415
Автомобиль бошқаришда ҳайдовчи бирор-бир ҳолатни нотўғри
қабул қилиши мумкин. Бундай нотўғри қабул қилиш
иллюзия
дейилади. Масалан, бурилиш ёки қувиб ўтишда ҳайдовчига йўл асл
ҳолатидан тор кўриниши мумкин. Ёки анча чўзилган
нишаблик-
лардан кейин кескин бўлмаган баландликка дуч келинса, у аслига
қараганда анча кескинроқ кўриниши, қуёш ҳарорати
таъсирида
ҳамда сунъий ёритилган асфальт қопламаси туфайли ялтиллаб,
худди ҳўлдек кўриниши мумкин. Агар автомобиль чироқлари
нотўғри созланган бўлса, у ўнқир-чўнқир жойлардан ҳаракатланаёт-
гандек иллюзия бўлади. Автомобиль чироқлари жуда паст ёритса,
ҳайдовчига у пастлик томон ҳаракатлангандек туюлади. Автомо-
биль бўёғи унча очиқ бўлмаса, уларнинг ҳаракати
аслидан бироз
секиндек кўринади. Шунинг оқибатида ЙТҲлар бўйича олинган
статистик маълумотлар тадқиқ қилинганда, очиқ бўлмаган ранг-
ларга бўялган автомобилларнинг тез-тез йўл-транспорт ҳодисала-
рига тушишига сабаб шу бўлиши таъкидланмоқда.
Нотўғри иш ҳолати эгалланганда, эътиборсизликда, чарчаганда,
спиртли ичимлик истеъмол қилганда, салбий ҳиссиётларга (ишонч-
сизлик, қўрқув) берилганда иллюзияга мойиллик кучаяди. Иш ва
дам олиш режимини тўғри танлаш, эътиборни тўғри тақсимлаш
кўникмаларини ривожлантириш, ҳайдовчи ўз характерининг иллю-
зияга мойиллик сабабларини билиши иллюзияга қарши курашнинг
ишончли воситалари саналади.
Реакция вақти – хавф тўғрисида ишоранинг пайдо бўлиши ва
жавоб амалининг тугаш вақти оралиғи. Реакция вақти ҳайдовчининг
ахборотни қабул қилиб қайта ишлаши учун зарур бўлган вақт ора-
лиғини ўз ичига олади ва буни билган ҳолда ҳайдовчини
оператор
сифатида асосий психофизиологик хусусиятлари баҳоланади.
Масалан, ҳайдовчи олдиндаги хавф-хатарни кўз орқали кўради, бу
ахборотни мияга узатади, бош мия ахборотни қабул қилиб таҳлил
қилгандан сўнг маълум бир амални бажаради. Шу жараён учун
сарфланган вақт
реакция вақти
деб аталади.
Машқ қилиш ва касб маҳорати ошган сари реакция вақти
ўзгариши мумкин. Ҳар бир ҳайдовчи реакция вақти ва уни камай-
тириш йўлларини билиши мақсадга мувофиқдир. Мураккаб йўл
шароитида транспорт ҳайдовчи бир вақтда учта ишора қабул қилса,
бир ишорага нисбатан уни қайта ишлаши учун вақт ўртача 20% га,
етти ишорага тахминан 50% ошади.
416
Ҳаракат интенсивлиги ошган сари ҳайдовчи кўзига кўриш
майдонига шунча кўп объектлар тушади ва унга бирор-бир ишорани
баҳолаб, тўғри хулоса ишлаб чиқиш шунча қийин кечади.
Суд-тергов амалиётида ЙТҲларни экспертиза қилишда йўл
вазиятидан келиб чиқиб ҳайдовчининг реакция вақти турлича қабул
қилинади.
Агар йўл-транспорт ҳодисаси
содир этилишидан олдинги
вазият унинг содир этилиши эҳтимолидан далолат берса, ҳайдовчи-
да унинг олдини олиш аломатларини олдиндан аниқлаш имконияти
бўлса реакция вақти энг кам (0,6 сонияга яқин) деб қабул қилинади.
Кўриниш чекланган тўсиқ ортидан бирин-кетин пиёдалар чиқиб
қолишини бунга мисол қилиб олишимиз мумкин.
Агар йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишидан олдинги
вазият унинг содир этилиши эҳтимолидан далолат бермаса ва ҳай-
довчининг кўриш майдонида хавфли вазият ҳосил қилувчи тўсиқ-
лар бўлмаса, реакция вақти энг деб топилади, яъни у кўп тахминан
1,4 сонияга тўғри келади. Бошқа транспорт воситасининг кўриниш-
ни тўсувчи объект (қалин бутазор) орқасидан тўсатдан чиқиб
қолиши бунга мисол бўла олади.
Реакция
оддий
ва
мураккаб
бўлиши мумкин. Оддий реакция
ҳайдовчи учун олдиндан маълум бўлган ишора,
яъни унинг амал
қилиши билан боғлиқ. Масалан, светофорда қизил чироқ ёнганда,
ҳайдовчи тормоз тепкисини босиши керак. Бунда ахборотни қабул
қилиш ва қайта ишлаш вақти жуда қисқа вақт бўлади.
Мураккаб реакция бир неча мумкин бўлган жавоб амалидан
бирини танлаш билан боғлиқ. Масалан, қатнов қисмидан ўтаётган
пиёдани кўрганда ҳайдовчи товушли ишора бериши, тормозлаши
ёки
аксинча тезликни ошириши, ниҳоят пиёданинг орқасидан ёки
олдидан ўтишга ҳаракат қилиши мумкин. Мураккаб реакция
вақтига оддий реакцияга нисбатан анча кўп сафланади, чунки у анча
кўп миқдордаги ахборотни қайта ишлаши, турли хулосаларни
баҳолаш ва энг яхшисини танлаши билан боғлиқ.
Оддий реакция вақти икки даврдан иборат.
Хавф пайдо
бўлгандан ҳаракат бошлангунча ўтган вақт ёпиқ давр (латент) ва
ҳаракат вақти билан ўлчанадиган вақт мотор даври деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: