458
Йўлдан фойдаланиш жараёнида нотекисликлар кўпаяди, бу ўз
навбатида автомобиллар тезлигини камайишига, агрегат ва қисмлар
иш муддатини қисқариши ва ёнилғи сарфини ошишига олиб келади.
Нотекисликлар автомобиль ҳаракатланишига қўшимча қаршилик
туғдиради.
Ғилдирак чуқурга тушганида у чуқур тубига урилиб юқорига
ирғитилади. Ғилдирак кучли урилганида у йўл юзасидан узилиб яна
урил ва сўнувчи тебранишни ҳосил қилади. Урилиш пайтида
вужудга келадиган куч таъсирида шина қўшимча деформацияга
учрайди. Автомобилнинг бундай нотекис йўлда ҳаракатланиши
натижасида ғилдиракнинг узлуксиз урилиши ва кузовнинг тебра-
нишини вужудга келтиради ҳамда шина ва осма деталларида, айрим
ҳолларда анча миқдорга етадиган қўшимча энергия йўқотилади.
Ҳаво қаршилиги.
Автомобиль ҳаракатланганда унга қарши ҳаво
таъсир кўрсатишига ҳаво қаршилиги дейилади.
Ҳаво қаршиликлари қуйидагилардан иборат бўлади:
пешойна қаршилиги;
автомобилнинг олдинги ва орқа юзаларига ҳар
хил босим-
нинг вужудга келиши натижасидаги қаршилик (ҳаво умумий
қаршилигининг 55-60% га яқини);
чиқиб турган қисмлари ҳосил қиладиган қаршилик;
кўзгу қанотлар;
эшик дасталари;
декоратив элементлар ва бошқалар (12-18%);
радиатор ва ёпқич ости бўшлиқлар кўрсатадиган қаршилик
(10-15%);
ташқи юзаларнинг ҳаво қатлами билан ишқаланиши (8-10%);
автомобилнинг ости ва усти босимлари фарқидан
келиб
чиқадиган қаршилик (5-8%).
Ҳаво қаршилик кучи автомобилнинг ҳаракатланиш тезлигига
боғлиқ бўлади. Ҳаракатланиш тезлиги ошганда бу куч кўпаяди.
Юқори тезликларда ҳавонинг қаршилик
кучини енгиш учун
двигатель ишлаган энергиянинг катта қисми сарфланади.
Ҳаво қаршилик кучи кузов формасига боғлиқ бўлади. Шунинг
учун енгил автомобиллар ҳавонинг силлиқ ўтиш
шаклига форма-
сига эга. Юк автомобиллари енгил автомобилга кўра анча паст
тезликда ҳаракатланганлиги сабабли унда ҳавонинг силлиқ ўтиши
ёмон бўлади. Тиркама тақиб ишлатганда ҳаво қаршилик кучи анча
459
ошади. Бу асосан автомобиль ва тиркама орасида ҳаво оқимининг
гирдоби ва ташқи ишқаланиш
юзасининг ошишидан вужудга
келади. Якка автомобилга нисбатан ҳар бир тиркама қўллаш ўртача
ҳаво қаршилигини 25%га оширади.
Инерция кучи.
Автомобилнинг ҳаракатланишига йўл қаршилик
кучи, ҳаво қаршилигидан ташқари, инерция кучи ҳам таъсир
қилади. Автомобиль маълум бир тезликка эришиш учун ҳар қандай
кучларни, шу жумладан инерция кучини енгиши керак бўлади.
Автомобилнинг массаси қанча кўп бўлса,
унинг инерция кучи
миқдори ҳам шунча кўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: