Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX


Америка тизимида накал ипи қайтаргич ўқига нисбатан юқори 
ва чапга силжитганлиги натижасида ёруғлик оқими кўпроқ ўнг ва 
пастга тақсимланади, шунинг учун рўпарадан келаётган транспорт 
воситаси ҳайдовчисининг кўзини қамаштириш даражаси камаяди, 
йўлнинг ўнг томонини ёритиш эса яхшиланади. 
Яқинни ёритиш чироғининг ишлатилишида Европа тизими 
асосида рўпарадан келадиган ҳайдовчининг кўзини қамаштир-
маслик талаби ётади, Американикида эса бу талаб имкони борича 
бажарилади (интенсив ёруғлик оқими ҳисобида ёритилганлик 
адаптацияси ошиши натижасида бўлади).
Узоқни ёритувчи чироқларда Европа ва Америка тизимлари 
деярли фарқи бўлмайди. Кўпчилик ҳолларда узоқни ва яқинни 
ёритувчи чироқлар конструктив жиҳатдан бирлаштирилган.


449 
Автоном ёритиш тизими пайдо бўлган даврдан бошлаб 
ҳозиргача у доимо мукаммаллашиб келмоқда.
Галоген лампалар бир хил қувват билан икки баробар кўп 
ёруғлик оқимини олиш имконини беради. Ёруғлик оқимини йўнал-
тириш стабилизатори автомобилнинг юкланиш даражасидан қатъи 
назар чироқларга ўрнатилган тартибни доимий сақлаш учун хизмат 
қилади.
Чироқлар ойна тозалагичи ва ювгичи кирланишдан тозалаш 
учун хизмат қилади. Бу амалда доимий ёруғлик оқими миқдорини 
сақлашга хизмат қилади. Чироқларни автоматик улаш ҳайдовчини 
бу амални қўлда бажаришдан озод қилади. Ёритиш даражаси 
ҳайдовчи кўзи йўналишига халақит берадиган даражада ётганда 
автоматик равишда яқинни ёритувчи чироқ уланади. Қарама-қарши 
автомобилдан ўтиб кетгандан кейин автоматик равишда узоқни 
ёритувчи чироқ уланади.
Ташқи ёритгич сигнализация тизими йўлда бошқа ҳаракатла-
ниш иштирокчиларига нисбатан транспорт воситаси ҳолати тўғри-
сида ахборот бериш учун хизмат қилади. Ташқи ёритиш сигнализа-
цияси берадиган ахборот кейинги йўл-транспорти вазиятини баҳо-
лашга кўмаклашади.
Ёруғлик сигнализациясига қуйидаги талаблар қўйилади:

турли йўл-транспорт вазиятларида бериладиган ахборотнинг 
ишончлилигини таъминлаш;

жуда кичик вақт оралиғида ишораларни хатосиз қабул 
қилишни таъминлаш; 

кўриш орқали қабул қилишда кўзни қамаштириш ноқулайлик 
бўлмаслиги. 
Ёруғлик сигнализацияси приборларининг информативлигини 
аниқлайдиган асосий хусусиятлари уларнинг жойлашуви, ранги, 
ёруғлик кучи, ўлчами, қиёфаси иш тартиби ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда қўлланиши мумкин бўлган қуйидаги комплект 
ташқи ёритиш приборлари сони шаклланган: 

тормозлаш;

олдинги ва орқа габарит чироқлари;

олдинги ва орқа бурилиш кўрсаткичлари;

давлат рақами белгиси ёритгичи автопоезд белгиси.
Санаб ўтилганлардан ташқари халқаро намуналар тавсия этган 
қўшимча сигналлар ҳам мавжуд. Масалан, автомобилнинг эшиги 


450 
очилганда габарит ўлчами ошганини билдирувчи сигнал, ҳаракат-
ланиш секинлашувининг ёруғлик кўрсаткичи, контур чироқлар, ён 
чироқлар, огоҳлантирувчи учбурчаклар ва бошқалар шулар жумла-
сидандир. 
Ташқи ёритиш сигналлари орқали бериладиган ахборот ҳайдов-
чининг йўл-транспорт вазиятини тўғри баҳолашига етарли бўлиши 
ва ҳажми уни толиқтирмаслиги керак. Транспорт оқими ошганда бу 
талабларнинг муҳимлиги янада ошади. Ҳаракатланиш иштирок-
чилари фойдаланадиган габарит ўлчовларни аниқлаш, оралиқ 
масофа, ҳаракатланиш тезлиги, тезланиш, ҳаракатланиш режимини 
чамалаш энг зарур ахборот ҳисобланади. 
Ташқи ёритиш сигналларининг асосий вазифаси ҳаракатланиш 
иштирокчиларини 
транспорт 
воситаси 
ҳаракат 
режимидаги 
ўзгаришдан ўз вақтида хабардор қилишдан иборат.
Транспорт воситасининг ички информативлиги приборлар, 
сигнализаторлар, бошқариш органлари, ҳайдовчини транспорт 
воситаси тизим воситаларида бўладиган жараёнли ўзгаришлардан 
хабардор қилиш хусусиятидан иборат. 
Ички кўзга кўринадиган информативлик приборлар панелида 
жойлаштирилган ёруғлик ишоралари приборларнинг миқдори ва 
сифат кўрсаткичлари билан баҳоланади. Приборлар кўрсаткичи ва 
ишоралар информациясига ҳайдовчи вақт бўлгандагина қисқа 
чекланган муддатда ўз эътиборини қарата олади. Ана шу чекланган 
муддат ичида ҳайдовчи бир неча ишора приборлардан ҳар хил 
турдаги информацияни қабул қилиши мумкин.
Ички информация қабул қилиш жараёнини мукаммаллаштириш 
мақсадида приборлар панелини компоновка қилиш жараёнида 
қуйидаги принципларга асосланиш мумкин: 

муҳимлик; 

такрорланиш даражаси; 

фаолият кўрсатиш. 
Такрорланиш даражаси принципига асосан, приборлар панели-
нинг марказий қисмига, ҳайдовчи тез-тез эътиборини қаратадиган 
приборлар (спидометр, мой босими кўрсаткичи, совитиш суюқлиги 
ҳарорати кўрсаткичи, ёнилғи миқдори кўрсаткичи) жойлаштирилади. 
Фаолият кўрсатиш принципига асосан, приборлар бирлаштири-
лади. Масалан, босиб ўтилган масофани ҳисобловчи счётчик спидо-
метр билан биргаликда захира ёнилғи миқдорини билдирувчи 


451 
ишора, ёнилғи сатҳини кўрсатувчи билан, баъзи ҳолларда ампер-
метр ва вольтметр бир приборга бирлаштирилади.
Дастлабки икки принципнинг қўлланилиши приборлар кўрсат-
кичини ўлчашда вақтни тежайди. Ҳозирги вақтда амалда автомо-
билга ўрнатилиши лозим бўлган ишоралар ва приборларнинг маъ-
лум бир тавсифномасини регламент қиладиган меъёрий ҳужжат 
йўқ. Шунинг учун автомобилларга баъзи бир ҳаракат хавфсизли-
гини таъминлайдиган прибор ва ёруғлик ишоралари ўрнатилади. 
Буларга спидометр, пневматик тормозлар тизимидаги манометр, 
бурилиш кўрсаткичлари, ишчи тормоз тизими авария ҳолати, тўхтаб 
туриш тормози, мойлаш тизимида мой босими пастлиги, двигател-
нинг қизиши, захира ёнилғи миқдори сигнализаторларини кўрсатиш 
мумкин. 
Ёруғлик сигнализаторларни белгилашга қўлланиладиган символ-
лар унификация (бир хил) қилинган. Символларни кўрсатиш ва 
қўллаш талаби халқаро тавсияномаларда кўрсатилган. 
Назорат қилиш сигнал (ишора) қурилмаларида қизил, яшил, 
сариқ, кўк ранглардан фойдаланиш тавсия этилиб, уларнинг иш 
тартиби доимий ёки милтилловчи бўлиши мумкин.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish