Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

J
уст
аниқлаш формуласида тормозлаш эффективлигини 
ҳисобга олувчи тузатиш коэффициенти киритилади. Бу коэффи-
циент 
к
э
енгил автомобиллар учун 1,1-1,5, юк автомобиллари ва 
автобуслар учун 1,3-1,5 га тенг. Сирпанчиқ йўлларда барча 
ғилдиракларда тормоз кучи амалда бир вақтда тишлашиш кучи 
миқдорига етади. Шунинг учун 
х< 0,4
бўлганда автомобиль туридан 
қатъи назар 
к
э
=
1
қабул қилинади.
Тормоз йўли тўхташ йўлидан кам, чунки ҳайдовчи реакцияси 
вақтида автомобиль анча масофа юради. Тўхташ ва тормоз йўли 
тезлик ошганда ва тишлашиш коэффициенти камайганда ошади. 
Дастлабки тезлик соатига 40 км бўлганда, қуруқ горизонтал текис 
йўлда тормоз йўлининг энг кам йўл қўйиладиган миқдори меъёр-
ланган. У йўлларда ҳаракатланиш қоидаларида келтирилган. 
Тормоз тизимининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ва 
шинанинг техник ҳолатига боғлиқ бўлади. Тормоз тизимига мой ёки 
сув тушганда тормоз устқуймалари ва барабан (диск) орасидаги 
ишқаланиш коэффициенти камаяди. Бу тормоз моментини камай-


437 
тиради. Шина нақшлари ейилганда тишлашиш коэффициенти 
камаяди. Бу тормоз кучининг камайишига олиб келади. Автомо-
билни ишлатишда чап ва ўнг ғилдираклардаги тормоз кучлари ҳар 
хил бўлиши тез-тез учраб туради. Бу унинг вертикал ўқ атрофида 
айланишига сабаб бўлади. Барабан ва устқуймаларнинг ёки шина-
нинг ҳар хил айланиши, автомобиль тормоз тизимининг бир томо-
нига мой, сув тушиши бунга сабаб бўлиши мумкин. 
Турғунлик 
деганда автомобилнинг сурилиш, сирпаниш, ағдари-
лишига қарши хусусиятлари тушунилади. Автомобилнинг бўйлама 
турғунлик ва кўндаланг турғунликлари бўлади. Бўйлама турғунлик-
нинг йўқолиши автомобилларда жуда кам учрайди. У жуда кескин 
нишабликларда содир этилиши мумкин. Шунинг учун автомобиль 
турғунлиги ҳақида гап кетганда, одатда, унинг кўндаланг турғун-
лиги кўзда тутилади.
Автомобилнинг турғунлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар 
билан баҳоланади: 

айлана бўйлаб ҳаракатланганда автомобиль сурилишига 
(ағдарилишига) сабаб бўладиган энг катта тезлик; 

ғилдиракнинг кўндаланг сурилишига сабаб бўладиган энг 
катта қиялик бурчак; 

автомобилнинг ағдарила бошланишига мос келадиган энг 
катта қиялик бурчак. 
Автомобиль турғунлиги қуйидаги автомобилнинг конструктив 
ўлчамларига боғлиқ:

автомобилнинг оғирлик маркази баландлигига; 

автомобилнинг бир ўқдаги икки ғилдираклар орасидаги 
масофага; 

автомобилнинг олдинги ва орқа ўқлари орасидаги масофага; 

шиналар ўлчами ва унинг конструкцияси ҳолатига (шина 
нақшига). 
Бундан ташқари, йўлнинг эгрилик радиуси, унинг юзаси ҳолати 
ва автомобилнинг ҳаракатланиш тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. 
Сирпанчиқ йўлларда автомобилнинг ағдарилишидан кўра унинг 
сурилиши ёки сирпаниши кўпроқ содир бўлади. Тишлашиши 
сифати яхши бўлган йўлларда ағдарилиш ҳаракатлари кўпроқ содир 
бўлиши мумкин. Оғирлик маркази юқори бўлмаганлиги учун енгил 
автомобилларга кўра юк автомобилларнинг турғунлиги камроқ 
бўлади. Юк автомобиллари юкланган сари уларнинг оғирлик 


438 
маркази баландга кўтарилавериб, турғунлиги ёмонлашаверади. Юк 
автомобиль турғунлигининг йўқолишига маҳкамланган юк кўпроқ 
сабаб бўлади. 
Бурилишларда маҳкамланган юк юкхонада силжиб, деворга 
урилиб, автомобилнинг ағдарилишига олиб келиши мумкин. Авто-
мобиль цистерналари ёки ўзи ағдарувчи автомобиль суюқ (масалан, 
суюқ қоришма) юкларни ташиганда ҳам шундай бўлиши мумкин. 
Эгрилик бўйлаб ҳаракатланганда суюқлик ташувчи автомобил-
ларнинг юки бир девордан иккинчисига силжиб, чайқалиб туради ва 
у автомобиль турғунлигининг йўқолишига олиб келади. 
Автомобилларда турғунликнинг йўқолиши амалда тормозла-
ганда кўп учрайди. Бунда йўл билан шинанинг контакт жойида 
катта тормоз кучи таъсир этиб, ғилдирак кўндаланг кучни қабул 
қилиш қобилиятини йўқотади. Ғилдираклар тўла блокировка қилин-
ганда автомобиль осонгина ошиб борувчи сурилиш ҳолатига кира-
ди. Бу ҳолатдан бошқариладиган олдинги ғилдираклар блокировка 
қилинмагандагина чиқариш мумкин. Олдинги ғилдираклар блоки-
ровка қилинганда автомобилнинг ошиб борувчи сурилиши вужудга 
келмайди, лекин у бошқарилмайдиган бўлади, чунки блокировка 
қилинган ғилдиракларни буриш ҳаракатланиш йўналишини ўзгар-
тирмайди. 
Автомобилнинг ён томонга сурилиши ҳамма ҳолларда йўл 
билан ғилдирак орасидаги тишлашиш кучининг ёнланма куч таъси-
ридан йўқолиши сабабли вужудга келади. Бундай ёнланма кучнинг 
вужудга келишига автомобилнинг тўғри чизиқли ҳаракатидан 
оғиши натижасида вужудга келадиган инерция кучи ёки йўл но-
текисликларига ғилдиракнинг урилиши сабаб бўлиши мумкин. 
Амалда автомобилнинг ҳар иккала ўқнинг кўндаланг йўнали-
шига қараб сурилиши жуда кам учрайди. Одатда, автомобилнинг 
орқа ўқи сурилишга кўпроқ мойил бўлади, чунки орқа ўққа тортиш 
ёки тормозлаш кучининг таъсири доимо бўлиб туради. Тормозлаш 
пайтида орқа ғилдиракларнинг тишлашиш кучи, оғирликнинг қайта 
тақсимланиши ҳисобига камаяди. Бу, ўз навбатида, автомобиль 
турғунлигининг камайишига сабаб бўлади.
Автомобилнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги унинг бутун иш 
муддати давомида сақланиши керак. Автомобилни ишлатиш жараёни-
да ўзгарадиган кўп сонли факторлардан унинг турғунлиги таъсир 
қиладиганининг асосийси шина ва тормоз тизимининг техник 


439 
ҳолатидир. Шина нақшлари ейилган сари йўл билан тишлашиш 
ёмонлаша боради ва тезликни ошириш ёки тормозлашда ёнга 
сурилиш эҳтимоли ошади. Шина нақшлари тўла йўқолган ғилдирак-
нинг тишлашиш коэффициенти янгисига қараганда қарийб икки 
баробар кам бўлади. Шунинг учун шиналари ейилган автомобилни 
ишлатиш йўл ҳаракати қоидаларида тақиқланган. 
Сирпанчиқ йўлларда сурилишнинг олдини олиш учун ишланиш 
механизмини ажратмасдан автомобилни тормозлаш яхши самара 
беради, чунки бунда айланаётган етакчи ғилдиракларнинг двигатель 
маховиги билан боғланганлиги уларнинг блокировка бўлишига 
қаршилик кўрсатади. 
Шиббаланган қорли ва сирпанчиқ йўлларда турумланган 
шиналардан фойдаланиш автомобиль турғунлигини анча оширади. 
Бундай усулнинг қўлланилиши тормоз йўлининг 2-2,5 бараварга 
камайишига олиб келади. Турумланган шиналар автомобилнинг 
барча ғилдиракларига ёки етакловчи ўқига ўрнатилиши керак. 
Олдинги ўққа ўрнатилганда ҳар бир тормозлашда орқа ўқнинг ёнга 
сурилиши оша боради. Юк автомобили тиркама ёки ярим тиркама 
билан юрганда, турумланган шиналар биринчи навбатда тиркамага 
ўрнатилиши керак. 
Ҳозирги замон пневматик шиналарига сирпанишнинг олдини 
олиш учун турум ўрнатилади. У корпус ва ўзакдан иборат. Корпус 
пўлат ва қўрғошин қотишмасидан тайёрланади, коррозияга чидамли 
бўлиши учун оксидланади. Айрим ҳолларда пластмассадан ясалиши 
мумкин. Ўзак қаттиқ қотишмадан айланишга чидамли қилиб яса-
лади. Турумнинг диаметри енгил автомобиллар шиналарида 8-9 мм 
юк автомобилларининг юк кўтариш қобилиятига қараб 15 мм, гача 
бўлиши мумкин. Узунлиги протектор қалинлигига қараб 10-30 мм 
йўл билан контактда бўлган шина қисмда 8-12 дона турум бўлиши 
керак. Турумнинг чиқиб турган қисми енгил автомобилларда 1-1,5 
мм, юк автомобилларда 3-5 мм бўлса яхши фойда беради. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish