Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари


АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ КУЙИДАГИЛАРГА БУЛИНАДИ



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ КУЙИДАГИЛАРГА БУЛИНАДИ
Махсус автомобиллар
Транспорт автомобиллари
Юк автомобиллари
Йўловчи автобуслари
Автомобиллар
Автопоездлар
Юк кўтара олувчи қобилияти…тоннада
(прицеп тягач,ярим
Энг кам………………..…......
0,5 тонна
прицеп тягачлар)
Кам юк кўтарадиган
.......
5 тонна гача
Ўртача юк кўтарадиган
...
5 тндан 15 тнгача
Энг кўп юк кўтарадиган
..
15 тндан ю
қ
ори
Кузов типи
(фургон, цистерна).
Йўловчи автобуслари
Автобуслар;
Енгил (микро)автобуслар.
.
 
Транспорт жараёнининг самарадорлиги меҳнат ва моддий 
харажатлар билан характерланади ва транспорт воситаларининг 
хавфсизлиги асоси бўлган транспорт воситаларининг конструктив 
ва фойдаланиш хусусиятларига кўп жиҳатдан боғлиқ. 


397 
Транспорт воситаларининг хавфсизлиги ўз ичига комплекс 
конструктив ва фойдаланиш хусусиятларини олиб, уларнинг кўр-
саткичларини яхшилаш натижасида йўл-транспорт ҳодисасининг 
(ЙТҲ) содир бўлиш эҳтимоллигини, уларнинг оғирлик даражасини 
ҳамда атроф-муҳитга транспорт воситасининг салбий таъсирини 
камайтириш кўзда тутилади. 
Ҳаракатланиш хавфсизлигига қуйидаги факторлар таъсир 
кўрсатади: 

автомобиль йўлларининг ривожланганлиги, ҳолати ҳамда 
уларда ҳаракатнинг ташкил этилганлиги ва жиҳозланганлик 
даражалари; 

транспорт воситалари конструкциялари ва техникавий 
ҳолатларидаги камчиликлар ва ҳ.к.
Ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун автомобиллар 
ишлаб чиқарувчи барча давлатларда, шу жумладан Ўзбекистонда 
транспорт воситалари хавфсизлигининг турли конструктив элемент-
ларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ва қонуний актлар ишлаб 
чиқилмоқда. Булар асосан 1958 йилда Женевада қабул қилинган 
ички транспорт доирасидаги БМТ ЕИҚ (Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг Европа Иқтисодий Қўмитаси) қоидаларининг 
талабларига таянади. Бу қоидаларда тормоз тизимига, бошқарув 
қурилмасига, шиналарга, ёруғлик ва сигналлар тизимларига, тева-
рак-атрофнинг кўринишига, кузов конструкцияси ва унинг элемент-
ларига, хавфсизлик тасмаларига, автомобилдаги ўриндиқларга, 
одамларнинг эвакуация қилинишини таъминловчи элементларга ва 
ўт ўчириш бўйича конструктив жиҳозларга, двигатель ишлаб чиқар-
ган чиқинди газларнинг миқдори ва таркибига, ички ва ташқи 
шовқинлар ва бошқаларга қўйиладиган талаблар қайд этилган. 
Ҳозирги пайтда транспорт воситаларининг техник ҳолати 
бўйича хавфсизлик ва уларни текшириш усулларини ўзида мужас-
сам қилган ИИВ ЙҲХББ томонидан республика миқёсида енгил ва 
юк автомобилларини йилда бир марта, автобус ва мўъжаз авто-
бусларни йилда икки марта давлат техник кўригидан жойларда 
мажбурий ўтказилади. 
Автомобиллаштириш жамиятининг иқтисодий юксалишига 
ижобий таъсир қилиш билан бирга, қатор салбий оқибатларни ҳам 
келтириб чиқармоқдаки, уларни ҳал қилиш муҳим аҳамият касб 
этади. Автомобиллаштиришнинг салбий оқибатлари йўл-транспорт 


398 
ҳодисалари натижасида кўплаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари ёки 
тан жароҳатлари олишлари, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари 
натижасидаги кўплаб етказилаётган моддий зарарлар, шаҳар кўча-
лари, аҳоли пунктларидан ўтадиган йўллар минтақасидаги юқори 
даражадаги шовқин, ҳаво бассейнларининг ифлослантирилиши, 
кўчаларни тўхтаб турувчи автомобиллар тўсиб қўйиши ва ниҳоят, 
транспортларнинг ушланиб қолишлари ва ҳаракат тезликларининг 
кескин тушиб кетишидан иборатдир. 
Статистик маълумотларга кўра, баъзан автомобилларнинг тех-
ник носозлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари бўлиши қайд 
қилинади. Бунда асосан транспорт воситасининг тормози, бошқарув 
тизими, шинаси, ҳаракатга келтирувчи агрегат ва механизмлари 
ҳолати кўзда тутилади. Автомобилдаги носоз иситиш, совитиш 
тизими, ҳайдовчи ўриндиғининг ноқулай ҳолати, нотўғри ўрна-
тилган орқа кўринишни тасвирловчи ойна ёки олд кўриниш ойнаси 
тозалагичининг нотўғри ишлаши биринчи қарашда йўл-транспорт 
ҳодисаларини келтириб чиқаришга сабабчи эмасдек туюлади. Аммо 
бу келтирилган камчиликлар ҳайдовчилар психофизалогик ҳолати-
ни ёмонлаштириб, оқибатда йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқи-
шига тўғридан-тўғри сабаб бўлади. Афсуски, амалиётда кўпчилик 
ҳолатларда бундай омиллар автомобилнинг техник носозлиги эмас, 
балки ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида келиб чиққан деб 
қаралади. 
Йўл ҳаракатини ташкил этишда «Автомобиль–Ҳайдовчи–Йўл–
Пиёда–Муҳит» тизимида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг 
асосий гарови – бу ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларига мос 
равишда ҳаракат тартибини танлашдан иборатдир. Ҳозир пайтда 
ЙТҲларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 75-80% йўл-транспорт 
ҳодисалари ҳайдовчиларнинг айби билан содир этилади. Бундан 
ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда вужудга келтирган йўл-транспорт 
ҳодисалари истисно қилинса, унда камида 45-50% фалокатлар 
ҳайдовчининг тартибсиз ҳаракатланиши натижасида бўлади. 
Йўл шароитининг йўл-транспорт ҳодисалари содир этили-
шидаги ўрни тўғрисидаги тадқиқотчилар аниқлаган кўрсаткичлар ва 
статистикаси ҳисобларида келтирилган кўрсаткичлар ўртасида 
катта фарқ мавжуд. Масалан, ўтган асрнинг 80-90-йилларида тад-
қиқотчиларнинг йўл-транспорт ҳодисалари вужудга келишида йўл 
шароитининг 65-75% ўрни бор деб кўрсатган бўлсалар, собиқ 


399 
иттифоқ статистик ҳисоботларида эса 7,1-12,1% деб келтирилган. 
Ўзбекистонда бу кўрсаткич 0,02-0,80% деб аниқланган
Чет давлатларда йўлларнинг ёмонлиги оқибатида қуйидаги 
миқдорда йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сонига нисбатан 
содир этилишини кўришимиз мумкин: Англияда – 6,7%, Испанияда 
– 6.5%, Францияда – 10,8%, Швецияда – 6,1%, Японияда – 17,3%. 
Йўл-транспорт ҳодисаларининг вужудга келишида пиёдалар 
ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш даркор, чунки кўпчилик 
ҳодисаларга пиёдаларнинг автомобиль йўлларининг белгиланмаган 
жойларидан ўтишлари, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бўйича 
амалий кўникмалари йўқлиги сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида 2003-2011 
йиллар мобайнида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини 
таҳлил қилиш натижаси шуни кўрсатмоқдаки, йўл-транспорт ҳоди-
салари қатнашчиларининг умумий сонидан 25-30% болалар ташкил 
этмоқда. Аҳоли пунктидан ўтган автомобиль йўлининг энг хавфли 
бўлаги болалар муассасалари минтақаси (250-300 м) бўлиб, болалар 
иштирокидаги ЙТҲ 50-55% шундай жойларда содир этилади. 
Транспорт воситаларининг тузилиши ва унинг элементларидан 
фойдаланиш жараёнида юқори ишонч билан ишлаши ҳаракат хавф-
сизлигини таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Бизга автомобиль 
курсидан маълумки, ҳаракатланаётган автомобилга бир қанча куч-
лар таъсир этади. Булар: оғирлик кучи, тортиш кучи, тебранишга 
қаршилик кучи, кўтарилишга қаршилик кучи, ҳаво қаршилик кучи, 
тишлашиш кучи ва инерция кучи. Қаршилик кўрсатувчи кучларни 
катта тезлик билан ҳаракатланиш давомида енгиш учун ҳаракат хавф-
сизлигини таъминловчи автомобиль конструкцияси бўлиши керак. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish