444
Автомобилнинг ўтувчанлиги
деганда йўлнинг нотекис ва ўтиш
қийин бўлган жойлардан кузовнинг пастки қисмини тегдирмасдан
ҳаракатлана олиш хусусиятига тушунилади.
Автомобилнинг ўтувчанлик қобилияти икки гуруҳ кўрсат-
кичлари билан баҳоланади:
ўтувчанликнинг геометрик кўрсаткичлари;
ўтувчанликнинг таянчи – тишлашиш кўрсаткичлари.
Геометрик кўрсаткичлар
йўл
нотекисликларига автомобиль
қисмларини тегиши, таянч тишлашиш кўрсаткичлари эса ўтиши
қийин йўл қисмлари ва йўлсиз жойларда ҳаракатлана олиш хусу-
сияти билан баҳоланади.
Ўтувчанлик бўйича барча автомобилларни 3 гуруҳга бўлиш
мумкин:
умумий ишларга мўлжалланган автомобиллар (ғилдирак
формуласи 4х2 ва 6х4);
юқори ўтиш қобилиятли автомобиллар (ғилдирак формуласи
4х2 ва 6х4);
ўта юқори ўтиш қобилиятли автомобиллар, махсус компо-
новка ва конструкцияга эга бўлганлар. Уларнинг барча ғилдирак-
лари етакловчи кўп ўқли бўлади;
гусеницали ёки ярим гусеницали;
Автомобиль – амфибия ва бошқа турдаги йўлсиз
шароит-
ларда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус автомобиллар.
Ўтувчанликнинг геометрик кўрсаткичларини кўриб ўтамиз.
Энг паст нуқта II – бу автомобилнинг энг паст нуқтаси билан йўл-
гача бўлган масофа. Бу кўрсаткич автомобилнинг ҳаракат йўналиши-
га жойлашган тўсиқларга урилмасдан ҳаракатланишини белгилайди.
13-расм. Ўтувчанликнинг геометрик кўрсаткичи.
445
Ўтувчанликнинг бўйлама ва кўндаланг радиуслари кўрсаткич-
лари билан белгиланиб, бу автомобилнинг базаси (колеяси) ичида
жойлашган энг пастки нуқта ва ғилдиракларга тегизиб чизилган
айлана радиусларига тенгдир. Йўлида жойлашган тўсиқларнинг
баландлиги ва қиёфаси автомобилнинг ўтувчанлик қобилиятини
белгилайди. Улар қанча паст бўлса,
автомобилнинг уларга тегмас-
дан ўта олиш қобилияти шунча юқори бўлади.
Олдинги ва орқадаги осилиш бурчаклари, йўл юзаси ва олдинги
ёки орқа ғилдираклар ва автомобилнинг олди ёки орқасидан осилиб
турган қисмининг энг паст нуқтасидан ўтказилган уринма ораси-
даги бурчаклар ўтувчанликни белгилаб берувчи кўрсаткичлардир.
Автомобиль ўта олиши мумкин бўлган остонанинг энг баланд-
лиги етакланувчи ғилдираклар учун ғилдиракнинг 0,35-0,65 радиус-
га тенг.
Айрим ҳолатда остонадан ўта олмасликка автомобилнинг тор-
тиш имконияти ёки йўл билан тишлашиш сифати сабаб бўлмасдан,
балки осилиш бурчагининг кичиклиги ёки энг паст нуқтанинг йўлга
тегиши сабаб бўлиши мумкин. Бу, айниқса, осилиш (свес) бурчаги
кичик бўлган шаҳар ва шаҳар атрофи
автобуслари учун характер-
лидир. Ўтиш учун керак бўлган энг кам кенглик автомобилнинг
кичик радиусда бурилишини баҳолайди (Масалан, карьерларда
юклаш майдончаларида).
Горизонтал текисликда машина ҳаракати йўналишини ўзгар-
тира олишига алоҳида ундан фойдаланиш хусусияти сифатида қара-
лиши мумкин. Тиркама ёки ярим тиркама билан ишлаганда автомо-
биль ҳаракати йўналишининг ўзгартириш кўрсаткичи ёмонлашади,
чунки автопоезд ҳаракатланиш бўлагининг кенглиги якка автомо-
билникидан катта бўлади. Бунда ўтувчанликнинг таянч тишлашиш
кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
максимал тортиши кучи;
паст узатмада автомобиль ҳосил қилиши мумкин бўлган энг
катта тортишиш кучи;
тишлаши оғирлиги автомобилнинг етакловчи ғилдираклари-
га тўғри келадиган оғирлик кучи.
Таянч
юзага шинанинг нисбий босими, шинага вертикал юк-
нинг контакт юзасига нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткич
автомобиль ўтувчанлиги учун катта аҳамиятга эга. Нисбий босим
қанча кам бўлса, тупроқ шунча кам емирилади, ғилдирак изининг
446
чуқурлиги шунча кам бўлади, думалаш қаршилиги
камайиб авто-
мобилнинг ўтувчанлиги юқори бўлади.
Изнинг изга тушиш коэффициенти олдинги ғилдирак изининг
орқа ғилдирак изига нисбати билан аниқланади. Олдинги ва орқа
ғилдирак излари тўла мос тушганда орқа ғилдирак олдинги ғилди-
рак изидан юргани учун думалаш қаршилиги энг кам бўлади.
Олдинги ва орқа ғилдирак излари мос тушмаганда олдинги ғилди-
рак қолдирган из деворлари орқа ғилдирак емириши учун қўшимча
энергия сарфланади. Шунинг учун юқори ўтувчанликка эга авто-
мобилларнинг орқа ўқига шина ўрнатилади ва шу билан думалаш
қаршилиги камайтирилади.
Ўтувчанлик кўп жиҳатдан автомобиль конструкциясига боғлиқ
бўлади.
Автомобилларга юқори ишқаланишли дифференциал ёки
ғилдираклараро ҳамда ўқлараро блокировка қилинадиган диффе-
ренциаллар ўрнатилиши, тупроқ
билан яхши илашадиган кенг
профилли шиналардан фойдаланиш ўтувчанликни яхшилаш учун
қилинганлигига мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: