Aim.uz
Минтақавий сиёсат асослари
Маълумки, ҳар қандай сиёсат, субъектнинг объектга бўлган муносабатини билдиради ва у муайян принцип (тамойил) ва метод (усул)лар мажмуасидан таркиб топади. Агар уни алоҳида шахс ёки раҳбар мисолида эмас, давлат даражасида кўрадиган бўлсак, у ҳолда сиёсат, энг аввало, икки йўналишда бўлади. Чунончи, давлатнинг ташқи сиёсати–бу унинг жаҳон ҳамжамиятидаги бошқа суверен давлатлар билан муносабати, жаҳон сиёсий харитаси ва геотузилмасидаги ўрнидир. Мазкур сиёсат ўз моҳиятига кўра анъанавий, ҳақиқий ёки «сиёсий сиёсат» ҳисобланади ва у билан махсус фан–сиёсатшунослик шуғулланади.
Ўз навбатида ташқи сиёсат турли йўналишлардан иборат. У, авваламбор, бошқа давлатлар билан тинчтотув яшаш, иқтисодий, маданий, фантехника, глобал экологик муаммоларни ҳал қилишдаги халқаро алоқаларни ўз ичига олади.
Ташқи сиёсатнинг бир кўриниши–географик сиёсат, яъни геосиёсатдир. Бу сиёсатнинг мазмунини ҳам икки хил талқин қилиш мумкин: аввалги реакцион маънода ва ҳозирги тўғри мазмунда. Биринчиси, кўпроқ /арб мамлакатларида алоҳида оқим сифатида, асосан немис, инглиз ва швед олимлари (Фридрих Ратцел, Рудольф Челлен, Карл Хаусхафер, Альфред Мэхэн, Хэлфорд Маккиндер ва б.) томонидан яратилган бўлиб, у ўта реакцион, ўзга давлатлар ва миллатларни камситиш, уларнинг ҳудудларига таҳдидтажовуз қилиш, босиб олишни англатади. Айтиш жоизки, айнан ана шундай геосиёсат мамлакатлар ўртасидаги низолар, жангужадалларга сабабчи бўлган: немис фашизмининг Иккинчи Жаҳон урушини бошлаши ҳам ғоявий жиҳатдан реакцион геосиёсатга асосланган эди.
Ер юзининг турли қисмларида мавжуд бўлган ҳудудий келишмовчиликлар асосида турли давлатларнинг биринчи йўналишдаги геосиёсати ётади. Масалан, яқинда собиқ Югославия ҳудудидаги жанжаллар, Исроил-Фаластин муносабати, Панжоб ва Кашмир, Тоғли қорабоғ, Чеченистон каби жуда кўп муаммоли ҳудудлар шулар жумласидандир.
Геосиёсатнинг ҳозирги замон, тўғри маъноси у ёки бу давлатнинг жаҳоннинг бошқа мамлакатлари, энг аввало қўшни давлатлар билан тинчтотув яшаш, улар билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишни билдиради. Шунингдек, бу ерда мамлакатнинг жаҳон океанига ва бозорига арзон, қулай, беғараз ва бехатар йўллар орқали чиқиши ҳам назарда тутилади. Айнан шу маънодаги геосиёсат республикамиз Президенти И.Каримов томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг кўпгина асарлари ва, хусусан, унинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» (Т.: Ўзбекистон, 1997) китоби катта аҳамият касб этади. Мазкур асарда геосиёсат билан биргаликда геостратегия масалаларига ҳам эътибор қаратилган бўлиб, у асосан Ер юзининг турли қисмларини, жумладан Ўрта Осиё ва қозоғистон минтақасининг жаҳон иқтисодий тараққиётидаги ўрнини, географик мавқеини англатади.
Демак, қатъий ва узилкесил, бир маънода келишиб олиш керак: ҳозирги геосиёсат бу аввалги ҳудудий сиёсатдан тубдан фарқ қилади ва у давлатларнинг ташқи муносабатини билдиради. Бундай сиёсат ўз навбатида турли тармоқсоҳа сиёсатларидан ташкил топади.
Мамлакатнинг географик мазмундаги ички сиёсатини минтақавий сиёсат шаклида қабул қилган маъқулроқ. Гарчи «гео»ер, ҳудуд, минтақа атамасига тўғри келсада, унинг айнан шу кўриниши тўғрироқдир. Сабабидавлатнинг бундай сиёсатини ҳудудий сиёсат даражасида талқин қилиш баъзан кишилар онгига сингиб қолган тушунмовчиликларга, нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг алоҳида, мустақил мамлакати мақомида, бошқа давлатларнинг ҳам суверенлигини эътироф этади, уларнинг ҳудуд ва чегараларини даҳлсизлигини ҳурмат қилади. Айни вақтда у ўзининг ягона геосиёсий тизим, макон сифатида яхлитлигини ҳар қандай ёвузлардан ҳимоя этади ва ўзгалар томонидан ҳурмат қилинишини талаб қилади.
Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, мамлакат геотизимининг мустаҳкамлиги, фаоллиги энг аввало унинг ички қисмларининг ўзаро алоқалари, маъмурийҳудудий тузилмасининг тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ. Ички барқарорлик ҳар қандай тизимсистеманинг мустақил фаолият кўрсатишини, бошқалардан ўзини сақлаш қобилиятининг гаровидир. Шу нуқтаи назардан мамлакат ичида ҳудудий меҳнат тақсимотини тўғри йўлга қўйиш, район ва вилоятлар орасида соғлом рақобат муҳити, фаол иқтисодий интеграция жараёнларини ривожлантириш, ягона геоиқтисодий маконни вужудга келтириш ва уни мустаҳкамлаш, турли ҳудудий босқичдаги бозорларни (маҳаллий, минтақавий, минтақалараро, миллий бозор) шакллантириш Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги ўтиш давридаги ниҳоятда долзарб вазифаларидир. Чунки, тизимтаркиб (системаструктура) қоидасига мувофиқ, бутун алоҳида қисмлардан ташкил топади, қисмлар, яъни минтақалар эса бутунлик, мамлакат геосиёсий ва геоиқтисодий яхлитлигини таъминлайди.
Мамлакатнинг ички сиёсати ҳам икки хилда бўлади: соҳавий, яъни тармоқлар ва ҳудудий ёки интеграл. Биринчисига ижтимоий, иқтисодий, фантехника, демографик каби сиёсатлар киради ва улар ҳам ўз навбатида алоҳида қисмлардан, «сиёсатлардан» ташкил топади. Масалан, иқтисодий сиёсатда мамлакатимизнинг ёқилғиэнергетика, озиқовқат ва йўл (транспорт) мустақиллигини таъминлаш, ижтимоий сиёсатда–аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлик сиёсати, ёшлар ва қарияларга давлатнинг муносабати, демографик сиёсатда оила, аҳолининг табиий ва миграция ҳаракати билан боғлиқ масалаларни ажратиш мумкин.
Кўриниб турибдики, тизим ёки системанинг ички жиҳати, яъни унинг тармоқ ёки компонент ҳамда ҳудудий томонлари борлигидек, биз кўраётган сиёсатлар ҳам худди шундай хусусиятга эга. Зеро ҳар қандай ҳодиса ёки воқелик, албатта қаердадир мавжуддир; ривожланиш, тараққиёт ҳам фақат маълум даврдагина эмас, балки муайян ҳудудда содир бўлади.
Шу жиҳатдан ёндошганда, юқорида келтирилган соҳавий сиёсатлар ўз навбатида ҳудудий тааллуқликка эга, яъни улар ҳам турли минтақаларда турлича амалга оширилади. Демак, биз бу ерда тармоқ ва ҳудудий тизимларнинг (сиёсатларнинг) ўзаро алоқадорлиги ва бирбирларига ўтиб туришини гувоҳи бўламиз.
Минтақавий сиёсатнинг энг асосий мақсади мамлакат ичидаги ижтимоийиқтисодий ривожланишнинг ҳудудлараро даражасини мумкин қадар яқинлаштириб беришдир. Аммо кўзда тутилган мақсадларга энг аввало иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини тўғри жойлаштириш асосида эришилади. Бинобарин, ҳар қандай минтақавий сиёсат бу ҳудудий иқтисодий сиёсатдир, иқтисодий сиёсат эса кенг маънодаги ижтимоийиқтисодий сиёсатдир.
Маълумки, минтақавий иқтисодиёт фани асосан ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни ўрганади. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш эса мамлакат миллий иқтисодиётининг умумий ҳолати, стратегик вазифалари билан белгиланади. Жумладан, ўтиш даврининг иқтисодиёти бу даврни мумкин қадар тезроқ ва бешикаст босиб ўтиш, бозор иқтисодиётининг мустаҳкам ишлаб чиқариш, ҳуқуқий ва маънавий асосларини яратишни талаб қилади.
Ўтиш даврида ҳар қандай мамлакат энг аввало иқтисодиётнинг асосий йўналишларига устувор аҳамият қаратади. Бу даврда айниқса энергетика, дон ва йўл мустақиллигини таъминлаш зарур. Айнан ана шу макроиқтисодий муаммолар Ўзбекистоннинг ҳозирги куни учун ўта муҳимдир.
Бозор муносабатларига ўтиш турли мамлакатларда ўзига хос бўлиб, барча давлатларга мос ягона андоза йўқ. Бу ўта мураккаб жараён бўлиб, у нафақат бевосита иқтисодиёт тизимининг ўзи, балки ички ва ташқи вазият, ижтимоий ва экологик ҳолатнинг қулайлиги, аҳолининг янги муносабатларга тайёрлиги, маънавияти ва мослашуви каби омилларга ҳам боғлиқ.
Ўтиш даври чиндан ҳам оралиқ даврдир; диалектик нуқтаи назардан бундай шароитда янгиликнинг қийинчилик билан кириб келиши, эскиликнинг маълум даражада сақланиб туриши, улар ўртасидаги «кураш» билан бир вақтда содир бўлади. Бу даврнинг яна бошқа мураккаб жиҳати шундан иборатки, давлат илгаригидек қатъий ва адресли режалаштиришни ташкил этмайди, чунки энди мулк фақат унинг тасарруфида эмас. Бинобарин, бу даврда давлатнинг ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришга бўлган муносабати кескин ўзгаради, у бу жараёнга бевосита эмас, кўпроқ билвосита таъсир кўрсатади.
Бироқ, таъкидлаш жоизки, давлат ўз функциясининг шакли ва механизмини ўзгартирган ҳолда ҳар қандай шароитда ҳам асосий ислоҳотчи, ташкилотчи бўлиб қолаверади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган мамлакатнинг бозор муносабатларига ўтиш даврига тегишли беш тамойилларидан биридир.
Давлатнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли, шунингдек, айрим хўжалик тармоқларининг ўтиш даврида бевосита унинг қарамоғида қолиши билан асосланади. Бундан ташқари, фақат давлат стратегик вазифалар, халқаро муносабатлар ва ички минтақавий сиёсатни амалга оширади. Аммо, шу билан бирга, ўтиш даврида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришда баъзи бир камчиликларга йўл қўйиш хавфи туғилади. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
Ҳудудларга эркинлик берилиши айни вақтда уларнинг хўжалик тизимини ўзича, назоратсиз ривожланиши, минтақавий иқтисодиётнинг миллий иқтисодиётга мувофиқлашмаслик хавфи;
Do'stlaringiz bilan baham: |