Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet1/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган


Марказий Осиё археологияси
Кириш.
Археология сўзи асли грек тилидаги икки сўздан келиб чиққан бўлиб: архийос – қадимги, логос фан ёки сўз демакдир. Тарихий фан инсониятни ўтмишини, инсоният тараққиётининг ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Археология фани хам айнан шу мақсадни амалга оширишни ўз олдига вазифа қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам фанда археологияни тарихнинг бир қисми дейиш расм бўлган. Аслида археологияни инсоният тарихининг энг узоқ давом этган бошлангич ва синф даври десак тўғрироқ бўлади.
Археолог олимларимизнинг фикрларга кўра инсоният тарихи, меҳнат қуролларини ясашдан бошланади. Аждодларимиз томонидан меҳнат қуролларини ясаш даври яъни хайвонот дунёсидан ажралиб чиқиши ер шарининг ҳамма жойида бир вақтда содир бўлган эмас: Афинанинг Эфиопия мамлакатида инсоният аждодларининг фаолиятлари 3 миллион йил муқаддам бошланган бўлса, бизнинг Марказий Осиё минтақасининг Ўзбекистон ҳудудида бундай воқеа ҳозирги кунимиздан 1 миллион йил аввал содир бўлган. Ана шу бир миллион йиллик аждодларимизнинг тарихини қарийиб 99.75 % синфсиз жамият, фақат 0.25 % нигина синфий жамият ташкил қилади, холос. Аниқки, инсоният тарихининг 99.75 % ижтимоий иқтисодий фармацияларининг биринчиси бўлган ибтидоий жамият тарихига тааллуқли бўлса, фақат 0.25% синфий жамият бўлган феодализм, капитализм ва империализм кабиларни ўз ичига олади.
Тарих фани аждодларимиз тарихини ёритишда асосан икки хил кўринишдаги манбага таянади: биринчиси ёзма манбаларга, иккинчиси моддий ашёларга. Ёзувнинг илк бора пайдо бўлганига 5 минг йилдан ортиқроқ вақт бўлганини ва ер шарининг жуда кўп жойларида нисбатан анча кеч юз берганини ҳисобга олсак, ёзма манбалар фақат синфий жамиятлар ҳақидагина маълумот бера олиши мумкинлигига иқрор бўламиз. Чунки ёзувнинг пайдо бўлиш даври синфий жамиятни вужудга келиш даври билан деярли бир вақтга тўғри келади. Аниқроғи синфий жамиятни бошқарувчи давлатни пайдо бўлиши билан ёзувга эҳтиёж кучаяди. Илк ёзув ва синфий жамият пайдо бўлган ҳудудлардан бири Мисрдаги ёзма манбаларда ўз атрофларидаги синфсиз жамиятда, яъни ибтидоий тузум шароитида яшаган халқларнинг урф одатлари, кийимлари, юз тузилишлари хатто, уларни бир – бирларидан фарқлари, характерлари тўғрисида ёзиб қолдирганлар. Аммо, бу маълумотлар биз учун қанчалик аҳамиятли бўлмасин, бу ёзма манбалар ибтидоий тузумни ахирларида яшаган одамлар ҳаётини жуда оз қисмини ёритади холос.
Аждодларимизнинг энг қадимги давридан то синфий жамият пайдо бўлгунга қадар, айрим ҳолларда эса синфий жамиятнинг бошланғич қисмини ҳам асосан археология фани ўрганади ва ҳар томонлама кенг маълумотларни беради. Таниқли рус олимларидан Ю.Н.Зехарук археологик манбаалар кўп ҳолларда, ёзма манбаларга қараганда тўлароқ ва аниқроқ маълумотларни беради. Чунки бу манбалар жамиятни энг муҳим томони бўлган моддий ишлаб чиқариш фаолиятини кўрсатади. Дейди. Шунинг учун ҳам археология ёрдамчи фанлар қаторига кирмай у ўзининг моддий ашёларга таянган ҳолда, йирик тарихий муаммоларни ҳал қилиш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Археология кўп қиррали фан бўлиб, у инсон тарихини илк шаклланишидан тортиб то уни ижтимоий онгини маълум даражада тараққий этгунга қадар бўлган даврини ўрганади.
Археологик ёдгорликларни ва улардан қазиб олинган топилмаларни ўрганишда археологлар археология фани учун яқин бўлган ва хатто унга мутлақо дахли бўлмаган фанларнинг ютуқларидан ҳам фойдаланадилар. Масалан, у ёки бу ёдгорликни мутлоқ ёшини аниқлашда ва баъзи археологик топилмаларни қотиришда физика ва химия фанидан фойдаланадилар.
Археология фанининг ўзи бир неча тармоқларни ўз ичига олади, жумладан, нумизматика - тангалар тўғрисидаги фанни, эпиграфика- тошлардан ёзувларни ўрганувчи фанни ва ниҳоят сфрагистика- муҳрларни ўрганувчи фанлардир.
Инсониятнинг қадимги даврини акс эттирувчи ёзма манбалар бизгача жуда оз миқдорда етиб келган. Моддий манбаалар эса археолог олимларимиз томонидан жуда кўплаб топилмоқда ва ҳар томонлама ўрганилмоқда. Бу жараён ўзининг мураккаблиги туфайли анча қийинчиликлар билан мутахассис археологи олимлар томонидан амалга оширилмоқда. Бу жараённинг мураккаблиги шундаки археологлар томонидан минг хатто миллион йиллар аввал аждодларимиз томонидан қолдирилган меҳнат қуроллари яъни моддий манбаларнинг барчаси ҳам қандай бўлса, шундайлигича бизгача сақланиб келмайди. Балки табиатнинг таъсир кучи натижасида ўзгаради. Бунинг устига улар доим тўла равишда сақланиб келмайди. Археологик топилмаларни тўла ҳолатда ёки чала ҳолатда топилиши, аниқроғи бизгача етиб келиши у ёки бу ёдгорликдаги маданий қатламни қай ҳолатда сақланганлигига ҳам боғлиқ. Маданий қатлам одатда ибтидоий одамларни қароргоҳларида материкдан то устки қатламгача бўлган оралиқда жойлашиб уни қалинлиги аждодларимизни ўша қароргоҳда узоқ ёки қисқа вақт яшаганликларига боғлиқ бўлади. Агар узоқ вақтлар яшаган бўлса қалин, оз муддат яшаган бўлсалар юпқа бўлиши мумкин. Умуман маданий қатлам дейилганда ана шу қароргоҳда материкдан то устки қатламгача бўлган қатламдаги аждодларимиз томонидан қолдирилган меҳнат қуроллари ва уларннинг чиқиндилари, гулхан қолдиқлари тушунилади. Умуман аждодларимиз томонидан ясалган ва уларни фаолиятларини акс эттирувчи нарсаларни ўзида сақлаб қолган тупроқ аралашмаси маданий қатлам хисобланади. Маданий қатламлар аждодларимизни яшаган шароитларига қараб ҳар-хил бўлади: битта ёдгорликда бир нечта маданий қатлам мавжуд бўлиб уларнинг барчаси бир даврни мезолит ёки неолит даврини акс эттириши мумкин. Аммо, бу қатламларни биринчиси илк даври бўлгани учун, ундаги меҳнат қуроллари дағалроқ ва соддароқ бўлса қолганлари аста – секин ривожланишлари натижасида ихчамлашганроқ бўладилар. Демак, бир ёдгорликда мисол учун 5 та маданий қатлам мавжуд бўлиб ва уларни барчаси битта неолит даврига мансуб бўлса, бу неолит ёдгорлигида 3 минг йил яшаган одамларнинг биринчи синг йилликдаги меҳнат қуроллари содда кўринишга эга бўлади. Кейинги минг йилликлардагилари эса тобора такомиллашиб борадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки айрим ёдгорликлардаги маданий қатламлар юқорида айтилганидек фақат битта даврни эмас балки бир нечта даврни ҳам акс эттириши мумкин. Бунга мисол қилиб Ўзбекистонимиз ҳудудида жойлашган Кўлбулоқ ёдгорлигини кўрсатишимиз мумкин. Бу ёдгорликда аждодларимиз ашель давридан то мезолит давригача бўлган давр мобайнида яшаганлар. Демак улар ашель, мустье ва юқори полеолит каби даврларни ўз бошларидан кечирганлар. Бу даврларни бир – биридан табиий қатламлар ажратиб туради. Табиий қатламлар маданий қатламлардан фарқ қилиб уларда аждодларимиз томонидан вужудга келтирилган меҳнат қуроллари ёки бошқа қолдиқлар бўлмайди. Чунки бу табиий қатламлар инсонлар томонидан эмас, балки табиат томонидан вужудга келтирилган қумлик, тупроқ кабилардан пайдо бўлган қатламлардир. Булар шамол бўронлар учириб келган ва узоқ вақтлар ўтиши натижасида юзага келган. Одатда бундай қатламлар у ёки бу сабабларга кўра, қароргоҳларда узоқ вақт ҳаёт тўхташи натижасида содир бўлади. Бундай сабаблардан бири, аждодлар ўз қароргоҳларини ўзгартирганларидан сўнг узоқ вақт қайтиб келмаганликларидир. У ёки бу ёдгорликларни маданий қатламларини бирин-кетин ўрганилиши археологлар учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Чунки бундай ўрганиш қароргоҳлардаги аждодларни биринчидан тараққиёт жараёнларини кўрсатса, иккинчидан уларнинг хронологиясини яъни ёшини аниқлашда катта роль ўйнайди. Энг муҳими бу маданий қатламларда аждодларимизни археологлар учун жуда зарур бўлган моддий ишлаб чиқарувчи манбаларини ифодаловчи меҳнат қуроллари ва уларни маънавий ҳаёт фаолиятларини кўрсатувчи далилий ашёлар сақланиб қолган. Бу археологик ашёларга суянилган ҳолда уларни бир бирларинидан фарклари, ёшлари ва ҳудудлари аниқланади.
Бундай ҳолат эса ўз навбатида археологларга маълум бир ҳудуд учун харавтерли бўлган археологик маданиятни ажратиш имконини беради. Арзеологик маданиятлар у ёки бу ёдгорликларни меҳнат қуролларига қараб ёки ўша ёдгорликларни номларига қараб аташди. Масалан, бизнинг Ўрта Осиё ҳудудида неолит даврида бир вақтни ўзида уч хил йўналишдаги маданиятлар мавжуд бўлган. Улар қуйидагилар:

  1. Калтаминор маданияти.

  2. Хисор маданияти.

  3. Жойитун маданияти.

Калтаминор маданиятига хос қабилаларни хўжаликларини асосини овчилик, балиқчилик ва термачилик ташкил қилган бўлса, Хисор маданиятига оидларини хўжалигини асосини чорвачилик ташкил қилган. Жойитун маданиятига оид ёдгорликларда эса бир вақтни ўзида деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар.
Калтаминор маданиятига оид биринчи ёдгорлик Қорақалпок автоном Республикасининг Тўрткўл туманидаги Калтаминор қишлоғидан топилгани учун ўша ер номи билан С.П.Талстов томонидан археология фанига киритилган. Жойитун маданияти ҳам Копят-Доғ билан Қорақум оралиғидаги ялангликдан биринчи топилган ибтидоий манзилгоҳни номи ҳозирги кунда маҳаллий халқ томонидан Жойитун деб аталагани учун бу манзилгоҳни М.В.Массон томонидан археология фанига Жойитун маданияти номи билан киритилди. Шуни айтиш керакки, Жойитун қароргоҳларига ўхшаш ёдгорликлар кейинги йилларда жуда кўплаб топилган ва уларни номлари ҳар хил. Аммо, улар Жойитун маданияти билан деярли бир хил бўлганликлари учун уларни номлари ҳар хил бўлишидан қатъий назар улар ҳам битта Жойитун маданияти номи билан юритилади. Шундай қилиб, у ёки бу ном билан юртиладиган археологик маданият ўз мазмунига кўра маълум бир географик ҳудуддаги бир неча ибтидоий маконларни йиғиндиси бўлиб, буларнинг меҳнат қуроллари, яшаш тарзлари урф-одатлари, кундалик машғулотлари бир бирларига жуда ўхшаш бўлади.
Мутахассис археологларнинг илмий иш жараёнлари бир мунча мураккаб бўлиб, улар бир неча бочқичдан иборатдир. Биринчи босқичда археолог қадимий қароргоҳларни топиш учун қидирув ишлари билан шуғулланади. Бу қидирув ишлари қароргоҳларни даврига қараб, ўзига хос усуллар билан олиб борилади. Масалан, ғорларда яшаган аждодларимизни қароргоҳларини қидиришда биринчи навбатда ғорларни оғзи қуёш томон қараганми? ёки йўқми? Шунга эътибор берилади. Чунки ибтидоий одамлар ўзларига қароргоҳ танлаганларида қуёш нуридан фойдаланишга катта аҳамият берганлар. Иккинчи навбатда ана шу қароргоҳга яқин жойдан сув ўзани ўтганми? Ёки йўқми? Бунга ҳам катта эътибор берилган. Сабаби яшаш жойлари қандай яхши бўлмасин сувсиз яшаш мумкин бўлмаган. Ана шу каби талабларга жавоб бера оладиган ғорлардагина аждодларимиз яшаганлар ва ўзларидан бизга мерос қилиб маданий қатламларни қолдирганлар Иккинчи босқичда археологлар анашу топилган қароргоҳларда қазиш ишларини олиб боради. Бу қазиш ишларини олиб боришдан асосий мақсад, аввало қароргоҳлардаги маданий қатламларни нечталигини аниқлаш ва улардаги археологик материалларни бир бирига аралаштирмай ҳар қайси қатламдаги ашёларни алоҳида-алоҳида қилиб шифр белгиларини қўйиб олиш бўлади. Учинчи босқичда археологлар қазиб олинган барча археологик материалларни тўрлаб олгандан сўнг уларни классификация қилиш билан шуғулланади, яъни уларни хажмига, шаклига ва хоказоларига қараб гуруҳларга бўлади. Тўртинчи босқичда археолог ўзи топган ўша ашёларни бошқа ёдгорликлардан топилган ашёлар билан солиштиради ва улар ўртасидаги ўхшашликларни топишга ҳаракат қилади. Шундан сўнг охирги хал қилувчи босқичда ўзининг тарихий хулосаларини баён қилишга киришади, яъни археологик ашёларнинг даврини, уларни функцияларини ва шу ашё эгаларининг яшаш тарзларини ёритишга киришади.
Аммо бу жараён жуда мураккаб ва ўта қийин жараён ҳисобланади. Айниқса, у ёки бу ёдгорлик ҳозирги кунимиздан қанча узоқ даврга оид бўлса шунча мушкуллик тўлдиради. Масалан, бронза асрига оид бронта ёдгорликдан топилган сопол идишларни хажмига ва шаклига қараб уларни функцияларини яъни қайси мақсад учун фойдаланилганликларини аниқлаш мумкин. Лекин аждодларимизни илк фаолиятларига оид бўлган Шелль ва Ашелль хатто Мустье даврининг тошдан ясалган меҳнат қуролларини функцияларини аниқлаш жуда мураккаб масалалардан хисобланади. Сабаби жуда кўп ҳолларда анашу қадимий тошдан тошдан аждодларимиз томонидан ясалган меҳнат қуролларини табиатнинг таъсир кучи натижасида вужудга келган табиий тош бўлакларидан ажратиш қийин сабаби уларни ташқи кўринишлари бир- бирларига жуда ўхшашдир. Шундай бўлиши табиийдир. Чунки, илк бор аждодларимизни ҳали ўзлари тошдан меҳнат қуролларини ясашга ақллари етмаган даврларда табиат таъсир кучи натижасида юзага келган ўткир қиррали тош синиқларидан кесиш чопиш каби ишларни бажаришда фойдаланганлар. Узоқ вақтларни ўтиши билан улар анашу табиий тош бўлакларини ўткир қирраларини аҳамиятини тушуниб етганлар. Натижада кейинчалик бир тошни иккинчи тош билан уриб, иккинчисидан ўткир қиррали чириндилар пайдо қила бошлаганлар.
Археология фани ўзининг илмий изланиш усулларининг ва ечилиши лозим бўлган масалаларнинг кенглиги туфайли гуманитар фанлар: антропология, этнография, палентология, тилшунослик, геология хатто аниқ фанлар: физика, химия, ботаника, зоология, тупроқшунослик ва бошқа фанларга суянган ҳолда ўз мақсадларини амалга оширади.
Археологлар аждодларимизни илк ишлаб чиқариш ва техника соҳаларидаги ўз даврини инқилоби даражасидаги босиб ўтган тараққиёт йўлларини қадамба-қадам ўрганиб келадилар. Инқилоб даражасидаги аждодларимиз тарихида юз берган воқеаларга: ўқ ёйнинг пайдо бўлишини, ғилдираклардан фойдаланишга ўтишни, деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келишини, хўжаликда металлдан фойдаланиш сирларини ўзлаштирилиши каби вокеликларини киритиши мумкин. Инсон ҳаётидаги бу каби йирик вокеаларсиз ҳозирги ҳаётимиздаги улкан ютуқларни қўлга киритишимизни тасаввур қилиш қийин. Юртбошимиз И.А.Каримов ўтмиш тарихимизни яхши билмай туриб келажагимиз тўғрисида фикр юритиш нотўғри бўлади деганларида худди шу масалаларни назарда тутган бўлсалар ажаб эмас.
Археология фани гуманитар фан бўлиб у тарбия ишига инсонларни дунё қарашларини шаклланишига, маданиятини юксалишига хизмат қилади. Археологик топилмалар ўзларининг моддий ашёлиги ва аниқлиги туфайли айниқса уларни аждодларимиз томонидан яратилганоиги ҳамда улардан меҳнат қуроли сифатида фойдаланганликлари сабабли улар аждодларимиз кундалик ҳаётларини акс эттирувчи биз учун қимматли бўлган маълумотларни бериш. Аммо бу маълумотларни хажми у ёки бу ёдгорликда археологик топилмаларни қайдаражада сақланганлигига ва ана шу ёдгорликда қазиш ишларини археолог тоионидан тўғри ёки нотўғри усул билан олиб боришига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Агар археолог ҳар қандай ёдгорликда қазиш ишларини олиб борида тўғри усулни қўлласа у кўзланган мақсадга эришиши мумкин. Бордию нотўғри усулни танласа унда у нафақат мақсадига эриша олмайди балки, фан оламида тузатиб бўлмайдиган хатто оғир жиноятга тенг бўлган қўпол хатога оғир жиноятга тенг бўлган қўпол хатога йўл қўяди. Чунки, ҳар қандай ёдгорликда археологик қазиш ишлари ва бир марта бажарилади. Бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги сон саноқсиз ёдгорликларнинг ёши ўрта асрлардан то 1 миллион йилга тенг. Демак, агар археолог тарихий ёдгорликларни қазиш ишларида нотўғри усулни қўлласа, биз учун аждодларимиздан миллион йиллар давомида мерос бўлиб келаётган ёдгорликлар паймол қилинади ва улар фан учун ўз аҳамиятини йўқотади. Шунинг учун ҳам археологик ёдгорликларда қазиш ишларини олиб боришга маълум даражада тажрибаларга эга бўлган мутахассисларгагина рухсат берилади.
Археолог тарихий ёдгорликларда асосий қазиш ишларини бошлашдан олдин, ёдгорликни қайси даврга мансуб эканлигини билиш мақсадида, археологлар тили билан айтганда бўйи 2 метр эни 1 метр бўлган шурфни ёдгорликни сатхидан то материккача қазийдилар. Бу билан ёдгорликда нечта маданий қатлам борлигини ва бу маданий қатламларда қандай археологик ашёлар борлигини билиб оладилар. Шундан сўнг асосий қазиш ишларини бошлаш учун ўз усулларини белгилайдилар.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish