Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Адаптация (мослашув) вақти
давомида нарса-
ларни фарқлаш ва баҳолаш янада кўпроқ қийинлашади.
Ёруғлик адаптацияси ҳам қоронғилик адаптацияси ҳам хавфли 
ҳисобланади. Агар узоқ вақт қоронғиликда тургандан кейин, очиқ 


410 
чироқ ёқилса кўзда бироз оғриқ пайдо бўлади. Лекин одам деярли 
бир вақтни ўзида ҳамма нарсани кўради, чунки ёруғлик адап-
тациясига бир неча лаҳза талаб қилинади. Кўз қамашгандан кейин, 
кучли ёруғликдан кейинги қоронғиликка мослашувига бир неча 
лаҳзадан 2 дақиқагача вақт талаб қилади. Бу ҳайдовчининг ўзига 
хос хусусиятига, ёруғлик кучи ва унинг йўналишига боғлиқ бўлади. 
Ҳайдовчи учун бурилишларда, чорраҳаларда, йўлнинг бўйлама 
баланд-паст жойларида тўсатдан кўзнинг қамашгани жуда хавфли 
ҳисобланади. 
Сезиш 
ахборотни қабул қилишнинг руҳий (психологик) жара-
ёни бўлиб, у орқали ҳайдовчи нарсаларнинг ҳолати ва хусусиятини 
англайди (жумладан, йўлда қўзғаладиган ёки қўзғалмайдиган 
нарсалар, уларнинг формалари, ўлчами, ранги). Сезиш асосида анча 
мураккаб руҳий жараён – қабул қилиш шаклланади.
Қабул қилиш
воситасида нарсаларнинг ўзаро муносабати яхлит 
образ шаклида онгга намоён бўлади. 
Масалан, сезиш мажмуи натижасида (кўриш, эшитиш, тебра-
ниш, тери-мушак) ҳайдовчининг машинани сезиши шаклланади ва у 
автомобиль ҳаракат йўналиши ёки тезлигининг сал бўлса-да 
ўзгаришини қабул қилади. 
Тез ўзгариб турадиган йўл вазияти ҳайдовчини товушли, кўри-
нишли ва бошқа хил таъсир этувчи катта миқдордаги ахборотни 
қабул қилишга мажбур қилади, шунинг учун унинг қабул қилиниши 
тўла, тез ва аниқ бўлиши керак. Қабул қилиш сифати ҳайдовчининг 
билими ва тажрибасига боғлиқ бўлади ҳамда бу эътиборнинг 
алоҳида хусусиятлари билан ифодаланиши мумкин. Онгнинг бошқа 
нарсалардан мавҳум ҳолда бирор-бир манзилга мужассамлашишига 
қарамасдан, ҳайдовчи автомобиль ҳаракатига халақит қилиши 
мумкин бўлган нарсалар ёки ҳодисалар ҳақида иложи борича 
кўпроқ ахборот олишга интилади. 
Эътибор
бир неча хусусиятлар билан характерланади. Ҳайдов-
чининг бир вақтда бир неча объектларни баҳолаш қобилияти 
эътибор ҳажми
дейилади. Одатда ҳайдовчи бир вақтда бештагача 
объектни қабул қилиши мумкин.
Эътибор ҳажми ҳайдовчининг ҳаракатланиш шароити, руҳий 
ҳолати ва тажрибасига боғлиқ. Кўриниш чекланганда бир сонияда 
бир икки объектни бир вақтда қабул қилиш мумкин. Мураккаб 
чорраҳаларда транспорт воситалари кўп бўлганда ҳаракатланиш 


411 
хавфсизлигини таъминлайдиган барча ахборотларни қабул қилишга 
айрим ҳайдовчиларнинг эътибор ҳажми етмай қолади. Ҳайдовчи 
янги вазиятни дастлаб тез кўз югуртириш билан ўрганади. Бунда у 
кўриш йўналишини ўзгартириш, бошини буриш билан марказий ва 
чекка кўришдан фойдаланади. Лекин тез кўз югуртириш билан 
кўзга илинган барча объектлар ҳақида тўла ахборот олиш қийин. 
Объектларнинг хусусиятини ўрганиш учун ҳайдовчи уларга маълум 
тартибда қарайди. Ҳаракатланишда барча қабул қилинган объектлар 
ичидан ўзаро муносабатда бўладигани ва хавф-хатар туғдиради-
ганини ажратади.
Хавф хатар туғдирадиган объектларга
пиёдалар йўлларда 
ҳаракатланаётган автомобилларни киритиш мумкин. Тор йўлларда 
уларни кузатишга тахминан вақтнинг ярмиси сарфланади. Авто-
мобилнинг ҳаракат йўналишида жойлашган нарсаларни ўрганишга 
25-30%, қатнов қисмида ҳаракатланишни чамалаш учун объект-
ларни қабул қилишга 5-25% вақт сарфланади.
Ҳайдовчи кўриш майдонида пиёдалар бўлса, уларни кузатишга 
кўп вақт сарфлайди. Олдиндаги автомобиль кетидан ҳаракатланаёт-
ган ҳайдовчи унинг ҳаракатланиш йўналишини ёки тормозлашини 
кутишга кўп вақт сарфлайди. Ҳайдовчи зарур бўлганда бир амалдан 
бошқасига ўтиш учун эътиборини қайта тақсимлай билиши зарур. 
Тажрибали ҳайдовчи барча эътиборини йўл вазиятига қаратади, қўл 
ва оёқлари ҳаракатига эътибор бермайди. Эътиборни олдиндан 
қаратиш мураккаб вазият вужудга келишининг олдини олади ёки 
хавфли оқибатни енгиллаштиради. Ҳайдовчи, кутилмаганда пайдо 
бўладиган объектларга ўз эътиборини тўплашга тайёр бўлиши 
керак. 
Ҳар хил йўл вазиятида бир ҳолатни қабул қилиш учун турлича 
эътибор интенсивлиги талаб қилиниши мумкин. Масалан, хавфли 
вазиятларда интенсивлик қанча катта бўлса, қабул қилиш шунча 
тўлиқ бўлади. Лекин бундай ҳолатлар иш сменаси давомида бир 
неча марта бўлиши мумкин, айниқса, тиғиз транспорт оқимида узоқ 
вақт ҳаракатланганда, мураккаб об-ҳаво шароитида, қоронғи пайт-
ларда кўпроқ кузатилади. Шунинг учун ҳайдовчига интенсив эъти-
борга бўлган қобилият ўз турғунлиги билан фарқ қилиши лозим. 
Одатда, хавфли объектдан бошқа яна 3 та объектларни эъти-
борга олиш мумкин. Масалан, йўлда пиёдалар бўлганда, ҳайдовчи 
қарама-қарши ва йўл-йўлакай йўналишидаги автомобилларга ҳамда 


412 
қатнов қисмига эътибор қилади. Бу объектлар асосий эътибор қара-
тилган объектдан марказий кўринишда 2 градусгача, чекка кў-
ришдан 20 градусгача жойлашган бўлса қабул қилинади. Объект 
марказий кўришдан кўпроқ силжиганда эътибор интенсивлиги катта 
ёки етарлича кескин фарқ қилмайдиган бошқа объектлар сезил-
маслиги мумкин. Тажрибали ҳайдовчи бир сонияда ўз нигоҳини 3 
марта, айрим ҳолларда 5 мартагача қаратиши мумкин. Демак, бир 
объектни қабул қилиш учун сарфланадиган энг кам вақт 0,2-0,3 
сония бўлиши керак. 
Эътиборни тақсимланиш характери асосан автомобилнинг 
ҳаракатланиш тезлиги, ҳаракат интенсивлиги ва объектларнинг 
жойлашувига боғлиқ. Унча катта бўлмаган тезликда ҳайдовчида йўл 
вазиятини шошмасдан ўрганиш имконияти катта бўлади. Юқори 
тезлик ҳайдовчидан кўпроқ интенсив эътиборни талаб қилади, 
чунки айрим объектларни қайд қилиш вақти камаяди. Ҳаракат-
ланиш тезлигининг соатига 40-80 км гача ошиши нигоҳнинг қайд 
қилиш вақтини ўртача 1,0-0,6 сониягача қисқартиради. 
Ҳайдовчининг эътиборини ўзига кўп вақт қаратадиган майдон-
даги турли объектлар эътиборни қаратиш майдони дейилади. Бу 
майдоннинг формаси, ҳайдовчининг йўл кўринишини қабул қили-
шига, одатда, боғлиқ бўлади. Агар йўлнинг бир қисми қатнов қис-
мидаги объектлар билан тўсилган бўлса, майдон формаси тегиш-
лича кўринишни ўзгартиради. Автомобиль тезлигининг ошиши 
билан ҳайдовчи йўлнинг узоқроқ масофасини кўришга интилади ва 
эътиборни қаратиш майдони камаяди. Майдоннинг пастки чегараси 
кўтарилади, ён-атрофдагилари сиқилади. Автомобилнинг ҳар хил 
ҳаракатланиш тезлигида кузатиш майдонининг ўзгариши қуйидаги 
расмда берилган. 
Тезлик қанчага ошса ҳайдовчининг автомобилни хавфсиз 
бошқариши жараёнида хатога йўл қўймасликка таваккал қилмас-
лиги учун йўлдан четга эътиборини қаратишга шунча кам вақт 
қолади. Натижада тезлик ошиши билан у камроқ майдонни қабул 
қилишга мажбур бўлади. Узоқроқ масофадагига нисбатан кичикроқ 
объектлар эътибордан четга қолиши мумкин. Кейинчалик авто-
мобиль яқинлашганда эса улар ҳайдовчининг кўриш майдонидан 
четда қолиб кетади.


413 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish