1-Mavzu Берилганлар базаси ва уни бошқриш. Берилганлар базаси архитектураси. Reja
MS Access BBBT
4
Берилганлар базаси (ББ) ҳақида тушунча
1
Берилганлар базасини бошқриш тизимлари (БББТ)
2
Берилганлар базаси архитектураси.
3
Сўровлар тили
5
Берилганлар базаси (ББ) ҳақида тушунча, ахборот тизимлари, ББ яхлитлиги ва хавфсизлиги. - АТларни асосида маълумотлар базаси ётади. Маълумотлар базаси деганда, маълумотларни шундай ўзаро боғланган тўпламини тушунамизки, у машина хотирасида сақланиб, махсус маълумотларни базасини бошқариш тизими тўлдирилиши, ўзгартирилиши, такомиллаштирилиши мумкин.
- Аниқ маълумотларни (масалани) ҳал қилишда инсон реал дунёни у ёки бу соҳаси билан чекланади. Бундай ҳолларда фақат баъзибир объектларни ўрганишгина қизиқиш ўйғотади. Бундай объектларни мажмуасини предмет соха дейилади.
Берилганлар базаси (ББ) - Кенг маънода Маълумотлар базаси (МБ) деганда реал дунёнинг конкрет объектлари ҳақидаги маълумотлар тўпламини тушиниш мумкин. Лекин маълумотлар хажми ошиб бориши билан бу масалаларни хал этиш мураккаблашади. Юзага келган муаммо объект ва маълумотларни структуралаш, яъни тизимга солиш йўли билан хал килинади. Объект-бу мавжуд ва фарқланиши мумкин бўлган нарсадир. Объектларга тегишли бир қатор маълумотлар борки, уларнинг тўплами МБ бўлади. Масалан, хар бир академик-лицей ёки касб-ҳунар коллежи-бу объектлар бўлса, улардаги ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар тўплами МБга мисол бўлади.
МБ моделларининг учта асосий турлари - Реляцион, иерархик ва семантик тармоқ.
- Реляцион (лотин тилидаги relatio-муносабат сўзидан олинган) моделда маълумотларни сақлаш уни ташкил этувчи қисмлари орасидаги муносабатларга асосланган. Энг содда ҳолда у икки ўлчовли массив ёки жадвалдан иборат бўлади. Мураккаб ахборот моделлари ана шундай жадвалларнинг ўзаро боғланган тўпламидан иборат.
- МБнинг иерархик модели пастки поғонадаги юқори поғонадагига бўйсиниш тартибида жойлашган элементлар тўпламидан иборат бўлади ва ағдарилган дарахт(граф)ни ташкил этади. Ушбу модель сатҳ, тугун, боғланиш каби параметрлар билан тавсифланади. Унинг ишлаш тамойили шундайки, қуйи сатҳдаги бир неча тугунлар боғланиш ёрдамида юқорироқ сатҳдаги битта тугун билан боғланган бўлади. Тугун - бу иерархиянинг берилган сатҳида жойлашган элементнинг ахборот моделидир.
- МБнинг семантиқ тармоқ модели иерархик моделга ўхшашдир. У хам тугун, сатҳ, боғланиш каби асосий параметрларга эга. Лекин семантиқ тармоқ моделида турли сатҳдаги элементлар орқали «эркин», яъни «ҳар бири хамма билан» маъноли боғланиш қабул қилинган.
Берилганлар базасини бошқриш тизимлари (БББТ) - Замонавий МБ технологиясида МБни яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва фойдаланувчиларни МБ билан ишлашига имкон яратиш махсус дастурий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Бундай дастурий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Бундай дастурий ускуналар мажмуаси Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (БББТ) деб аталади.
- БББТ шундай программа қобиғики, унинг ёрдамида жадвалларни структураси, жадваллар орасидаги боғланиш, жадвалларни маълумотлар билан тўлдиргандан кейин, унинг ёрдамида МБ яратиладиган программа воситасидир. Шу муносаабт билан БББТ бир қанча таркибий қисмлардан иборат.
БББТ ни таркиби БББТ мисоли сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: - -DBASEдастури;
- -Microsoft Access;
- -Microsoft For Pro For DOS;
- -Microsoft For Pro For WINDOWS;
- -Paradox for DOS;
- -Paradox for WINDOWS.
Берилганлар базаси архитектураси. Эътиборингиз учун рахмат! И.Н.Тожимаматов
Do'stlaringiz bilan baham: |