Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet7/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

103 бетдан 140 бетгача

Бу даврда санъатни уч тури вужудга келиб, улар параллел равишда тараққий этганлар. Булардан биринчиси охралар ёрдамида қиятошларга солинган расмлар яъни рассомчилик бўлса, иккинчиси тошларга ва суякларга ўйиб солинган нақшли суръатлар, учинчиси суяк ва тошлардан ясалган хайкаллар яъни хайкалтарошлик санъати бўлган.




Марказий Осиё ҳудудидаги мезолит даври.
Мезолит грек сўзидан олиган бўлиб, месос –ўрта, лит- тош яъни ўрта тош даври демакдир. Бу давр аслида юқори палеолитни давоми бўлиб, ўзининг ов ва меҳнат қуролларини ясашдаги техникаси ҳамда ўзига хос хусусиятлари билан юқори палеолитдан кескин ажралиб туради. Аммо, шунга қарамай мезолитни юқори палеолитдан ажратиб турувчи чегараси ҳақида олимлар ўртасида ҳозиргача бир хил фикр мавжуд эмас.
Айримлари мезолит учун алоҳида давр умуман бўлмаган у палеолитни кейинги пағонаси холос десалар, бошқалари уни табиий- географи шароитни ўзгаришига боғлайдилар, яна бошқалари эса, тош қуролларини ясашда юзага келган янги техника услубига боғлайдилар.
Юқоридаги фикрлардан қатъий назар, сўнгги йиллардаги нафақат бизни Марказий Осиё ҳудудидаги олимларимиз томонидан олиб борилган археологик ишлар, балки жаҳон бўйлаб археология соҳасида олиб борилаётган изланишлар мезолитни аждодларимиз тарихини ёритишда алоҳида ўз ўрнига эга бўлган давр эканлигини исботламоқда. Юқори палеолитда вужудга келган призма шаклидаги нуклеуслардан юпқа ва узун пластинкаларни ёғоч тўқмоқ ҳамда буғи шоҳини бутоқлари ёрдамида ўчириб олиш техникаси мезолитга келиб такомиллашади. Нуклеусларни ҳажми нисбатан кичрайиб, шакллари ҳам ўзгариб, учи чиқарилган қаламга ўхшашлари пайдо бўлади. Археология фанида бу хилдаги нуклеусларни қаламсифат (карандашавиные) дейилади. Учиринди пластинкаларни ҳажми ҳам кичрайиб нозиклашади. Жанубий ҳудудларда, жумладан Марказий Осиё ҳудудининг мезолит ёдгорликларида микролитлардан кенг фойдаланилади. Микролит деганда мезолит давридаги қаламсифат ўзаклардан учириб олинган пластинкаларни бўлакчаларга бўлиб сегмент, трапеция ва учбурчаксимон шаклларга айлантирилган кичик хажмдаги геометрик шаклдаги меҳнат қуролларини тушунилади. Бу хилдаги топилмалар таёқ ёки хайвонларни қобиғларида резец ёрдамида узунасига ҳосил қилинган ёриқларга қатарасига ўрнаштирилиб, улардан пичоқ ёки қирғич сифатида фойдаланганлар. Микролитларни ҳажмлари 1-2 см дан ошмаган. Булардан ёғочдан ясалган камон ўқларини ва узоққа отиб санчиш учун мўлжалланган найзаларни тайёрлашда фойдаланганлар. Археологлар томонидан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, чақмоқтошдан ясалган найзаларни санчилиш ва тешиб ўтиш хусусияти хатто темир найзасидан ҳам самарали бўлган.
Микролитлардан ясалган пичоқлар, бутун пластинкалардан қилинган пичоқларга нисбатан қулай ва самарали бўлган. Чунки, бутун пластинка ишлатиш жараёнида синса, уни ўрнига фақат бутун пластинка топиш шарт бўлган, бундай имконият ҳадеб бўлавермаган. Микролитлардан ясалганларини эса осонлик билан бирини ўрнига иккинчисини ўрнатилаверган. Микролитлардан ясалган ханжар сифат қуроллар ёки хайвонларга маълум масофадан туриб зарб билан ирғитиб санчишга мўлжалланган ёғоч найзаларни ибтидоий одамлар ўзлари хоҳлаган узунликда қилиш имконига эга бўлганлар. Чунки, зарб билан ирғитилиб санчиладиган ёғоч найзаларни уч томонидан узунасига ҳар икки ён томонида микролитларни қаторасига териб жойлаштириш учун ана шу микролитларни хажмларига мослаб ёриқлар қилинган. Бундай усул аждодларимизга қулай бўлганидан бўлса керак, юқори палеолитда пайдо бўлган бундай ов қуроллари мезолитда такомиллашиб неолит хатто бронза асрида ҳам фойдаланишда давом этган.
Шуни ҳам айтиш керакки, бу микролитлар асосан жанубий районларда қўлланилган, шамолий районларда эса бутун пластинкадан фойдаланилган. Микролитлар у ёки бу ёдгорликни хронологиясини аниқлашда ҳам археологлар учун қўл келади. Сабаби микролитлар асосан мезолит даврида вужудга келган. Жуда кўплаб микролитларни пайдо бўлиши ва улардан жанубий районларда кенг миқиёсда фойдаланишга ўтиш, шимолий районларда эса асосан пластинкалардан такомиллашган ов қуролларини ясашга ўтиш ва бу усулларни бир вақтни ўзида тараққий этиши кўпчилик олимларимизни фикрларига кўра мезолитни юқори палеолитдан ажралиш чегарасини кўрсатади.
Маълумки, мезолит юқори палеолит блан неолит (янги тош асри) ўртасидаги спидидларимизни яшаб ўтган даврини акс эттиради. Агар мезолит даврини тош индустриясини (индустрияси деганда мезолитган оид барча тош қуролларини ва уларни чиқиндиларини тушинилади) юқори палеолит ва неолит даври индустриялари билан солиштирсак уни кейинги давр билан анча боғлик эканлигини яъни кўпроқ ўхшашлигини кўрамиз. Юқори палеолит даври қуролларини баъзилари мезолитда қўлланилсада, улар мезолитни ўрталарига келиб бутунлай йўқолиб кетадилар.
Шуни айтиш керакки, дунё бўйича биринчи бўлиб, мезолит ёдгорлиги XIX асрни охири, аниқроғи 1887 йилда француз археологи Э.Пьет томонидан Мазд-Аземь ғоридан топилган. Бу ёдгорлик мезолитни илк даврини акс эттирувчи қароргоҳ бўлгани учун, ҳозирги кунларда ҳам мезолитни илк даврини ёритувчи бошқа ёдгорликларни ҳам Аземь даври ёдгорлиги дейилади. Аземга нисбатан анча кейинги даврга оид мезолит ёдгорликлари Франциянинг Тарденуаз маконидан топилиб, мезолитни ўрта ва сўнгги даврларини акс эттирувчи ёдгорликларни ана шу маконнинг номи билан тарданауз даври ёдгорликлари дейила бошланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мезолитни бошланиши геологик жиҳатдан гологенни бошланиш даврига мос келади. Айнан шу даврга келиб иқлим гароитида ҳам кескин ўзгаришлар юз беради. Бахайбат музликларни шимол томон чекиниши тезлашади. Бу музликлар ўрнида ўсимликлар ўсиши мумкин бўлган ерлар, кўплаб кўллар ва ботқоқликлар вужудга келади. Музликларни эриши эрамиздан аввалги 14000-8500 йилларга тўғри келади. Бу давр ичида иқлим муз давридан кам фарқ қилиб ҳаво анча совуқ бўлган. Кейинроқ эса, яъни эрадан аввалги 8500-5000 йиллар оралиғида анча кунлар илиб ов ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиб, ҳозирги кундаги иқлимга яқинлашган. Европанинг кенг ерлари қарағай ва кенг япроқли дарахтлар билан қопланган. Европани жанубий районларида ва Кавказ ҳамда бизни Ўрта Осиё шароитида эса бундай ҳолатлар бўлмаган. Чунки бу жойларда музликни ўзи бўлмаган. Юқори палеолитга хос мамонтлар эса, бу илиқ ҳавога чидай олмай шимол томон силжиб уларни охиргилари ўша ерларда йўқолиб кетганлар. Каркидон (носогор) ва хўкизқўй (овцебалк) каби юқори пвлеолитга хос хайвонлар хам мезолитга келиб қириб битганлар. Энди бу хайвонлар ўрнида нисбатан тез юрувчи ва югурувчи хайвонлар ҳамда нисбатан эҳтиёткор мезолит иқлимига мослашган хайвонлар вужудга келган. Гарчи бизни Ўрта Осиёда музлик даври бўлмаган бўлсада, биздан узоқроқда содир бўлган улкан музликларни чекиниши бизнинг ҳудудимиздаги иқлим ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатди. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёни хайвонот оламида ва ўсимликлар дунёсида ҳам ўзгаришлар бўлди. Йирик хайвонлар ўрнига архарлар,муфлонлар, тоғ эчкилари, буғулар, жайронлар, қуёнлар, арслон ва йўлбарслар, барслар, қоплонлар, гепирдлар каби хайонлар вужудга келадики буларни юқори палеолит усули билан ов қилиб бўлмас эди. Чунки бу хайвонлар мамонтлар ёки носороглар каби пода бўлиб лапанглаб юрмас эдилар. Арслон ёки қоплон каби хайвонлар ибтидоий одамни ёлғиз учратса одам йўлбарсни эмас, балки йўлбарс одамни ўзини ов қилиб қўйиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам мезолит одамлари янги усулини ва янги ов қуролини кашф этиши керак эди. Узоқ йиллар давомида орттирилган аждодларимизни тажрибаларини якуни сифатида янги оқ қуроли пайдо бўлди. Бу қуролни номи ўқ ва ёей бўлди. Ўқ ва ёйни пайдо бўлиши натижасида инсоният ҳаётида жуда катта ўзгаришлар содир бўлди. Миллион йиллар давомида аждодларимизнинг хўжалигини асосини ўзлаштирувчи хўжалик ташкил қилган бўлса, энди улар буқалоқ хўжаликдан, нисбатан прогрессив бўлган ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш имконига эга бўлдилар.
Ўзлаштирувчи хўжалик деганда, фақат табиат инъомлари хисобига яшашни тушинилади. Табиат инъоми деганда эса, табиатдаги ёввойи ўсиимликларни ва ана шу табиат қўйнидаги хайвонларни ҳамда истеъмол учун яроқли бўлган барча жонзотларни тушунилади. Юқоридагиларни истеъмол қилиш хисобига яшаган аждодларимизни хўжаликларини ўзлаштирувчи хўжалик дейилади. Бундай ўзлаштириувчи хўжалик яъни фақат табиат инъоми хисобига яшаш бутун палеолит даврида мезолит ёдгорликларини кўпчилигида хатто неолит айрим қароргоҳларида давом этиб келди. Аввало шуни айтиш керакки ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш ер шарининг ҳамма жойида ҳам бир вақтни ўзида содир бўлмади.
Ишлаб чиқарувчи хўжалик дейилганда, одамларни табиат инъомларига қарам бўлиб қолмай балки истеъмол учун маҳсулотларни ўзлари етиштиришларини яъни ёввойи хайвонларни хонакилаштиришларини ёввойи ўсимликларни маданийлаштиришларини ёввойи ўсимликларни маданийлаштириб ўзлари экишларини тушунмоқ керак. Агар она аждодларимиз миллион йиллар давомида термачилик билан шуғулланиб, уларни барча хусусиятларини ўрганиб деҳқончиликка асос солган бўлсалар, ўқ ва ёйни пайдо бўлиши билан ота аждодларимиз ёввойи хайвонларни хонакилаштиришга осос солдилар. Ўқ ва ёй туфайли битта оқчини ўзи овга чиқиш имконига эга бўлди. У тез юрар тулки, архар, кийик каби хайвонларни ов қилиш имконига эга бўлди. Баъзида ов бароридан келиб битта эмас иккита хатто учта хайонни ов қилиш мумкин бўлган. Шулар орасида яраланган ҳолда тирик қўлга тушган ўлжаларини хонакилаштириб боқиш имконига ҳам эга бўлган. Натижада чорвачилик вужудга келган. Шундай қилиб истеъмол учун заҳиралар қужудга келди. Демак, аждодларимиз ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўта бошлаганлар. Археологик изланишлар олд Осиё ҳудудидаги мезолит ёдгорликлари биринчилар қаторида ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликларга ўтганлар. Аммо уларни ҳаммасида бир вақтда содир бўлмаган, бир хилларида аввал деҳқончиликка ўтилган бўлса бошқаларида аввал чорвачилик пайдо бўлган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нафақат бизни Марказий Осиёда балки собиқ иттифоқни бирон жойида деҳқончилик белгиларини кўрсатувчи мезолитга оид ёдгорлик топилмаган. Аммо, Кабардин - Болқар ҳудудидаги мезолит ёдгорликларидан бирида ўруқчи пичоқ топилган. Худди шунингдек, ўришга мўлжалланган ўроқ – пичоқ бизнинг Ўзбекистонимиздаги Сурхондарё вилоятини Мочай ғорида ҳам топилган. Бу меҳнат қуроли хайвон қабирғасидан ясалган бўлиб, қабирғани бир ён томонида узунасига микролитларни қадаш учун резец ёрдамида ариқча шаклида ёриқ ҳосил қилинган. Бу меҳнат қуроли билан ў ёки бу ўсимликни ўрнида фойдаланилгани аниқ. (Бу меҳнат қуроли ушбу сатрларни муаллифи томонидан ўрганилган.) Чунки, бу қуролни ишлатиш жараёнида ерга ишқаланган томони силлиқлашиб унда ўриш ишларини бажарганлигини тасдиқловчи излар қолган. Аммо бу меҳнат қуроли билан нима ўргани ҳозиргача номаълум.
Мочай ғоридан чиққан топилмаларни ўрганиш шуни кўрсатдики, бу ерда деҳқончилик бўлмаган, чорвачилик эса мавжуд бўлган.
Шуни ҳам айтиг керакки нисбатан жанубий районлар хисобланган Қрим, Кавказ, Шарқий ва қисман Шимолий Каспий бўйлари, Жанубий Урал ҳудудларида гарчи пластинкалардан меҳнат қуроллари қилинсада микролитлардан ҳам кенг фойдаланилган.
Урал ҳудудидаги қароргоҳларни аксарияти VII-IV минг йиллик билан белгиланади. Қуйи Тагилда меҳнат қуролларини ясаш билан шуғулланувчи устахона очилган. Урал мезолитининг ўзига хос хусусиятларидан бири мезолит ёдгорликларинидан овчиларни вақтли яшаш жойларини оз миқдордаги меҳнат қуроллари билан бирга топилишидир.
Қримда мезолитга оид бир неча ўнлаб ёдгорликлар топилган уларнинг аксарияти ғорларда жойлашган бўлиб, улар орасида кўп қатламлилари ҳам бор. Қримдаги мезолит ёдгорликлари ичида Шайтон- Коба қароргоҳи ўзига хослиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Характерлиси шундаки, бу ғорни кираверишида шамол ва ёғингарчиликлардан сақланиш учун ёғоч ва тошлардан сунъий тўсиқ ҳосил қилинган. Ғорнинг марказида тошдан қурилган ўчоқ бўлган. Оқчилик уларни хўжалигини асосини ташкил қилган. Ов асосан ёввойи чўчқа ва буғуларга қилинган. Термачиликдан кенг равишда фойдаланилган. Балиқчилие жуда суст бўлган. Сабаби сув ҳавзаларини қароргоҳдан анча узоқ масофада жойлашган.
Молдавия ҳудудидаги ёдгорликлар асосан мезолитни охирларига тўғри келиб, улардан бири Сароки қароргоҳини ёши радиокарбон ёрдамида 5500 йил билан белгиланган. Бу ёдгорлик хусусияти шундан иборатки бу ерда хайвонлар хонакилаштирилган. Булар орасида йирик шохли хайвонлар ҳам бор.
Волго-Окс дарёларининг оралиғларида, Белорусия, Литва ҳамда буларга яқин зоналарда жанубга хос бўлган геометрик шаклларга эга бўлган микролитлар умуман йўқ. Бу жойлардаги меҳнат қуролларининг барчаси бутун пластиналардан ясалган.
Эстониядаги Кунд маданиятига оид мезолит ёдгорликларини хронологиячи ҳам VII-IV минг йиллик билан белгиланади. Кунда ёдгорлигини ўзи кўл ёқасига жойлашган бўлиб, бу ерда вақти - вақти билан яшаганлар. Бу ердаги топилган ов қуролларини аксарияти балиқчилик билан боғлиқ бўлган.
Латвия ҳудудидан ҳам мезолит даврига оид 150 дан ортиқ қабрлар топилган ва ўрганилган. Бу каби қабрлар ва ёдгорликлар нисбатан шимолда жойлашган ҳамдўстлик мамлакатларни ҳудудида ҳам кўплаб топилган. Аммо уларни хронологияси VII-IV минг йилдан ошмайди. Агар бу шимолий районлардаги ёдгорликлар билан бизни Марказий Осиёдаги ёдгорликларини қиёслаб ўргансак биздаги мезолит ёдгорликлари уларга нисбатан бир ярим баробар қадимий бўлганликларини гувоҳи бўламиз.
Бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги мезолит даври ёдгорликларини кўп жиҳатлари айниқса тош индустрияси Яқин шарқ мезолитига ўхшаб кетади.
Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё археологияси учун, тош асри бўйича жуда улкан ишларни қилган, забардаст олим, академик А.П.Окладников далилий ашёларга суянган ҳолда ўзини фикрларини қуйидагича баён қилади: “Ҳали юқори палеолит даврида Европа Салютрейлар ва Ориньяклар яшаган бир патда Ўрта Осиёда тош асри маданиятининг тараққиёти фаластин ва Шимолий Африка маданиятига жуда яқин бўлган йўналишда ривожланган. Бу ривожланиш тез орада юқори палеолитдан мезолит маданиятига ўсиб етишга имкон берган. Бу маданият жанубга хос бўлган хусусиятларни ифодаловчи сигмент, трапкция шаклига эга бўлган мезолит қуролларини борлиги билан белгиланади. Бу ўзига хос маданият Қозоғистоннинг шимолий чўлларида яшовчи Волгадан то Уралгача бўлган ҳудудларга ўз таъсирини кўрсатган”.
Ана шундай хусусиятларга эга бўлган Марказий Осиё ёдгорликларидан бири Джебен бўлиб, шу ёдгорлик туфайли нафақат мезолит балки неолит даврига мансуб бўлган кўп ёдгорликларни хронологиясига аниқлик киритилган. Бу ёдгорлик 1947 йили А.П.Оклаников томонидан топилиб, 1949 ва 1950 йилларда қазиш ишлари олиб борилган. Джебен ёдгорлигида жаъми 10 та маданий қатлам борлиги аниқланиб шундан 8 таси асосий, 2 таси эса ўтиш даврини акс эттирувчи қатламлар деб топилган. Маданий қатламлардан жами 5345 та то тош буюмлар топилиб, булар орасидан 31 хил меҳнат қуроллари сифатида ажратиб олинган. Ёдгорликдаги 8-7 маданий қатламлар мезолитни охирига, 5 а, 5-6 лар эса мезолитдан неолитга ўтиш даврини, 4 ва 5 илк неолит даврини 3 чиси сўнгги неолитни 2 ва 1 илк бронза асрини акс эттиришларини аниқланган. Бу ёдгорлик ҳар томонлама мукаммал ўрганилган ёдгорликлар қаторига киради. Энг муҳими бу ёдгорликни мутлоқ ёши радио карбон усулида аниқланган. Джебен ёдгорлигини мукаммал равишдан келиб чиққан хулоса шуки, шу ёдгорлик туфайли Ўрта Осиёдаги мезолит ва неолит ёдгорликларининг хронологияси, уларни даврлаштириш масалалари, маданий жиҳатдан қайси маданиятга алоқадорлиги кабиларни аниқлашда Джебел муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам археологлар бу ёдгорликни бошқа ёдгорликларни аниқлаш қийин бўлган жиҳатларини аниқлашда калит ролини бажарувчи катта аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик деб аташади.
Худди Джебел каби мезолит даври аждодларимиз тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлган ёдгорликлардан яна бири Дам- дам Чашма – 2 ёдгорлигидир. Бу ёдгорлик Катта Балқон тоғининг Каспий денгизига қараган ён бағридаги дара ғорларидан бирида жойлашган бўлиб, уни 1963-1964 йиллари археолог олим Г.Е.Марков томонидан мукаммал ўрганилган. Ғарбдаги маданий қатламни қалинги 3м 20 см дан 5 метргача боради. Жами маданий қатлам майдонини 250 м2 тўла қазиб материккача етилган. Ҳаммаси бўлиб 9 та хронологик жиҳатидан бир бирларидан фарқ қилувчи маданий қатламларни бирлиги аниқланган. Бу қатламлардан 609 та лойдан ясалган идишларни синиқлари ва 11 мингдан ортиқ чақмоқтошлардан ясалган. Меҳнат қуроллари ҳамда уларни чиқиндилардан ясалган меҳнат қуроллари ҳамда уларни чиқиндилари топилган. Энг муҳими ёдгорликни 7 чи қатламидан геометрик шаклга эга бўлган тош қуроллар топилиб. Уларни Яқин Шарқдаги ёдгорликларни ва Джебелдаги тош қуроллар билан солиштириб улар ўртасидаги ўхшашлик аломатларини бирлиги аниқланди.
Ана шу қиёсий ўрганишларни натижаларига кўра Дам-дам-Чашма 2 ни 9 қатлами илк мезолит даври билан ёеи юқори палеолитни сўнгги этапи билан аниқроғи эрамиздан аввалги X минг йилликгача бўлган давр билан белгиланди. 9 қатламдан кейинги 8,7,6,5 чи қатламлар эса илк мезолитдан то сўнгги мезолитгача бўлган даврни ўз ичига олади. 4 қатламни пастки қисми эса сўнгги мезолит билан аниқроғи VII-VI минг йиллик билан белгиланади. Демак, 8,7,6,5 ва 4 чи қатламни пастки қисми XII минг йилликдан эрамизгача бўлган 6 чи минг йилликни ўз ичига олади. 4 чи маданий қатламни устки қисми эса илк ва ривожланган керамикали неолит даврига ёки эрамизгача бўлган VI-V минг йилликка тегишли. 3 чи маданий қатламни қалинлиги ва ундаги археологик материалларни внвлизини якунига кўра, уни хронологик рамкаси IV минг йилликни охири ва III минг йилликни иккинчи ярми билан белгиланади. Бу давр археологик жиҳатдан энеолит ва сўнгги неолитни ўз ичига олади. 2 чи маданий қатлам эса эрамизгача бўлган иккинчи минг йилликни 2 чи ярмини ўрталари билан белгиланади. Шундай қилиб Джебелдан сўнгги 2 чи калит ёдгорлиги хисобланган Дам-дам-Чашма 2 ёдгорлиги ўз тарихида тараққиётни бир неча этапларини яъни юқори палеолитни охиридан то бронзани охиригача бўлган даврларни ўз бошидан кечирганини кўрсатади. Бу ёдгорликни ўзига хос хусусиятларидан бири, уни биринчи бўлиб, мезолитни охирларига келиб Каспий бўйларида аввал эчкиларни сўнг қўйларни хонакилаштирганликларини исботловчи археологик маълумотларни беришидир. Бу демак, миллион йиллар давомида Марказий Осиёда аждодларимиз ўз хўжаликларини ўзлаштирувчи хўжалик асосида юритиб келган бўлсалар, энди мезолитни охирларига келиб Марказий Осиё ҳамма ҳудудида бўлмасада айрим жойларида ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтганлар дейишимизга асос беради.
Ўзига хос хусусиятлари билан Марказий Осиёни мезолит ва неолит даври ҳақида бизни тасаввуримизда чуқур из қолдирувчи ёдгорликлардан яна бири бу Дам-дам Чашма 1 ёдгорлиги бўлиб, у Дам-дам Чашма 2 билан деярли ёнма-ён жойлашган. Ғорни кенглиги қоятош айвони олдида 48 метр, ичкари томони 14 метр, баландлиги эса 10 метр. Аммо уни ички сатхи Дам-дам Чашма каби яшаш учун қулай бўлмаган. Шунинг учун бўлса керак уни маданий қатламларини қалинликлари ҳам ҳар хил. Лекин шунга қарамай бу ёдгорликда олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, ундан топилган археологик топилмалар жуда катта тарихий аҳамиятга эга экан. Энг муҳим бу ердаги археологик материаллар шу ғорда яшаган аждодларимизни четдан келмаганини балки шу ерли юқори палеолит одамларини давомчилари эканлигини исботлаб берди. Изланишлар яна шуни кўрсатадики Дам-дамт Чашма 1 ва 2 ларнинг маданияти Шимолий Ироқнинг мезолит даври маданиятига ва Жанубий Каспий бўйларидаги ҳамда Жанубий Шарқий Эрондаги мезолит, неолит даври маданиятига жуда яқинлигини кўрсатиб юқоридаги академик А.П.Окладниковни фикрларини тўғри эканлигини яна бир бор исботлади.
Дам-дам-Чашма 1 ва 2 лардан қазиш ишларини олиб борган археолог Г.Е.Марковни тахминига кўра. Дам-дам Чашма 1-2 ларни маданияти Шарқий Жанубий Каспий бўйлари, Эроннинг Марказий вилоятлари ва Ироқни Шимоли, тош асрида битта умумий бир- бирига жуда ўхшаш маданиятга эга бўлган ҳудудни ташкил этганлар.
Шундай қилиб, Дам-дам Чашма 1 ёдгорлигида олиб борилган археологик изланишларлар Дам-дам Чашма 2 каби, бу ерда ҳам мезолитни иккинчи ярмидан бронзани илк давригача бўлган тош индустриясини ривожланиши динамикасини кўрсатувчи ёдгорлик экани аниқланди.
А.П.Окладников томонидан топилган ва ўрганилган навбатдаги мезолит ёдгорлиги ўзини об ҳавони ўзгариши тарихи билан боғлиқ бўлганлиги ва Каспий денгизини таъсирини акс эттиргани билан кўпчиликни эътиборини ўзига жалб қилган Кайлю қароргоҳидир.Бу кайлю ғори ҳозирги кунда ҳам Каспий денгизига жуда яқин бўлиб уни маданий қатламлари 4 метрлик қалинликка эга. Бу мезолитга оид маданий қатламларини таги Каспий денгизини ҳарсанг тошларидан иборатдир.
А.П.Окладниковни хулосасига кўра денгиз сувини тўлқини ўз қирғоғидаги тоғ жинсини вақт ўтиши билан есириб ғорни вужудга келтирган ва орадан кўп йиллар ўтиши билан денгизни ўзи қирғоқдан анча чекинган. Шундан сшнг мезолит одамлари келиб бу ғорга жойлашганлар. Ҳозирги кунда денгиз бу қароргоҳдан 20 метр пастга томон силжиган.
Бу ёдгорликни ўзига хос хусусиятларидан бири уни маданий қатламларини жуда яхши сақланганлигидир. Учиринди ва пластинкалар ва уларни ўзаклари жуда кўплаб топилган. Энг ноёб топилмаси бу суякдан махсус ясалган нина бўлиб, уни бир учи ўткирлашган иккинчисида эса ип ўтказиш учун махсус пармаланиб тешик ҳосил қилинган. Бундай усулда тайёрланган игнани топилиши Марказий Осиё ҳудудида ягона воқеа бўлган эди. А.П.Окланиковни хулосасига кўра Марказий Осиё ҳудудида мезолит даврида қишни совуқ кунларида аждодларимиз махсус бичиб тикилган иссиқ кийимларда юришган. Бу борада тулки, бўри, қуён кабиларни териларидан кенг фойдаланганлар. Акс ҳолда юқоридаги каби махсус тайёрланган игналар бизгача етиб келмаган бўлар эди. Кайлю ғори яқинидан 2 та қабрни топилиши ва уларни ўрганилиши уларни мезолит ва неолит даврига мансуб эканликларидан далолат берди. Бу қабрлардан топилган археологик материалларни аҳамиятли томонлари шундан булар аждодларимизни диний эътиқодлари кўмиш маросимлари ҳақида бизга анча мукаммал маълумотлар берди. Мурдалар устига қизил ранг (охра)лар сепилганлиги учун уларни суяклари бўялган ҳолатда топилган. Характерли томни шундаки, қабрлардан бу ранглардан ташқари денгиз чиғаноқларидан ясалган жуда кўплаб тақинчоқлар ҳам топилди. Буларнинг ҳаммаси мезолитни охирига келиб бизни Марказий Осиё ҳудудимизда уруғларни қабристони вужудга келганидан ва бундай ҳолат аждодларимизда нариги дунёга ишониў эътиқоди анча тараққий этишидан далолат беради. Аждодларимиз бу қизил ранглар қон ўрнини босишига ва “ҳаётий қувватга” эга бўлишига ишонган бўлсалар ажаб эмас.
Бу ёдгорликларни ўрганилиши яна шуни кўрсатдики, бу қадимги қабилалар биз учун мерос қилиб қолдирган маданиятларни ҳар бири, бир- бирини ичидан ўсиб чиффан, четдан келтирилмаганлигини кўрсатди. Аммо булар Эрон ва Ироқни шимолидаги қабилалар билан мустаҳкам алоқада бўлганлар. Юқоридаги ёдгорликларни барчасида ўчирилган пластинкаларни сифатлари юқори даражада бўлган. Бунинг сабаби А.П.Окладниковни фикрича шу ёдгорликлар жойлашган ҳудудда чақсоқ тош заҳираларини кўплиги ва уларни сифатини юқори даражада эканлигидир. Бундай фикрларни тўғрилигини, бу борада жуда кўплаб тажрибалар ўтказган археологларни изланиш натижалари ҳам тўла тасдиқлайди. Фақат сифатли хом ашёлардангина сифатли меҳнат қуролларини ясаш мумкин.
Марказий Осиё ҳудудидаги, ҳозирги ҳамдўстлик мамлакатлари орасида Тожикистон Республикасини ҳудуди археологик жиҳатдан нафақат Чор Россиясининг хукмронлик даврида балки Қизил империянинг XX асрни иккинчи ярмига қадар ҳам жуда кам ўрганилган эди. Тожикистонда нафақат тош асри хатто бронза даври ҳам тушунилиши қийин бир жумбоқ бўлиб келмоқда эди. Унинг учун ҳам бу ҳудудда кутилмаганда антик даврда юқори маданият гуллаган деган тушунча юзага келган эди. Аммо 1948 йилдан бошлаб рус олимлари А.А.Семенов, А.Я.Якубовский ва М.М. Дьяконовларнинг ташаббуслари билан тош асри бўйича А.П.Окладников бошчилигида махсус отряд ташкил қилиниб қидирув ишлари бошлаб юборилди. Бу отряд таркибида З.А.Абрамов, Н.Н.Забелина, Т.И.Зинмаль, В.Д.Запорожеская, А.Т.Канопля, В.Е.Ларичев, В.А.Ранов каби рус олимлари бўлгани ҳолда Тожикистоннинг миллий кадрларидан биронта ҳам йўқ эди. Бу отряд томонидан деярли бутун Тожикистон ҳудудида: Аму дарёнинг жанубий бўйларида, Хисор водийсини марказий қисмида, шимолда Сирдарё ҳавзасида тош асри ёдгорликлари борлиги аниқланди. Чил-чор-Чашма булоғи ёнидан Хаджи-ягона номи билан фанга кирган мезолит ёдгорлиги топилди. Данғара тумани ҳудудидан эса 2 та мезолит даврига оид аждодларнинг турган жойлари топилди. Бу ерлардан топилган тош қуролларнинг ҳаммаси А.П.Окладников томонидан Джебелни тош индустрияси билан қиёслаб ўрганилиб уларни хронологиясини ривожланган мезолит даври билан белгиланди.
Иккинчи турар жой эса Данғара яъни шаҳар типидаги қишлоқни ўзидан топилди. Микролитик қиёфага эга бўлган энг бой топилмалар Чил-чор-Чашма булоғи ёнидан топилди. Бу ёдгорликларни тош қуролларини Джебел билан солиштирилиб А.П.Окладников эрамизгача бўлган VI-V минг йиллик билан белгилаган. Отряд томонидан топилган барча мезолит ёдгорликларини ўрганилиши натижасида эрамиздан аввалги VIII –V минг йилликда Тожикистон ҳудудида Амударёдан Сирдарёгача бўлган ерларда овчи- йиғувчилар ва балиқчилар яшаганлар ва улар керамикани (сопол)ни ўқ ёйни билмаганлар. Бу қабилалар мезолит маданияти даражасида бўлганлар. Уларни тош ишлаш усуллари бир хил бўлиб, асосан меҳнат қуролларини призма шаклидаги ўзаклардан юпқа қилиб олинган пичоқсимон пластинкалардан ясаганлар деган фикрга келинган.
Шундан сўнг А.П.Окладников бошчилигидаги отрядни бутун диққат эътибори жуда ифодали сақланган Вахш, Кофирнигон ва Тожикистоннинг бошқа тоғ дарёларини терассаларига қаратилди ва бу жойлардан кўплаб қайроқ тошлардан ясалган меҳнат қуроллари топилди. Натижада археология фанига “Хисор маданияти” номи билан кириб келган тош асрини янги маданияти кашф этилди. Бу маданиятни батафсил ифодалайдиган ва энг яхши сақланган ҳамда мукаммал ўрганилган, археологик материалларга жуда бой бўлган ёдгорлик бу “Туткавул манзилгоҳи”дир. Бу ёдгорлик кўп қатламли бўлиб, ундаги археологик топилмаларнинг барчаси Хисор маданиятини акс эттиради. Туткаул Пуличанги дарасининг 70 км жанубий шаркида Нурли шаҳридан 12 кс юқорида жойлашган. Туткаул бу ҳудудда ёлғиз бўлмай уларнинг яқинида Сай- саъёд ва Қумтепа ёдгорликлари жойлашган. Тўрт сеза қазиш ишлари олиб борилиши натижасида 40 мингдан ортиқ Хисор маданиятига оид археологик материаллар топилган. Бу ёдгорликни 2 чи горизонтидан бир аёл ва уч болани қабри очилиб уларни суяк қолдиқлари топилган. Хисор маданиятининг бош хусусияти шундан иборатки, бу ердаги тош қуролларни кўпчилик қисми қайроқ тошлардан ясалган. Шунинг учун археология фанида Туткаулни тош қуроллари ҳақида гап кетганда уни техникаси “галечная техника”га асосланган дейилади. Бутун тош индустриясини фақат 30% гина чақмоқ тошлардан ясалган бўлиб улар тўқмоқ ва дағал қуроллардан иборат.
Туткаул ва Хисор маданиятига оид бошқа ёдгорликлардаги коллекцияларни асосий қисми учиринди (отщепь) лар бўлиб, булар меҳнат қуролларини ясаш учун ярим тайёрланган ашё (загатовка) лар ролини ўйнаган. Ҳисор маданиятига хос ва кенг тарқалган меҳнат қуроллари чопперлар бўлиб чоппинглар кам учрайди. Чоппер деганда оддий қайроқ тошни отбойник ёрдамида бир томонидан бир неча учириндиларни учирилиши натижасида ўткир қирра ҳосил қилинган меҳнат қуролини тушинилади. Чоппер қуролини ясашдан аввал аждодларимиз, шу қуролни ясалиши учун қулай бўлган, яъни нисбатан яполоқроқ шаклга эга бўлган қайроқ тошни танланганлар. Бу хилдаги қайроқ тошлар сойларда, дарё қирғоқларида ҳозирги кунларда ҳам кўплаб учрайди. Чоппер қуролини бир томонига отбойник ёрдамида ишлов берилиб ўткир кечувчи қирра ҳосил қилинган бўлса иккинчи қарама- қарши томонига ишлов берилмай тўмтоқ ва силлиқлигича қалдиририлаверган. Чунки бу томони қўл билан ушлаш учун қулқй бўлган. Демак, қўл чоппер қуролини ишлатишда бешта дистасига ўхшаш ролни бажарган. Шелль ва ашель қуролларини ишлатилганида ҳам шундай усул қўлланилган. Чапперлар дарахтларни қирқишда бутоқларини буташда, ёғочдан меҳнат қуролларини ясашда худди ҳозирги замон болталарига ўхшаб фойдаланилган. Булардан ташқари чопперлар териларга ишлов беришда ҳам қўлланилган. Бу меҳнат қуроли ҳақида яна шуни айтиш керакки, бу қуролни пайдо бўлишини тарихи қуйи палеолитга бориб тақалади. Хатто ашель қуроллари билан бир қаторда ҳам фойдаланилган бўлиб у кейинги ўрта, юқори палеолитда, мезолит ва неолитда хатто бронза асрида ҳам учрайди. Бунинг сабаби уни ясалиш техникасини оддийлиги, қайроқ тошларни сероблиги ва бу қуроллар ёрдамида кўп ишларни бажариш мумкинлиги бўлса керак. Бу қуролга чоппер деб ном қўйган одам бу инглиз олими Мовиусдир. Чопперларга нисбатан камроқ учрайдиган, аммо чопперлардан фарқ қилиб, бир томонидан челла эмас, балки икки томонидан ҳам ишлов берилган қуролларни Совиус чоппинг деб аталган. Аслида чопперларни қирралари ўтмаслашиб тўмтоқлашганда уларни иккинчи томонидан отбойниклар ёрдамида бир неча бор зарб билан уриб, учириндилар учирилиб, чопперлар чоппингларга айлантирилганлар. Чоппер ва чоппинглар фақат маълум бир регионгагина хос бўлиб қолмай, балки жаҳондаги кўп ёдгорликларга хосдир. Туткаулдаги хисор маданиятига оид қатламлар VII –VI минг йилликни ўз ичига олади. Хисор маданияти эгаларини хўжалигини асосини нима ташкил қилгани ҳақида турлича фикрлар мавжуд.
Айрим олимлар Туткаул манзилгоҳни эгалари овчилик билан термачиликдан чорвачиликка ўта бошлаганлар, сўнг чорвачиликдан деҳқончиликка ўтган десалар, шу ёдгорликни трисология услубида ўрганган олима Г.Ф.Коробкова бу маданиятга доир меҳнат қуроллари орасида хеч бир деҳқончилик билан шуғулланмаганликларини тасдиқловчи асос йўқ. Аммо чорвачилик билан шуғулланганликларидан далолат берувчи меҳнат қуроллари мавжудлигини кўрсатиб, Хисор маданиятини эгалари чорвачилик билан шуғулланганлар деган фикрга келади. Бизнингча иккинчи фикр асослидир. Чунки С.А.Семенов томонидан яратилган трасология усули далилий ашёларга суяниб, 1960 йиллардан бошлаб бутун жаҳон миқёсида тан олиниб ҳозирги кунларда тараққий этган мамлакатларда кенг қўлланилмоқда. Шу усулга бағишланган С.А.Семеновни “Первобытная техника” китоби 1964 йилда Англияда инглиз тилида нашр этилгач, бу трасология методи жаҳон бўйлаб кенг қулоч ёя бошлади.
1976 йили эса шу усулга бағишланиб Канада мамлакатида археологларни халқаро анжумани бўлиб ўтди. Шуни айтиш керакки, археология фанидан у ёки бу ёдгорликни ўрганишда айниқса уларни меҳнат қуролларини функцияларидан аниқлашда жуда кўп усуллар мавжуд. Булар орасида типология усули биринчи бўлиб пайдо бўлган ва кўп йиллар давомида деярли барча олимлар томонидан кўлланилиб келган. Бу усулга кўра у ёки бу меҳнат қуролини ташқи кўринишга қараб, уни функцияси яъни бажарадиган вазифасини номи белгиланади. Масалан, топилмани ташқи кўриниши болтага ўхшаса болта, пичоққа ўхшаса пичоқ деб тахминий айтилади.
Шунинг учун ҳам археологлар бундай хулосаларга келишларида этнографларни маълумотлари билан ўз хулосаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилар эдилар. Чунки, этнографлар ташқи дунёдан ажралиб ибтидоий тузумни турли даврларида ҳозирги кунларда ҳам қалоқ тарзда яшаётган халқларни ўрганиш жараёнларида уларни меҳнат қуроллари ва уларни ишлатиш усуллари билан танишиб қайтадилар. Этнографлар орасида ана шу қолиб кетган қалоқ халқларни мукаммалроқ ўрганиш мақсадида, улар билан бирга йиллаб яшаганлари ҳам бор. Уларни изланишлари шуни кўрсатдики, бу тоифадаги халқлар турли даврларга магсуб бўлиб, хатто тош асрини бошидан кечираётганлари ҳам мавжуд. Аммо, трасалогия услубини яратилиши ва уни кейинги йилларда кенг кўламда қўлланилиши меҳнат қуролларини функцияларини аниқлашда катта аҳамият касб этиб, этрографларни маълумотларига, айниқса тош қуролларини функцияларини аниқлашда унча эҳтиёж қолмади. Чунки, трасалогия услубига кўра, типология услубига ўхшаб у ёки бу тош қуролини ташқи кўринишига қараб эмас, балки уни ишлатилиши натижасида, меҳнат қуролини ишлатилган қисмида қолдирилган изларига қараб функцияси аниқланади. Маълумки, ҳозирги замон уй рўзғор асбобларини ишлатишимиз натижасида, кунлар ўтиши билан уларни ишлатилган қисмларида ўзига хос излар қолади. Масалан, ўтин араловчи арраларни ҳар икки юзида узунасига жойлашган бир неча ўнлаб ингичка чизиқлар шаклидаги изларни жойлаганини кўрамиз. Пичоқларимизда эса ҳар икки юзида узунасига эмас балки, кўнгдалангига жойлашган чизиқларини кўрамиз. Худди шунингдек, тош асрини меҳнат қуролларида ҳам қандай функцияни бажарганига қараб ҳар хил йўринишдаги излар ишлатилган қисмларда қолган. Аммо, буларни ҳозирги замон уй-рўзғор буюмларидаги қолган излардан фарқи уларни оддий қуролланмаган кўз билан кўриб бўлмайди. Сабаби улар нисбатан жуда кичик ва кўп минг йиллар ўтиши натижасида ҳар хил тупроқ ва қушлар билан қопланиб кўринмайдиган бўлиб қолганлар. Шунинг учун ўрганиладиган тош қуроллар аввало хитхинол билан яхшилаб ювилади сўнг ўтмишда ишлатилиши натижасида қолган изларни бир неча ўн хатто юз баробар қилиб кўрсатиб берувчи замонавий асбоблар ёрдамида кузатилади. Ана шундай асбоблардан бири МБС-2 рақамли бинокуляр аппарати бўлиб, бу аппарат ёрдамида тош қуролларидаги қолган изларни яққол кузатиш мумкин. Чунки, бу аппарат тошдаги изларни ҳар бирини қалам чизиғидек хатто ундан йўғонроқ қилиб кўрсатади. Бундай изларни қандай ишларни бажариш натижасида пайдо бўлганини аниқлаш мақсадида бир неча хил тажрибалар ўтказилади. Масалан, учириндилардан бирида ибтидоий усулда ёғочга, иккинчисида суякка, учинчисида терига ва хоказоларга то уларда маълум даражада излар ҳосил бергунича ишлатилади. Бу изларни турлича бўлиши табиийдир. Шундан сўнг бу тажрибалар ўтказиш орқали ҳосил қилинган излар, аждодларимиз томонидан қолдирилган меҳнат қуролларидаги излар билан солиштирилиб уларни функциялари аниқланади. Бундай усул билан меҳнат қуролларини ўрганиш усули трасология усули дейилади. Аниқроғи трасалогия усули меҳнат қуролларини функцияларини изларига қараб аниқлаш демакдир.
Бундай усулни археология фанига кириб келиши жуда кўплаб янгиликларни берди. Бу усул тош асри ёдгорликларини меҳнат қуролларини айниқса мезолит ва неолит даврига оид қуролларини функцияларини аниқлашда жуда қулай ва аҳамиятлидир. Аммо, бу усулни битта камчилиги шундан иборатки, бу усул билан ўрганиладиган меҳнат қуроллари табиатни таъсир кучларидан сақланган бўлишлари шарт. Улар маданий қатламларда қандай қолдирилган бўлса ўша ҳолатда сақланган бўлиши керак. Акс ҳолда, яъни маданий қатламлар табиатни таъсир кучи натижасида жойларидан қилиб ундаги меҳнат қуроллари қуёш нури ёки шамол таъсири кабиларга дуч келган бўлсалар уларда излар йўқолиб уларни функцияларини аниқлаш мумкин бўлмай қолади. Маданий қатламдан олинганлари эса трасология услуби билан ўрганилганда ўтмиш аждодларимизни турмуш тарзлари ҳақида жуда аниқ ва юқори аҳамиятли маълумотларни беради. Шунинг учун ҳам Туткаул ёдгорлигидаги маданий қатламлардан олинган топилмаларни трасология услубида ўрганиб Г.Ф.Коробковани қилган хулосалари биз учун ишонарлидир.
Тожикистондаги мезолит ёдгорликларидан яна бири Осихона номи билан фанга кирган устахона манзилгоҳидир.
Ошхона Шарқий Помирдаги Маркансув дарёсининг ўнг ирмоғи ҳавзасида, денгиз сатхмдан 4100 баландликда жойлашган.
Фақат бош объектдан топилган тош предметларни сони 4000 та. Булар асосан тош учириндилардан ясалган катта ва кичик қирғичлар тешувчи (проколки)лар ҳамда рандалар (скобел)лардир. Булардан ташқари икки хилдаги камон учлари топилиб уларни бир хиллари юпқа урчуқсимон шаклга эга бўлиб, ҳар икки томонига ишлов берилган пластинкалардан ясалган. Иккинчилари эса дағал ва сифатсиз ишлов берилган камон ўқларидир. Бу ёдгордлик маданиятини бош хусусияти дағал қуроллар билан бир қаторда жуда ўткир дид билан ясалган нозик қуролларни ёнма-ён бўлишдир. Ошхона учун геометрик шаклдаги микролитлар характерли эмас. Бу ердан топилган меҳнат қуролларини ўзига хослиги, яъни бошқалардан тубдан фарқ қилиши Ошхона ёдгорлиги мустақил маданий комплексга эга бўлган ёдгорлик дейишга асос беради. Ёдгорликдаги ики томонлама ишлов берилган камон ўқларини хисобга олиб олимларимиз бу қароргоҳни ёшини сўнги мезолит даври билан белгилайдилар.
Тожикистондаги мезолит ёдгорликларидан янги бири Оби-Кийик бўлиб уни маданий қатлами ҳаммаси бўйлаб 28 м2 га тенг бўлган майдони ташкил қилади. Жами тош предметлар 450 та бўлиб булар: ўзаклар, микропластинкалар (яъни майда пластинкалар), ретушланмаган пластинкалар қирқувчи қуроллар ва пластина синиқларидан иборат. Призма ва қаламсифат ўзаклар умуман йўқ. Асасан ёғочга ишлов берувчи қуроллар (скобел)лар пластинкалардан ясалган. Учириндилардан ясалган скобеллар ва скреблолар кам учрайди. Бу хилдаги қуроллар асосан пластинкалардан ясалиб уларни ишчи қисмлари пластинкаларни ён томонларида бўлмай балки уч томонларида жойлашган. Шунинг учун ҳам бу турдаги қуролларни археологлар уларни бажарган ишларига қараб (концевые скребки) пластинкани уч томони ишлатилган қирғичлар (агар бу қуроллар билан терига ишлов берилган бўлса) ёки (кониевые скобели) яъни пластинкаларни уч томони ранда бўлган қуроллар дейишади. Учириндилардан қилинган скобел ва скреблолар ҳам Оби-Кайинда учрайди. Аммо жуда кам миқдорда.
Тожикистон ҳудудида юқорида баён қилганимиздан ташқари Данғара, Шўртуз, Чил-чор-Чашма, Илик кўл, Даҳана-кийик, Қоратумшуқ, Шугнаё, Қуйи Булён ва ҳоказо каби мезолит ёдгорликлари мавжуд.
Марказий Осиё Республикалари орасида Қирғизистон Республикасини ҳудуди асримизни ўтган асрнинг биринчи рмидан археологик жиҳатдан нисбатан анча суст ўрганилган. Аммо, нисбатан дурустроқ ўрганиш 1950 йилларда ташкил қилинган Қирғиз археология ва этнография комплекс экспедициясидан сўнг бошланди.
Сари-Жаз дарёси атрофида Оқ Чўнғир ғоридан неолит даврига оид ёдгорлик топилиб биринчи бор А.П.Окладников томонидан шурф солинган. Олой водийсида ҳам қидирув ишлари ўтказилиб неолит даври учириндилари топилган.
А.П.Окладников ва уни шогирдлари В.А.Рановлар томонидан олиб борилган археологик изланишлар шуни кўрсатдики, Қирғизистондаги топилган ёдгорликларни кўпчилиги неолит даврига мансуб бўлиб, уларни аксарияти маданий қатламга эга эмас, балки ер сатхидан топилган топилмалардандир. Бундай топилмаларни археологлар (подёмные материалы) яъни жойидан табиатни таъсир кучи натижасида ҳар томонга сочилган моддий ашёлар дейдилар. Одатда бу хилдаги топилмаларни, маданий қатламлардан олинган топилмаларга нисбатан унча қадри бўлмайди. Чунки, буларни ёшини ва функцияларини аниқлаш анча қийин кечади. Бу хилдаги моддий ашёларни ёшини бошқа маданий қатламлардан топилган ва ёшлари аниқланган топилмалар билан қиёслаб ўрганиш орқали нисбий равишда белгиланади. Шуни ҳам айтиш керакки, Қирғизистон ҳудудида ер сатхидан топилган топилмаларни аксарияти, айримларинигина хисобга олмаганда қайроқ тошлардан ясалган. Олимларимизни изланишлари шуни кўрсатдики, бу ҳудуддаги неолит даври, уни тоғли районларида Хисор маданиятини бошидан кечирган. Чунки, бу ҳудудларда ҳам Тожикистондаги каби қайроқ тошлардан меҳнат қуролларини ясаш кенг қўламда қўлланилган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикасини чегарасида, аниқроғи Фарғона вилоятининг Сўх тумани билан Ўш вилоятини Хайдареон шаҳарчасини туташтирувчи Сўх ва Хайдаркон йўлини Сўхдан бораверишдаги чап томонида Обишир I ва V ёдгорликлари 1960 йилларда ўзбек археологлари томонидан топилган ва 70 йилларда ҳар томонлама мукаммал ўрганилган.
Аммо, шуни ҳам айтиш керакки Марказий Фарғонада мезолит ва неолит ёдгорликоари бўйича изланишлар анча эрта бошланган.
Масалан, 1958 йилда Б.С.Гамбург ва Н.Г.Гарбунова, 1963 -64 йилларда Ю.АЗиднепровский ва 1965 йилда Ў.Исломовлар томонидан сўнгги мезолит ва неалит даврига мансуб ёдгорликлар топилиб, уларни тош қуроллари ер сатхидан териб олинган. Шунинг учун, уларни археологик ёшларини аниқлаш, хўжаликларини асосини нима ташкил қилганини аниқлаш ва уларни кейинги тараққиётларини ёритиш каби масалларни ҳал қилиб бўлмас эди. Ў.Исломов томонидан маданий қатламга эга бўлган Обишер I ва V ёдгорлигида узлуксиз равишда археологик қазиш ишларини олиб борилиши бу ёдгорликларни стратиграфиясини аниқлаш тош индустриясини типологиясини белгилаш, хайвон суяк қолдиқларини ўрганиш каби масалаларини ёритиш Фарғона водийсининг тоғли мезолит қабилаларини ҳар томонлама характерлаб бериш имконини берди.
Обишир I ва V ёдгорлиги Сўх дарёсини юқори қисмида Обишир сойининг ўнг қирғоғида жойлашган. Обишир I нинг кенглиги 12-14 метр, узунлиги 6 метр баландлиги 12 метр. Обишир V эса нисбатан жуда катта ғор бўлиб, уни эни 30 метр, узунлиги 9 метр, баландлиги 20 метр Обишир V дан жами 7545 та артефактлар қазиб олиниб, шулардан 922 таси аждодларимиз томонидан меҳнат қуроллари сифатида ишлатилганлиги аниқланган. Обишир I дан эса, ҳаммаси бўлиб 2511 та тош предметлар топилиб, улардан 322 таси меҳнат қуроллари сифатида ишлатилганлиги аниқланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Ў.Исломов томонидан Марказий Осиёдаги барча мезолит ёдгорликларини бир – бирларига солиштириб меҳнат қуролларини айниқса Мочай, Обишир I ва V, Қўшилиш (бу ёдгорликларда қазиш ишларини Исломовни ўзи олиб борган) кабиларни ҳар томонлама мукаммал ўрганилиши Марказий Осиё мезолитини илк, ўрта ва сўнгги даврларини акс эттирувчи ёдгорликларга бўлиш имконини яратди. Бундай имеониятлар ўз навбатида бир томондан биз учун Марказий Осиё мезолити ҳақида кенг тушунчалар берса, иккинчи томондан Ўзбекистонимиз ҳудудидаги Мачай, Қўшилиш, Обишир I ва V ёдгорликларини ёшини, уларни Марказий Осиёда тутган ўрнини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Мачай ёдгорлигини мутлоқ санаси 5600 йил (эрамиздан аввалги). Бу ёдгорликни айрим меҳнат қуроллари унча катта сонни сонни ташкил қилмасада, ўзларини жуда ифодали эканликлари билан алоҳида ажралиб турадилар.
Обишир I ва V қароргоҳларидаги тош индустриясини Мочай қароргоҳидаги тош индустриясини бир-бирлари билан ўхшашлиги шундан бу ёдгорликларни ҳар бирида бир вақтни ўзида дағал қуроллар билан бирга жуда нозим микропластинкалардан фойдаланганлар.
Лекин бу ёдгорликларни тош индустриясини синчиклаб ўрганиш уларни ёшларини бир- бирларидан фарқ қилишини кўрсатди. Масалан: Обишир I ва V ёдгорликларини Мачайга нисбатан ёшини анча қаттароқ бўлишини сандон ва тошдан махсус ясалган ўғирча дасталарини ҳамда уриш учун мўлжалланган ҳар хил меҳнат қуролларини йўқлиги ҳам исботлайди. Чунки, бу хилдаги меҳнат қуроллари мезолитни сўнгги даврларига хосдир. Айниқса меҳнат қуролларига иккинчи ишлов бериш Обишердагиларга қараганда Мочайда анча мукаммал даражада. Ўзбекистонимиздаги барча мезолит ёдгорликларини тош индустриясини трасологик усулда ўрганилиши қирғич (скрепки)ларни сон жиҳатидан энг кўпи Обишир I ва V ёдгорликларида энг кўплигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам олимларимиз Обишир ғорларида яшаган аждодларимизни хўжалигида ов етакчи рол ўйнаган деган хулосага келадилар.
Қирғичларни ташқи кўринишини ўрганиш натижалари яна шуни кўрсатдики Обишир I ва V дан жами 448 та қирғич топилган бўлса, уларни катта қисми учириндилардан қилинган бўлиб, пластинкалардан ясалганлари озчиликни ташкил қилади. Шуни ўзи ҳам Обишир ғорлари ёдгорлигини анча қадимий эканлигини кўрсатади.
Мачай ғорида яшаган аждодларимиз Обиширдагилардан фарқ қилиб овчиликдан ташқари, чорвачилик билан ҳам шуғулланганлар. Шунинг учун ҳам Мачайда камон ўқи ва юмалоқ шаклдаги палахмон тошлари учрамайди. Балки Сандон, тош ўғир дастаси ва донларни эзиб майдалайдиган (терочник)ларни мавжудлиги термачиликни мураккаб шаклда бўлганлигидан далолат беради. Бу каби меҳнат қуролларини мавжудлиги, донларни янчиш учун фойдаланилган бўлиши мумкин деган фикрни ҳам туғдиради. Шундай экан Мачай ғорида яшаган аждодларимиз деҳқончилик бўсағачида бўлганлар дейишга ҳам имкон беради.
Археолог олимларимиз томонидан Марказий Фарғонанинг текисликларидан жуда кўплаб топилган ёдгорликларини тош индустриялари Обишир I ва V, Мачай, Қўшилиш каби маданий қатламларга эга бўлган ёдгорликлар билан қиёслаб ўрганилди.
Марказий Фарғона ёдгорликларидан Бекобод 3-4, Шўр кўл 1,2, Ичак- қалъа 1,2, Аччиқ кўл 1,7, Янги Қадам 2,1 ва бошқаларни Обишир I ва V билан қиёсий ўрганиш уларни ўзаро яқин ўхшашликлари борлигини кўрсатди. Аммо Марказий Фарғона ёдгорликларини фарқи уларни микролизациялашганлигини юқори даражада бўлганлиги билан белгиланди. Ўхшашликлари эса иккинчи ишлоқ берилишида ва пластинкаларни учириб олиш техникасида яққол кўринади. Марказий Фарғонадагиларни ўзига хос хусусияти деярли барча меҳнат қуролларини модда учиринди ва пластиналардан қилинганлигидадир. Археологларимиз Марказий Фарғона ёдгорликларини тош индустриясини анча тараққий этганлигини хисобга олиб, уларни Обишир I ва V ғорининг индустриясидан анча ёш эканлигини аниқроғи уларни ҳаммасини сўнгги мезолит даврига мансублигини баён қиладилар.
Обишир I ва V ёдгорликларини эса ўрта мезолит даври билан яъни эрамизгача бўлган IX-VIII минг йиллик билан белгилайдилар. Шуни айтиш керакки тош асрини турли ҳудудларидаги ёдгорликларни ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадиганларини ўша ёдгорликларни номи билан ёки у ёки бу ёдгорликни жойлашган ҳудудни номи билан алоҳида “маданият” (культура) қилиб ажратиш ҳозирги замон археологиясини энг муҳим масалаларидан бири хисобланади. Аммо бу масалада олимларимизни фикрлари бир хил эмас. Айрим олимларимиз “маданият” деганда топилмаларни йиғиндиси ва бир хил турдаги манзилгоҳларни бир хилдаги одамларини такрорланишини тушунадилар. Бошқалари эса “Маданият” деганда археологик ёдгорликларни йиғиндисини улардаги топилмаларни бир хил бўлишини ва такрорланишини ҳамда буларни бошқа ҳудудлардаги ёдгорликлардан фарқланишини тушунадилар. Самарқанддаги Марказий Осиёнинг тош асри муаммоларига бағишлаб ўтказилган симпозиумларидан бирида “Маданият” деган сўзга моддий маданиятларини бир-бирлари билан боғловчи топилмаларни мавжудлиги ва бунда вақт ва макон чегараланган бўлса археология маданияти деб тушиниш керак деган хулосага келинган эди. Мачай, Обишир каби маданиятларни археология фанига киритилишида ана шу симпозиумда қабул қилинган қарор асос қилиб олинган.
Бизнинг севикли Ватанимиз Ўзбекистоннимизни ҳудудларида археологларимиз томонидан олиб борилган изланишлар натижаси мезолит даврини 3 та комплексга бўлиш мумкинлигини кўрсатди:

  1. Фарғона

  2. Тошкент

  3. Сурхондарё.

Фарғона комплексига: Обишир I ва V, Фарғона водийсининг жануби шарқидаги Тошкўмир ва шимоли ғарбидаги тарқоқ қароргоҳлар: Янги Қадам 21, Пайпоқ 3,5,7, Аши-кўл 1,2,3,16 пунклари киради.
Тошкент комплексига фақат битта, қадимги Бўзсув каналини чап қирғоғига жойлашган Қўшимин қароргоҳи киради.
Бу ёдгорликда археологик топилмалар оз миқдорда бўлишига қарамай, уни индустрияси хилма- хил топилмалардан иборат бўлганлиги учун кўп қароргоҳлардан фарқ қилади. Энг характерли белгиси, унда геометрик шаклдаги қуролларни мавжудлигидир. Сурхондарё комплексига Мачай индустрияси киради. Мачай индустриясини киради. Мачай индустриясини ўзига хослиги бу қайроқтошлардан иборат отбойникларни кўплиги ва табиий доломит (минерал тош) синиқларидан меҳнат қуроли сифатида фойдаланилганлигидир.
Демак, Ўзбекистондаги бу 3 та комплекс бир- бирларидан ҳудуд, хронология ва типологик жиҳатдан фарқ қиладилар. Аммо шунга қарамай уларда ўхшашлик томонлари ҳам мавжуд: Фарғонанинг ғорларидаги комплекслари Мачай ғоридаги комплексига микропластинкаларга ишлов берилишида ва ўртача пластинкаларини хажмларини бир- бирларига яқинликларида кузатиш мукин. Агар Обишир I ва V ёдгорликларини Фарғона комплексида асосий ўрнини эгаллашини ва топилмаларини маданий қатламлардан олинганлигини хисобга олсак, бу комплексни “Обишир маданияти” дейишимизга тўла асос беради. Бу маданият Фарғона водийсини тоғли районларига ва текислик ҳудудларига ёйилган бўлиб ҳаммасини ўз ичига олади. Марказий Фарғонанинг текисликларидан топилган мезолит даврига мансуб барча ёдгорликлар “Обишир маданияти”нинг сўнгги этапини ташкил этади.
Ўзбекистонимизни ҳудудидаги мезолит ёдгорликларини келиб чиқиш тарихини ёритиш масаласига келсак, нафақат бизни, балки бутун Марказий Осиё ҳудудида бу масала унча қониқарли эмас. Бунинг асосий сабабларидан бири, ҳали бу ҳудудларда юқори палеолит ёдгорликларини сон жиҳатидан жуда оз эканлигидир. Аммо бор маълумотларга суянган ҳолда А.П.Окладников Марказий Осиё мезолити Самарқанд ва Хожа Гўр қароргоҳи типидаги ерли юқори палеолит ёдгорликларидан ўсиб чиққан ва мезолитни маълум даражадаги даврида Ўрта Осиё мезолитини тараққиёти геометрик шаклга эга бўлган деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган маданиятга хос қабилалар билан боғлиқ бўлган деган хулосаларини берган.
Гарчи юқорида таъкидлаганимиздек Марказий Осиё мезолитини келиб чиқишини тасдиқловчи юқори палеолит ёдгорликлари оз даражада бўлсада, Обишир маданиятини ривожланиш эволюциясини кўрсатувчи ёдгорликлар Марказий Осиё ҳудудида жуда қўплаб учрайди. Бунга асос қилиб Марказий Фарғонадаги Обишир маданиятини сўнгги даврини акс эттирувчи кўплаб топилган полелит ёдгорликларини кўрсатишимиз мумкин.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки ватанимиз ҳудудидаги юқори палеолит ёдгорликлари ерли мустье ёдгорликларидан ўсиб чиққанидан мезолит ёдгорликлари ҳам асосан ерли юқори палеолит ёдгорликларидан ўсиб чиққанлар.

Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish