ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №4
Липидларга хос рангли реакциялар
1-иш. Ёғларни очиш.
Акролеин синови. Бу реакция ёрдамида ёғда глицерин топилади. Тажрибанинг асосида глицеринни қиздирганда сувни йўқотиши ва ўткир, специфик хидли тўйинмаган альдегид-акролеинга айланиш хусусияти ётади. Глицерин бўлмаган липидлар акролеин синамасини бермайди.
Ишнинг бориши. Қуруқ пробиркага 1-2 томчи ўсмилик мойи ва шпателнинг учида қуруқ калий бисульфат босилади. Акролеиннинг оқ буғлари хосил бўлгунча қиздирилади.
Шу реакциянинг ўини мум бўлакчаси билан қилинади. Акролеиннинг хосил бўлиши рўй бермайди.
2-иш. Товуқ тухумининг сариғида лецитинни топиш.
Лецитинлар фосфолипидлар группасига киради ва хужайра пардасининг таркибига кириб, мия тўқимасининг асосий массасини ташкил қилади, организмни тўйинмаган ёғ кислоталар билан таъминлашда иштирок этиб, организмда жуда катта роль ўйнайди. Лецитинлар сувда эримайди, аммо спирт, хлороформ, эфирда яхши эрийди.
Ишнинг бориши. 1. Қуруқ пробиркага 10 томчи ацетон қуйилади ва лецитиннинг (тайёрлаш хусусида 1-иловага қаранг) спиртли эритмасини томчилатиб қўшилади. Оқ чўкма тушади.
2. Қуруқ пробиркага 20 томчи лецитиннинг спиртли эритмаси ва лецитиннинг сувдаги турғун эмульсияси хосил бўлгунга қадар томчилатиб дистилланган сув қўйилади.
3-иш. Холестеринни очиш.
Холестерин организм учун жуда мухим ахамиятга эга, чунки у кўпгина орган ва тўқималарнинг мембраналари таркибига киради, ўт кислоталар, витамин Д, жинсий гормонлар ва буйрак усти безлари пўстлоғи гормонларининг олд моддасидир.
Холестерин ўзининг кимёвий табиати бўйича бир атомли циклик тўйинмаган иккиламчи спирт хисобланади ва у юқори ёғ кислоталари билан эфирлар хосил қилади.
Холестеринни очиш реакцияси асосини унинг сувни бериш ва рангли бирикмаларга конденсацияланиш хусусиятини ташкил қилади.
4-иш. Сальский реакцияси.
Ишнинг бориши. Қуруқ пробиркага 10 томчи 1% холестериннинг хлороформли эритмаси қуйилади ва эхтиётлик билан пробирканинг девори бўйлаб 0,5 мл концентрланган сульфат кислота қатлам қилиб қуйилади. Устки хлороформ қаватнинг қизил-тўқсариқ рангга ўтиши кузатилади.
5-иш. Либерманн-Бурхардт реакцияси.
Ишнинг бориши. Қуруқ пробиркага 10 томчи 1% холестериннинг хлороформли эритмаси, 6 томчи сирка ангидрид ва 2 томчи концентрланган сульфат кислота қуйилади ва эхтиётлик билан силкитилади. Кўк рангга, сўнгра яшилга ўтувчи қизил бинафша ранг пайдо бўлиши кузатилади
Ёғлар учун сифат реакциялари. Ёғларни кислотали сони.
Реактивлар: тозаланган пахта мойи, осмий кислотасининг 1% ли эритмаси, эфир, бромли сув
Ёғларни сифат анализ қилишда бир қатор реакциялардан фойдаланилади. Буларга осмий ёрдамидаги рангли реакция, мой доғини ҳосил қилиш, совунланиш реакцияси ва галлоидлар реакциясини мисол қилиб келтириш мумкин.
Рангли реакция. Микроскоп ойнаси устига бир томчи мой томизилади. Унинг устига осмий кислотасининг 1% ли эритмасидан 1 томчи қўшилади. Мой қора ранг беради. Осмий (VIII)- оксид кучли оксидловчи хоссага эга бўлгани учун ёғлар билан шиддатли реакцияга киришади. Натижада ёғ оксидланади, осмий (VIII)- оксид эса қайтарилиб қора тусли осмий (IV)- оксидга ўтади.
Мой доғи. Кунгабоғарнинг мағзини олиб қоғозда эзилса, мой доғи ҳосил бўлади. Қоғоз қиздирилганда ҳам доғ йўқолмайди. Бу ҳақиқатда ҳам мой борлигидан дарак беради.
Галлоидлар. Бу реакция айниқса, тўйинмаган ёғ кислоталари кўп бўлган ёғларга характерлидир. Пробиркага 1-2 томчи ёғ ва 1-2 мл эфир солинади. Унинг устига 1-2 томчи бромли сув қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Бромли сувнинг сариқ рангининг тез йўқолиши тўйинмаган ёғ кислоталари борлигини кўрсатади.
Ёғларни кислотали сони.
1 гр ёғ таркибидаги эркин ёғ кислоталарни нейтраллаш учун сарфланган калий гидроксиднинг КОН мг миқдори билан ифодаланган сон ёғларнинг кислотали сони деб аталади. Бу сон ёғларнинг сифатини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Реактивлар: тозаланган пахта мойи, этил спиртининг 96% ли эритмаси, КОН нинг 0,1 Н эритмаси, фенолфталеиннинг 0,1 % ли спиртдаги эритмаси
2 та колба олиб, 1-сига 3-5 гр пахта мойи ва 15-20 мл спирт-эфир аралашмаси, 2-сига эса фақат 15-20 мл спирт-эфир аралашмаси солинади. Колбалар яхшилаб чайқатилиб, 2-3 томчи фенолфталеин томизилади. Сўнгра КОН нинг спиртли эритмаси ёрдамида 0,5-1 минут давомида ўзгармайдиган оч-пушти ранг ҳосил бўлгунча титрланади.
Кислотали сон қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Х = Т(а-б)
Н
б – контрол учун сарфланган Калий гипосульфит; Т – тузатма; а- тажриба учун сарфланган ишқор миқдори; Н – олинган мой миқдори
Do'stlaringiz bilan baham: |