431
30-§. Автотранспорт воситаларининг фойдаланиш
кўрсаткичлари
Автомобилнинг габарит кўрсаткичларига унинг узунлиги, кенг-
лиги, баландлиги ва базаси, яъни олдин ва орқа ўқлари орасидаги
масофа киради. Катта габарит ўлчамли автомобиллар йўлларнинг
тор жойларидан, кўприклар ости ва йўл ўтказгичларда ҳаракатла-
нишни қийинлаштиради. Бундан ташқари, улар бошқа ҳаракат
иштирокчиларига кўринишни чеклаб қўяди.
Автомобилнинг массаси қанча катта бўлса, уни бошқариш, унда
мураккаб ҳаракатларни (йўналишини ўзгартириш) бажариш ҳам
шунча қийин бўлади. Бундан ташқари, масса ошиши билан йўлга
тушадиган юк ошади, у эса, ўз навбатида, йўл қопламасини бузади.
Автомобилнинг массаси, габарит ўлчамлари, ундаги юкни
жойлаштириш характери ва бошқа ишлатишлар унинг фойдаланиш
кўрсаткичларига таъсир кўрсатади. Масалан, юки баланд жойлаш-
тирилган автомобилни, йўлнинг бурилишлари бор жойларда ёки
кескин тормозлашда турғунликни ошириш учун камроқ тезлик
билан бошқаришга тўғри келади.
Автомобилни тормозлаш хусусиятлари
деганда, ҳайдовчи
хоҳиши билан автомобиль ҳаракатланиши тезлигини пасайтириш,
зарур бўлганда, тезда тўхташ ва нишаблик жойларида тўхтаганда
тўхтаб туриш хусусиятига айтилади.
Тормозлаш хусусиятлари қуйидаги тормозлар тизими билан
таъминланади:
ишчи тормоз тизими;
эҳтиёт тормоз тизими;
ёрдамчи тормоз тизими;
тўхтаб туриш тормоз тизими.
Ишчи тормоз тизими
автомобилнинг ҳаракатланиш вақтида
доимий фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг ёрдамида ҳайдовчи
Автомобилнинг тезлигини секинлатиши ёки уни тўхташи мумкин.
Барча турдаги автомобиль ва мотоцикллар ишчи тормоз тизими
билан жиҳозланади. Ишчи тормоз тизимининг бошқариш органи,
одатда, тормоз тепкиси ҳисобланади. Ногиронларга мўлжалланган
автомобилларда тепки даста билан алмаштирилиши мумкин.
Эҳтиёт тормоз тизими
ишчи тормоз тизими ишдан чиққанда
автомобилни секинлатиш ва тўхтатиш учун мўлжалланган бўлади.
432
КамАЗ автомобилларида эҳтиёт тормоз тизими тўхтаб туриш тор-
мози билан конструктив бирлаштирилган. Бошқариш дастаси ёрда-
мида пружинали энергоаккумуляторлардан ҳаво чиқишини созлаш
ва шу билан тормозланиш кучи ва интенсивлигини созлаш мумкин.
Ёрдамчи тормоз тизими
узоқ муддатга кичик тормоз кучи
ҳосил қилиш учун мўлжалланган. Бундай тормоз тизими билан
шаҳарлараро йўналишда қатнашга мўлжалланган баъзи юк авто-
мобиллари ва автобуслар жиҳозланади.
Ёрдамчи тормоз тизимининг иш принципи у уланганда двига-
телда ёнилғи узатиш тўхтатилади ва газларни чиқариш қувурларида
тўсгич (заслонка) ёпилиб тирсакли валнинг айланишига тўсқин-
ликни вужудга келтиришга асосланган. Шундай қилиб, бундай
ҳолатда двигатель билан тормозлаш бўлади. Одатда, ёрдамчи
тормоз тизимидан сурункали нишабликларда, ишчи тормоз меха-
низмининг қизиши ва ўйилишининг олдини олиш учун фойдала-
надилар. Ёрдамчи тормоз тизими автомобилни тўсатдан тўхтатиш
имконини бермайди.
Тўхтаб туриш тормоз тизими
тўхтаб турган автомобилнинг
ўз-ўзидан юриб кетишининг олдини олишга мўлжалланган. Одатда,
бу тизим ишчи тормоз механизмларига таъсир қилади ва механи-
кавий пўлат арқон юритмали ёки пружинали энергоаккумуляторли
бўлади. Тўхтаб туриш тормоз тизими билан барча автомобиллар
жиҳозланади. Охирги пайтларда ён аравачали мотоцикллар ҳам
тўхтаб туриш тормози билан жиҳозланмоқда.
Айрим ҳолларда автомобиль тўхтаб туриш жойларида тўхта-
ганда, тўхтаб туриш тормози ўрнига паст узатмалардан бири улаб
қўйилади. Бу йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига зид. Истисно
тариқасида, бошқа илож қолмаганда, карбюраторли автомобилларда
бу усулни қўллаш мумкин, чунки бундай двигателларда ўт олдириш
тизими ўчириб қўйилган бўлади. Бирор сабабга кўра ҳаракатга
келган автомобиль двигатели ўт олмайди.
Дизель двигатели автомобилларда бундай усулни қўллаш
қатъиян ман этилади. Бундан ташқари, тўхтаб туриш тормози билан
бирга узатмани улаб қўйиш ҳам дизель двигателли автомобилларда
қатъиян тақиқланади. Чунки бирор сабабга кўра автомобиль
ҳаракатланса, двигатели ҳеч қандай тўсиқсиз ишга тушади, ҳамма
режимли регулятор ёқилғи беришни кўпайтиради, тўхтаб туриш
тормози уланган бўлишидан қатъи назар, автомобиль паст тезлик
433
билан ҳаракатлана бошлайди ва йўл-транспорт ҳодисасини келти-
риб чиқариши мумкин.
Тормоз тизимининг пишиқлиги ҳаракатланиш хавфсизлигига
боғлиқ бўлади. Шунинг учун йўлларда ҳаракатланиш қоидалари ва
Давлат Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бошқармаси бу тизимнинг
ишончли ишлашига катта талаблар қўяди. Пишиқ ва сифатли
тормоз тизими керакли ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлайди
ва ҳайдовчига автомобилни бошқаришда ўзини ишончли тутиш
имконини беради.
Тормоз
деб автомобилнинг кинетик энергиясини тормоз бара-
банлари (ёки диск) ва тормоз колодкалари фрикцион устқуймалари
(накладка), шунингдек шина билан йўл орасидаги ишқаланиш
жараёнига айтилади. Ҳозирги замон автомобиль тормозлари йўл
билан шина орасидаги тишланиш кучидан анча катта тормоз кучини
ҳосил қилади. Бундай вазиятда автомобиль ғилдираклари блоки-
ровка (айланмасдан) ҳолатида ҳаракатланиши, бу эса ғилдирак-
ларнинг сирпанишига ва автомобилнинг ҳайдовчига бўйсунмаган
ҳолда сурилишига олиб келиши мумкин.
Ғилдираклар блокировкагача барабан ва тормоз устқуймалари
ишқалиш-сирпаниш кучи таъсир этади, шинанинг йўл билан
контакт зонасида тинч ишқаланиш кучи вужудга келади.
Ғилдираклар блокировка бўлганда ғилдиракнинг думалаши ва
тормоздаги ишқаланиш кучини енгишга сарфланадиган энергия
тўхтатилади, бутун энергия шина билан контакти жойида ажралиб
чиқиб, шинанинг интенсив қиздирилиши ва ейилишига сарфланади.
Тормозлашнинг икки тури мавжуд:
хизмат юзасидан;
тасодифан (фавқулодда).
Хизмат юзасидан тормозлаш
деб автомобилнинг тезлигини
пасайтириш ёки уни ҳайдовчи олдиндан кўзланган жойга тўхтатиш
учун тормозлашга айтилади.
Тасодифан тормозлаш
деб кутилмаганда қатнов қисмида пайдо
бўлган ёки кеч аниқланган тўсиқни босмаслик учун юқори интен-
сивлик билан тормозлашга айтилади.
Тормозлаш хусусиятлари бир неча кўрсаткичлар билан баҳо-
ланади. Булардан асосийси энг катта секинлашув ва тўхташ йўли
ҳисобланади.
434
Тормоз хусусияти кўрсаткичлари уларни аниқлаш шароитига
боғлиқ бўлади. Масалан, сирпанчиқ йўлда қуруқ асфальтга қара-
ганда автомобилнинг тормоз йўли кўп бўлади. Шунинг учун авто-
мобилнинг техник тавсифномасида у ёки бу тормоз хусусияти
кўрсаткичини кўрсатганда аниқланган шароит кўрсатилади. Одатда,
автомобилнинг тормоз йўли унинг ёқилғи тўла қўйилган, битта
йўловчиси бўлганда қаттиқ қопламали горизонтал йўлда соатига 60
ёки 40 км тезликда аниқланади. Автомобилнинг тормозлашда
секинлашувини аниқлаш учун махсус прибор –
дессалерометр
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |