Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

Ҳалокатлилик коэффициенти
деб
 
йўл бўлагининг режа ва 
кесимидаги ҳар хил элементларидаги ЙТҲнинг сонини йўлнинг 
эталон қисмидаги ҳодисалар сонига нисбатига айтилади.
Ҳаракат миқдори 5000 авт/суткадан ошмайдиган, иккита 
бўлакли, қатнов кенглиги 7,5 м, йўл ёқасининг кенглиги 3,0 м, 
аҳоли яшайдиган пунктдан ўтмаган, кўтарманинг баландлиги 1,0 
метрдан ошмайдиган, режада ва кесимда кўриниши таъминланган 
тўғри йўл бўлаги 
эталон йўл қисми 
дейилади.
Бундай йўл бўлагида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси 
ҳайдовчининг, пиёданинг тартибсизлиги ёки транспорт воситаси-
нинг носозлиги оқибатида содир этилган деб ҳисобланади. Авто-
мобиль йўлининг хавфлилик даражаси бу усулда якуний ҳалокатлик 
коэффициенти орқали аниқланади. 
28-§. Автотранспорт воситасини бошқаришда
ҳайдовчининг ҳаракатлари
Инсоннинг психофизилогик хусусиятларини унинг организми-
даги жисмоний ва руҳий жараёнлар белгилайди. Бундай хусусият-
ларга қабул қилиш, эътибор ошириш, фикр юритиш, эсда сақлаш, 
ҳис этиш, ирода ва шахснинг ўзига хос хусусиятлари киради, 
Ҳайдовчи иш фаолияти жараёнида ҳар хил ишларни бажари-
шига тўғри келади. Жумладан, у ўз сменадошидан машинани қабул 
қилиб олиши, уни йўналишга чиқишга тайёрлаши, керакли ҳужжат-
ларни расмийлаштириши, ёқилғи қўйиши, транспорт воситасини 
бошқариб, йўловчи ёки юк ташиши, юкларни ортиш-туширишни 
кузатиши (айрим ҳолларда бу ишда ўзлари иштирок этадилар, иш 
охирида автомобилни сменадошига топширади) ва ҳ.к. Лекин ушбу 
ишларнинг ичида ҳайдовчи учун энг асосийси автомобилни бошқа-
ришдир.
 
Автомобиль бошқариш жараёни
ҳайдовчини транспорт 
воситаси, йўл ва теварак-атрофдаги муҳит билан боғлаб, бир бутун 
тизимни ташкил қилади. Бу системанинг барча ташкил этувчилари 
бир-бири билан боғлиқ. Ҳайдовчи доимий равишда йўлдаги нарса-
ларга (автомобиль, пиёда, светофор, йўл белгилари), атроф-муҳит 
ҳолатини (ҳарорат, намлик, ёритилганлик) назорат қилади. Ҳайдов-
чи бажараётган иши моҳиятидан келиб чиқиб, ўзи ва транспорт 
воситасининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиш 


406 
тартиби (тезлик, йўналиш)ни белгилайди. Бундан ташқари, ўз 
хатти-ҳаракатларини назорат қилиб, ҳаракатланиш режими кўзла-
ганидан четга чиқса уни тузатади. 
Ҳайдовчи-Автомобил-Йўл тизимида асосий буғин (звено) 
ҳайдовчи
ҳисобланади. Автомобилни бошқариш пайтидаги ҳай-
довчининг иш жараёнларини бошқа мураккаб машиналар оператор-
лари фаолиятига ҳам ўхшатиш мумкин (учувчи, ягона энерго тизим 
бошқариш пулти навбатчиси). Улар томонидан қабул қилинадиган 
қарорлар эса ахборотларни қайта ишлаш, хулоса қилиш, бошқариш, 
назорат қилиш амалларидир. Лекин ҳайдовчининг иш фаолиятидаги 
бошқариш усуллари бошқа турдаги операциялардан тубдан фарқ 
қилади. Бошқа операторлар ахборотни приборлар кўрсатмасидан 
олса, ҳайдовчи бевосита йўл вазиятини кузатиб боради, прибор-
лардан оладиган ахборот у учун иккинчи даражали ҳисобланади. 
Ҳайдовчи оладиган ахборотларнинг характери ва ҳажми тез-тез 
ўзгариб туради. 
Ахборотнинг катта оқими ёки унинг жадал ўзгариши, (масалан, 
интенсив ҳаракатланишда) уни ўз вақтида қабул қилиш, қайта 
ишлаш ва тўғри хулоса чиқариш имконини бермаслиги мумкин. 
Узлуксиз ҳаракатланиш, тақиқловчи ишоралар, йўл белгилари, 
ҳаракат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари оқибатида бузилиб 
туради. Ҳайдовчининг бажарадиган бошқариш амаллари шунчалик 
кўпки, уларни бажаришда бир қисм амаллар хато бажарилиши 
мумкин. Шаҳарларда интенсив ҳаракатланиш шароитида йўналиш-
даги автобус ёки такси ҳайдовчиси иш сменасида (7-8 соат) қарийб 
5,5 минг бошқариш амалларини бажаради. Ахборотни олиш қайта 
ишлашга вақт етмаслиги сабабли шулардан қарийб 20 фоизи хато 
бажариладиган амаллар бўлади. Айниқса, тўсатдан хавфли вазият 
вужудга келганда ҳайдовчи вақт танқислиги натижасида танг аҳвол-
да қолади, кечикиш эса йўл-транспорт ҳодисасига олиб келиши 
мумкин.
Ҳайдовчининг ахборот қабул қилиш хусусияти, йўлда жойлаш-
ган нарсалар, йўл ҳолати, транспорт воситаси ҳақидаги ахборотлар 
ҳайдовчига сезги органлари орқали таъсир этиб, теварак-атрофдаги 
нарсаларнинг инсон онгида алоҳида кўришишларини намоён этади.
Инсоннинг ахборот қабул қилиш хусусиятларига қуйидагилар 
киради: 

кўриш


407 

сезиш;

эшитиш;

тери-мушак тебраниш;

ҳис этиш; 

ҳид сезиш.
Ҳайдовчининг иш фаолиятида 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish