Марказий Осиё археологияси


Археология фанидан даврлаштириш ва ёдгорликларни ёшларини аниқлаш масалалари



Download 200,35 Kb.
bet2/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Археология фанидан даврлаштириш ва ёдгорликларни ёшларини аниқлаш масалалари
Маълумки бутун инсоният тарихи ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг тараққиётига қараб йирик даврларга бўлинган. Булар орасида ибтидоий тузум энг қадимий ва узоқ давомэтган бўлиб, бу давр асосан археологлар томонидан ўрганилади. Археологлар тарихий ёдгорликларни тараққиётдаги ривожланиш жараёнини узлуксизлигини аниқроқ кўрсатиш мақсадида уларни даврлаштирадилар. Бу даврлаштиришга асос қилиб, аждодларимизни меҳнат қуролларини такомиллашиб боришини уларни ясашларидаги техникани ўзгаришини оладилар. Бу даврлаштиришга мувофиқ бутун инсоният тарихи тош, бронза ва темир даврига бўлинади. Бу даврлар ҳам ўз навбатида меҳнат қуролларини қай даражада такомиллашувларига қараб яна даврларга ва ўзига хос маданиятларга ажратилади. Ҳар қандай археологик давр аждодларимиз босиб ўтган тарихий тараққиётнинг бир бўлаги хисобланади. Агар Африка қитъасида инсоният тарихи 3 миллион йил билан белгиланса, бизнинг Марказий Осиёда 1 миллион йил билан белгиланади. Ана шу 1 миллион йил ичида тош асри узлуксиз рақишда ривожланиб меҳнат қуроллари такомиллашади ва уларни ясаш усуллари ўзини юксак даражасига кўтарилади. Аждодларимизни онглари ўсди ва ўзларини ташқи жисмоний кўринишларида ҳам катта ўзгаришлар бўлиб, улар ҳозирги замон одами қиёфасига эга бўлдилар. Шунинг учун ҳам тош асрини ўзи ҳам бир неча даврларга бўлинади. Булар:
Полеолит – қадимги тош асри;
Мезолит- ўрта тош асри;
Неолит – янги тош асри;
Тош асри билан бронза асри оралиғида ўтиш даврини акс эттирувчи энеолит даври бўлиб, бир вақтни ўзида аждодларимиз мис ва тош қуролларидан фойдаланганликлари учун бу даврни мис ва тош асри дейилади.
Кейинчалик аждодларимиз мил ва қалай бирикмасидан меҳнат қуролларини ясашни ўрганиб олганликлари туфайли энеолитдан сўнг бронза асри бошланади. Бу бронза асри ер шарининг жанубий районларида милоддан аввалги III- минг йилликда, бизнинг Марказий Осиёда эса II- минг йилликни бошларида бошланган. Бронза асридан сўнг милоддан аввалги IX-IV асрларда темир асри бошланди. Шундай қилиб, археологик даврлаштириш асосан меҳнат қуролларини ривожланишига, уларни ясаш жараёнидаги усулларни такомиллашувига қараб қилинади. Чунки, бу жараёнларда инсониятнинг асосий тарихий тараққиёт белгилари акс этган бўлади. Даврлаштиришни юзага келтириш яъни уни ишлаб чиқиш кўп жиҳатдан археологияни тарихий фан сифатида тараққий этиш билан боғлиқ. Ҳозирги замон археологиясини даврлаштирилишини ишлаб чиқилишига XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида асос солинган. Демак, археологияда даврлаштириш юз йилдан ортиқроқ вақтдан бери такомиллашиб келмоқда. Археологияни вазифаси нафақат тарихий жараённи ва ижтимоий ҳаётни моддий манбалар асосида тиклаш, балки тарихий воқеликни содир бўлган вақтини яъни хронологиясини аниқлашдан ҳам иборат. (Хронологиясини аниқлаш деганда у ёки бу ёдгорликнинг ёшини аниқлаш тушунилади.) Хронология эса ўз навбатида тарихий жараённи акс эттирилишида асосий негиз ҳисобланади.
Археология фанида ики хил хронология мавжуд бўлиб бири нисбий иккинчиси эса мутлоқ хронология дейилади.
Нисбий хронологиядан фойдаланишдан олдин ҳар бир археолог ўзи ўрганаётган ёдгорликни ва ундан қазиб олинган археологик топилмаларни ҳар бирини ҳар томонлама тўла тўкис ўрганиши шарт бўлади. Чунки, нисбий хронология деганда бир ёдгорлик ва ундаги барча археологик топилмаларни иккинчи мутлоқ хронологияси аниқ бўлган ёдгорлик ва ундаги археологик топилмалар билан қиёслаб ўрганишни тушунилади. Шундай экан, археолог ўз қўлидаги археологик ашёларни иккинчи бир ёдгорликни ашёлари билан қиёслаб ўрганиш учун биринчи навбатда у ўз ашёларини икир - чиқиригача яъни уларни сони, хажми, техникаси, ишлов бериш усули, у ёеи бу меҳнат қуролини ясашда қандай хом ашёдан фойдаланганлиги ва бошқаларни ўрганиши шарт бўлади. Иккинчи навбатда археолог қиёсланиш кўзда тутилган богшқа ёдгорликни ва ундаги археологик ашёларни худди ўзини ашёларини ўрганишдан синчиковлик билан кузатади. Шундагина археолог ҳар икки ёдгорликдаги фарқларни, ўхшашликларни ажрата олади ва ўз хулосасига кўра ўзи ўрганаётган ёдгорликни ёшини тахминий аниқлайди. Аммо, бу тахминий ёшни аниқлаш юқоридаги ҳаракатлар туфайли хақиқатга анча яқин бўлади. Ҳар бир археолог ўзи ўрганаётган ёдгорликни, ундаги археологик ашёларни мутлақ хронологиясини аниқлашни истайди. Ана шу истак амалга ошган тақдирда, ўз ашёлари ҳақида тахминий эмас балки аниқ фикрларни баён этиш имкониятига эга бўлади. Археологик ёдгорликларни, улардаги ашёлар йиғиндисини, хатто қайси маданиятга мансублигини аниқлашда мутлақ хронологиянинг аҳамияти беқиёсдир.
Мутлақ хронологияни аниқлашда археология ва табиий фанларни ўзига хос услублари бор. Агар у ёки бу ёдгорликни топилмаларини йиғиндиси орасида тангалар бўлиб уларни зарб қилинган йили кўрсатилган бўлса, археолог учун мутлақ хронологияни аниқлаш осон бўлади. Аммо, кўп ҳолларда, айниқса тош асри ёдгорликларида бундай бўлмайди. Шунинг учун узоқ йиллар давомида арттирилган тажрибалар туфайли юзага келган ҳар хил усуллар билан мутлоқ хронология вниқланади. Шуни таъкидлаш жоизки мутлоқ хронологияни аниқлаш учун ўрганилаётган ёдгорликда ўзига хос шарт шароитлар яъни ҳар хил кўринишдаги ёшини аниқловчи археологик ашёларни бўлиши шарт. Ана шундагина мутлоқ хронология ҳақида гап юритиш мукин. Тош асри ёдгорликларини мутлоқ ёшини аниқлашда геология, палеонтология ва наиеоботаника маълумотларидан фойдаланилади.
Масалан, ўлиб, қирилиб кетган ҳозирги кунда эса авлодлари қолмаган хайвонларни суяк қолдиқларига қараб, (чунки бу хилдаги хайвонларни қачон яшаганлари геологик қатламлардан маълум) ёки ёдгорликни маданий қатламларидан текширув учун олинган тупроқларни анализи орқали қадимий ўсимликларни аниқлаш йўли билан ёдгорликларни мутлоқ хронологияси белгиланади.
Булардан ташқари ёдгорликларни ёшини аниқлашда табиий фанлар томонидан ишлаб чиқилган бошқа усуллардан масалан радиокарбон усулидан ҳам фойдаланилади. Ташқаридан қараганда аждодларимиз тарихини ёритишда химия ва физика фанларини ҳеч қандай алоқаси йўқдек кўринади. Аммо, ёдгорликларни мутлоқ хронологиясини ва маҳнат қуролларини ҳамда уларни ясашда фойдаланилган хом ашёлар таркибини ўрганишда уларнинг роли беқиёсдир. Бу усулга кўра у ёки бу ёдгорликни ёшини 5730 йил деб аниқласи фақат 30-40 йилга хато қилиш мумкин холос. Демак, тарихий ёдгорликларни мутлоқ ёшларини аниқлашда бу радиокарбон усулининг аҳамияти археологлар учун жуда катта. Аммо бу усулни камчилиги ёши 40 минг йилгача бўлган ёдгорликларни ёшини аниқлай олади холос, яъни ундан нарига ўта олмайди. Демак, бу усул билан юқори палеолит ва унга бўлган ёдгорликларни ёшини аниқлаш мумкин холос. Ўрта ва қуйи полеолит ёдгорликларини ёшини аниқлашда эса Калиоргон усулидан фойдаланилади. Бу усул билан ёши 2 миллионгача тенг бўлган ёдгорликларни мутлоқ ёши аниқланади.
Радиокарбон ва Калийоргон усуллари химия ва физика фанларининг ютуқлари асосида вужудга келгани учун бу усулларни химия ва физика усуллари десак янада тўғрироқ бўлади.
Агар бизнинг республикамиздаги археологик ёдгорликларнинг энг қадимийсини ёшини 1 миллион йилга тенг эканлигини хисобга олсак, юқоридаги 2 хил усул бизнинг археологларимиз учун қониқарли ҳисобланади. Аммо, ҳозирги кунда 4 миллион ёшгача бўлган даврни ҳам аниқлай оладиган услублар мавжуд. Бу усулни калий-карбон усули бўлиб, бу усул билан эфиопиядаги Вест –Гона ёдгорлигини ёши 2.8 миллион йил билан белгиланади.


Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish