Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари


-§. Ҳайдовчининг касбий ишончлилиги



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

29-§. Ҳайдовчининг касбий ишончлилиги 
 
Ҳайдовчининг касбий ишончлилиги кўп жиҳатдан унинг 
интизомлилиги, жавобгарликни ҳис этиши, жамоага муносабати 
каби ахлоқий сифатларига боғлиқ бўлади.
Ҳар бир сменада бир неча марта мураккаб йўл вазиятида ҳай-
довчи хато амалларни бажаради. Тахминан ойда бир марта аварияга 
яқин вазиятга, ўртача ҳар йили эса бир марта у йўл-транспорт 


420 
ҳодисасини содир этиши мумкин. Вазиятни мураккаблиги шундаки, 
унга келадиган ахборот олдиндан номаълум бўлади. Йўлдаги 
вазиятнинг ривожланишида ҳайдовчи ҳеч қачон бошқа ҳайдов-
чиларнинг хатти-ҳаракатини олдиндан била олмайди. Ана шундай 
ноаниқ ахборотга таяниб, у жуда муҳим ва тўғри хулосага келиши 
керак. Ҳайдовчи ўз меҳнат жамоасидан узилган ҳолда меҳнат 
қилади, унда доимо ўзгариб турадиган вазиятни муҳокама қилиш 
имконияти йўқ. Турли шароитларда ишлаш учун у юк ёки йўловчи, 
пиёдалар ҳаёти учун жавобгар эканлигини унутмаслиги керак. 
Ҳайдовчига ҳар хил салбий факторлар таъсир кўрсатади: 
кабинага ишлатилган газлар кириши; қишда совуқ, ёзда иссиқ; 
шовқин ва тебранишлар; йўлнинг қониқарсиз аҳволи, ёмғир, туман, 
қор ва бошқалар. Ана шуларнинг ҳаммаси ҳайдовчи ишини қийин-
лаштиради, тезда чарчатади, мураккаб йўл вазиятларида хатолик-
ларга йўл қўйишига сабаб бўлади. Санаб ўтилган барча факторлар 
ҳайдовчи ишини инсон фаолиятининг энг мураккабликларидан 
бирига айлантиради. 
Ҳайдовчининг касб фаолияти ўзаро боғланган икки талаб билан 
баҳоланади:

биринчидан, ҳайдовчи унумли ишлаши керак, яъни 
автомобиль имкониятидан тўла фойдаланиб, ташиш ишларини тез 
бажариши; 

иккинчидан, у ҳаракатланиш хавфсизлиги талабини бузмас-
лиги, яъни у ишончли ишлаши керак.
Ҳаракатланишда тўсиқлар бўлмаган оддий йўл шароитида, тез, 
ишончли ва унумли ишлашни кўп ҳайдовчилар билади. Мураккаб 
йўл шароитида энг ишончли ҳайдовчилар унумли ишлай олади. 
 
Чарчаганда реакция вақтининг ўзгариши эътибор турғунлиги 
ўзгариши ва ахборотни қайта ишлаш тезлигининг ўзгаришига боғлиқ.
Смена бошланганда ишорани аниқлаш ва жавоб амалининг 
шаклланишига кетадиган вақт унча катта эмас. Смена ўртасида 
реакция вақти энг кам кўрсаткичдан икки марта ва ундан кўпроқ 
ошиши мумкин. Айниқса, реакция вақтининг кучли ўзгариши 
ҳайдовчиларда иш сменаси охирида транспорт воситасидан бўш 
йўлларда ҳаракатланганда, шунингдек ҳаракатланиш интенсивлиги 
соатига 300 автомобилдан ошадиган йўлларда кузатиш мумкин. 
Ҳайдовчи соғлиги бироз ёмонлашганда ёки бироз спиртли ичимлик 
истеъмол қилганда ҳам реакция вақти ошади. 


421 
Касб стажи кўп бўлган ҳайдовчиларда эътиборни тақсимлаш 
кўникмаси яхши ривожланган, хотирасида, одатда, содир бўладиган 
йўл-транспорт ҳодисаларининг кўп маълумотлари сақланади. Демак, 
янги ҳайдовчига қараганда улар ишорани аниқлаш, ахборотни қайта 
ишлаш учун анча кам вақт сарфлайдилар. Доимо шаҳарлараро 
йўналишда, шаҳардан ташқари йўлларда ишлайдиган ҳайдовчилар 
шаҳар шароитида ўрганган ҳайдовчиларга нисбатан тезроқ ахборот-
ни қайта ишлайдилар.
Жиддий йўл вазиятда ҳайдовчининг тез ва аниқ реакцияси 
ЙТҲнинг олдини олишга йўл қуювчи аҳамиятга эга. Айниқса, босиб 
кетиш ёки тўқнашувнинг олдини олишга, фавқулодда тормозлаш 
ёки айланиб ўтишни қўллашда реакция вақти катта роль ўйнайди. 
Пиёдаларни босиб кетиш билан боғлиқ ЙТҲ материаллари таҳлили 
шуни кўрсатадики, 70% га яқин ҳолатда пиёдани босиб ўтгандан 
кейин автомобиль йўлни 1-1,5 м га қисқартириш учун ҳайдовчи 
реакция вақтини 0,1-0,15 сонияга камайтириш етарли экан. Вақтни 
бундай камайтиришга латент даврини қисқартириш йўли билан эри-
шиш мумкин, яъни эътиборни ва вазиятни баҳолаш кўникмаларини 
ошириш учун реакция вақтини махсус стенд ва тренажёрларда 
машқ қилиш билан камайтириш мумкинлиги илмий исботланган.
Тўхтаб турган ёки кўриниш йўналишига кўндаланг ҳаракатла-
наётган объектлар аниқроқ кўринади. Кўриниш йўналиши бўйлаб 
масофани аниқлашга ҳайдовчига тез-тез зарурат бўлади, масалан, 
йўл-йўлакай ёки қарама-қарши автомобилгача кўриниш йўналиши-
га нисбатан бурчак остида ҳаракатланаётган объектларга қараганда 
йўналиш бўйлаб жойлашган объектлар масофасини ўлчаш аниқлиги 
камроқ (айниқса масофа 200-250 метрдан кўп бўлса буни яққол ҳис 
қилиш мумкин). 
Кўриниш йўналишига бурчак остидаги объектлар ҳаракатланиш 
тезлиги қўзғалмас нарсаларга нисбатан, агар у кўриниш йўналиши 
бўйлаб ҳаракатланаётган бўлса, объектни қамраб олган бурчакнинг 
ўзгариши билан аниқланиб, охиргисини аниқлаш даражаси эса 
пастроқ бўлади.
Автомобилнинг ҳаракатланиш тезлиги ошганда ҳам аниқлаш 
даражаси паст бўлади. Автомобиль тезлиги соатига 80 км бўлганда 
соатига 60 км дагидан 30% га кам бўлади, қарама-қарши ҳаракат-
ланаётган транспорт воситаси тезлигини аниқлаш мақсадида ҳай-
довчи нигоҳини 3 сониягача унга қаратиши мумкин, бунда у бошқа 


422 
объектларни кузатишдан беихтиёр тўхтайди. Бу эса жуда хавфли 
ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. 
Йўлакай ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини 
чамалаш, қувиб ўтишга тайёрланиш ва транспорт оқимида ҳаракат-
ланаётганда зарур. Олдинги автомобиль тормозланганини тўхташ 
чироқларининг ёнганидан, агар у ишламаса, олдинги автомобил-
нинг ўлчамлари катталашганидан билса бўлади. Лекин бундай ўзга-
ришни маълум масофадан билиш мумкин, олдинги автомобиль 
ўлчамлари, тормозлаш интенсивлиги ва ҳайдовчининг хусусиятла-
рига боғлиқ бўлади.
Ҳайдовчи учун автомобилда яратилган шароитлар деганда, 
автомобилнинг кабинасидаги ҳайдовчи учун яратилган қулайлик-
ларини тушунилади. Масалан, транспорт воситасидаги аудиоқурил-
малар, ўриндиқнинг қулайлиги, рул чамбарагидаги кучайтиргичлар 
ва бошқа қурилмалар бунга мисол бўла олади. тушунамиз. Транс-
порт воситалардаги бундай қулайликларнинг афзаллиги ҳайдовчи-
ларга ҳаракатланишнинг ҳар хил вазиятларида йўл-транспорт ҳоди-
саларининг олдини олишда катта ёрдам беради. 
Ҳайдовчининг ишончли ишлаши учун унинг объектларгача 
бўлган масофасини, ўзаро узоқлигини, ҳаракат иштирокчилари тез-
лиги ва йўналишини тўғри баҳолай олиши катта аҳамиятга эга. 
Бошқариладиган автомобилга йўл вазиятидаги бу объектлар тўсқин-
лик қилгудек бўлган тақдирда ҳайдовчи уларнинг тафсилоти билан 
қизиқади.
Масалан, қувиб ўтиш учун ҳайдовчи қувиб ўтиладиган автомо-
билнинг ўзиники ва қарама-қарши ҳаракатланадиган автомобил-
ларнинг ўзаро жойлашгани, тезлиги, қувиб ўтиш йўли ва бошқа-
ларга нисбатан баҳолаши керак. Бундай баҳолашсиз автомобилнинг 
ҳаракат йўналишига бирор ўзгартириш қилиш хавфли саналади. 
Қувиб ўтиш пайтида содир этиладиган ЙТҲларини кўпчилиги 
айнан шу санаб ўтилган факторларни баҳолашдаги хатоликлардан 
келиб чиқади. Ҳаракатланишга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган объект-
ларни тормозлаш ёки четлаб ўтиш йўли билан таққослаш билиш 
мумкин. 
Ҳаракат иштирокчилари тезлик ёки масофани тўғри баҳола-
маганда, ҳайдовчининг ҳаддан ташқари кескин тормозлаши ёки 
руль чамбарагини буриб юборишини тақозо этади. 


423 
Объектнинг хавфлилик даражасини билиш учун иложи борича 
вақтлироқ унгача бўлган масофани аниқлаш мумкин. Ҳайдовчи 
учун муҳимроқ бўлган ва яққол кўриниши мумкин объектларгача 
бўлган масофа қуйидагича:
Йўл белгилари (формаси) 
600-250 метр 
Одам 
1350-800 метр 
Енгил автомобиль 
1400-900 метр 
Юк автомобили 
2500-1600 метр 
Габарити катта автомобилларнинг тормозланишини аниқлаш 
аниқроқ ва осонроқ. Интенсив тормозланганда анча узоқ масофадан 
аниқлаш мумкин. Кўриш сезгирлиги ва тормозлаш интенсивлиги 
юқори бўлганда ҳам олдинги автомобиль ҳаракатидаги ўзгаришни 
20 м дан узоқда аниқлаш қийин. Ўртача интенсивликда, тормоз-
лашда, тезлик камайганини сезишнинг энг кўп масофаси 40-60 
метрни ташкил этади. 
Ҳайдовчининг иш тартиби унинг иш жадвали ва графигини 
ҳисобга олган ҳолда ҳафтада 41 соат деб белгиланган. Кунлик иш 
вақтининг узунлиги олти кунлик иш ҳафтасида 7 соатдан ошмас-
лиги, дам олиш куни олдидан эса 6 соат бўлиши керак. Кечки 
пайтда ишлаганда иш муддати бир соатга қисқаради. Соат 22 дан 6 
гача кечки иш вақти ҳисобланади. Иш тартибини корхона маъму-
рияти касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда белгилайди. 
Ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олганда айрим ҳайдов-
чилар тоифаси томонидан кунлик ва ҳафталик иш тартибига риоя 
қилиш имкони бўлмаса, ойлик иш вақти ишбай қилиб белгиланиши 
мумкин. Бунда ҳайдовчиларнинг иш тартиби 10 соатгача бўлиши 
мумкин, вазирлик рухсати ва марказий соҳа касаба уюшмаси билан 
келишилган ҳолда 12 соатгача рухсат этилади. 
Ҳайдовчи эрталаб ишни бошлаганидан 4 соат ўтгандан сўнг 
албатта тушлик учун вақтни режалаштирган бўлиши керак. Туш-
ликнинг вақти 30 дақиқадан 2 соатгача қилиб белгиланади. 
Шаҳарлараро йўналишда ишловчи ҳайдовчиларнинг иш вақти-
нинг давомийлиги бир ҳафтадан ошадиган бўлса, улар асосий иш 
жойига қайтганларидан кейин ҳам (ортиқча ишлаган вақти учун 
олинган дам олиш куни) дам олишлари керак. Кун давомидаги иш 
вақтида алмашиб ишлайдиган ҳайдовчилар учун ишнинг бошла-
ниши ва охири жадвалга асосан бўлади. 


424 
Ҳайдовчининг иш вақти табель, йўл варақаси ва бошқа 
ҳужжатлар асосида ҳисобланади. Ҳайдовчининг иш вақти бошла-
ниши корхонада белгиланган вақтда келиши, тугаши эса авто-
мобилни сақлаш жойига қўйиши билан ҳисобланади. 
Иш вақтидан ортиқча ва жадвалга асосан ишдан бўш вақтдаги 
ортиқча иш ҳисобланиб белгиланган тартибда ҳайдовчига қўшимча 
иш ҳақи тўланади. Ҳайдовчиларга ортиқча иш берилиши бошқа 
имконият бўлмаган тақдирда ва у фақат касаба уюшмаси унинг 
розилиги билангина рухсат этилиши мумкин. Ортиқча иш вақти 2 
кун давомида 4 соатдан, йил давомида эса 120 соатдан ошмаслиги 
керак. 
Байрам кунлари ишлаганлиги учун икки баравар иш ҳақи 
тўланади. 
Ишлаб чиқариш операцияларининг сифати ва суръатларини 
пасайтирмасдан энг кам энергия сарфлаб иш бажарилиши

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish