8.4..Ўзбекистонда меҳнат миграцияси бўйича давлат сиёсатининг
амалга оширилиши
Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграцияси бўйича фаол давлат сиёсати
амалга
оширилиб, мазкур сиёсат тегишли қонунлар, Президент
Қарорлари ва Фармонлари, ҳукумат қарорлари ва шу каби меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар орқали амалга оширилади, бошқарилади ва тартибга
солинади. Ўзбекистон Республикасим Вазирлар Маҳкамасининг 2003
йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарорига мувофиқ,
мамлакат
фуқароларининг хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга
ошириш тамойиллари ва шарт-шароитлари белгилаб берилган. Унга
мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари:
мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро,
идоралараро шартномалар ва битимлар асосида меҳнат фаолиятини
амалга ошириш учун хорижга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;
хусусий меҳнат контрактлари бўйича меҳнат фаолиятини амалга
ошириш учун хорижга фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат
миграцияси
масалалари
агентлиги
томонидан
бериладиган
рухсатномалар бўйича чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистонда ишчи кучининг ташқи
миграциясини тартибга солиш ва бошқариш бўйича
ваколатли давлат
тузилмаси ҳисобланиб, унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ва хорижий
фуқароларни Ўзбекистон Республикасида
ишга жойлаштириш учун
квоталар ажратиш ва рухсатномалар бериш масалалари бўйича хорижий
давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда меҳнат
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда ишга
жойлаштириш, хорижда ишга жойлаштиришга номзодлар билан
дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш йўли билан уларга
кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижлардаги ва
хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат
фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик
ҳисобидаги минтақавий бюролар, шунингдек хорижга кетаётган
фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш
маркази фаолиятини
мувофиқлаштириш;
хорижий ишчи кучларини ёлловчи хориж фирмалари
(корхоналар,
муассасалар,
компаниялар)
билан
ҳамкорликни
ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижда меҳнат
фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси
фуқароларини хорижий мамлакатларга жўнатиш
учун номзодларни
танлаб олиши бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ
рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш
муддатини
узайтириш);
юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун
рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини
узайтириш), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликларининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
бош бошқармалари таклифларига мувофиқ ҳамда ташқи меҳнат
миграцияси жараёнлари таҳлили, аҳоли меҳнат
миграциясини
ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли прогнозларини
ҳисобга олган ҳолда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида меҳнат фаолиятига тасдиқномалар бериш.
Назорат учун саволлар
1.Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш борасида давлат
қандай сиёсатининг амалга оширади
?
2.Меҳнат миграциясининг давлат томонидан
тартибга солинадими
?
3.Меҳнат миграциясининг асосий кўринишлари нималардан иборат
?