Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиёда неолит даври



Download 200,35 Kb.
bet8/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиёда неолит даври
Неолит (янги тош) асри мезолитнинг ичидан ўсиб чиққан ва нисбатан жуда тараққий этган даврини давоми бўлиб, у ўзининг алоҳида ажралиб турадиган хусусиятлари билан мезолитдан фарқ қилади. Шуни айтиш керакки, нафақат Марказий Осиё ҳудудида, балки ер шарининг жуда кўп мамалакатларида неолит даври ёдгорликлари мезолитга нисбатан жуда кўплаб топилган ва ўрганилган. Уларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики бу даврга келиб аждодларимизни хўжаликларида туб ўзгаришлар юз беради. Одамлар нисбатан қолоқ яшашдан анча тараққий этган, ўз талабларига жавоб бераоладиган ишлаб чиқарувчи хўжаликка, яъни дехқончиликка ўтдилар.
Маълумки мезолит даврида бизни Марказий Осиё ҳудудларидаги ёдгорликларда деҳқончиликка ўтмаган бўлсаларда чорвачиликни илк кўринишлари айримларида намоён бўлган эди. Неолитга келиб эса нафақат чорвачиликка балки деҳқончилик билан ҳам шуғулланувчи жамоалар ҳам вужудга келди. Бундай ҳолат аждодларимизни нафақат моддий ишлаб чиқаришларида балки маънавий ҳаётларида ҳам катта ўзгаришларга олиб келди.
Аммо, барча жойларда ҳам ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш бир вақтни ўзида содир бўлмади. Балки турли сабабларга кўра тараққиётни нотекис ривожланиши оқибатида, бир вақтни ўзида турли регионларда турличаривожланиш юзага келди. Масалан, Марказий Осиёнинг шимолий қисмида Калтаминор маданиятини соҳиблари овчилик , балиқчилик ва термачилик билан шуғулланган бўлсалар, унинг шарқий қисмида Хисор маданияти одамлари чорвачилик билан жанубда эса Жойитун маданиятининг одамлари деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Бу уч хил йўналишдаги хўжаликлар бир вақтни ўзида яъни неолит даврида бўлиб ўтган. Марказий Осиё неолити ўрта хисобда эрадан аввалги VI- IV минг йилликдан то III чи минг йилликкача бўлган даврни ўз ичига олади.
Неолитга келиб мезолитга нисбатан жамоаларни турли жойларга ўрнашувлари анча жадал суръатлар билан содир бўлади. Натижада улар турли хилдаги неолит даври маданиятига эга бўладилар. Уларни хилма –хиллиги, меҳнат қуролларида, хўжалик асбобларида, турар жойларида ва хўжалик юритиш усулларида яққол кўринади. Неолитга келиб аҳолини сони ҳам жуда сезиларли даражада кўпаяди. Олимларимизни тахминий хисоб китоларига қараганда, агар мезолитда аҳолининг сони 5.32млн бўлган бўлса неолитга келиб уларни сони дунё бўйича 86.5 млнга етади. Шуни таъкидлаш жоизки, гарчи неолитга келиб, ўзлаштирувчи хўжаликдан, ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш нисбатан сезиларли даражада бўлган бўлсада, ҳали жуда кўп жойларда ўзлаштирувчи хўжаликҳукмронлик қилар эди. Аммо, шунга қарамай меҳнат қуролларини ясашда ва уларни турларини кўпайишида катта ютуқларга эришилди. Дарахтларни қирқиш ва ёғочларга ишлов бериш каби вазифаларни бажарувчи болта, теша (тесло), искана (долото)ларни роли ошди. Шу билан бирга неолит даври давомида , мезолитда бошланган тош қуролларига ишлов бериш усуллари тобора такомиллашиб борди: ўзаклардан пластинкаларни учириб олиш техникаси ва эзиб ишлов бериш (отжимная ретушь) усуллари ривожлрнди. Эзиб ишлов бериш усули билан, илгаригидан камон ўқларини, ирғитиб санчишга мўлжалланган найза (дротик) ларни, тешишга мослаштирилган (проколка)ларни ва пичоқларни ясашда давом этишда. Микролитлардан яъни пластинкаларни синиқларидан геометрик шаклдаги мосламалардан ва майда учириндилардан ханжар ҳамда найза учларини ясаш ҳам такомиллашди. Мезолитда пайдо бўлган болталарни силлиқлаш (шлифавание) такомиллашади. Бундай ҳолатлар айниқса ўрмонзор ҳудудларда жадал суръатлар билан ривожланади.
Археолог олимларни ўтказган тажрибалари шуни кўрсатдики, болталарни силлиқлаш ва даста ўтказиш учун тешиш каби жараёнлар унча кўп вақтни олмаган.
XX асрни 70чи йилларига қадар, археологлар ўртасида, битта болтани даста ўтказиш учун тешиш жараёни шундай узоқ давом этганки, отасини ишини боласи, хатто набираси давом эттирган деган тушунча бор эди. Аммо, кейинги йиллардаги тажрибалар шуни кўрсатдики битта болтани тешиш жараёнига 2-3 соат вақт кифоя қилган холос, чунки неолит даврида одамларга, нафақат болталарни силлиқлаш техникаси балки уларни пармалаш усули (просверление) ҳам маълум эди. Болталарда тешик ҳосил қилиб, уларга дасталарни ўтказилиши ибтидоий одамларга жуда катта имкониятлар яратди. Энди улар бу дастали болталар ёрдамида ўрмонлардан дарахтларни кесиб келиб уйлар хатто қайиқлар ясай бошладилар. Қайиқлар одатда йўғон дарахтларни таналарини тош болталар ёрдамида ўйиб ясалган. Бу жараён ўз навбатида катта меҳнатни талаб қилган, албатта. Шунинг учун ҳам аждодларимизни бу каби ишларни бажарганликларини кўз ўнгимизга келтирганимизда, улар бундай ишларни бажариш учун бир неча йиллар давомида ўз вақтларини сарфлаган бўлсалар керак деб ўйлаймиз.
С.Крашенников “Описание земли Камчатки”нинг 2 томида “Касчадал” қабилаларини битта қайиқни ясаш учун 3 йил вақт сарфлаганликларини ёзади. Вахолангки, 1957 йилда Ангара экспедициясида тажриба ўтказган С.А.Семенов узунлиги 4 метр, диаметри 60 см бўлган қайиқни тош ва мис тешалар ёрдамида 10 кун ичида тайёрлаб Ангара дарёсида шу қайиқда сузганлар. Қайиқ ясашда икки киши навбатма- навбат ҳур куни 8 соатдан ишлаганлар. Қайиқни ярми тош тешада, иккинчи ярми эса мис тешада ўйиб қайиқ шаклига келтирилган. Қайиқни бурун томони мис теша билан 4 кун давомида, орқа томони эса тош теша ёрдамида 5 кун давомида ўйилган. Тажриба шуни кўрсатадики, мис теша, нефьрит тошидан ясалган тешага нисбатан самарали экан. Аммо мис теша тез- тез ўтмасланиб турган. Шунинг учун ҳам уни чархлаб ишга яроқли ҳолатга келтириб турилган. Тош теша эса бутун беш кун давом этган иш жараёнида ўтмасланмаган. 1957 йил 27 июль куни бу тажриба учун ясалган қайиқ Ангара дарёсида синовдан ўтказилган.
Неолитда ахоли сонини ўсиши билан, уларни тараққиёти тобора юксалиб меҳнат қуролларини хиллари ҳам кўрпайиб, анашу турли қуролларни ясаш учун зарур бўлган чақмоқтошларга эҳтиёж кучайган. Чунки миллион йиллар давомида меҳнат ва ов қуролларини ясаб тажриба орттирган аждодларимиз, барча турдаги тошларни қайси хили самарали эканлигини анлаб етганлар. Нафақат бизни Марказий Осиёда балки ер юзидагинеолит одамларини ҳаммаси кўп хилдаги тош жинслари орасида энг самаралиси чақмоқтош (кремень) эканлигига иқрор бўлганлар. Ер юзидаги барча ёдгорликлардан топилган меҳнат ва ов қуролларини энг сифатлиларини чақмоқтошдан ясалганликлари буни гувоҳидир. Чақмоқтошни бошқа тош жинсларидан асосий фарқи шундаки, ундан учирилган учириндиларда ва пластинкаларда, бошқа турдаги тош жинсларига хос бўлмаган ўткир қирралар ҳосил бўлади. Аждодларимиз томонидан учириб олинган пластинкалардаги ўткир қирралар шу қадар нозик ва нафиски уларни ўткирлиги ҳозирги замон лезвиясига ўхшаб кетади. Бундай ўткир қиррали меҳнат қуролларини фақат чақмоқтош жинсидангина қилиш мумкин эди. Бошқа тош жинсларида бундай хусусият йўқ эди. Аждодларимизга ўз даврларида нима зарур эди? Биринчи навбатда, ёғочларга, суякларга ишлов бериш учун, уларни қирқиш, кесиш, қириш каби вазифаларни бажараоладиган ўткир ва кесгир қирралар керак эди. Бундай қирралар чақмоқтош ўзакларидан учирилган учириндиларда ва пластинкалардагина бўлар эди. Бошқа тош жинсларидан учирилган учиринди ёки пластинкаларда ҳам қирралар бўлар, аммо улар чақсоқтошларга нисбатан қўпол ва дағал бўлиб уларни самараси анча паст даражада эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аждодларимиз чақмоқтошларни бошқа тош жинсларига нисбатан афзалликларини, неолитга келиб эмас, балки анча илгари, мустье даврида ҳам англаб етганлар. Аммо бу чақмоқтошлар қаерларда бўлишини ва уларни қандай қилиб “она қорнидан” ажратиб олишни узоқ вақтлар мобайнида билмаганлар. Чунки, чақмоқтошлар аждодларимизни кўзларидан анча нарида яширин ҳолатда эдилар. Чақмоқтошлар ер юзининг турли жойларида турлича ҳолатда ҳар хил қатламларда, аниқроғи уларни орасида, утрли хажмда жойлашганлар. Масалан, Белорусиядаги чақсоқтошлар Гомель вилоятини Волковский туманини Красно- сельский қишлоғида мел (меловое отложение) орасида жойлашган. Бизнинг Марказий Осиё ҳудудида эса археология фанига дастлаб Учтут устахоналари, сўнгров эса қадимги Учтут конлари (Древные шахты Учтута) номи билан кирган, ҳозирги Навоий вилоятининг Навоий тумани ҳудудидаги Учтут қишлоғидаги қора тоғ ёнбағрида жойлашган. Бу Учтут ёдгорлигини 1958 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясига қарашли тарих ва археология институтининг илмий ходими Х.Мухамедов томонидан топилган. Бу ёдгорликда биринчи шурфни А.П.Окладников томонидан солинган ва бу ёдгорликни меҳнат қуролларини ясайдиган устахона бўлган деган фикрни айтган.
Аммо, бу ёдгорликда узоқ йиллар давомида ушбу сатрларни муаллифи томонидан олиб борилган изланишларнинг натижалари шуни кўрсатдики, бу ёдгорлик нафақат меҳнат қуроллари ясаладиган устахона, балки ўз бағрида яъни палеоген қатламида (тоғ жинси орасида) сифатли чақмоқтош ҳарсангларини “яшириб ётган” хомашё базаси ҳам экан. Шуни айтиш жоизки, Учтут ёдгорлиги жойлашган қора тоғ ёнбағрида асосан 2 та табиий қатлам мавжуд. Биринчиси геологлар тили билан айтсак палеоген, иккинчиси неоген. Палеоген бу тоғ жинси бўлиб унинг ичида чақмоқтошлар жойлашган. Неоген эса шу қора тоғ ёнбағрида миллион йиллар мобайнида табиат кучи таъсири натижасида вужудга келган тупроқ қатламларидан иборат. Бу палеоген устини қоплаган неоген қатламини қалинлиги ҳар хил бўлиб, пастдан юқоригача 10 см дан 8 метргача боради. Неоген- бу тупроқлардан иборат ер қатламидир.
Учтут қишлоғининг қора тоғ ёнбағрида бир- бирларига туташ бўлган 8000м2 майдонда учта, уч хил даврга мансуб ва ўз функциялари жиҳатидан ҳам 3 хил бўлган ёдгорликларни борлиги аниқланди:

  1. Мустье даври устахонаси

  2. Очиқ усул билан олинган ҳом ашё базаси

  3. Неолит конлари.

Умумий майдоннинг 4% ни мустье даври устаҳонаси, очиқ усул билан хоашё олиган майдон 40 % ни ва неолит конлари 56% ни ташкил этади.
Учтут каби неолит даври чақмоқтош конлари ер шарининг жуда кўп жойларида: Англия, Бельгия, Франция, Польша Германия, Чехославакия, Белорусия каби мамлакатларда XIX ва XX асрларда топилган ва кенг миқёсда ўрганилган.
Аммо бизнинг Марказий Осиё ҳудудида бу чақмоқтош конлари 1960 йилларга қадар маълум эмас эди.
Шунинг учун ҳам фанда Марказий Осиё ҳудудида меҳнат қуролларини ясаш усун неолит даврида чақмоқтошларни ўз бағрида сақлаган хомёашё базаси бўлмаган. Марказий Осиёдаги неолит даври ёдгорликларидаги меҳнат қуролларини барчаси Уралдан келтирилган чақмоқтошлардан ясалган деган нуқтаи назарлар мавжуд эди.
Бу каби фикрларга келувчилар асосан Марказий Осиёдаги неолит даври ёдгорликларидаги меҳнат қуролларини рангини Уралдаги чақмоқтошларни ранги билан бир хил бўлганига таянганлар ҳамда Марказий Осиёда неолит конларини йўқлигига асосланганлар.
Аммо, 1966-1980 йиллар давомида, юқорида номлари кўрсатилган Қоратоғ ёнбағрида 3 та ёдгорликда Т.Мирсоатов томонидан олиб борилган қазиш ишлари натижалари Ўрта Осиё ҳудудидаги ёдгорликлардаги меҳнат қуролларини ясаш учун хомашёни яъни чақмоқтошларни Уралдан келтирилганини балки ўз ҳудудимизда ҳам неолит даври конлари бўлганлигини аждодларимиз анашу Учтут конларидан хомашёлар яъни чақмоқтошлар олиб ишлатганларини исботлаб берди. Учтут ёдгорлигида 15 йил давомида қазиш ишлари олиб борилиб, уни 8000 м2 майдонининг 1871 м2 дан 38 та кон (шахта) топилди. Бу конлардан жами 111.852 та артефакт топилиб шулардан 2178 таси меҳнат қуроли эканлиги аниқланди. Бу меҳнат қуролларининг барчаси, асосан анашу Учтут конларини қазиш ва чақмоқтош харсангларини “Она қорни” дан ковлаб олиш билан боғлиқ бўлган тош ҳамда суяклардан ясалган қуроллардир. Бу қуроллар орасида Учтут қонларидан қазиб оилнган чақмоқтошларни сифатини аниқлаш учун улардан учириб олинган Калтаминор маданиятига хос бўлган пластинкалар ҳам мавжуд. Калтаминор маданиятига хос пластинкалар дейилганда, призма шаклидаги нуклеуслардан колотушка ва посредниклар ёрдамида учириб олинган ҳар икки ён қирралари пичрқсимон ўткир қиррали ва ифодали бўлган, бир тмомни кемтикли пластинкалар тушунилади. Бу хилдаги пластинкалар Бухоро воҳасидаги неолит қуроргоҳларининг деярли ҳаммасида жуда кўплаб учрайди. Учтут конларида ҳам анашу типдаги пластинкаларни борлиги, Учтут конларини эгаларини Калтаминор маданиятига хос қабилалардан эканлигини ёки уларни Калтаминор маданияти қабилалари билан жуда яқин муносабатда бўлганликларини билдиради. Бу тош қуролларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларни функцияларини аниқлаш жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлган хулосаларга келиш имкониятини берди.
Агар ер юзида ҳозиргача бизга маълум бўлган чақмоқтош конларини аксарияти фақат неолит даврига мансуб бўлсалар, Учтут ёдгорлигидаги чақмоқтошлардан фойдаланиш мустье давридан бошлангани маълум бўлди. Буни исботи сифатида, Учтут конлари билан ёнма- ён жойлашган мустье устахонасини ва ундан топилган мустье оид меҳнат қуролларини ва репидасимон ўзакларни кўрсатиш мумкин. Учтут ёдгорликлари жойлашган Қоратоғ ёнбағриларида жуда кўплаб жарликлар мавжуд бўлиб, бу жарликлар табатни кучи таъсири остида вужудга келган. Бу жарликларда жуда кўплаб тоғ жинсларини катта ва кичик бўлаклари ётади. Бу бўлаклар орасида эса ҳар хил ҳажмдаги чақсоқтошлар жойлашган.
Анашу катта ва кичик хажмдаги чақмоқтошларни ўз ичига олган харсанг тошлар тоғ тепаларидан юмалаб тушишлари натижасида парчаларга бўлиниб тоғ ёнбағирларида жуда кўплвб ер устини қоплаб ётадилар.
Изланишлар шуни кўрсатдики аждодларимиз анашу чақмоқтош парчаларидан хомашё сифатида фойдаланишларини биринчи этапида, яъни мустье даврида бошлаганлар. Агар аждодларимиз чақмоқтошлардан фойдалана бошлаган даврларини биринчи этапида табиат кучи таъсири натижасида юзага келган хомашёлардан бахраманд бўлган бўлсалар иккинчи этапда уларни ўзлари отбойниклар ёрдамида парчаланган тоғ жинслари орасидаги чақмоқтошларни олиб ишлатганлар.Бу археологик жаҳатдан юқори палеолитга тўғри келади. Учтутдаги мустье устохонасидаги 3.5 метрлик маданий қатлам, 7 та горизонтга бўлиниб, пастдан юқорига 7-6-5 чи горизонтлар мустье, 4-3-2-1 лар эса юқори палеолит даври билан белгиланган.
Шуни айтиш керакки, Учтут шахталарини атрофи 3200м2 майдонни эгаллайди. Бу майдон еонлар жойлашган майдонга нисбатан анча юпқа бўлиб, уни қалинлиги 10 см дан 2 метргача . Шунинг учун ҳам аждодларимиз бу майдонда чақмоқтошларни “она қорни” бўлган паллоген қатламидан олиш учун, шу қатламни устини қоплаб ётган неоген қатламидан тозалаганлар. Бу неоген қатламидан тозалашда (ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики) ҳар хил кўринишдаги ёғоч қуролларидан фойдаланганлар. Палеоген сатхи неоген қатламидан тозалангач чақмоқтошлар кўриниб, уларни ҳам ёғоч, суяк ва тош қуроллар ёрдамида “она қорни”дан қўпориб олинган. Бундай усул билан чақмоқтошларни олиш мезолит даврига тўғри келади.
Шуни айтиш жоизки, биз палеоген деб атаётган тоғ жинси, неоген яъни тупроқ қатлами билан қопланиб ётганлиги туфайли қуёш нури, шамол каби табиат таъсиридан сақланган. Шунинг учун ҳам у очиқликдаги палеоген қатламларига қараганда, (намликни ўзида сақлангани учун) бир неча бор юмшоқ бўлган. Анашу хусусияти аждодларимизга қўл келган. Улар суяк қуроллар хатто ёғоч асбоблар ёрдамида палеоген қатламини қазиб чақсоқтошларни олиш имкониятига эга бўлганлар . Учтут шахталаридан топилган буғу шоҳларидан қилинган қазиш қуроллари юқоридаги фикрларимизни далили бўлаолади. Чунки, Учтутдаги 40 га яқин конлардан жами 240 та буғу шоҳидан ясалган меҳнат қуролларининг қолдиқлари топилиб, булар асосан кон (шахта)ларни ковлашда ишлатилган Учтут конларини чуқурлиги 2 метрдан 7 метргача, энлари эса ҳар хил: ер сатхидан 1 метр бўлса, тагида 2 метрдан 4-5 метргача борган. Шунинг учун ҳам Учтут конларини шакли, ҳозирги замон қудуқларига ўхшаб ер сатхидан тор бўлиб, чуқурлашгач, таг қисмида варонкага ўхшаб кенгайиб кетган. Бунинг сабаби шундаки, ибтидоий кончиларимиз вақтни ва меҳнатни иқтисод қилиш учун, ер сатхидан қудуқсимон конларни қазишни бошлашда иложи борича конларни олғзини тор доирада олганлар. Аммо улар таг қисмида кенгайтиришга мажбур бўлганлар. Чунки, ибтидоий одам учун зарур бўлган чақмоқтош харсанглари анашу конларни таг қисмида, яъни палеоген жинси орасида жойлашган. Агар ибтидоийкончиларимиз қудуқсимон конларни тагини қанча кенг доирада кенгайтирсалар, улар шунча кўп миқдорда чақмоқтош харсангларини кавлаб олиш имкониятига эга бўлганлар. Шунинг учун ҳам Учтутдаги топилган шахталарнинг деярли ҳаммаси қудуқсимон шаклига эга бўлиб уларни таг қисмлари, устки қисмларига нисбатан бир неча мартаба,айримлари 10-15 маротаба кенгайтирилган. Айрим ҳолларда қудуқсимон конлар, таг қисмларида оддийгина кенгайтирилибгина қолмай, балки галерея шаклидаги кўринишларга ҳам эгалар. Масалан Учтутдаги Шахта №10 ўзини таг қисмида 2 та галереяга эга. Бирини узунлиги 4 метр, бўйи 1 метр 80 см эни 1 метрдан 2 метргача. Иккинчи гаоерея нисбатан кичикроқ. Ҳар икки галереяни сатхида ҳар хил хажмдаги : 20 см*25 см, 35*55см чуқурчалар бўлиб, булар шу жойлардан чақмоқтошлар олинганидан далолат беради. Умуман Учтутдаги барча шахталарни таг қисмларида юқоридаги каби чуқурчаларни қолдиқлари жуда кўплаб учрайди. Буларни барчаси чақмоқтошларни “она қорни” ҳисобланади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш керакки, ҳозирги Навоий вилоятининг Учтут қиўлоғидаги Қоратоғ ёнбағирларида аждодларимизни чақмоқтошларданмеҳнат қуролларини ясаш тарихи мустье даврида бошланиб, у узлуксиз равишда неолит даврига ҳам давом этган.
Қоратоғ ёнбағрида чақмоқтошлардан фойдаланишни 4 та этапи аниқланган. Улар қуйидагилар:
Биринчи этап, аждодларимиз табиат кучи таъсирида инъом этилган чақмоқтошлардан фойдаланганлар.
Иккинчи этап,қисман табиат кучи таъсирида юзага келган харсанг тошлар орасидан йирик отбойниклар ёрдамида чақмоқтошлар олинган ва фойдаланилган.
Учинчи ва тўртинчи этапларида эса, чақмоқтошлар палеоген қатламлари орасидан яъни уларни “она қорни”дан инсон ақли ва меҳнати туфайли олинган ва фойдаланилган. Чақмоқтошлардан фойдаланишни биринчи этапи хронологик жиҳатдан мустьега, иккинчи этапи юқори палеолитга, учинчи этапи мезолитга ва тўртинчиси неолит даврига тўғри келади. Неолит даврида сифатли хомашёга яъни чақсоқтошларга бўлган эҳтиёж ер шарининг жуда кўп жойларида кучаяди. Чунки, бу даврга келиб сифатли меҳнат қуролларига эҳтиёж жуда кучаяди. Сифатли меҳнат қуроллари эса, фақат сифатли хомашёлардангина тайёрланиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам одамлар сифатли чақмоқтошларни қидира бошладилар. Улар инсон кўзидан қанча яширинган бўлмасин, уларни аждодларимиз излаб топдилар, нафақат топдилар, балки, жуда қийин шароитларда, оддий меҳнат қуроллари ёрдамида уларни “она қорни”ларидан ёриб олдилар. Натижада анашу неолит даврига келиб меҳнат қуролларини турлари кўпайиб аждодларимизни ривожланиш тараққиётида юксак ўзгаришлар содир бўлди. Айнан шу даврга келиб аждодларимиз бутун тош асри давомида ҳукмронлик қилиб келаётган ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтдилар. Шундан бошлаб, аждодларимизни хўжалигини асосини энди ўзлаштирувчи хўжалик эмас, балки ишлаб чиқарувчи хўжалик ташкил қилабошлади. Бундай ишлабчиқарувчи хўжаликларни илк кўринишлари хусусиятлари, пайдо бўлишлари ҳақида мезолит даврини баён қилишимиз жараёнида қисқа тўхтаб ўтган эдик. Шуни таъкидлаш жоизки бу жараён асосан неолит даврида нисбатан оммавий тарзда яъни кенгроқ миқёсда юзага кела бошлади.
Ўзлаштирувчи хўжаликдан, ишлаб чиқарувчи хўжаликка нисбатан кенгроқ кўламда ўтишни айнан неолит даврида бошланганини хисобга олиб америкалик археолог олим Гордог Чийид бу ходисани “Неолит инқилоби” деб атади. Бундай фикрга дастлаб ҳамма олимлар ҳам қўшилмаганлар. Улар “инқилоб” деганла ижтимоий жиҳатдан туб ўзгариш бўлмоғи лозим, ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтишда эса, бундай ўзгариш бўлмаган. Шунинг учун буни “неолит инқилоби” деб бўлмайди деган фикрни билдирганлар.
Айрим олимлар эса “неолит инқилоби” тош асрининг охирги этапида пайдо бўлиб, бунга қадар бир неча минг йиллар давомида ҳар хил кўринишларда фақат ўзлаштирувчи хўжалик юритилганлигини хисобга олиб, деҳқончилик ва чорвачиликка зтиш бу туб янгилик, бошқача қилиб айтганда бир сифатдан бутунлай фарқ қиладиган иккинчи сифатга ўтибгина қолмай, маҳсулотларни миқдори ҳам кўпаяди. Шунинг учун бундай ҳолатни “неолит инқилоби” дейиш тўғри бўлади деган хулосага келганлар. Аммо шуни таъкидлаш жоизки бу терминни фақат ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтган хўжаликларга нисбатан ишлатиш мумкин. Агар неолит даврида яшаётган у ёки бу хўжаликда хўжаликни асосини ов ва термачилик ташкил қилса, яъни ҳамон ўзлаштириувчи хўжалик асосида яшасалар бундай хўжаликлар учун “неолит инқилоби” терминини ишлатиб бўлмайди. Демак, “неолит инқилоби”иқтисод соҳасида туб ўзгаришлар содир бўлган жойлардагина юз беради. “Неолит инқилоби” биринчи содир бўлган жой яқин Шарқ мамлакатлари бўлиб, улардан энг қадимийси Эроннинг ҳудудидаги Загросс тоғли районидир. Загресс ва унга яқин жойларда эрадан аввалги X-VIII минг йилликда овчи ва термачиликларнинг иқтисоди хўжаликни янги типи деҳқончилик бошланган. Бизнинг Марказий Осиё регионида эса “неолит инқилоби” эрадан аввалги VI-IV минг йилликка тўғри келади.
Шуни айтиш керакки “Неолит инқилоби” деган тушунчани кўпчилик олимлар томонидан тан олинсада уни содир бўлганлигини сабаблари ҳақида ҳар хил нуқтаи назарлар мавжуд. Айрим олимлар бунинг асосий сабаби қилиб, аҳолини ўсишини кўрсатсалар, бошқалари оби-ҳавони ўзгаришини сабаб қилиб кўрсатадилар. Аммо, анча ҳақиқатга яқин ва ишончли фикрларни Америка олимларидан Р.Брейдвуд ва К.Фланнери ҳамда рус олимиларидан С.А.Семенов билан В.М.Массонлар берадилар.
Буларнинг фикрларига кўра ижтимоий тараққиётнинг ички қонуниятлари ва уларни ўзаро алоқалари асосий фактор бўлиб бунда экологик фан ҳам ҳам алоҳида ўрин тутади. Ушбу сатрлар муаллифларидан бири юқоридаги олимларнинг фикрларига тўла қўшилган ҳолда асосий сабабларидан бири қилиб, мезолитни охири ва неолитни бошларида, аждодларимизни меҳнат қуролларини ясаш учун ер сатхидан, табиат кучларини таъсири натижасида ўз сиқатини йўқотган ҳом ашёлардан фойдаланишга чек қўйиб, оммавий равишда сифатли чақмоқтошлардан фойдаланишга ўтганликларини кўрсатади. Ўзлаштирувчи хўжаликлардан, ишлаб чиқарувчи хўжаликларга ўтиш даври, айнан сифатли хомашёлардан фойдаланиш даврига, сифатли меҳнат қуролларини ясаш даврига тўғри келади. Бу бежиз эмас албатта.
Шуни айтиш жоизки, ўзлаштирувчи хўжалик билан ишлаб чиқарувчи хўжаликни бир- биридан туб фарқи нимада? Буни чуқур маънода англаб олмоғимиз шарт. Агар ўзлаштирувчи хўжалик аждодларимиз тараққиётида ишлаб чиқаришнинг биринчи узоқ давом этган этапи ва ишлаб чиқарувчи хўжалик иккинчи этапи бўлса, биринчидан ишлаб чиқариш бўлмаганлиги ва иккинчисида бўлганлиги учун эмас, балки биринчисида ишлаб чиқариш миқдорини кўпайишида инсон қатнашмаганлиги туфайли биринчи “ўзлаштирувчи” ва иккинчи “ишлаб чиқарувчи” дейилади. Биринчисида табиат қандай ва қанча миқдорда яратган бўлса, инсон шундайлигича ва шунча миқдорда ўзлаштиради.
Аммо, инсон биринчисида ҳам ишлаб чиқаради, яъни у ёки бу тайёр маҳсулотни ўз истеъмоли учун тайёрлайди. Масалан, хайвон аввало ов қилинади ва сўнг истеъмол қилиш учун тайёрланади. Термачиликда дарахтлардан меваларни истеъмол учун тайёрлашда инсон дарахтга чиқиши, уларни териши ёки ёғоч билан қоқиши керак бўлади.
Демак, инсон тайёр нарчаларни истеъмол қилиши учун ҳам меҳнат қилиши аниқроғи истеъмолга тайёрлаши учун содда кўринишда бўлса ҳам ишлаб чиқариш керак. Демак, инсон ўз тараққиётининг узоқ давом этган биринчи этапида ҳам ишлаб чиқарган,чунки, биз ишлаб чиқариш деганда одамни табиатга қайта таъсирини тушунамиз. Шунинг учун ҳам олимларимиздан А.М.Румянцев аждодларимиз тараққиётини иккинчи этапида содир бўлган ишлаб чиқарувчи хўжаликни “қайта ишлаб чиқарувчи хўжалик” десак тўғри бўлади деган фикрни беради. Зеро инсон бу этапда фақат керакли маҳсулотларнигина ишлаб чиқариш билан кифояланиб қолмай, уни миқдорини кўпайтиради, сифатини эса яхшилаб беради. Шундай қилиб “Қайта ишлаб чиқарувчи хўжаликлар” инсоният тарихининг неолит босқичида содир бўлади. Аммо, бундай ходиса ер шарини турли жойларида турли вақт жараёнида юз беради. Бизнинг Марказий Осиё ҳудудида эса неолит даврида, бир вақтни ўзида юқорида баён қилганимиздек уч хил йўналишда тараққиёт давом этади:

  1. Марказий Осиёни шимолий қисмида “Калтаминор маданияти”га мансуб қабилалар овчилик, термачилик ва балиқчилик билан шуғулланувчилар ўзлаштирувчи хўжаликда яшашда давом этганлар. Бу шимолий зонага Каспий бўйларининг шарқий томони Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг даштлик ва ярим даштлик ҳудудлари кирган.

  2. Марказий Осиёнинг жануби шарқида эса Хисор маданиятига мансуб қабилалар, шимолдагилардан фарқ қилиб ишлаб чиқарувчи хўжаликларни ташкил қилганлар. Бу маданиятга оид қабилалар асосан чорвачилик билан шуғулланганлар ва улар ҳозирги Қирғизистон ва Тожикистоннинг тоғли райинларида яшаганлар.

  3. Марказий Осиёни жанубида аниқроғи ҳозирги Туркманистоннинг жанубий ва шарқий ҳудудларида яшаган “жойитун маданиятига” мансуб қабилаларнинг хўжаликларини асосан деҳқончилик ва чорвачилик ташкил қилган. Демак, Марказий Осиёда неолит даврида, бир вақтни ўзида тараққиёт 3 хил кўринишда давом этган.

Аммо шуни айтиш керакки, Марказий Осиёни ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликларига ўтган жамоаларида бир неча юз минг йиллар давомида узлуксиз давом этиб келган, ўзлаштирувчи хўжаликка хос бўлган овчилик бирдан тўҳтаб қолган эмас.
У ҳам давом этган. Аммо овчилик иккинчи даражага тушиб қолган. Чунки, хўжаликни асосини ишлаб чиқарувчи хўжаликни асосини ишлаб чиқарувчи хўжаликларда чорвачилик ёки деҳқончилик ташкил қилган. Овчилик неолитдан сўнг энеолит, бронза ва ундан кейинги давриларда ҳам давом этган. Аммо у аввалги мавқейини йўқотган. Овчилик, ҳозирги бизни асримизда ҳам давом этмоқда. Лекин ҳозирги замондаги ов қилиш кўнгил очиш завқ олиш учун қилинади.



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish