Марказий Осиё археологияси



Download 200,35 Kb.
bet11/15
Sana07.05.2023
Hajmi200,35 Kb.
#936140
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ўрта Осиё археологиясиўқув қўлланма интернетдан олинган

Жойитун маданияти
Жойитун маданиятига оид ёдгорликлар, ҳозирги Туркманистоннинг Копетдоғ жанубидаги тоғолди водийсига жойлашган.Бу маданиятга хос биринчи маълумотни 1930 йилда Ашхабод темир йўлининг Келат станциясига яқин жойдан нақшли сопол синиқлари ва чақмоқтошлардан ясалган меҳнат қуролларини топган гидрогеолог Распопов беради. Бу топилмалар кейинчалик Жойитун маданиятини оид деб топилади. Шунга ўхшаш археологик ашёлар 1935 йили янги Нисо ва 1939 йили Тогаликдепадан А.А.Марушенко томонидан териб олинади. Аммо, Жойитун маданиятини барча хусусиятларини акс эттирувчи асосий ёдгорликларни топилиши ва ўрганилиши 1952 йилдан , яъни жанубий Туркманистонда Б.А.Куфтин раҳбарлигидаги ЮТАКЭ отрядининг изланиш ишларини олиб боришидан бошланади. Б.А.Куфтин А.А.Марушенко билан биргаликда Жойитунга келиб шурф солади, унинг бу шурфи 2 метр қалинликдаги маданий қатламни кесиб ўтади.
Анашу 2 метрлик шурфдан мезолит қуроллари қиёфасини эслатувчи чақмоқтошлардан ясалган меҳнат қуролларини топилиши, Б.А.Куфтинни бир оз шубҳа остида қолдиради. Аммо, В.М.Массонни таъкидлашича мутаҳассисларни хайратга соладиган даражада, археологик ашёларни жуда оз даражада бўлишига қарамай Б.А.Куфтин ана шу ёдгорликни тарихий аҳамиятини аниқлаб беради. У шундай деб ёзган эди: “Бу ерда яшаган қабилалар овчилик ва термачилик билан эмас, балки кетмонсифат (мотыга) меҳнат қуроллари билан ўтроқ ҳолда деҳқончилик билан шуғулланган ва қўлга ўргатилган ит ва қўйларга эга бўлган ҳамда мураккаб чақмоқтош ўроқлар ёрдамида ўзларини баҳорикор экинларини ўришни билган гуруҳлар яшаганлар”. Жуда оз миқдордаги материалларга асосланиб, бундай аниқ фикрларни баён қилиниши, археологлар орасида бироз бўлсада шубҳа туғилишига олиб келган эди. Бунинг устига худди шу типдаги Чопан –депе ёдгорлигида С.А.Ершов томонидан шурф солиниши ва 6 метр қалинликда маданий қатлам борлигини аниқланиши ва бу ердан моқдан ясалган мустаҳкам уй жой қолдиқларини топилмаслиги натижасида, С.А.Ершовни Чопан – депеда уй-жойлар енгил елпи бўлиб, вақтли чайла сифат бўлган деган хулосаларни бериши. Куфтинни фикрларига янада шубҳа туғдирган. Чунки, ўтроқ ҳолда яшаган ва деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар вақтли енгил- елпи чайлаларда эмас, балки лойдан қурилган мустаҳкам хоналарда яшаганлар. Юқоридаги муаммони ҳал қилиш учун, ер сатхидан археологик ашёларни териб олиш билан ёки битта, иккита шуоф солиш билан кифояланиб бўлмас эди. Шунинг учун ҳам 1955 йилда В.М.Массон бошчилигида ЮТАКЭ (Жанубий Турманистон археологик коплекс экспедицияси)нинг XIV отряди томонидан системали равиўда Жанубий Туркманистонни илк деҳқончилик тарихини акс эттирувчи Жойитун ёдгорлигида археологик қазиш ишлари бошлаб юборилди. Натижа қидирув ишларининг биринчи йилидаёқ Жойитун ёдгорлигида гувалак (гувалакларни рус адабиётларида батонообразные протокирпичи, яъни хом ғиштларгача бўлган батон шаклидаги ғиштлар дейилади)лардан маъморий қурилишларнинг қолдиқлари топилади. Шундан сўнг 1956 йили Чопан-депеда ҳам такрорий қазиш ишлари ўтказилиб, С.А.Ершов томонидан топилмаган қурилиш қолдиқлари, бу ердан ҳам топилади. 1957 йилга келиб, эса, Жойитунда ўзига хос бир хона уйларни қаторасига солинганлари аниқланади. Шундан сўнг Жойитунда 1958 йилдан бошлаб доимий қазиш ишлари олиб борилиб, манзилгоҳни марказий қисмидан жуда кўплаб моддий ашёлар топилади ва бу ашёлар Жойтунни археология фанига алоҳида маданият сифатида “Жойитун маданияти” деб киритишга имкон беради.
Худди шу даврларда энг қадимги ўтроқ деҳқончиликка оид комплексларни ва деҳқончилик маданиятини ташкил топиши каби муаммоларни ўрганиш, Яқин Шарқ археологиясининг археологиясини марказий масалаларидан эди. Бундай масалаларни ҳал қилишни марказий ўринда туришига сабаб, Ироқда Хассуна, Эронда эса Сиаок I комплексларини, бу ёдгорликларда ўтроқ деҳқончилик маданиятини тараққиётини узоқ муддат давомида, яъни бир неча минг йил мобайнида ривожланиб келганини акс эттиргани бўлган эди. Ана шундай шароитда, америкалик археолог олим Р.Брейдвуд томонидан Шимолий Ироқ тоғларидан Жармо манзилгоҳини топилиши ва бу ёдгорликни археологик ашёларига таянган ҳолда кенг кўламда Қадимги Шарқда ишлаб чиқарувчи хўжаликни ташкил топиши масаласини аниқлашга киришиш имконини яратди. Тез орада бу ёдгорликларни маданиятини тараққиёти юксак даражада бўлиши билан бирга қадимий эканликлари ҳам маълум бўлиб қолди: Иерихонни қуйи қатламлари VII-VI минг йилликлар билан белгиланиб, уни айланасига харсанг тошлардан иборат деворлар билан ўралгани жуда кўпчилик археологларни ҳайратга солган. Жойитундан топилган археологик аўёларни жуда кўп жиҳатларини Жармо ва Иерихондаги топилмалари билан тўғридан - тўғри ўхшашликлари юқорида қўйилган масала ва муаммоларни ҳал қилишда алоқадорлигини кўрсатди. Шу муносабат билан Жойитунда, биринчи горизонтни тула миқиёсда қазиб тугатишга киришилди ва 1963 йилга келиб, бу олдинга қўйилган вазифа бажарилди. Аммо юқоридаги муаммоларни атрофлича ҳал қилиш учун биргина ёдгорликни археологик ашёларини ўзигина озлик қилар эди. Шунинг учун, Жойитун маданиятига мансуб бўлган Чопан-депеда қазиш ишлари янгитдан С.А.Ершов ва А.А.Марушенколар томонидан бошлаб юборилди. Натижада Жойитун маданиятини узлуксиз ривожланиб келганини акс эттирувчи янги маълумотлар олинди. Бундан ташқари 1959-1961 йиллари Туркманистонни жануби – шарқий ҳудудларидан Жойитун маданиятига мансуб янги манзилгоҳлар топилди.
Булардан бири Чагилли – депе бўлиб, унда 1962-1963 йиллари доимий равишда қазиш ишлари олиб борилди. Бу ёдгорликлардан топилган барча турдаги археологик ашёлар мутахассислар томонидан мукаммал равишда ўрганилиб чиқилди. Айниқса Жойитун манзилгоҳи кўп йиллар мобайнида ҳар томонлама ўрганилиб чиқилди. Изланиш натижалари Жойитун манзилгоҳидаги археологик ашёларини, Жойитун маданиятини ҳар томонлама характерлаб беришда эталон (намуна) эканлигини кўрсатди.
Маълумки, ўтроқ деҳқончиликни асосланган, ишлаб чиқарувчи хўжаликларга ўтиш масалаларини фақат битта ёдгорликни, археологик ашёларига суянган ҳолда акс эттириш анча мушкуллик туғдирар эди. Бу борада, яқин Шарқда жуда кўплаб деҳқончиликни асосланган ишлаб чиқарувчи хўжаликларни акс эттирувчи ёдгорликларни жуда кўплаб топилиши, айниқса Кичик Осиёнинг жанубида Ходжилар ва Чатак- Гуюн маданиятларини очилиши тарихий хулосаларга келишга катта имкониятлар яратди. Бу борада бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги Жойитун маданиятига мансуб ёдгорликлар, айниқса Жойитун манзилгоҳини ўзи, Жармо, Иерихон, Чатан - Гуюк ва Ходжилар ёдгорлилари билан бир қаторда турувчи, ёдгорлик эканлигини кўрсатди. Шуни айтиш жоизки, ҳозиргача Жойитун маданиятига оид ёдгорликлар сони 17 тага етди. Буларни барчаси табиатни кучи таъсири натижасида текис тепаликларга айланиб уларни баландликлари ўз атрофларига нисбатан 2.5 метрдан 5 метргача боради. Ҳажмлари эса 0.5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонни ташкил қилади. Бу ёдгорликларни деярли барчасига шурф солиниб, уларда бир нечтадан қурилиш горизонтлари бирлиги аниқланган. Жойитунда 5 та, Помида 5, Тўгалик- депеда 4 та, Чопон- депеда 7 та, Пессиджик-депеда 4 та, Мажнунли-депеда 9, Чангалли-депеда 12 та қурилиш горизонти борлиги аниқланган. Жойитун маданиятига хос бўлган хусусиятлардан бири, лой деворлардан қурилган бир хилдаги тўртбурчакли ёки тўғри бурчакни 19-39 м2 кенгликдаги хоналарни мавжудлигидир. Бу хоналарни деворларининг бирини тагида катта ўқоғи бўлиб, хонани сатхи албатта алибатр билан сувалиб, қизни охра билан рангланган бўлади.
Жойитун маданиятига хос хусусиятлардан яна бири, бу хўжаликларда асосан меҳнат қуролларини пластинкалардан ясалиши, аниқроғи пластинкаларни учириш техникасига мослашганликларидир. Шунинг учун ясаладиган меҳнат қуролларини аксариятини загатовкасини чақмоқтош пластинкалари ташкил қилган. Бу загатовкаларни аксарияти узун бўлиб, уларни юқори қисмлари кескин шаклига эга бўлганлар. Хомашё сифатида қизғиш-жигарранг чақмоқтошлардан фойдаланганлар. Бу чақмоқтошларни сифати жуда яхши бўлиб улардан узун ва тўғри загатовкалар учириб олиш мумкин бўлган. Бундай узун ва тўғри пластинкаларни кўплиги, Жонбас маданияти эгаларини ёғочлардан ясалган тўқмоқлар ва буғи шохидан қилинган восита (посредник)лар ёрдамида пластинкаларни призма шаклидаги узаклардан учириб олиш техникасидан хабардор эканликларидан далолат беради. Асосий қуроллардан ўрувчи пичоқлар бўлиб, улар кўпинча қабирға ёки ёғочларда махсус ҳосил қилинган ёриқларга микролитларни ўрнатиб, пичоқ сифатида фойдаланилган. Бу ҳақда мезолит даври ҳақида тўхтаганимизда батафсил тўхтаган эдик. Бу типдаги меҳнат қуроллари Жойитундаги меҳнат қуролларини 25-36%ни ташкил қилади. Жойитун тош индустриясини кўпчилигини микролитлар ташкил қилиб, улар трапеция, учбурчак ва сегментлардан иборат. Жойитун маданиятини сўнгги этапларини акс эттирувчи ёдгорликларда асосан трапеция шаклидаги микролитлар учрайди. Шунингдек, Жойитун маданиятига хос хусусиятлардан яна бири микроскребки (кичик ҳажмдаги қирғич)ларни борлигидир. Булар асосан резчик (кесувчи) лар ва қирувчи вазифаларини бажарганлар. Жойитун маданиятига хос ёдгорликлардаги тошдан ясалган меҳнат қуролларида мезолит асрини анъаналари яққол кўзга ташланиб туради. Бундай ҳолатлар меҳнат қуролларини ихчамлашганликларида яхши ифодаланган бўлиб, Жебел ва Гори-Камарбанд ёдгорликларини маданий қатламларидаги геометрик шаклдаги ихчамлашган қирғичлар ва рандаларда тешғичлар ва бигизларда ўз аксини топади. Аммо тош қуролларга ишлов беришда ва уларни турларини кўпайишида анча ижобий ҳолатлар юз беради.
Териларга ишлов берувчи ва тўқимачиликни тараққий эттирувчи меҳнат қуроллари ҳам такомиллашади. Жойитун маданиятини ўрта этапини акс эттирувчи ёдгорликлар эрамизгача бўлган VI чи минг йилликни ўртаси билан, сўнгги этапи эса ана шу минг йилликни охирги чораги билан белгиланади. Жойитунни илк этапи Жармо ва Тепа-Гурон ёдгорликларини юқори қатламлари билан яъни VI чи минг йилликни бошлари билан белгиланади. Жойитун маданиятига оид ёдгорликлар устида кўплаб илмий изланишлар олиб борган археолог олим В.М.Массоннинг хулосаларига кўра, Жойитун маданиятини илк ёдгорликларини хронологиясини эрадан аввалги VII чи минг йилликни охирлари билан ҳам белгилаш мумкин. Шундай қилиб, Жойитун маданиятини шаклланишда деб ёзади В.М.Массон ерли каспий бўйи овчи ва термачи қабилалар билан бирга фқин шарқ деҳқончилиги билан шуғулланган ҳамда уй- жой қуришни билган, ўзига хос нақшли сопол идишларни ишлатган қабилалар иштирок этганлар. Бизнингча, В.М.Массонни Жойитун маданиятини ижодкорлар ерли Каспий бўйи қабилалари бўлган деган хулосаси тўғри. Чунки, бизни Марказий Осиё ҳудудидаги ёдгорликларни 1 млн йиллик тарихини ўрганишимиз энг қадамий маданиятимиздан то тош асрини охирги этапигача бир маданиятини ичидан иккинчи маданиятни ўсиб чиққанини, барча даврларда маданиятимизни соҳиблари ерли қабилалар бўлганини, биронта маданиятимиз ташқаридан келмаганини кўрсатди. Шундай экан, Жойитун маданиятини ижодкорлари қаторига яқин шарқ қабилаларини ҳам қўшиш тўғри бўлмайди деб ўйлаймиз. Марказий Осиё халқлари аждодларини давомчилари бўлган каспий бўйи қабилалари Яқин Шарқ қабилалари билан алоқада бўлган бўлишлари мумкин. Аммо бу дегани Яқин Шарқни неолит даври қабилалари Жойитун маданиятини соҳибларидан дегани эмас.
Жойитундаги топилган топилмаларни асосан 3 та гуруҳга бўлиб ўрганилган:

  1. Меҳнат қурооллари ва уларни чиқиндилари.

  2. Кундалик ҳаётларидаги буюмлар, биринчи навбатда лойдан ясалган идишлар.

  3. Безаклар ва турли тасаввурлар билан боғлиқ бўлган ғоялар ҳамда оддий кўнгилни хушловчи буюмлар.

Булардан ташқари ёғочлардан ясалган меҳнат қуроллари жуда кўп бўлган бўлиши керак. Аммо улардан биронтаси ҳам, табиат кучини таъсири натижасида бизгача етиб келган эмас. Бундай фикрга келишига, Жойитун маданиятига оид ёдгорликларни аксариятида, махсус ҳосил қилинган ёриқларга, қаторасига қадаб ишлатилган геометрик шакллардаги микролитларни жуда кўплаб топилиши сабаб бўлаолади. Бу микролитлар кўп ҳолларда уриш вазифасини бажарганлар. Аммо, уларни ёғоч ва хайвон қобирғаларидан тайёрланган мосламалардан узунасига ҳосил қилинган ёриқларга қаторасига бутун ёрдамида ўрнаштирмасдан, яъни ўроқ шаклига келтирмасдан туриб фойдаланиб бўлмаган . Худди шундай микролитларни ўзида битум ёрдамида жойлаштирган хайвон қабирғасидан ясалган мосламани биттаси Жармо ёдгорлигидан, иккинчиси эса Чопон –депедан топилган. Демак, микролитларни махсус мосламалар ёрдамида ишлатилганига хеч қандай шубҳа йўқ.
Шуни айтиш керакки,Жойитун ёдгорлиги тош асрини охирги этапи бўлгани учун, ундаги меҳнат қуролларини аксарияти тошлардан ясалган бўлиб, улар бошқа турдаги хомашёлардан қилинган меҳнат қуроллари орасида тўла ҳукмрон эдилар. Бу тош қуроллар типологик жиҳатдан 3 та гуруҳга бўлинадилар:

  • нуклеуслар;

  • пластинкалар ва улардан ясалган меҳнат қуроллари;

  • учириндилар ва улардан қилинган меҳнат қуроллари.

Г.Ф.Кабировани аниқлашича нуклеусларни аксарияти призма ва конус шаклидаги нуклеусларни ташкил қилади. Призма шаклидагилари жами 39 та бўлиб, буларни ҳаммаси бутун ва жуда ифодали. Шу типдаги нуклеусларни синиқлари эса 28 та. Конус шаклидагилари 7 та холос. Иккинчи гуруҳдагилар асосан пластинкалардан иборат бўлиб, улар призма шаклидаги ўткир қиррага эга бўлган тўғри қиёфали пластинкалардан иборат. Микропластинкалар амалда Жойитунда йўқ даражада. Жойитундаги геометрик шаклдаги микролитлар тўрт хил:
- трапеция;
- сегментлар;
- учбурчак шаклидагилар;
-тўғри бурчак шаклидагилардир.

Жойитундан учириндилардан қилинган меҳнат қуроллари амалда йўқ даражада бўлиб, борлари ҳам тасодифийдир. Шунинг учун ҳам Жойитун индустриясини пластинкали индустрия дейилади. Жойитун индустриясини яна бир энг характерли хусусияти шундан иборатки, ундаги пластинкаларни аксариятида ретуш (ўткирлаш) излари йўқ.


Жойитун индустриясини энг муҳим ҳисобланган ўзига хос белгилари 3 та бўлиб, булардан биринчиси пластинкалари жуда кенг тарқалган бўлиб, уларни қирраларида кесик белгиларини мавжудлиги, иккинчиси микролитлашувни юқори даражада эканлиги ва учинчи микролитларни геометрик шаклдагиларини маълум даражада кўплигидир.
Шуни ҳам айтиш жоизки, Жойитун манзилгоҳи типидаги манзилгоҳлар, юқорида таъкидлаганимиздек ҳозирги Туркманистон ҳудудидан жуда кўплаб топилган. Жойитун манзилгоҳи қаторида уларни ўрганиш, Жойитун маданиятини ёритишда ва уни тўлдиришда жуда катта аҳамиятга эгадир. Ана шундай ёдгорликлардан бири Балш бўлиб, у Жойитун манзилгоҳининг ғарбида жойлашган бўлиб уни хажми 130* 130 метрни ташкил қилади. Бу ёдгорликда (ўрта асрга оид тепа қисмини) хисобга олмаганда Жойитун маданиятига оид 4 та горизонт аниқланган. Бу горизонтлардан Балш 2 Жойитун анъаналарини жуда ифодали равишда тасвирлайди. Уй жойларини сатхи (поли) қизил рангда сувалган.
Балшдан сўнг маданий қатлами ўрганилган ва Жойитун маданиятига оид бўлган ёдгорлик Тугалик - депе бўлиб, у Геок-Тепа районининг Ўрта-яйли қишлоғида жойлашган. Уни майдони 300м2 бўлиб,Жойитун маданиятига оид қатламини қалинлиги 3 метрга боради. Бу ерда ҳам 4 та қурилиш горизонти аниқланган. Балш манзилгоҳидан фарқ қилиб бу манзилгоҳини турар жой хоналарини сатхи охак билан сувалган. Тўгалик- депени бошқа хоналарида сомон аралаштирилган лойсувоқ қолдиқлари ҳам учрайди.
Жойитун маданиятига мансуб бўлган ва маданий қатламлари ўрганилган учинчи ёдгорлик Чопон-депе бўлиб, у Ашнобод вилоятини Геок –депе райцентридан 67.5 км шарқда жойлашган. Бу ёдгорлик анча йирик бўлиб уни майдони 2 гуктарга боради. Бу манзилгоҳдаги хоналар ҳам Жойитунникига ўхшаб, охак аралашмаси билан сувалган. 1967 йилда топилиб 1968-1969 йилларда қазиш ишлари олиб борилган Пессиджик-депе ёдгорлиги, ўзининг ноёб топилмалари билан, Жойитун маданиятини ёритишда катта аҳамиятга эга бўлди. Уни маданий қатламини қалинлиги 3.5 метр бўлиб, ундаги хоналарни барчаси охак аралашмаси билан сувалган. Энг муҳими Пессидник- депедан жуда катта хонани топилишидир. Хонани қурилиш услуби гарчи, турар жойлар қурилишидан деярли фарқ қилмасада, аммо уни хажмини 64 м2 бўлгани, хона сатхини алебастр билан сувалгани, деворларини қалинлиги ва энг муҳими бу хонадон уй - рўзғор буюмларини топилмагани бу хонани жамоани тўпланиб турадигон неолит даврига мансуб, жойи дейишга асос беради. Демак, Жойитун маданиятининг соҳиблари, бирон бир масалани ҳал қилиш учун тўпланганлар ёки шу ерда тўпланилиб бирон- бир нарсага эътиқод қилганлар дейиш мумкин.
Энг муҳим янгиликлардан бири, 1969 йили О.к.Бердиев томонидан, иккинчи горизонтдан худди шу бинони ўчоғи рўпарасидаги девордан геометрик шаклдаги меҳнат қуролларини акс эттирувчи нақшли расмлар ва барс билан ўтлаб юрувчи қанақадир хайвонларни тасвирлари топилди. Бу тасвирлар қора ва қизил рангларда оқланган деворларда акс эттирилган.
Чагилли- депе ёдгорлиги ҳам, Жойитун маданияти ёдгорликларидан бири бўлиб, у Меан қишлоғидан 8-9 км шарқда жойлашган. Бу ёдгорлик 1961 йилда А.Ф.Ганялин томонидан топилиб, 1962-1963 йиллари О.К.Бердиев ва А.Ф.Ганялинлар томонидан ўрганилган. Худди Жойитун иморатлари каби Чагилли-депеда ҳам иморатлар овон шаклидаги 60*20*10 см хажмдаги гувалаклардан қурилган бўлиб, уларни сатхлари лой аралашмалари билан сувалган, анашундай хоналарнинг бирида қалинидан тўқилган бўйра қолдиқлари ҳам топилди. Бу ёдгорликдаги янгиликлардан яна бири, юқорида кўрсатилган гувалаклар хажмдаги япалоқ тўғрибурчакли ҳом ғиштларни ишлатилганлигидир. Демак, ҳозирги кунларда ҳам халқимиз томонидан ишлатилиб келинаётган хом ғиштларни тарихи, ҳозирги кунимиздан хисобласак 8 минг йилга бориб тарқалади. Қамишдан тўқилган бўйраларни тарихи ҳақида ҳам шу санани айтиш мумкин. Бироқ бўйралар XX асрни ўрталарига қадар, кенг кўламда фойдаланиб келинган бўлсада, уни иккинчи ярмидан бошлаб иморат хоналарини сатхларга тахта пол, паркетлар қилиниши натижасида бўйраларга эҳтиёж қолмади. Шуни ҳам айтиш керакки, XX асрни ўрталарига қадар Марказий Осиё ҳудудларида яшовчи халқимиз томонидан қурилган иморатларни хоналарини сатхи сомон оралаш лой билан сувалар эди, худди Жойитун маданиятига мансуб бўлган хоналардаги каби. Шунинг учун, шолча, кигиз, гилам кабилар тагига бўйра солиш кенг кўламда тус олган эди. Бўйралар юқоридагиларни заҳлашдан сақлар эди.
Чигилли – депеда солинган шурф бу ерни маданий қатлами 6.5 метрдан иборат бўлиб, 12 та қурилиш горизонтлари мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Агар бу ерда дастлабки хоналарни сатхилари алебастрлар билан сувалган бўлса, сўнгги даврларида лой сувоқлардан кенг кўламдафойдаланилганликлари аниқланди. Аммо, бу ҳолат ўша давр қурилишидаги вақтинчалик ўзгариш бўлиши мумкин. Чунки хона сатхилари Жойитунни ўзида ҳам лойдан сувалган эмас. Чагилли- депени маданий қатламларни ўрганиш якунига қараб Жойитун маданиятини 2 та этапга бўлиш масаласи қўйилди. Аммо, бу маданиятни сўнгги даврларини ҳам акс эттирувчи ёдгорликларни ҳам топилиши туфайли, бир бирлари билан алмашиб келган 3 та даврни акс эттирувчи маданиятларга ажратиш масаласини ҳам кун тартибига қўйди. Радио карбон усули билан Чигилли – депенинг сўнгги этапини ёши 7000 йил билан яъни эрамизгача бўлган 5050±110 деб аниқланди. Жойитуннинг майда симметрик трапециялари Жебелни 5-6,5а ва 5 қатламларидаги қуроллари билан ўхшашликлари ҳам аниқланди. Бундан ташқари Жебелни кемтикли пластинкалари, санчиб тешувчи ва пармалаб тешувчи қуроллари ва учириндилардан ясалган қирғичларида ҳам умумий ўхшашликлар борлиги аниқланди. Умуман олганда Жойитун ва Жебел ёдгорликларидаги чақмоқтош инвентарларини бир дарахт илдизининг икки бутоғи деса бўлади. Жойитунни илк геометрик шаклдаги микролитларини Жебелни сўнгги мезолитини акс эттирувчи 6-5 қатламлари билан тенглаштириш мумкин. Шунингдек Жойитун индустриясини Ироқдаги Жармо ёдгорлигидаги тош индустриясида ҳам ўхшашлик томонларини борлигини кўрсатиш мумкин. Жармо манзилгоҳи ўзини хажми жиҳатидан ҳам жанубий Туркманистондаги Чопан- депега ўхшаб кетади. Уларни ҳар иккаласини ҳажми 1.3 гектарга тўғри келади. Маданий қатламни қалинлиги Жармада 7 метр бўйлаб уларда 16 та қурилиш горизонти аниқланган Жармодаги баъзи лойдан ясалган идишларни шакли Жойитунникига ўхшаб кетади. Айниқсачақмоқтош индустрияларини микролитлашгани жиҳатдан Жармо билан Жойитун бир бирига жуда ўхшайди. Буларни бир- бирларига ўхшашликлари ретушланмаган пластинкалардан фойдаланганликларида ҳам яққол кўринади. Характерли томони яна шундаки, бу пластинкаларда, уларни мослама (оправа) уларга ўрнатиб ишлатилганлигидан гувохлик берувчи битум қолдиқларини сақланиб қолганликлари ҳамдир. Шуни ҳам айтиш керакки Жармода дағал учириндилардан қирғичлар ва санчиб тешгичларни борлиги, Жойитунда эса йўқлиги Жармо индустриясини қадимийроқ қилиб кўрсатади. Бу хаҳ икки ёдгорликни қиёсий ўрганиш натижалари уларни чақмоқтош индустриясини давр жиҳатдан фарқ қилишини кўрсатди. Аниқроғи Жойитун маданиятини илк даври яъни қуйи қатламлари, Жармони юқори қатламларига ўхшашдир.
Яқин Шарқ мамлакатларидаги ёдгорликларини ўрганиш, уларни хронологиясини қуйидагича кўрсатади. Эрамизгача бўлган XI-IX минг йилликлар мезолит даври маданиятини акс эттиради. Эрамиздан аввалги VIII минг йилликдан бошлаб эса уни баъзи жойларида шаҳар типидаги (поселки) қишлоқлар юзага кела бошлайди. Бу даврда иморатлар ҳам гувалак ва ғиштлардан қурилиб, аопол пайдо бўлмагани туфайли бу даврни сополгача бўлган неолит деб аталади.. Эрамиздан аввалги VII минг йиллик эса, Иерихон, Бейда, Хаджилар, Али- Кош каби ёдгорликлар даври давом этган ва биринчи сополлар пайдо бўлиб улар Viчи минг йилликда “нақшли сополлар маданияти” юзага келган.
Жойитуннинг моддий ашёларини, Жармо, Тепа-Гурон ва Сиали I ни юқори қатлам ашёлари билан ўхшашлик аломатларини аниқлаш натижалари Жойитунни эрамизгача бўлган VI чи минг йиллик билан белгилаш имкониятини берди. Бундай хулосани, Чагилли – депени Жойитуннинг сўнгги қатламларига оид, қатламини хронологиясини 5050±110 билан белгиланиши ҳам тасдиқлайди.
Жойитун маданиятини келиб чиқиш масаласига келсак, бу масала ҳозирги кунда жуда мураккаб масалалардан хисобланади. Чунки, ҳозиргача Жойитун маданияти билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлган, бу қадам деҳқончилик маданияти билан шуғулланган кабиларни аждодлари яшаган ёдгорликни топилмаганидир. Аммо, археологлар орасида, бу маданиятни аждодлари аввал Копеттоғда яшаб, сўнг паст текисликларга тушиб шу маданиятни яратганлар деювчилар ҳам бор.
Бироқ, Жойитун маданияти индустриясини Каспий бўйидаги мезолит ёдгорликларини яқинлигини хисобга олиб, Жойитун маданиятининг соҳибларини, анашу Каспий бўйларидан келиб ўрнашган қабилалар ташкил этган деювчилар ҳам бор. Бу масалага аниқлик киритиш келажакни иши, албатта.
Аммо, бу масала қандай тарзда ўз ечимини топишидан қатъий назар, бир нарса аниқ, у ҳам бўлса Жойитун маданиятининг соҳиблари, илк деҳқончилик билан шуғулланган Яқин Шарқдаги қабилалар билан яқин алоақада бўлганлар.
Шуни таъкидлаш жоизки, қадимги аждодларимизни иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришларни юзага келишига сабаб бўлган, ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтиш жараёни Жойитун манзилгоҳида яққол кўринади. Чунки Жойитун манзилгоҳини хўжалигини асосини ишлаб чиқариш ташкил қилиб, бу ишлаб чиқаришда биринчи ўринни дехқончилик иккинчисини чорвачилик ташкил қилар эди. Овчилик эса, гарчи хўжаликдан ҳали сиқиб чиқарилмаган бўлсада, ёрдамчи сифатида давом этмоқда эди Етакчи ўринни дехқончилик эгаллаган эди. Буни яққол исботи сифатида, Жойитундан топилган 1097 та ўроқ сифатида фойдаланилган меҳнат қуролларини кўрсатишимиз мумкин. Бу меҳнат қуроллари Жойитун манзилгоҳидан топилган барча меҳнат қуролларини 37% ни ташкил қилади. Бу далилий ашёлар, Жойитун сохибларини хўжаликларини асосини дехқончилик ташкил этганига хеч қандай шубҳа қолдирмайди.
Маълумки, тошлардан ясалган кетмон сифат меҳнат қуроллари Жаршо дарёдаёқ юзага келган бўлиб бу типдаги қуроллар Хассуни ва Сиаик ёдгорликлари учун жуда характерлидир. Бу кетмонсифат (мотелги) қуроллари ёрдамида ерни чопганлар яъни ерга ишлов беришда фойдаланганлар. Қизиғи – шундаки, бу типдаги меҳнат қуроллари нафақат Жойитунда балки, Жойитун маданиятига оид бўлган барча ёдгорликларда ҳам учрамайди. Фақат , бир дона (мотыга) кетмонсифат тошдан ясалган меҳнат қуроли 1965 йилда О.К.Бердиев ва А.Ф.Гонялин томонидан чақмоқли тепадан топилган. Одатда ёғочлардан соплар ясалиб, уларни бир томонига ҳозирги замон кетмонларига ўхшатиб мотигаларни ўрнатганлар. Натижада меҳнат унуми самарали бўлган. Туркманистонда кейинги йилларда қазиш ишларини системали равишда олиб борилишига қарамай, на фақат неолит, балки энеолит даврида ҳам тош мотигалар ишлатилмаганлиги аниқланди. Хатто Триполида ишлатилган суяклардан ясалган мотигалар ҳам топилмади. Шундан сўнг, археологларимиз олдида, табиий равишда муаммо туғилди. Жойитун ва жойитун маданиятига оид бошқа ёдгорликларда деҳқончилик бўлгани аниқ. Дехқончилик қилиш учун ерга ишлов берилиши шарт. Ерга ишлов беришда ишлатилган мотига каби меҳнат қуроллари эса бизгача етиб келмаган. Бу масалада, кўпчилик археолог олимларимиз бир хил тахминий аммо хақиқатга анча яқин бўлган фикрга келдилар. Уларни фикрларига кўра Жойитун манзилгоҳида ва шу маданиятга оид барча ёдгорликларда мотигалар ўрнида “палка- копалкалар” (палка-копалка дейилганда узунлиги ўртача 80-100 см, йўғонлиги ҳозирги замон кетмон сопидек, учи қалам учига ўхшатиб йўнилган ва олов ёрдамида силлиқланган, ўткир учли таёқ тушунилади.) дан фойдаланганлар. Аммо палка-копалкалар табиатни таъсир кучига бардош беролмай бизгача сақланиб қолмаганлар. Палка-копалкалар қаторида ерни юмшатишда бутоқли шохлардан ҳам фойдаланган бўлишлари мумкин деган фикрлар ҳам бор. Археолог В.И.Сарианиди бу каби бутоқли шоҳлардан юмшатилган, ерларда эгат олишда омоч сифатида ҳам фойдаланган бўлишлари мумкин деган фикрни баён қилади.
Г.Ф.Коробкованинг хулосасига кўра палка- копалкалардан фойдаланишда уларни учларига кольца-утяжелител (ўртаси тешик доира шаклидаги, диаметри 25-30 см, қалинлиги 3-4 см бўлган тош)ларни ўрнатиб, ишлатганлар. Бундан кўзланган мақсад палька- копалкаларда оғирликни ошириш бўлган дейилади. Аммо, бундай фикрни ҳақиқатга яқин деб бўлмайди. Чунки, ушбу сатрларни муаллифларидан бири Т.Мирсоатовни Белоруссия, Литва, Грузия ўрмонларида ҳамда Ўзбекистоннинг неолит шахталарида кўп йиллар давомида ўтказган тажрибалари шуни кўрсатдики, палька- копалка типидаги меҳнат қуроллари билан қазиш ишларини бажаришда кальцо утяжелител кабиларни палька- копалкаларига ўрнатишга мутлақо эхтиёж бўлмайди. Сабаби бундай палька- копалка типидаги меҳнат қуроллари одатда қаттиқ ёғочлардан ясалиб уларни оғирлик даражалари етарли даражада бўлади. Белорусия ва Болтиқ бўйларида дуб дарахтларидан, Кавказда салкитдан, Ўрта Осиёда дўланардан қазиш ишларини бажариш учун, ана шу типдаги меҳнат қуролларини ясаб тажрибалар ўтказганимизда, хеч қандай кольца – утяжемтелларга эхтиёж сезмаганмиз. Бунинг устига Г.Ф.Карибковани ўзини тан олишича кольца – утяжелитлар Жойитун маданиятини охирларига келиб, пайдо бўла бошлайди. Дехқончилик ишлари эса Жойитун маданиятини илк этапларидаёқ пайдо бўлган. У даврда эса кольца- утяжелителлар умуман бўлмаган. Археолог И.Н Хлопиннинг баёнига кўра кольца- утяжелителлар тараққий этган энеолит давридагина юзага келабошлайди. Юқоридагилардан хулоса шуки, Г.Ф.Каробковани кальца- утяжелителларни функциясига қўйилган диагноз хақиқатдан анча йироқ. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, бу кольца- утяжителларни ҳозиргача функциялари аниқланганича йўқ.
Дойитун маданиятига оид ёдгорликларини моддий ашёларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, уларни хўжалигида биринчи ўринни дехқончилик эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни дехқончилик эгаллаган бўлса, иккинчи ўринни чорвачилик, учинчи ўринни овчилик эгаллаган. Гўшт махсулотларини 75% ни хонакилаштирилган хайвонларни гўшти ташкил қилган бўлса 25% ни ов қилинган хайвонларни гўшти ташкил қилган.
Жойитун маданиятига хос хусусиятлардан энг қизиғи шундан иборатки, бу маданиятни тош индустрияси жуда бой бўлишига қарамай, бу ёдгорликларни биронтасида ов қуроли, на камонни ўқи ва на маълум масофадан ирғитиб санчиладиган дратинларни учлари топилган эмас.
Бундай ҳолатларни археолог олимларимиз камон ўқларини ва дротинларни учларидаги найзаларни микролитлардан ясалган деб изойлайдилар.
Жойитун манзилгоҳида шар шаклига ўхшаш юмолоқ тошлар топилиб, улар палоқмон тошлари деб аталади. Гарчи палақмон тошлари Марказий Осиёни неолит ва айниқса энеолит ҳамда бронза асридаги ёдгорликларда жуда кўплаб топилган бўлсада палақмонни ўзи ҳозирги кунга қадар бирор дона ҳам топилмаган. Шундай бўлиши табиийдир. Чунки палақмонлар юмшоқ матолардан, терилардан қилинган бўлиши керак деб тахмин қилишимиз мумкин. Уларни энг дастлабкилари дарахтларни пўстларидан қилинган бўлиши ҳам мумкин. Палақмонни узунлиги тахминан 1-1.5 метр бўлиб эни 10-12 см бўлган. Уни ҳар иккала учига тахминан 30-50 см ип боғланган (ип ўрнида юмшатилган дарахт пўсти ёки теридан қирқилган тасмадан фойдаланган бўлишлари мумкин). Бу ипларни бири калтароқ иккинчиси узунроқ бўлган.Узунроғи ўнг қўлни балагига боғланиб калтароғи шу қўлни бош ва кўрсаткич бармоқлари ёрдамида ушланган. Натижада палақмон икки букланган. Анашу икки букланган палақмонни ўртасига юмалоқ шар шаклидаги, махсус тайёрланган тош солиниб, бу палақмон бош узра бир неча бор айлантирилиб мўлжал томон зарб билан отилган. Анашу бош узра айлантириб, палақмон тошини отиш жараёнида ьбош ва кўрсаткич бармоқ билан ушлаб турилган ипни учи қўйиб юборилган. Оқибатда палақмонни бир учи, қўлга боғлангани учун,палақмон қўлда қолиб, юмалоқ тош мўлжал томон йўл олган. Шуни айтиш керакки палақмондан фойдаланиш жараёни жуда мураккаб бўлгани учун ундан фойдаланиш кўп машқ қилишни талаб қилган. Бу борада ушбу сатрлар муаллифи жуда кўплаб тажрибалар ўтказиб, бир неча ўнлаб, палақмон тошларини ясаган. Палақмон тошларини тарихи неолит давридан бошланиб, ундан фойдаланиш энеолит, бронза даврларида ҳам давом этган. Кексаларимизни маълумотларига кўра, палақмонлардан XX асрни бошларида ҳам чўпонлар томонидан бўриларга қарши, қўйларни ҳимоя қилишда фойдаланганлар.
Энеолитни ўрталаридан, айниқса бронза асрида палақмон тошлари қаторида, лойдан ясалган юмалоқлар ҳам кенг фойдаланилган. Аммо булар асосан душман қабилаларига қарши ўз манзилгоҳларини мудофаа қилишда фойдаланилган. Бу фикримизни далилий исботи сифатида “Сополлитепа” ёдгорлигини мудофаа деворлари устида, лойдан ясалган юмалоқларни бир нечтасини тўп-тўп ҳолатда топилганини кўрсатишимиз мумкин. Бу лойдан ясалган юмалоқларни душманга нисбатан фойдаланганликларини сабаби бу лой юмалоқлари душманга текканда ҳам, тегмай бошқа нарсаларга урилганда ҳам майдаланиб иккинчи маротаба отилишга ярамай ишдан чиққанлар. Демак, булар бир марта фойдаланишга мўлжалланганлар. Тошлардан ясалганлари эса бир неча бор, такрорий ишлатилиши мумкин бўлган. Фараз қилайлик, отилган паламон тоши мўлжалга олинган душманга тегмади. Душман ана шу палақмон тошидан, шу тошни палақмондан отган мудофачиларни ўзларига отишда фойдаланиш мумкин бўлган. Шунинг учун ҳам аждодларимиз лойдан ясалган палақмон юмалоқларини душманга қарши ишлатиб, тошлардан ясалганларини ов қилишда фойдаланганлар. Жойитун маданиятига оид ёдгорликларидан топилган ашёларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, шу маданиятни бошидан то охиригача бўлган давр мобайнида аёлларни тақинчоқ безакларини ишлаб чиқариш доимо шаклланиб ривожланиб келган. Асосини лой ташкил қилган гувалак ва хом ғиштлардан қурилган қурилишлар неолитда бошланган бўлса, ҳозирги кунларда ҳам давом этиб келмоқда. Сабаби Марказий Осиёнинг иқлими шароитига гувалак ва хом ғиштлардан қурилган иморатлар жуда мос келади. Бундай иморатларнинг хоналари ёзда иссиқлик қишда совуқни ўтказмайди. Демак, қишда иссиқ ёзда эса салқин бўлади.
В.М.Массон Жойитунда ҳаммаси бўлиб бир хонали уйлардан 30 тасини очиб, уларни ҳар бирида тахминан 3-4 кишини яшаганини хисобга олиб, жами 150-160 киши истиқомат қилган деган хулосага келган. Булар ўрта хисобда ҳар куни 100 кг дон истеъмол қилган бўлсалар, бир йил давомида 36.5 тонндан ишлатганларини, агар уруғлик учун ҳам ажратиб қўйишларини эътиборга олишса жами 44 тонна дон етиштирганларини баён қилади. Шунга асосланиб агар ҳар гектар ердан ўрта хисобда 20-22 центнердан етиштирган бўлсалар, Жойитунликлар ҳар йили 20 гектар ерда деҳқончилик қилганлар деган хулосага келади. Жойитун манзилгоғини уй қурилишига қараб, бу жойда жуфт оилалар яшаганлар деган хулоса чиқариш мумкин. Бу жуфт оилалар ўз навбатида битта катта гуруҳга бирлашганлари табиийдир. Бундай бирлашувни сабаби, биринчидан уларни хавфсизлигини таъминласа, иккинчидан, Жойитунликларни хўжаликларини асосини дехқончилик ташкил этган, дехқончилик эса Марказий Осиё иқлими шароитида сунъий суғоришга асосланган.
Сунъий суғориш эса имкон қадар йирик гуруҳ кучини талаб этган. Демак, Жойитун манзилгоҳида жуфт оилалардан ташкил топган Жанубий Туркманистонни унча катта бўлмаган, қабилаларидан бири яшаган.
Нафақат Жойитун манзилгоҳида яшаган бу қабилалар, балки Жойитун маданиятига оид манзилгоҳларни барча қабилалари “Неолит инқилоби”ни бошидан кечирганликларини уларни моддий ашёларини ҳар томонлама ўрганиш натижалари яққол кўрсатди.
“Неолит инқилоби” деганда у ёки бу манзилга эгаларини хўжалигида иқтисодий жиҳатдан тубдан ўзгариш содир бўлгани тушинилади. Ёввойи хайвонларни хонакилаштириш ва ёввойи бошоқларни эса маданийлаштиришдаги илк тажрибалар, хўжалик фаолияти самарадорлик шаклларини юзага келишига сабаб бўлиб “Неолит икқилоби”ни тайёрлашда биринчи этапи хисобланган. “Неолит инқилоби” ни иккинчи этапида эса хўжаликлар фаолиятида дехқончилик билан чорвачилик тўла ҳукмронлик қилган.
Жойитун маданиятига оид ёдгорликларда эрадан аввалги VI-IV минг йилликлар давомида юқоридаги ҳар икки этап ҳам кузатилган.
Аммо, Эрондаги Загросс ва унга ёндош ёдгорликларни бир қисмида эрамиздан аввалги X-VIII минг йилликда овчи ва термачи қабилаларини иқтисодида хўжаликни янги тури дехқончилик ва чорвачиликни элементлари кўрина бошлайди.
Юқоридагилардан хулоса қилиб, шуни айтиш керакки, Г.Чайлд томонидан археология фанига киритилган “Неолит инқилоби” неолит давридаги барча неолит ёдгорликлари учун ҳам таалуқли эмас. Қайси неолит ёдгорликларида иқтисодий жиҳатдан туб ўзгариш содир бўлган бўлса, яъни ўзлаштирувчи хўжаликдан, ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилган бўлса, аниқроғи ишлаб чиқариш натижасида, истъмол учун пайдо қилинган махсулотни миқдори кўпайтирилган бўлса, ўша ёдгорликларда “Неолит инқилоби” содир бўлган деб хисобланади. Шундай экан, бизнинг Марказий Осиё ҳудудидаги “Жойитун маданияти”га оид ёдгорликларида деҳқончилик ва чорвачиликка асосланган хўжаликларда “Неолит инқилоби” содир бўлган бўлса Ҳисор маданиятига оид ёдгорликларда фақат чорвачиликни ўзига асосланган “Неолит инқилоби” бўлган. “Калтаминор маданияти”га оид ёдгорликларда эса гарчи улар ҳам неолит даврини ўз бошларидан кечираётган бўлсаларда, уларда ҳали эскича анъаналар давом этиб, хўжаликларида туб ўзгаришлар юзага келмаган эди. Уларни хўжалигини асосини овчилик, балиқчилик ва термачилик ташкил этар эди.
Шунинг учун бу типдаги хўжаликларда “Неолит инқилоби” содир бўлган деб бўлмайди.
Археолог олимларимизни кенг миқиёсда олиб борган изланиш ишларини натижалари шуни яққол кўрсатдики, инсониятни илк синфий жамиятга етаклаб боришда “неолит инқилоби” бош йўл ҳисобланган. Анашу фикрни тасдиғини, айнан неолит инқилоби содир бўлган жойларда, биринчи бўлиб илк синфий жамиятларни пайдо бўлганини кўрсатади.
Марказий Осиё ҳудудидаги неолит ёдгорликлари ҳақида хулоса қилиб, шуни айтиш жоизки, бу даврга оид ёдгорликлар XX асрни иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса уни 3 чи чорагида жуда кўплаб, хатто бир неча юзлаб топилди ва археолог олимларимиз томонидан ўрганилди. Фақат биргина Марказий Фарғона ҳудудини ўзидан, 100 дан ортиқ мезолит ва неолит даврига мансуб ёдгорликлар топилди ва улар ҳам типологик ҳам трасологик услублар билан ўрганилди. Буларни барчаси ҳақида батафсил тўхталишга бу кичик хажмдаги қўлланмада биринчидан имкон ҳам йўқ, иккинчидан зарурат ҳам йўқ деб ўйлаймиз.
Бу қўлланмани ёзишдан кўзланган, бизнинг асосий мақсадимиз, китобхонларимизни ўз касбини фидоийлари бўлган археолог олимларимизни адабиётларидаги далилий ашёларига суянган ҳолда аждодларимизни 1 млн йиллик тарихи билан таништиришдир. Энг муҳими анашу тарихимизни узлуксиз давом этганини, бир маданият ичидан иккинчи маданиятни ўсиб чиқанини, хеч бир маданият четдан қолмаганлигини Марказий Осиё ҳудудидаги мавжуд ёдгорликлар орқали исботлаб беришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам аждодларимизни илк макони бўлган Селеунғур ғоридан тортиб мустье, юқори паеолит, мезолит, неолит ёдгорликларини энг кўзга кўринганларини баён қилиб ўтган.
Бизни Марказий Осиё халқларини қалбларини фахр ва ифтихорга тўлдирувчи энг муҳим далилий ашёлар шундан иборат қуйи палеолитдан тортиб аждодларимизни охирги этапларигача тарихларини ёритувчи, ҳар бир давр маконларининг соҳибларини суяк қолдиқларини бизгача сақланиб қолганлигидир.
Селенғурда- архантроплар, Тешиктошда-полеонт роплар, Самарқанд маконида, Мачайди ва ва қатор неолит ёдгорликларида неантропларни суяк қолдиқларини топилганлиги, аждодларимизни Марказий Осиё ҳудудида узлуксиз равишда яшаганликларидан далолат беради.
Неолит даврини сўнгги этаплприга мансуб одам суякларини қолдиқлари Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани марказидан 50 км шимоли –шарқда жойлашган Касанжол қабристонидан топилган. Қабрдаги одам суяги 35-40 ёшлардаги эркак кишига мансуб бўлиб, унинг суякларида охра қолдиқлари сақланиб қолган. Уни хронологияси эрадан аввалги IV-III минг йиллик билан белгиланади.


Download 200,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish