси”фанидан ферментларни ажратиш, тоза препарат олиш, гелфилтратсия учун хроматографик колонка тайёрлаш мавзусида лаборатория машғулотларини ўргандим;
”Амалий энзималогия” фанидан микроорганизмларни ўстириш усуллари, синтезнинг намунавий боитехнологик чизмаси, продутсент яратиш усуллари мавзусида маьруза тинглаб ўргандим;
”Молекуляр биотехнология” микроорганизм ҳужайрасидан нуклеин кислотани ажратиш, полимераза занжир реаксияси, НКгел-електрофорез усулида ўрганиш мавзусида маьруза тинглаб оʻргандим.
Декабрь ойи учун ўқув режасига киритилган барча фанлар бўйича календар режага асосан профессор-ўқитувчиларнинг маъруза, семинар, амалий машгулот, лаборатория дарсларига ўз вақтида қатнашиб келмоқдаман.
2.Илмий тадқиқот ишлари бўйича:
1.1.Магистрлик диссертатсия мавзуси илмий раҳбар билан маслаҳатлашилган ва келишилган ҳолда“Бифидобактерияларнинг янги штамидан ажратиб олинган субстанция асосида капсула ишлаб чикариш"мавзусини танладим ва кафедра мудирига тасдиқлаш учун тақдим қилдик. Танланган мавзу “Микробиология ва биотехнология” кафедрасининг 2021-йил__ -декабр__-сонли йиғилишида кўриб чиқилиб тасдиқланди. Илмий раҳбарим билан ўқитишда янги педагогик техналогияларни қўллаш усулларини муҳокама қилдик ва унинг хиллари билан танишиб чиқдик.
2.2. Илмий-тадқиқотишлари бўйича режалаштирилган тадбирларнинг ижроси юзасидан илмий раҳбарим доц. Қ.Т.Нормуродова билан келишган ҳолда ёзма ҳисоботлар тайёрлаб боришни ўрганаяпман ва тайёрлаяпман.
3.Илмий-педагогик ишлари
Ўқув жараёнини ташкил қилишга боғлиқ меьёрий ҳужжатларидан бири бўлган ўқув режа билан танишиб чиқдим. Унга кўра намунавий уқув режа таянч Олий таьлим муассасаси томонидан тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўртамахсус Таьлим Вазирлиги ҳамда Педагогикани ривожлантириш маркази томонидан тасдиқланади.
705101013 – Биотехнология мутахассислиги бўйича тузилган ўқув режа икки қисмдан: 1-Ўқув жараёни жадвали ва 2-Ўқув режасидан тузилган. Биринчи яъни ўқув жараёни жадвали икки йиллик магистратура мутахассислик давомида ўқув ва амалиётни ташкил этиш бўйича муддати ва ҳафталари келтирилган.
Иккинчи қисм, яни ўқув режада 705101013 – Биотехнология мутахассислиги бўйича ўқитиладиган фанлар ва илмий фаолият турлари ва уларнинг соатлар тақсимоти келтирилган.
4. Илмий семинар
Магистрлик диссертацияси мавзуйим бўйича манбаларни (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий монографиялар, мақолалар, маърузалар, услубий адабиётлар ва ҳ.к.) ўрганишни давом эттираяпман.
ИИ. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш
Тадқиқотни ўтказишга тайёргарлик
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича календар режага асосан:“Бифидобактерияларнинг янги штаммидан ажратиб олинган субстанция асосида капсула ишлаб чикариш” мавзуси бўйича илмий раҳбар маслахатига асосан адабиётлар йиғишни давом эттирдим:
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва илмий (назарий) жиҳатдан янгилигини акс эттирувчи мақолалар билан танишмоқдаман.
Илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш
Магистрлик диссертациясининг структура-мантиқий схемасини раҳбарим билан туздик. МДИ нинг мавзуси бўйича республика ва хорижий давлатлар олимлари томонидан қилинган ишлар билан танишиб, материаллар йиғишни давом эттираяпман.
Илмий раҳбар: б.ф.н.доц. Қ.Т.Нормуродова
Магистр: Х.А. Жуманазарова
Do'stlaringiz bilan baham: |