Марказий Осиё археологияси


Марказий Осиёда археология фанини ташкил топиши ва уни ривожланиши



Download 200,35 Kb.
bet3/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Марказий Осиёда археология фанини ташкил топиши ва уни ривожланиши
Қадим замонлардаёқ, аниқроғи милоддан аввалги I-асрлардаёқ ўтмишдаги инсониятни тараққиёти ҳақида, кишини ҳайратга солувчи фикрларни ёзиб қолдирган олимлар бўлган. Улардан биринчиси Рим ёзувчиси Лукреция Кар бўлиб у ўзининг “Табиат буюмлари” номли поэмасида инсоният ўзининг бошидан тош, бронза ва темир асрларни кечириб тараққий этган деган сўзни қадимги грек файласуфи Платон милоддан аввалги IVасрдаёқ ишлатган. Аммо, шунга қарамай археология фан сифатида ўша даврдаёқ ташкил топган ва тарихий йўналишга эга бўлган деган хулосага келиб бўлмайди. Аксинча археология бошқа фанларга нисбатан анча ёш фанлар қаторига қиради. “Археология” сўзига турли даврларда турлича маъно берганлар. Платон археология деганда нимаики ўтмишга оид бўлса уларни археология деб тушунган.
Археологик илмий изланишларнинг бошланиши хорижий мамалакатларда XVIII асрга тўғри келади. Ана шу XVIII асрнинг бошларида эрамизни 79 йилида Везувий вулқонини отилиши натижасида фожеали ходисалар юз берган. Пампей ва Гернулинум шаҳарларида биринчи маротаба археологик қазиш ишлари олиб борилди ва илк бор 1600 йил илгари халок бўлган одамларни ҳаётини акс эттирувчи манзара пайдо қилинди. Шундан сўнг ўша замон олимлари кундалик турмуш тарзини акс эттирувчи буюмларни ўрганишнинг аҳамияти нақадар юқори эканлигини тушундилар.
XIX асрга келиб дунё миқиёсида йирик археологик қазиш ишлари бошланиб, бундай қазишлар археологияни фан сифатида ташкил топишига ва шаклланишига асос бўлди. Ўзига хос қазиш усуллари вужудга келиб назарий хулосалар пайдо бўла бошлади. Пампейдаги қазиш ишларидан сўнг Оссуриянинг пойтахти Ниневияда Г.Лэярд томонидан ўтказилган қазиш ишлари ажойиб натижаларни берди. Шундан сўнг Мисрда ўтказилган системали равишда археологик қазиш ишлари археологияни ўтмиш тарихимизни тиклашдаги имкониятлари жуда катта эканлигини кўрсатди. Бу каби йирик археологик изланишлар, жаҳоннинг бошқа мамалакатларида ҳам археология фанини вужудга келишига, уни аҳамиятини тушуниб етишига ўз таъсирини кўрсатди.
XIX асрнинг биринчи ярмида кенг археологик ашёлар асосида қиёсий таҳлил усулида даниялик археолог Христиан Томсон инсоният тарихини 3 та даврга бўлинган деган фикрини илмий равишда исботлаб берди. Ўзининг «Северный древности» (1831г) ва «Каталог Музея в Копенгагене» (1836г) номли илмий ишларида ёзувгача бўлган бугунги давр тарихи тош, бронза ва темир каби йирик даврларга бўлинганини кўрсатиб берди. Шундай қилиб, илк бор Христиан Томсон томонидан инсон тарихини даврлаштириш ишлари археологик ашёларга суянилган ҳолда тамал тоши қўйилган эди. Томсоннинг археология фани учун жуда қимматли бўлган бундай ишини бошқа даниялик археологи П.Ворсо тараққий эттириб, неолит ва бронза даври қабрларини ўрганиш асосида уларни нисбий хронологиясини аниқлаш усулини ўзининг «Новые подразделения каменского и бронзового века» ишида баён қилиб берди.
Шундай қилиб, XIX аср археологлари бир даврни тараққий этиши натижасида, иккинчи даврга ўтиш қонуниятларини тўғри кўрсатиб бера олдилар. Томсон ва Варсолар томонидан яратилган бундай хронологик схемасини Габрилль Мортилье давом эттириб у энг қадимги тошдан ясалган меҳнат қуролларини бир хил эмаслигини, вақт ўтиши билан қўпол ва дағал тош қуролларини ихчамлашиб, тобора такомиллашиб боришини аниқлаб, палеолитни ўзини бир неча даврларга бўлиш усулини ишлаб чиқди. Ҳар қайси даврларга бўлинган тош қуролларни топилган жойларини номлари билан атади. Томсон, Ворсо, Мартильеларнинг илмий изланишларининг натижалари жаҳон археологиясини ривожлантиришда жуда катта аҳамият касб этиб уларни ҳам тараққий этишга ўз таъсирини кўрсатди. Жумладан Россияда ҳам кенг жараёнда археологик ишлар бошланиб кетди. XIX асрни ўрталарида граф А.С.Уваров томонидан 4 йил давомида катта масштабда археологик қазиш ишлари олиб борилиши натижасида 7729 та қабрлар очилиб ўрганилди. Шахсан унинг ташаббуси билан Петербургда Археолог- нумизматикларни жамияти ташкил қилинди.
XIX асрда археологик кружоклар ва жамиятлар Қозон, Тошкент, Тифлисларда тузилди. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб эса Россия ҳудудида К.С.Мережковский томонидан, Қримда И.С.Полянов томонидан Костенкода полеолит ёдгорликлари очилди ва ўрганилди. Умуман олганда XIX асрнинг иккинчи ярмида рус археологлари томонидан археологик материалларга суянган ҳамда тарихий хулосалар чиқаришга интилиши кучайган эди. Шунинг учун ҳам Д.Н.Акучин, В.А.Радиов, В.И.Сизов, А.А.Спицын каби олимлар томонидан катта масштабда илмий изланишлар олиб борилди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўртаер ҳавзасида Генрих Шлиман томонидан энг қадимги цивилизация ёдгорликларини очилиши ва ўрганилиши бутун инсониятни хайратга солди. Худди шу XIX асрнинг иккинчи ярмидаги дунё археологиясидаги йирик воқеа инглиз археологи Артур Эванс томонидан Крит оролида ўтказилган археологик қазиш ишларининг натижаси бўлди. А.Эванснинг хулосасига кўрса Ўрта ер денгизининг шарқий қисмидаги энг қадимги тарих маълум бўлди.
Бу ерда А.Эванс узоқ йиллар давомида вужудга келган шохларнинг саройлари, шаҳарлар, устахоналар ва қатор ибодатхоналарни очишга муваффақ бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, XVIII асрда жаҳоннинг айрим илғор мамлакатларидан бошланган археологик илмий изланишлар XIX асрга келиб бир мунча ривожланди. XX асрда эса айниқса тараққий этди. Аммо, бизнинг Марказий Осиё ҳудудида, гарчи инсоният тарихининг барча даврини акс эттирувчи ёдгорликларни кўп бўлишига қарамай бу жараён суст даражада бўлди. Бунга сабаб чор Россиясини ҳам, қизил империяни ҳам Марказий Осиё республикаларига нисбатан мустамлакалар сифатида муносабатда бўлиши эди. XX асрнинг иккинчи ярмига қадар Я.Ғуломовдан ташқари, Марказий Осиё республикаларида бирорта ҳам миллий кадрлардан археолог йўқ эди. Шунинг учун ҳам Марказий Осиё ҳудудида археологик изланишларни асосан рус олимлари олиб борар эди.
XX асрни биринчи ярмида рус олимлари томонидан кўзга кўринарли қилинган ишлардан бири А.П.Оклабниковни Ўзбекистон Республикасини Сурходарё вилоятида мустье даврига оид Тешиктош ғорини очилиши ва ундан 8 ёшли болани суяк қолдикларини топилиши бўлса, иккинчиси С.П.Толстовни синфий жамиятга оид Ўрта Осиё ёдгорликларини ўрганилиши, сунъий суғориш каналларини топиши, гуллаб–яшнаши Хоразмдаги шаҳар – қалъани очилиши ва неолит даврига мансуб бўлган “Калтаминор маданияти”ни археология фанига киритилиши бўлди. Учинчи йирик воаеа В.М.Массон томонидан XX асрнинг 3 чорагида ўзига хос деҳқончиликка ва чорвачиликка асосланган ишлаб чиқарувчи хўжаликка оид “Жойитун маданияти” деб ном олган маданиятни аниқланиши бўлди. Аммо бу ишларнинг бари Марказий Осиё республикаларининг ҳудудларида қилиниши лозим бўлган катта археологик изланишларни бошланиши эди холос. Шунинг учун ҳам, олдинда жуда катта миқёсда археологик ишларни амалга ошириш вазифаси турар эди.
Бундай улкан вазифаларни амалга ошириш учун бизнинг Марказий Осиё минтақамизда кишилик жамиятининг барча даврини акс эттира оладиган тош асридан тортиб ўрта асрларни ҳам ўз ичига олган археологик ёдгорликлар мавжуд эди. Бу ёдгорликларда қазиш ишларини алоҳтда меҳр мухаббат билан олиб борадиган ва ўз миллатини қадимий тарихи билан ғурурлана олиш хиссиётига эга бўлган миллий кадрлар амалга ошириши керак эди. Афсуски, ўша даврда аниқроғи то XX асрнинг 3 чорагини ярмигача нафақат бизнинг Ўзбекистонимизда балки бутун Марказий Осиёдаги республикаларда бундай мутахассис археолог олимлар йўқ даражада эди. Марказий Осиё ҳудудида олиб борилган рус олимларини археологик тадқиқот ишларини ерли халқлар учун ўзига яраша ижобий томонлари бўлиши билан бирга қатор салбий томонлари ҳам мавжуд эди.
Ижобий томонларидан бири ерли халқларнинг қадимий тарихини маълум даражада ёритилиши бўлса, иккинчи ерли миллий кадрлардан мутахассис археолог олимларни тайёрлашдаги хиссалари бор.
Салбий томонларидан бири кўп ҳолларда рус олимларини Ўрта Осиё ёдгорликларини ўрганиш жараёнларида, бу ердаги маданиятларни вужудга келишини четдан келган деб исботлашга уринишлари бўлса, иккинчиси бу бир неча минг йиллардан буён бизлар учун аждодларимиздан мерос бўлиб сақланиб келаётган ўтмиш маданиятимизни акс эттирувчи археологик топилмаларни Москва, Петербург шаҳарларига рус олимлари томонидан узлуксиз равишда олиб кетилиши ва ҳозиргача қайтариб бермаганликларидир. Марказий Осиёдаги Россияга қарам бўлиб қолган ҳар бир республика ўзининг миллий археолог олимларига эга бўлмай туриб бу каби салбий оқибатларга барҳам бериб бўлмас эди.
Буни ўз вақтида англаган биринчи ўзбек археологи ва ҳозирги кунда ўзбек археологиясини отаси даражасига кўтарилган академик Я.Ғ.Ғуломовнинг тинимсиз қилган саъйи ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонда Фанлар Академиясининг тарих ва археология институтида ўзбек археологларидан ташкил топган ўзига хос археология мактаби вужудга келди.
Маълумки, ХХасрнинг иккинчи ярмига қадар ўзбек халқининг мукаммал, тўла- тўкис тарихини ёритувчи археологик маълумотлар деярли йўқ даражада эди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқини тарихи ҳақида гапирилган фақат ёзма манбаларга асосланган ва синфий жамиятда яшаган аждодларимизни фаолиятлари тўғрисидагина сўз юритилар эди холос. Вахоланки, бизни аждодларимиз тарихи синфий жамиятда эмас балки ибтидоий тузум даврида яъни археологларнинг хулосаларига кўра аждодларимиз томонидан меҳнат қуролларни илк бор ясаган вақтларидан бошланади. Шунинг учун ҳам академик Я.Ғуломов ҳар қайси давр учун алоҳида мутахассис археолог етиштиришга киришди. Бу борада Я.Ғуломов Петербург олимлари билан келишиб 1960 1970 йиллар мобайнида А.Асқаров, Ў.Исломов, М.Қосимов, С.Рахимов, Р.Сулаймонов, Т.Мирсоатов кабиларни фан номзодлари қилиб тайёрладилар. Бу миллий кадрлар Я.Ғуломов бошчилигида Ўзбекистонимиз ҳудудида кенг кўламда археологик қидирув ва қазиш ишларини олиб бордилар. Я.Ғуломовнинг ташаббуслари билан миллий кадрлардан мутахассис археологлар тайёрлаш ишига янада эътибор кучайтирилди. Натижада Ўзбекистон Фанлар Академиясининг собиқ вице президенти, забардаст роим, катта ташкилотчи, ўз халқининг фидоийси марҳум И.М.Мўминов хомийлигида 1970 йилнинг 1-октябрида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг таркибида бутун Марказий Осиёда ягона бўлган археология илмий текшириш институти ташкил топди. Бундай илмий даргоҳни вужудга келиши нафақат Ўзбекистон республикаси билан Марказий Осиё республикаларининг халқлари учун жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Оқибатда ўша даврларда коммунистик тузумнинг сиқуви кучли бўлишига қарамай, кўп қийинчиликлар эвазига 10 дан ортиқ фан докторлари 50 дан кўпроқ фан номзодлари тайёрланиб, улар томонидан қадимий тарихимизни барча жабҳаларини ўз ичига олувчи ўнлаб йирик монографиялар ва юзлаб муҳим муаммолар ечимига оид илмий мақолалар юзага келди. Бундай илмий изланишларнинг якуни, аждодларимизни ибтидоий тарихини барча қирраларини ёритиш учун пойдевор бўлган бўлса, 1991 йилнинг 1-сентябрида севимли ватанимиз Ўзбекистон мустақилликка эришуви барча фанлар қатори археология фани ва уни мутахассис олимлари учун улкан мақсадлари бўлган, ўз халқини қадимий тарихини бор бўйи басти билан тўла-тўкич кўрсатишига имкон берди.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек, “Мустақиллик йиллари ўз ўтмишимизни, ўз маданиятимизни холисона билиб олиш давридир. Бу жаҳон ҳамжамияти тарихи олдидаги вазифамизни анлаб олиш давридир...” Бу давр маънавий уйғониш ва миллий ўзлигини англашнинг ўсиш давридир. (И.Каримов. 1995й).
Ислом Каримов аждодларимиз тарихига жуда юксак баҳо беришлари билан бирга биз тарихчилар олдига жиддий масъулиятли вазифаларни ҳам юкладилар. Улар айтганларидек, ҳозирги давримизнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, тарих миллатимизнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда.
Шундай экан, биз археологлар ҳукуматимизнинг биз археологлар олдига қўйган талабларига жавоб сифатида Марказий Осиё халқларининг жуда гўзал ва сермазмун бўлган бир миллион йиллик тарихини, республикамизнинг археолог олимлари ХХ асрнинг иккинчи ярмида қўлга киритган улкан ютуқлари асосида, республикамизни кенг халқ оммасига, биринчи навбатда мактаб ўқувчилари ҳамда олийгоҳ талабаларига, тарих фани ўқитувчиларига тушунарли қилиб баён қилиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
Зеро, ёшларимизни ватанга мухаббат руҳида тарбиялашда уларни маънавиятини юксалтиришда, айниқса бизнинг Марказий Осиё қадимий аждодларимизни жаҳондаги цивилизациясига қўшган ҳиссаларини англаб етишувида археология фанининг роли беқиқёсдир.
Ҳурматли китобхонлар!. Ушбу қўлланма билан танишиб чиққач, бизнинг юқоридаги фикрларимизга қўшиласиз деган умиддамиз.



Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish