Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиё ҳудудида мустье даври



Download 200,35 Kb.
bet6/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиё ҳудудида мустье даври.
Марказий Осиё ҳудудида қуйи полеолитдан сўнгги даврни акс эттирувчи ўрта палеолит яъни мустье даври ҳақида шуни айтиш керакки бу давр Тешиктош ғоридан сўнг жуда катта миқиёсда ўрганилди. Марказий Осиё ҳудудида топилган мустье ёдгорликларини сони ҳозирги кунда 300 тага етди. Фақат Тошкент воҳасининг ўзида 30 дан ортиқ мустье ёдгорликлари аниқланди ва ўрганилди. Марказий Осиё ҳудудидаги бу мустье ёдгорликларининг энг қадимийси ва илк бор топилгани Ўзбекистон Республикасини Сурхондарё вилоятини Бойсун районидаги Бойсун тоғини жанубий ён бағридаги Тургандарёнинг Завталашгансой дарёсида денгиз сатхидан 1500 метр баландда жойлашган Тешиктош ғори бўлиб, бу ёдгорлик 1938 йили А.П.Окладников томонидан очилган ва археология фанига киритилган. Ғорнинг эни 20 метр бўлиб унинг баландлиги 7-9 метргача етади. Узунлиги 21 метр бўлиб, ғорнинг кираверишидан то охиригача нисбатан кўтарилиб боради. Ғорнинг тепа қисмида тешик бўлгани учун бу ёдгорлик археология фанига Тешиктош номи билан кирган. Ғорда бешта маданий қатлам бўлиб, улар бир- бирларидан унча қалин бўлмаган сариқ лойқа қатламлар билан, яъни табиий қатламлар билан ажралиб туради. Маданий қатламни баъзи жойларида жойларида юза қисмини тепадан томган сув томчилари ювиб ундаги тош ва суяк қолдиқлари кўриниб қолган. Ғордаги 5 та маданий қатламни умумий қалинлиги 1.5 метр бўлиб, уни умумий сатхи 300 м2. Шундан 100 м2 да археологих ашёлар сақланган.
Бу ёдгорликнинг характерли хусусиятларидан бири маданий қатламларнинг ҳар бири ўзида биттадан айримлари эса 2 тадан гулхан қолдиқларини яхши сақлаб қолганлигидир. Бу гулхат қатлами орасида ва уни атрофларида жуда кўплаб тоғ эчкиси, буғи, сиртлон, ёввойи от, айиқ, қоплон, қуён ва ҳар хил қушларнинг суяк қолдиқлари топилган. Фақат тош артефакт (инсон меҳнатининг натижасида вужудга келган буюм) ларнинг сони 3000 га яқин бўлиб, булардан 339 таси мустье даврига хос меҳнат қуролларидир. Бу тош қуроллар қирқиш, тарамлаш, қириш каби ишларни бажариб аждодларимиз хўжалигида муҳим роль ўйнаган. Булар орасида диаметри 10-15 см бўлган рапидасимон ўзак яъни нуклеуслар ҳам бор. Шуни айтиш керакки, мустье даврини ўзига хос техникаси бўлиб, бу техника тараққий этганлиги ва меҳнат қуролларининг шаклларини тубдан ўзгарганлиги билан ўзидан олдинги даврлардаги, Олдувей ашелль каби маданиятларга мансуб бўлган топилмалардан кескин фарқ қилади. Агар ашелль даври учун асосан бодомсимон қўл чопқилари характерли бўлса, мустье учун рапидасимон ўзаклардан юмалоқ ёни овал шаклига эга бўлган ва ўрта вазни ярим кг дан кам бўлмаган қайроқ тошлар яъни отбойниклар ёрдамида уриб учириб олинган учиринди яъни отщеплардан ясалган меҳнат қуроллари характерлидир. Бу учириндилар кўпинча учбурчак шаклига яқин бўлади. Бу учбурчак шаклига эга бўлган учиринди яъни отщепларни отбойниклар ёрдамида рапидасимон ўзак нуклеуслардан зарб билан уриб учириб олиниши археалогия фанида, меҳнат қуролларига берилган биринчи ишлов (первичная обработка) дейилади. Учириндилар ўз-ўзакларидан учириб олинганларидан сўнг улардан учлари ўткир бўлган найзасимон овда қўлланиладиган ов қуроллари ясалиб улар асосий узунлиги 1.5-2 метр келадиган силлиқ ёғоч калтаклар учига ўрнатилган. Уларни ана шу калтакларни учига ўрнатилишида дарахт пустларидан ип ўрнида фойдаланганлар. Бу билан аждодларимиз илк бор маълум бир масофадан туриб, ов қилинадиган хайвонларга ўз найзаларини санчиш имконига эга бўлганлар.
Агар биз мустье даврида аждодларимизни гуруҳ-гуруҳ бўлиб ов қилишларини хисобга олсак, бу найза қуролларни нақадар катта аҳамиятга эга бўлганини тушуниб оламиз. Чунки, 15-20 одамни бараварига ов хайвоннига 10-15 метр масофадан туриб ўз найзаларини зарб билан мўлжалга отишлари яхши натижа берганига хеч қандай шубҳа қолдирмайди. Агар отилган найзаларни 20 тадан ярми мўлжалланган нишонга теккан тақдирда ҳам, ҳар қандай ов хайвоннини халок қилиши мумкин.Демак, мустье даврига келиб Олдувей ва ашелль давриларига нисбатан тош кулолларини ясаш техникаси ривожланганлиги туфайли ов килиш маданияти ҳам юксак даражага кўтарилган. Мустье даврида найза (остроконечник) қуролларидан ташқари, юқорида айтилган учбурчаксимон учириндилардан қирғич (скребло), ранда (скобель) каби меҳнат қуроллари ҳам ясалган.
Шуни айтиш жоизки нафақат мустье даврининг Тешиктош ғори одамларига балки, барча мустье ёдгорликлари учун хос бўлган қирғич яъни скреблолар ва ранда яъни скобель лар учбурчаксимон учириндилардан ясалган бўлиб, улар бир-бирларига жуда ўхшайдилар. Аммо уларни функциялари яъни вазифалари бир бирларидан бутунлай бошқача бўлган.
Қирғич яъни скреблолар асосан хайвон териларини ички қисмини ёғлардан тозалаш ва ана шу ички сатхига ишлов бериш вазифаларини бажарганлар.
Ранда яъни скобеллардан эса асосан ёғочлардан ясаладиган меҳнат қуролларига ишлов беришда фойдаланилган.
Гарчи бу икки хил вазифани бажарувчи меҳнат қуроллари кўринишлари жиҳатдан хатто ҳажмлари жиҳатидан ҳам бир хил бўлсаларда, мутахассис археолог олимлар уларни жуда осонлик билан бир - бирларидан ажрата оладилар. Агар қирғичлар билан ёғочга нисбатан юмшоқ бўлган териларга узоқ вақт мобайнида ишлов берилиши натижасида уларни ишчи қисмларида, яъни ишлатилган ўткир қирраларида силлиқлик пайдо бўлган бўлса, рандаларда қаттиқ ёғочларга ишлов бериш жараёнида уларни маълум даражада катта куч билан ишлов берилаётган ёғочга босиб ишқалашлари натижасида, ана шу рандаларни ишчи қисмларида арра тишларига ўхшаш тишчалар пайдо бўлади. Ана шу белгилар орқали бу меҳнат қуроллари осонлик билан бир бирларидан ажратиб олинади.
Бу каби меҳнат қуролларини ясашда отбойникларга нисбатан бир неча баробар кичик бўлган тухум хажми ва шаклига эга бўлган қайроқ тошлардан, айрим ҳолларда қаттиқ ёғоч (самшит, дўлана) таёқчалардан ҳам фойдаланганлар. Учириндилар чап қўлда ушланиб унинг қирраларига ўнг қўлдаги отбойникчалар ёки таёқчалар билан бир неча такрорий уришлар орқали ишлов берилган яъни учириндини қирралари юпқалаштирилиб ўткир кесувчи қирувчи меҳнат қуролларга айлантирилган. Бу хилдаги ишлов беришни археология фанида учириндиларга ретушь бериш дейилади. Ретушь бериш кўпинча учириндидан маълум мақсадда фойдаланилгани натижасида уни ўткир қирралари тўнтоқлашиб ишга ярамай қолган ҳолатларда берилади. Демак, ретушь деганимизда ишга яроқсиз бўлиб қолган учириндиларни қирраларини нисбатан юпқалаштирилиб қайтадан ишга яроқли қилиш тушинилади. Ана шундай усулда учириндиларга ишлов беришни археологлар меҳнат қуролларига иккинчи ишлов бериш яъни вторичная обработка дейдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё ҳудудида мустье даврини ёрқин равишда ифодалаб берувчи меҳнат ва ов қуроллари ҳозирча Тешиктош ғоридан бошқа ҳеч қайси ёдгорликда бунчалик кўп топилмаган.
Тешиктошдан топилган топилмаларнинг қадимги аждодларимиз тарихини ёритишда энг катта аҳамиятга эга бўлгани бу Тешиктош одамининг суяк қолдиқларидир. Булар асосан ёш боланинг калла, елка ва ўнг сон, йўғон болдир суяклари ҳамда умуртқа поғонасининг баъзи бўлаклари билан қовурға суягининг синиқларидан иборат бўлган. Бу ёдгорлик учун харакатерлиси шуки бу суяклар неандертал одамининг 8-9 ёшли боласига тегишли бўлиб, у махсус кавланган чуқурчага кўмилиб унинг атрофига бир неча тоғ эчкиси шохларини суқиб қўйилган. Мутахассис олимларнинг тасдиқлашларича бу қабр Ўрта Осиё ҳудуди учун биринчи воқеа хисобланиб, эчки шохларини санчиб қўйилиши жаҳон археологияси учун ҳам биринчи воқеадир.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш керакки, бизнинг Ўзбекистонимиз ҳудудида кўмиш маросими мустье даврида бошланган экан. Илк диний эътиқодларни вужудга келиши ҳам ана шу давр билан белгиланади.
Тешиктош ғоридан топилган одам суяги антропологларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Уларни аниқлашларича бола калла суякгининг хажми 1490 см3 бўлиб унинг қопқоғи питекантроп ва синантропларнишдан анча биландроқ бўлган. Бу суяк қолдиқларини ўрганиш 1970 йилларда ҳам давом этди. Таниқли антрополог олим, академик В.П.Алексеевни илмий хулосаларига кўра, Тешиктошдан топилган одам суяги аёл зотига тегишли бўлиб, у инсон эволюциясини неандертал фазасига мансуб ва у Европа ёки Осиё группасига киради. Тешиктош одами типидаги одам суягининг қолдиқлари биринчи маротаба 1856 йилдаГерманиянинг Дюссельдорфида топилиб, топилган жойни номи билан Неандерталец деб номланган эди. 1907 йилда эса шу типдаги одам суякларининг қолдиқлари яна Германиянинг Гейдельберг ҳудудида топилган. 1924 йилда эса Кийик – Коба ғоридан эркак киши билан ёш болани неандертал типига оид суяк қолдиқлари топилган эди. Аммо 1938 йилга келиб бизнинг Ўзбекистонимиз ҳудудида А.П.Окладников томонидан неандертал одамини қароргогоҳини топилиши ва уни мукаммал ўрганилиши жаҳон жамоатчилиги орасида жуда катта шов шувларга сабаб бўлди.
Чунки ўша йиллари Улуғ Ватан уруши арафасида фашистлар Германиясида немислар тоза қондан пайдо бўлган ирқлардир. Ер юзининг барча бошқа халқлари неандертал авлодларидир. Немис миллати учун неандерталларни алоқаси йўқ. Немисларни елиб чиқиш жойлари Ўрта Осиё бўлиб у ҳудудда неандерталлар яшамаганлар, шунинг учун ҳам Ўрта Осиёда неандерталларга хос бўлган қароргоҳлар йўқ деган уйдирма нуктаи назарлар атайлаб юзага келтирилган эди.
Бундай уйдирмалардан иборат бўлган, нуқтаи назарларни муаллифлари Гитлерни тарафдорлари бўлиб улар бундай фикрларни тарқатишларига асос қилиб, Ўрта Осиёда неандерталлар қароргоҳини йўқлигини пеш қилган эдилар. Аслида, Ўрта Осиё ҳудудида неандерталларни қароргоҳларини йўқлигига сабаб, 1938 йилга қадар Ўрта Осиёда тош асри бўйича қидирув тадқиқот ишларини олиб борилмагани эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда Тешиктош ғорини топилиши ва уни ўрганилиш натижалари нафақат Марказий Осиё халқларини қадимий аждодлари тарихини ёритилишида, балки юқоридаги каби уйдирмаларни фош қилишда ҳам катта тарихий аҳамиятга эга бўлди.
Шуни айтиш керакки, мустье даврига мансуб бўлган бўлган ёдгорликлар Ўрта Осиё ҳудудида, айниқса бизнинг Ўзбекистонимизда, асримизни биринчи ярмида унча кўп топилмаган бўлсада, уни иккинчи ярмида юқорида кўрсатганимиздеки жуда кўплаб топилди. Аммо мустьега оид одам суягининг қолдиқлари нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиёда ҳам Тешиктошдан бошқа жойда топилмади. Лекин мустье даврига мансуб меҳнат қуролларини кўплаб топилиши бу даврда нафақат Ўзбекистонда балки бутун Марказий Осиёда неандертал одамларини кенг тарқалганлигидан далолат беради. Тешиктошдаги тошдан ясалган меҳнат қуролларининг кўп жаҳатлари Зирабулоқ, Қўтирбулоқ, Омонқўтон, Кўл булоқ, Обирахмат каби мустьега мансуб бўлган ёдгорликларининг меҳнат қуролларига ўхшаб кетади. Аммо булар орасида Тешиктош ёдгорлиги нисбатан энг ёши улуғи хисобланади.
Марказий Осиёдаги мустье даври хақида мукаммалроқ тушунча хосил қилиш мақсадида, Тешиктошдан ташқари жуда кўплаб топилган мустье ёдгорликларидан айримлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз:
Амир Темур ғоридаги қароргоҳ ҳам мустье даврига мансуб бўлиб, у Тешиктош ғоридан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Бу қароргоҳда 3 та маданий қатлам аниқланиб унинг юқоридаги 1 ва 2 чи маданий қатламлари юқори палеолитга, охирги 3 чиси эса мустьега мансублиги аниқланган. Бу мустье қатламидан, гулхан қолдиғи писта кўмир, дағал қиёфадаги қирғич, рапидасимон ўзак яъни нуклеус ҳар хил ҳажмдаги учириндиларнинг синиқлари топилган. Бу ғор топилмаларининг характерли томони шундаки, уни қуйи қатламидаги археологик топилмалар Тешиктош ғорини юқори қатламидаги топилмаларда ўз ўхшашлишигини ( анологиясини) топади.
Тошқуроллардан ташқари, Амир Темур ғоридан ёввойи отларни, айиқ ва сиртлон яъни ёлдор бўриларнинг ҳамда қуён қушларни суяк қолдиқлари ҳам топилган.
Тешиктош ва Амир Темур ғоридан ташқари, мустье даврига мансуб бўлган тош қуроллари Сурхондарё воҳасининг кўп жойларида табиатнинг таъсир кучи натижасида ер юзасидан мустье даврига оид ўз маданий қатламларидан турли жойларга жилиб қолган тош қуроллари топилган. Демак, мустье одамлари фақат Бойсунгагина хос бўлмай улар бутун Сурхон воҳасида ҳам яшаганлар.
Ўзбекистонимиздаги Тешиктош ва Амир Темур ёдгорликлари билан бир қаторда мустье даврини акс эттирувчи ажойиб ёдгорликлардан яна бири Самарқанд вилоятини Қўтирбулоқ ёдгорлиги бўлиб, бу ерда қазиш ишларини асосан археолог олим Н.Х.Тошкенбоев томонидан олиб борилган. Уни тош индустрияси эса Н.Х.Тошкенбоев билан Р.Х.Сулаймонов томонидан олиб борилган. Бу ёдгорлик қалин маданий қатламга эга бўлиб, бу маданий қатлам мутахассислар томонидан 5 та горизонтга ажратилган. Тош индкстриясини сони 10 мингга яқин. Меҳнат қуролларини ясашда Қутурбулоқ эгалари асосан ўз жинси жиҳатидан чақмоқтошга яқин бўлган қайроқтошлардан фойдаланганлар. Қўтирбулоқни техникаси мустье даври техникасига хос бўлиб, горизонтлардан топилган нуклеуслардир. Характерлиси шундаки, бу нуклеуслар орасида леваллуа типидаги нуклеуслар ҳам мавжуд. Меҳнат қуроллари ичида ретушланган учириндилар ва пластинкалар, остронокесниклар қирғичлар етакчи ўринларни эгаллайдилар. Олимларимизни фикрларича Қўтирбулоқ тош индустриясини қиёфаси Тешиктош ва Обирахматникига анча яқин. Аммо Қўтирбулоқда леваллуа техникасини нисбатан кам тараққий этганлиги ва қайроқтошлардан ясалган меҳнат қуролларини кўплиги жиҳатидан Қора – бура ёдгорлигини тош индустриясига ҳам ўхшашлиги борлигини кўрсатади. Шу билан бирга айтарли даражада фарқи ҳам бор. Бу тишли ретушни кенг тарқалганлиги бўлиб бошқа мустье ёдгорликларига нисбатан меҳнат қуролларига иккинчи ишлов берилганлигининг кўплигидир.
Қўтирбулоқ ёдгорлигидан ташқари Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи оқимининг атрофларида яна мустье ёдгорликларидан: Зирабулоқ, Омонқўтон, Такаликсой, Гурдара ва Учтут устахоналари мавжуд. Булар орасида Зирабулоқ Қўтирбулоққа жуда яқин.
Зирабулоқ ёдгорлигини 20 м2 майдонида маданий қатламдан археологик ашёлар қазиб олинган. Бундан ташқари уни атрофидан ер юзидан мустьега оид ҳар хил меҳнат қуролларини топиб тўпланган. Уларнинг жами 500 дан ортиқ бўлиб археологларни хулосаларига кўра хронологик жиҳатдан мустьени охирига тўғри келади.
Омонқўтонда қазиш ишларини олиб борган Д.Н.Лев 220 га яқин ортефактларни ( инсон қўли билан ясалган меҳнат қуроллари ва ана шу жараёнда вужудга келган чиқиндиларни археологлар ортефактлар дейдилар) тўплашга муваффақ бўлган. Унинг фактрига кўра бу артефактлар Қўтирбулоқ коллекциясига яқин бўлиб улар орасида юқори полеолитга мансублари ҳам учрайди.
Фарғона водийси ва унга туташ тоғлик районлар аждодларимизни яшашлари учун ҳар жиҳатдан қулай бўлгани учун ҳам унинг тоғлик районларида тош асри одамларини излари кўплаб учрайди. Фарғона яқинидаги мустье даври, қароргоҳлари Қувасойнинг қадимги соҳилидаги адирдан топилиб у Фарғона шаҳридан 10 км шимолда жойлашган. Қувасой бўйларидан жуда кўплаб мустьега оид меҳнат қуроллари ва қароргоҳлар топилган. Булардан ташқари Олой тизмасининг шимолий ён бағирларида, айниқса Қатронтоғнинг жанубий ёнбағирларидан мустье даври қароргоҳларини излари кўплаб топилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тош асрнинг ҳар қайси даврида меҳнат қуролларини сифатли бўлишида уни тараққий этишида, хом ашёни роли жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Аниқроғи тошдан ясалаётган меҳнат қуролини сифат даражаси уни қандай хом ашёдан тайёрланишига боғлиқ бўлган. Фарғона водийсининг кўп қароргоҳларида меҳнат қуролларини ясашда Фарғона шаҳридан 40 км жанубда, Олой тизмасининг шимолий қиялигидаги Дангарак дара сойида жойлашган Қапчиғай устахонаси муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу ёдгорлик 1956 йили топилиб 1958-1959 йиллари Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги тарих ва археология институтини палеолит отряди томонидан ўрганилган. Бк ердан кўплаб ўзак яъни нуклеуслар ва ҳар хил меҳнат қуроллари топилгани учун археология фанига Қапчиғай устахонаси яъни меҳнат қуролларини ясайдиган жой номи билан кириб қолган. Аслида бизнингча бу ёдгорлик устахона эмас балки, меҳнат қуроллари ясаш учун водий нинг турли томонларидан мустье одамларини келиб, чақмоқтошларни олиб кетадиган хомашё базаси бўлган десак тўғри бўлади. Чунки, бу ерга келган ибтидоий одамларнинг асосий мақсадлари бу жойга келиб қурол ясаш эмас, балки, ўзлари учун хомашё олиб кетиш бўлган. Қапчиғай устахонасидан кўплаб ўзаклар ва уларни чиқиндиларини топилиши масаласига келсак, бу ерга келган ҳар бир ибтидоий одам, хомашёни сифатини аниқлаш мақсадида ёки имкониятидан фойдаланиш мақсадида ўзи учун у ёки бу хилдаги меҳнат қуролларини ясаб олган бўлиши мумкин. Кейинги изланишлар шуни кўрсатдики, тўла маънодаги меҳнат қуролларини ясаладиган устахоналар тош асрининг анча кейинги даврларига аниқроғи неолит даврига тўғри келади. Неолит даврига келиб хомашёни ўз она бағридан олиш, уларни сифатини аниқлаш, улардан меҳнат қуролларини ясаш каби ишлар билан махсус кишилар шуғулланганлар ва ўз хўжаликларини асосини шунга мослаштирганлар.
Неолит даври ҳақида сўз юритганимизда батафсилроқ тўхтаймиз. Қапчиғай устахонасига келсак бу ерда бундай гуруҳлар ҳали вужудга келмаган эди. Шунинг учун ҳам археология фанига Қапчиғай устахонаси номи билан кириб қолган бу ёдгорликни Қапчиғай учтахонаси эмас балки Қапчиғай хомашё базаси десак тўғри бўлади. Олой тоғининг шимолий ёнбағрининг Данги дарасининг барча қоялари қора чақмоқтошдан ташкил топган бўлиб, улар меҳнат қуролларини ясаш учун ҳам мўл, ҳам қулай бўлган. Энг муҳими ана шу Қапчиғай хомашё заҳираси яқинидан археология фанига Қапчиғай I ғор макони номи билан кирган мустье даврига мансуб ёдгорликни топилиши бўлди. Бу ғор Халқ майин сойига қуйиладиган ирмоқлардан бирининг чап соғилида жойлашган бўлиб, у ердан мустьега оид ҳар хил меҳнат қуроллари ва турли хил ҳайвонларнинг илик суяклари топилган Умуман олганда Фарғона водийсининг жуда кўп жойларидан мустьега оид кўплаб тош қуроллари топилган. Аммо буларнинг кўпчилиги ер юзасидан терилган (подъёмний материал) моддий ашёлар хисобланади. Лекин шунга қарамай Фарғона водийсида мустье одамларини анча кенг тарқалганидан далолат беради.
Миллий археолог олимларимизни олиб борган илмий изланишлари шуни кўрсатадики, мустье даври нафақат Фарғона водийсида балки севикли ватанимизни барча ҳудудларида шунингдек, бутун Марказий Осиёда кенг миқиёсда мавжуд бўлган ва буларни кўпчилиги олимларимиз томонидан етарли даражада ўрганилган. Аммо, бу мустье даври ёдгорликларини барчасини ёритиш учун гарчи бизда тўла маълумотлар бўлсада ушбу кичик хахмдаги қўлланмада баён қилиш имконига эга эмасмиз. Фақат Тошкент воҳасини ўзидан 30 дан ортиқ мустье ёдгорликлари топилди ва улар олимларимиз томонидан 3 гуруҳга бўлиб ўрганилади:

  • ғорлардаги;

  • очиқликдаги;

  • маданий қатламларни табиат таъсири натижасида бузилганлари;

Ғорлардаги мустье ёдгорликларини ҳаммаси асосан Чирчиқ дарёсини ҳавзаси атрофида жойлашган. Очиқликдаги маданий қатламлари сақланган қароргоҳлар эса Охангарон дарёсини ҳавзаси атрофига жойлашган. Уларни орасида энг йирик кўп қатламли Кўлбулоқ ёдгорлиги бўлиб, палеолитни ҳар қайси этапига оид кўп минлаб меҳнат қуроллари топилган фақат мустье даврига мансуб тош қуролларини сони 12 мингга етади. Мутахассис олимларимизни хулосаларига кўра Ўрта Осиё ҳудуди учун мустье даврини ёритишда Тошкент воҳаси катта роль ўйнайди ва бунда Кўлбулоқ ва Обирахмат мустье сирларини кенг кўламда очишда калит вазифасини бажаради.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мустье даври ёдгорликлари бизнинг Марказий Осиё ҳудудида кенг тарқалган бўлиб, улар археологларимиз томонидан етарли даражада ўрганилган. Айниқса, бизнинг Ўзбекистонимиз ҳудудида бошқа қўшни республикаларга нисбатан кенгроқ кўламда ўрганилган. Шунинг учун ҳам мустье даврининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида анча маълумотларга эгамиз.
Шелль ва ашелль даврини давоми бўлган мустье даврини асосий хусусиятларидан бири, аввало мустье одамини ташқи кўринишидаги ўзгаришлар бўлиб, у ашелль адамига нисбатан анча такомиллашгани яққол кўзга ташланади. Энди архантроплар ўрнига палеантроплар вужудга келади. Палеантропларни илгари неандерталь одами дейилар эди.
Палеантропларни жағлари ҳали ҳам дағал бўлиб тишлари йирик бўлган. Аммо ўзлари анча эпчил ва ҳаракатчан бўлганлар. Жуда кўп йиллар давомида ибтидоий одамларни меҳнат қуроллари устида илмий тажрибалар ўтказган археолог олим С.А.Семеновни хулосаларига кўра мустье одами ҳозирги одамга нисбатан жисмоний жиҳатдан 4-5 баробар кучли бўлганлар.
Мустье даври одамини, меҳнат қуролларини ясашда ҳам ўзига хос техникаси бўлган. Энди у шелль ва ашелль давридаги бодомсимон қўл чопқисини ясашдан остроконесник - учи ўткир учбурчаксимон найза, скребло – қирғич, скобель - рандаларни ясашга ўтган. Бу учириндилар рапидасимон ўзаклар - дисковидный нуклеуслардан овал шаклига яқин қайроқ тошлар – отбойниклар ёрдамида олинган.
Мустье даври маконларининг айримларида юқоридаги техника билан бир қаторда археология фанига “Леваллуа” номи билан кирган техника ҳам қўлланилган. Бу техникага кўра, аввалояпалоқ овал шаклига эга бўлган қайроқ тош топилиб уни чеккаларидан отбойник ёрдамида бир неча учириндилар учирилиб, сўнг уни бир томонидан урилиш майдони ясалган. Натижада бу қайроқ тошни бир тарафида тошбақани қобиғига ўхшаш шакл пайдо бўлган. Шундан сўнг, урилиш майдонига отбойник билан қаттиқ урилган ва мўлжалланганучириндини учириб олинган. Демак, левалуа техникаси деганда япалоқ шаклдаги қайроқ ёки чақмоқ тошларда керакли шаклни тайёрлаб, сўнг учириб олинган айланасига ўткир қирра ҳосил қилинган учириндиларни тушунилади.
Археологларни изланишига кўра, мустье даври қуролларининг турларини сони 60 тага етган.
Остроконечниклар аслида бодомсимон қўл чопқиларини бир неча юз йиллар давомида такомиллашган шаклларидир.
Мустье даврида биринчи ва иккинчи ишлов бериш усуллари вужудга келади.
Биринчи ишлов деганда нуклеуслардан учириндиларни учириб олиш тушунилса, иккинчи ишлов деганда ана шу учириндилар ўтмасланганда уларни ретуш қилиш тушинилади. Археологлар томонидан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, мустье даври астрононечникларини ёки скобель ва скреблоларини ясаш учун ҳаммаси бўлиб 5-10 минут вақт сарфланган холос. Кўпчилик мустье қуроллари хажм жиҳатидан унча катта эмаслар. Аммо улар кўп вазифаларни: кесиш, қирқиш, рандалаш, тешиш, ёғоч ва териларга ишлов бериш кабиларни бажарганлар. Суяклардан меҳнат қуролларини ясаш ва уларга ишлов бериш олдинги давр каби унча тараққий этмаган. Лекин, ҳар қалай суяклардан бигизлар қилина бошланган. Ёғочлардан фойдаланиш давоми этган. Агар ашелль даврида дуб, самшит, тисса, дўлана каби дарахтларни шохларидан олов ёрдамида найзалар ясалган бўлса, мустье даврида бу таёқларни учига остроконечниклар ўрнатилиб уларни маълум масофадан туриб хайвонларга санчишда кўпроқ фойдаланганлар. Мустье қароргоҳлари ғорларда ва очиқликларда ҳам бўлган. Буларнинг айримлари узоқ муддатли қароргоҳлар бўлса, бошқалари, овчиларни вақтли лагерлари бўлган.
Булардан айримлари қоя тошларни панасида бўлса, бошқалари очиқликда сунъий равишда ўзлари учун мослаштирилган.
Масалан, Кийик - Кобада мустье одамларининг қароргоҳлари тош декорлар билан ўралган бўлса, Молдово I да 2 та қишда яшаш учун мослаштирилган хона бўлиб, бу хоналарга ёпиштириб яна 2 та хона қурилган. Бу хоналарни қуришда йирик хайвонларнинг суяклари ва териларидан фойдаланилган. Мустье ёдгорликларининг барчасида аввалгилардек хўжаликларини асосини ов ташкил қилган. Мустье одамлари мамонтларни қирувчилари бўлган. Мамонтлар жуда қўпол ва бахайбат бўлиб таналари жун билан қопланиб совуққа мослашганлар. Улар кўп бўлмаган пода ҳолида ўтлаганлар. Булардан ташқари мустье одамлари ёввойи от ва эшак кабиларни ҳам ов қилганлар. Ов билан бир қаторда термачилик ишлари ҳам давом этган. Мустье даврининг характерли хусусиятларидан бири одамларни кўмиш маросимини билишлари бўлган. Демак, мустьеда илк диний эътиқодлар вужудга келган. Кийик- Коба қароргоҳида мурда махсус кавланган чуқурга ёнбошлатилган ва оёқлари букланган ҳолатда кўмилган. Бундай ҳолатда кўмиш маросимлари узоқ давом этиб хатто бронза асрида ҳам қўлланилган.
Бизнинг Ўзбекистонимизда Тешиктош ғоридан топилган ёш болани суяк қолдиқлари биринчи бўлиб мустье одамларининг урф – одатларга, аниқроғи одамларда эътиқод пайдо бўлганидан далолат беради. Чунки, болани суяк қолдиқлари тоғ эчкисини шохлари билан ўралган ҳолатда топилган.
Эроннинг Шанидар номли мустье ёдгорлигида одамни кўмилган қабридан, шу одамга қўшилган гулларни қолдиқлари топилган. Худди шу ёдгорликни бошқа бир қабрдан бир қўли йўқ одамни суяк қолдиқлари топилди.
Мутахассисларни хулосаларига кўра бу бир кўли йўқ одам тириклигида узоқ вақт қўлсиз яшаган. Бундан шундай хулосага келинадики, мустье даврида ҳам аждодларимизда одамийлик мавжуд бўлган. Акс ҳолда бир қўли йўқ одамни бир ўзи жамоани ёрдамисиз узоқ вақт яшай олмас эди.
Францияда эса тош яшикларни бирида одам суягини қолдиқлари, иккинчисида эса айиқ суяклари топилган. Бундан ўша давр аждодларимизда одам кўмилгандан сўнг тирилади ва айиқ гўштини истеъмол қилади деган тушунча бўлган деган хулоса чиқаришимиз мумкин.
Мустье даврини хусусиятларидан яна бири илк санъатни вужудга келишидир. Бундай фикрга келишда археологларимиз баъзи бир буюмларда арнаментларга ўхшаш махсус қилинган белгиларга асосланадилар. Бундан ташқари мустье ёдгорликларини баъзиларида фойдаланиш учун мўлжалланган охраларни топилиши ҳам юқоридаги фикрларга олиб келади.
Шундай қилиб, нафақат бизни Марказий Осиё минтақасидаги, балки бутун жаҳон ҳудудидаги мустье ёдгорликларини археологлар томонидан ўрганилиши, мустье даврида меҳнат қуролларини ясаш техникаси юқори даражага кўтарилганлигидан далолат беради. Агар ашелль даврини меҳнат қуроллари бармоқ билан санарли даражада бўлса, мустье даврига келиб уларни сони 60 тага етиши юқоридаги фикрни тўла тасдиқлайди. Ов усуллари хатто яшаш қароргоҳлари ҳам нисбатан юқори даражага кўтарилди. Уларнинг яшаш қароргоҳларини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар 15-20 киши бўлиб биргаликда яшаганлар ва ов қилганлар. Бундай ҳолат ўз навбатида пала- партиш яъни тартибсиз жинсий алоқаларга ҳам чек қўя бошлади.
Экзогалия, яъни бирга яшаётган гуруҳлар орасида жинсий алоқаларни таъқиқлаш вужудга кела бошлади. Бу каби муносабатлар эса уруғ тузумига хосдир. Демак, мустье даврига келиб уруғ тузумини илк кўринишлари вужудга кела бошлади.
Палеонтроплар аста - секин ҳозирги замон одами ҳолатига ўта бошладилар.
Санъатнинг илк куртаклари пайдо бўлиши билан бирга ибтидоий одамларда эътиқод ҳам пайдо бўлабошлади. Бу айтилганларни барчаси, мутахассислар учун мустьеда уруғ тизимини ташкил топа бошлади дейишга асос беради.
Шуним айтиш жоизки, мустье даври қароргоҳлари, айниқса табиат кучининг таъсири остида жойидан силжиб турли томонларга тарқалган археологик ашёлар нафақат бизнинг Ўзбекистонимиз ҳудудида балки, Ўрта Осиёнинг барча ҳамдўстлик Республикасларида кўплаб топилган.
Аммо бизнинг республикамизда юқорида эслатиб ўтганимиздек, Я.Ғ.Ғуломовни саъйи ҳаракатлари билан Ўрта Осиёда ягона бўлган археология институтини ташкил қилингани ва унда кўплаб мутахассис миллий кадрларни етиштирилгани туфайли инсоният тарихининг барча жабҳалари анча тўла ва кенг миқиёсда ўрганилган. Қўшни Тожикистон ҳудудида ҳам мустьега оид ёдгорликлар жуда кўплаб топилган. Шулардан машҳурлари Оғзикичик, Оқшар, Қара-Бура, Қайроққум, Семигалиж, Қўхи- Пиёз Байпазинлардир. Булар орасида Оғзикичик ғор- макони нафақат Тожикистонда, балки, бутун Ўрта Осиёдаги машҳур бўлган мустье ёдгорликларидан хисобланади. Ғор Вахм тоғ тизмасининг жанубий- ғарбий қиялигида бўлиб, Данғара қишлоғидан 20 км шимолдаги Шаршар қишлоғи яқинида жойлашган. Ёдгорликда қазиш ишлари олиб борилиши натижасида бу ерда қандай бўлса шундай ҳолда сақланган 1 метр қалинликдаги маданий қатлам очилди. Унда катта гулхан қолдиғи, ҳар хил мустьега оид тош қуроллар топилган.
Оғзипичик ғорини маданий қатламини устки қисмларидан юқори полеолитга хатто мезолитган оид меҳнат қуроллари ҳам топилган. Оғзикичик ғор маконидан топилган топилмалар асосан ўткир учли пойнонлар ( найза учлари), пичоқлар, қирғичлар, кесгичлар, тешгичлар бўлиб, улар учиринди ва пластинкалардан ясалган. Бу меҳнат қуролларининг аксарияти ретушланган яъни буларга иккинчи ишлов берилган. Пластинкалар ҳам учиринди (отщеп)лар каби ўзаклардан учириб олинган. Аммо, уларнинг бўйи энига қараганда, француз олими Барднинг фикрича 1.5 баробар ва ундан ортиқ бўлган.
Оғзи кичик ғор макони ёдгорлигини ёшини Тешиктош ғори одамлари билан баробар деювчилар ҳам бор. Аммо, Тешиктош билан Оғзикичик ғорини топилмаларини жиддийроқ ўрганилса, аниқроғи қиёсланса, Тешиктошда оғзи кичикка нисбатан ҳаёт анча илгари бошланганига иқрор бўламиз.
Қора-Бура ёдгорлиги ҳам мустье даврига оид бўлиб, у Тожикистон республикасининг Қўрғонтепа шаҳридан 37 км жануби-ғарбда Вахш дарёсининг чап соҳилида. Шиккўл қишлоғи яқинида Қорабуранинг 2.5 км лик ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг 9 та пунктидан 8 мингтага яқин меҳнат қуроллари ва шу қуролларни ясаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилари топилган. Топилмаларнинг жуда кўпчилиги меҳнат қуролларини ясаш учун мўлжалланган (загатовка)лар ташкил қилади. Рапидасимон ўзак (нуклеус)лар ҳам кўплаб учрайди. Бу ёдгорлик учун характерли белгилардан яна бири, меҳнат қуролларига иккинчи ишловни берилганидир.
80-102 бетлар йўқ



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish