8-мавзу. Ишчи кучи миграцияси ва унинг меҳнат бозорига таъсири



Download 369,92 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana19.02.2022
Hajmi369,92 Kb.
#458096
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу



8-МАВЗУ. ИШЧИ КУЧИ МИГРАЦИЯСИ ВА УНИНГ МЕҲНАТ 
БОЗОРИГА ТАЪСИРИ 
 
(1-маъруза машғулоти) 
1.
Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни ва моҳияти 
2.
Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш борасида давлат 
сиёсатининг амалга оширилиши 
(2-маъруза машғулоти) 
3. Меҳнат миграциясининг давлат томонидан тартибга солиниши ва 
унинг асосий кўринишлари 
4.Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятидаги меҳнат миграциясининг 
кўлами ва географияси 
(3-маъруза машғулоти) 
5. Ўзбекистонда меҳнат миграцияси бўйича давлат сиёсатининг амалга 
оширилиши 
8.1.Ишчи кучи миграциясининг ижтимоий-иқтисодий 
мазмуни ва моҳияти 
ХХI асрда жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви ва 
либераллашуви жараёнида ишчи кучи миграциясининг аҳамияти 
мунтазам ошиб бормоқда. Айнан шу боис, ишчи кучи миграциясининг 
ижтимоий-иқтисодий мазмун ва моҳиятини очиб бериш унинг қанчалик 
муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади.
Миграция – аҳолининг, шу жумладан ишчи кучининг бир ҳудуддан 
иккинчи ҳудудга кўчиб ўтиш ҳаракати бўлиб, унинг миқёси ва суръати 
мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият ҳамда меҳнат 
бозори сиғимини ҳам белгилаб беради. Ижтимоий жиҳатдан олиб 
қарайдиган бўлсак, ишчи кучи миграцияси деганда мамлакат меҳнат 
ресурсларининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб юриши 
тушунилса, иқтисодий нуқтаи-назардан эса, ижтимоий мазмуни билан 
боғланган ҳолда, иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд аҳолининг 
минтақа ва ҳудудлараро кўчиб юриши тушунилади.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Халқаро Миграция бўйича Ташкилот 
томонидан ишлаб чиқилган таърифга кўра, меҳнат-мигрантлари деганда 
инсонларнинг бирор бир ҳудуддан у ўзи истиқомат қиладиган мамлакат 
миқёсида ёки рухсат этиладиган мамлакатга кўчиб бориб, у ерда 
иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган қисми тушунилади.
Ишчи кучи миграцияси деганда, одатда, меҳнатга қобилиятли 
аҳолининг ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва жойлаштиришдаги 
ўзгаришлар билан боғлиқ маконий кўчиб юриши тушунилади. 
Аҳолининг мазкур қисмининг кўчиб юришини талқин қилишда иккита 
ёндашувдан фойдаланилади.

Download 369,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish