Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

кўриш
ва 
сезиш
энг асосий 
қобилиятлар ҳисобланади.
Кўриш қобилияти
орқали ҳайдовчи автомобилнинг йўлдаги 
ҳолатини, буюмларни, уларнинг формаларини, рангини, ўлчамини, 
приборлар кўрсатмасини кўради. Автомобиль агрегатлари шовқи-
нининг товушли ишораларини ҳайдовчи эшитиш органи орқали 
қабул қилади. Гавданинг фазовий ҳолатининг, қўл, оёқларнинг бош-
қариш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини, автомобиль тезлигини, 
ҳаракат йўналишининг ўзгаришини тери-мушак воситасида 
сезиш 
қобилияти
орқали қабул қилади. Автомобиль алоҳида иши йўл 
қопламасининг нотекислик характеристикасини тебранишлар орқали 
қабул қилади. Кабина ҳавоси таркибида ишлатилган газлар, ёнилғи 
буғлари аралашмасини ҳис этиш, иш жойидаги ҳарорат ўзгариши 
эса сезиши орқали қабул қилинади. 
Сезиш қобилияти турли одамларда турлича бўлади. У одам-
ларнинг табиий кўрсаткичлари, ёши тажрибаси, кўникмалари, кас-
бий билими ва бошқа сифатларига боғлиқ бўлади. Тажрибали ҳай-
довчи кўп йиллик тажрибасига таяниб йўлнинг ёритилганлигини 
чекланган жойларда ҳам носоз автомобилга хос бўлган шовқинни 
тезроқ сезади. Шу боис, айтиш мумкинки, инсоннинг сезиш қоби-
лияти унинг тажрибаси ва соғлигининг ҳолатига қараб ўзгаради. 
Ҳайдовчи автомобилни хавфсиз бошқариш учун зарур бўлган 
ахборотларнинг қарийб 85%ни кўриш орқали қабул қилади. Кўриш 
орқали етарли кенгликни, масофани, буюмлар ва улар орасидаги 
масофани баҳолаш мумкин. 
Кўз қорачиғини ўзгартирмасдан илғаш мумкин бўлган кенглик 
кўриш майдони
дейилади.
Бир кўзнинг кўриш майдони оқ буюмни кўрганда ўртача ташқи 
томонга 90 градус, ички томонга 65, пастга 75 ва юқорига 65 градус 
бўлади. Рангли буюмларни кўришда кўриш майдони бироз кам 
бўлади, яъни яшил рангни кўришда у 15%, кўк рангда эса 50%га 
қисқаради. Икки кўз билан кўриш майдони 120-130 градус бўлиб 
амалда автомобилнинг олдини тўла кўриш имконини беради. 


408 
Кўриш майдони доимий бўлмайди: у кенгайиши ва қисқариши 
мумкин. Ҳайдовчи кўриш майдонининг анча қисқариши оқибатида 
муҳим нарсаларни кўрмай қолиши мумкин. (масалан, пиёдани 
кўрмасдан муҳим хатога йўл қўйиши мумкин). Кўриш майдони 
20%дан кўп қисқарган шахсларнинг автомобилни бошқаришига 
рухсат этилмайди. 
 
9-расм. 
Кўзнинг нарсаларнинг ҳар хил узоқликда яққол кўринишини 
кўриш қобилияти 
кўз мослашуви (аккомоданация)
орқали кечади.
Кўздан анча узоқ масофада бўлган нарсаларнинг формасини 
аниқлаш 
кўзнинг кўриш ўткирлиги
дейилади (9-расм). Бу икки нуқта 
ёки чизиқ орасидаги масофани кўзнинг алоҳида қабул қилиши 
билан аниқланади. Энг ўткир кўриш кўзнинг 3-4 градус марказий 
бурчак конусида, яхши кўриш 7-8 градусда, қониқарли кўриш 12-14 
градус бўлади.
Одатда 14 градусдан ташқарида бўлган нарсаларнинг бўлаклари 
ва ранги яхши кўринмайди. Марказий кўриш ўткирлигидан чекка 
кўриш ўткирлиги 4 баробар кам бўлади. Кўриш ўткирлиги меъёрида 
бўлганда ҳайдовчи йўл белгилари ва буюмларнинг формасини аниқ 
сезади. Яқинни кўрувчи (близозоркий) ҳайдовчи приборлар кўрсат-
масини яхши кўради, йўлни ёмон кўради, узоқни кўрувчи (дально-
зоркий) аксинча, йўлни яхши кўради, приборлар кўрсатмасини ёмон 
кўради. 
Объектни кўриш унинг кўринишига боғлиқ. Буюмнинг ташқи 
қиёфаси фарқ қилишини англаш кўриниш дейилади ва у буюмнинг 
ёритилганлигига ва муҳитнинг тиниқлигига боғлиқ бўлади. Буюм-
нинг кўриниш масофа ва даражаси унинг тавсифномаси (характе-
ристика) ҳисобланади. Буюмни атрофдаги нарсалардан фарқ қила 
олишининг энг кам масофаси кўриниш узоқлиги дейилади. 


409 
Кўриниш узоқлиги объектнинг равшанлиги ва асосий ранг 
(фон)га нисбатан кескин фарқи ва ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ. 
Вазият қанча мураккаб бўлса, алоҳида объектларга нигоҳни 
қаратиш учун ҳайдовчи шунча кўп вақт сарфлайди. 
Қоронғи пайтларда йўлни ёритилганлик ёмонлашганлиги 
оқибатида кўз қамашганда кўриш кескин ёмонлашади. Йўлнинг бир 
қисми ва ундаги нарсаларнинг кўпи ёритилмайди ва ҳайдовчи 
учраши мумкин бўлган тўсиқларни фақат тахмин қила олиши 
мумкин. Ёритилган жойларда объектлар тўсатдан пайдо бўлади, 
уларни аниқлашда кўп вақт сарфланади. Қоронғи пайтларда ва 
кўриниш ёмон бўлган пайтларда ва вақтларда ҳайдовчи бир сонияда 
1-2 объектни қабул қилиши (кўриши) мумкин. 
Ҳаракатланиш тезлиги км/с бўлганда 
кўриниш масофаси (м) 
Объект 
40 
60 
80 
Йўл қопламаси (ҳолат) 
25 
43 
57 
Қарама-қарши 
ҳаракатланаётган 
автомобиллар 
200-300 
200-500 
300-500 
Йўлнинг умумий йўналиши 
200-1000 
500-2000 
1000-1500 
Объектнинг фони ва атроф-муҳитдан кескин фарқ қилиши катта 
аҳамиятга эга. Ёзда ҳайдовчи қора йўл фонида узоқ масофада очиқ 
кийим кийган пиёдани кўради, қора кийим кийганни кўрмаслиги 
мумкин, қишда қорли йўл фонида аксинча қора кийимли пиёда 
яхши кўринади, очиқ рангли кийим кийган деярли кўринмайди. 
Қоронғи пайтларда нарсаларнинг рангини деярли сезиш 
мумкин эмас. Улар ранги билан эмас, балки контури ва очиқлиги 
билан фарқ қилади. Кескин фарқ қилиб бўлмайдиган очиқлик 
бўлмаганда ҳайдовчи объектлар контурининг фарқига бормайди. 
Шунинг учун кундузи очиқ ҳаводагига кўра тунда объектларни 
аниқлаш масофаси 2 баробар қисқаради, аммо улар ҳайдовчига 
узоқда тургандек туюлиши мумкин. 
Қоронғи пайтларда йўлнинг ёритилганлиги кескин фарқ 
қилиши сабабли йўлнинг ҳар бир янги қисмига ҳайдовчининг кўзи 
мослашиши керак. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish