461
Автомобилни тормозлашда хавфсизлик ва мумкин бўлган энг
катта тортиш кучи йўл билан ғилдиракнинг тишлашишига боғлиқ
бўлади.
Агар тортиш кучи тишлашиш кучидан кам бўлса, етакловчи
ғилдираклар ўрнига айланмасдан думалайди. Агар етакловчи ғил-
дираклардаги тортиш кучи тишлашиш кучидан катта бўлиб кетса,
автомобилнинг етакловчи ғилдираклари ўз жойида айланиб
ҳаракатланиши мумкин.
Тишлашиш коэффициенти йўл қопламасининг типи ва ҳолатига
боғлиқ бўлади. Қаттиқ қопламали йўлларда
тишлашиш коэффи-
циенти қиймати шина ва йўлнинг микронотексликлари орасидаги
ишқаланишга асосланган бўлади. Қаттиқ қоплама намланганда
тишлашиш коэффициенти сезиларли камаяди. Бу тупроқ майда
заррачалари ва сув аралашмасидан ҳосил бўлган плёнкадан бўлади.
Плёнка ишқалаш
юзаларини ажратиб, шина ва қопламанинг ўзаро
ҳамкорлигини сусайтиради, натижада тишлашиш коэффициенти
камаяди. Йўлда шинанинг сирпанишида уларнинг контакт зонасида
элементар гидродинамик пона ҳосил бўлиши мумкин, у протек-
торнинг қопламадан кўтарилишига олиб келади.
Бундай жойда
шина ва йўлнинг контактини суюқлик ишқаланиши алмаштириб,
тишлашиш коэффициенти энг кам кўрсаткичда бўлади. Деформа-
цияланадиган йўлларда тишлашиш коэффициенти тупроқ хусу-
сиятига боғлиқ. Етакловчи ғилдирак протектори чизиқлари тупроққа
ботиб, йўл билан ғилдиракнинг яхши тишлашишини таъминлайди.
Тишлашиш коэффициенти қийматига, шунингдек,
шина про-
текторининг нақшлари ҳам таъсир қилади. Енгил автомобиллар
шиналари майин нақшли бўлади. У қаттиқ қопламали йўлларда
яхши тишлашишни таъминлайди.
Юк автомобиллари ва юқори ўтувчанликка эга бўлган авто-
мобиллар шиналарининг протектор нақшлари йирик ва баланд
бўлади. Бундай йирик ва баланд нақшлар тупроқли йўлларда
тупроққа кириб, йўл билан тишлашишни яхшилайди.
Тишлашиш коэффициенти қиймати шинанинг йўлга нисбатан
сирпаниш тезлигига боғлиқ бўлади.
Думаламасдан сирпаниш
(ғилдирак блокировка бўлиб қолиши) пайтида тишлашиш коэффи-
циенти тахминан 15%га камаяди. Шунинг учун ғилдирак айланиб
турганда блокировка арафасида тормозлаш блокировка билан
тормозлангандан анча унумли бўлади. Шунинг учун ҳозирги пайтда
462
замонавий автомобилларнинг
тормоз тизимида албатта АБС
(антиблокировачное система)лар, яъни ғилдиракларни сирпанишдан
олдини олувчи қурилмалар ўрнатилади.
Шинанинг йўл билан тишлашиши ҳаракатланиш хавфсизлиги
нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга. У сирпанишсиз ҳара-
катланганда тормозлаш мумкинлиги ва унинг шиддатини белги-
лайди.
Сирпанчиқ йўлларда тишлашиш коэффициентининг етарли бўл-
магани йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаби ҳисобланади.
Ёнланма (кўндаланг) тишлашиш коэффициенти худди шундай
факторларга боғлиқ бўлади (одатда уни 0,7 деб қабул қиладилар).
Тишлашиш коэффициенти етарли бўлмагани ўртача 16%, но-
қулай йил фаслларида 70%гача йўл-транспорт ҳодисаларининг
сабабчиси бўлади.
Йўл қопламаларининг сирпанчиқ билан кураши халқаро комис-
сия томонидан ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлайдиган тиш-
лашиш коэффициенти 0,4дан кам бўлмаслиги белгиланган.
Мотоциклларнинг ҳаракати ҳам, тортиш кучи ва ҳаракатланиш-
га қаршилик кўрсатувчи куч ва
инерция кучи таъсири остида
бўлади. Улар орасидаги муносабат худди шу ҳаракатланиш муво-
занати тенгламаси билан ифодаланади. Масалан, автомобилга кўн-
даланг куч таъсир этганда, у стабилизация моменти вужудга
келиши учун ўз турғунлигини сақлаб қолади.
а) б)
15-расм. Бурилишда автомобиль ва мотоциклга
Do'stlaringiz bilan baham: