Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

10-расм. 
 
Автомобиль тезлиги соатига 80 км дан юқори бўлганда 60-120 м, 
олдинда бўлган йўл қисми ҳайдовчининг кўриш майдонидан четда 
қолади. Бундай ҳолатларда йўл четидан йўл марказига қараб 
ҳаракатланаётган пиёдаларни уриш хавфи ошади. 
Ҳаракатланиш интенсивлиги қанча юқори бўлса, ҳайдовчи ўз 
йўналишидаги ва қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобилларга 
эътиборни қаратишга шунчалик мажбур, айниқса йўл тор бўлган 
жойларда катта эътибор талаб этилди. Шунинг учун ҳаракатланиш 
интенсивлиги ошганда эътибор қаратиш майдони қисқаради, чунки 
унинг ён чегаралари яқинлашади. Ҳаракатланиш интенсивлиги 
соатига 400-500 автомобиль бўлган икки бўлакли йўл қисмида тез-
лик соатига 60 км бўлганда, бўш йўлда ҳаракатланганга қараганда, 
эътиборни қаратиш майдони 2 марта кам бўлади. Демак, ҳай-
довчининг йўлни кузатиш, автомобиль ҳаракатланаётган бўлакдан 
чап ва ўнгда жойлашган объектларга эътибор қаратиш имконияти 
камаяди. Ҳаракат интенсивлиги юқорироқ бўлган йўл қисмига 
ўтганда, эътибор қаратишни кучайтирмасдан аввалгидек нарсалар 
сонини кўриш учун, автомобиль тезлигини камайтириш керак. 
Оралиқ масофа 60 метрдан кўп бўлганда эътиборни қаратиш 
майдони ўлчамлари олдинги автомобиль ўлчамларидан катта 
бўлади ва ҳайдовчида йўл вазиятини кузатишга имконият бўлади. 
Оралиқ масофа камайиши билан эътибор қаратиш майдони 
қисқаради. Автомобиль тезлиги ошса, қисқариш шунча кўп бўлади. 
Ҳайдовчи олдинги автомобилнинг тормозланишини кутиб, барча 
эътиборини унга қаратади, оралиқ масофа 25 метрдан кам бўлганда 
эътиборни қаратиш чегарага етади ва ҳайдовчида йўл вазиятини 


414 
кузатиш имконияти қолмайди. Катта тезлик билан ҳаракатланганда 
эътиборни қаратиш майдонининг қисқариши ҳамда вақтнинг чек-
ланганлиги сабабли ҳайдовчи қарама-қарши ҳаракатланаётган авто-
мобиль у билан баравар бўлгунча уни кўра олмайди. 
Бундан ташқари, эътиборнинг тақсимланиши йўл вазиятининг 
ўзгариш тезлигига ҳам боғлиқ. Чунончи, қатор алмаштиришда, ҳай-
довчи йўлни, ён-теваракни кўришга 0,8-1,6 сония, орқани кузатишга 
эса 0,8-1,0 сония вақт сарфлайди. Асосий йўл кесишмасидан ўтишга 
тайёрланиб, ўтиш имтиёзига эга бўлган транспорт воситасини 
излашга 1,1-1,6 сония вақт йўқотади. Вазият қанча мураккаб бўлса, 
алоҳида объектларга нигоҳни қаратиш учун, ҳайдовчи шунча кўп 
вақт сарфлайди. 
Автомобиль йўлнинг эгри чизиқли қисмида ҳаракатланганда 
ҳайдовчининг йўл вазиятини қабул қилиши ўзига хос хусусияти 
билан фарқ қилади. Бунда ҳайдовчи марказдан қочма куч таъсирини 
сезади ва ўзининг кўп вақтини автомобиль ҳаракат йўналишини 
кузатишга сарфлайди, бурилиш радиуси қанча кескин бўлса, унинг 
диққат-эътибори шунча ошади. У вестибуляр (қулоқ ичида жой-
лашган бош ва гавда мувозанатини идора қиладиган орган) сезишни 
кўриш билан таққослайди. Йўлнинг эгрилик радиуси 800-1000 м 
бўлганда ҳайдовчи деярли марказдан қочма куч таъсирини сезмай-
ди. Агар тезлик соатига 50 км дан ошмаса, автомобилни бошқа-
ришида йўл қўйиладиган хатолар деярли хавфли оқибатларга олиб 
келмайди. Тезлик ошганда ёки бурилиш радиуси камайганда авто-
мобилни ҳаракатлантириш траекториясини сақлаш қийин бўлади. 
Тезлик жуда катта бўлганда сурилиш ёки ағдарилиш мумкин ва 
қарама-қарши ҳаракатланишда ўтиб кетиш қийинлашади. Бундай 
шароитда ҳайдовчининг эътибори фақат автомобиль ҳаракатланиш 
траекторияси ва уни тўғрилашга қаратилган бўлади. 
Ҳайдовчи ҳаракатланиш вақтида кўпинча ўзининг эътиборсиз-
лиги туфайли товуш ишораларини сезмай қолади. Масалан, аудио-
жиҳозларнинг ишлатилиши, яъни салонда мусиқанинг баланд қилиб 
қўйиб олиниши ёки ҳаракатланиш жараёнида йўловчи билан суҳ-
батлашиб кетиш, телефонда сўзлашиш ва ҳоказолар бунга мисол 
бўла олади. Тажриба ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши эъти-
борга эга бўлган шахслар анча тез ҳайдовчилик касбларини эгаллай-
дилар. Ҳайдовчи учун эътиборсизлик ЙТҲни содир этиш учун 
асосий сабаблардан биридир. Шунинг учун ҳайдовчиликка психо-
физилогик танлашда унинг 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish