Iii бўлим. Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/55
Sana23.05.2022
Hajmi2,42 Mb.
#606989
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
Bog'liq
eEMvemeayVr8S05AiVostnJ4SFtojICoItudAzMX

инсон 
қобилияти 
деб аталади. Иш қобилиятини пасайтиришдан ҳайдовчи 
йўл қўядиган хатолар оқибатида келиб чиқадиган йўл-транспорт 
ҳодисалари кам эмас. Иш қобилияти пасайишининг асосий 
сабабларидан бири чарчаш ҳисобланади.
 
Чарчаш
– иш фаолияти натижасида вақтинчалик иш қобилияти-
нинг пасайиш жараёни. Чарчашнинг физиологик муҳити организм-
нинг иш жараёнини секинлаштириш ёки тўхтатишга ишораси бўлиб 
хизмат қилади. Иш қобилияти доимий бўлмасдан, у кун соатлари ва 
ҳафта кунларида қуйидагича ўзгариб туради: 

иш сменаси давомида; 

ҳафта кунларида. 
Чарчашнинг дастлабки аломатларига қуйидагилар киради: 

эснаш; 

гавда оғирлигини сезиш; 

эътиборини йиға олмаслик; 

қон босими ва пульсни ўзгариши. 
Биринчи даврда ҳайдовчининг иш қобилияти ошиб боради. Бу 
одатда 1-1,5 соат, ундан кейин оптимал иш натижаларига эриши-
лади ва энг кам ЙТҲ содир этилади. Иш қобилияти кейинги пасайи-
шининг олдини олиш учун тушликда танаффус қилинади. Иш қоби-
лияти даражаси иш кунининг иккинчи даври биринчисига қараганда 
бироз паст, лекин ўзгариш характери такрорланади. Шунингдек, иш 
қобилияти ўзгариши ҳафта кунларида ҳам ўзгариб боради. Яхши 


425 
кўрсаткичлар душанбадан пайшанбагача бўлади, жума ва шанба 
кунлари иш қобилияти бироз пасаяди. Чарчаш оқибатида олдин 
шаклланган малакалар бироз тарқоқ бўлади. Масалан, чарчаш 
ҳайдовчида гавда ҳолатининг ўзгаришида намоён бўлади. Чарчаган 
ҳайдовчи бошқариш усулларини аниқ бажара олмайди.
Кун давомида ҳайдовчи жуда турли хил шароитларда, шу 
жумладан ҳар хил интенсивдаги транспорт оқимида ишлашга тўғри 
келади. Шунинг учун у ҳиссиётларини ўзгартиришга қодир бўлиши 
керак. Осойишта ҳаракатдан интенсив ҳаракатга кескин ўтиш 
ҳайдовчи учун хавфли бўлиши мумкин. Масалан, осойишта кўчадан 
интенсив ҳаракатли йўлга чиқишда ҳайдовчи олдиндаги ҳаракат-
ланиш шароитининг кескин ўзгаришига ўзини ичкаридан тайёрласа, 
шароитга мослашиши анча осон кечади. Ҳар қандай йўл шароити 
ўзгаришларига тайёр турган эътиборли ҳайдовчи хавфли вазиятда 
ҳам хатога йўл қўймаслиги мумкин. Бундай хатти-ҳаракатлар 
натижасида кучли ирода билан маълум вақт иш қобилиятини талаб 
даражасида сақлаш мумкин. Аммо ҳар қандай уринишлар туфайли 
қўшимча энергия сарфланади ва пировард натижада чарчаш 
оқибатида хатолар такрорланиши тезлашади.
Иш куни давомида йиғилган чарчаши дам олгандан кейин ўтиб 
кетади. Кечки ухлашдан кейин чарчаш ҳисси кетмаса ёки одатдаги-
дан анча олдин чарчоқлик сезилса, бу ўта чарчаш аломатидир. 
Ўта чарчаш
уйқунинг етарли бўлмаганлиги сабабли бўлиши 
мумкин. Ҳар куни 12 соат ва ундан ортиқ ишлайдиган ҳайдовчи-
ларда ўта чарчаш ривожланади.
Ўта чарчаш аломатларига қуйидагилар киради: 

иштаҳа йўқлиги; 

хотира ёмонлашуви; 

бош оғриғи; 

умумий ланжлик; 

уйқусизлик; 

серзарда бўлишлар.
Ўта чарчашнинг олдини олиш – бу иш шароитини тўғри ташкил 
қилиш ва тўла қонли дам олишдир.
Уйқусирашни бартараф этиш учун йўловчилар билан суҳбат-
лашиш, мусиқа қўйиш, туршак истеъмол қилиш тавсия этилади ва 
булар, албатта, транспортни бошқаришга халақит бермаслиги керак. 
Иш куни давомида, меҳнат ва дам олиш кетма-кетлигига риоя 


426 
қилиш керак. Агар иш 3-5 соат давом этадиган бўлса, тахминан бир 
соатда 5-10 дақиқалик танаффус қилиб қисқа муддатли бел, қўл, оёқ 
учун жисмоний машқлар бажарилади. Иккинчи, тўртинчи иш соат-
ларидан кейин албатта иссиқ чой ёки кофе ичиш лозим. Ҳайдовчи 
учун тўғри ташкил қилинган овқат муҳим аҳамиятга эга. Овқат 
вақтини ўзгартириш сифатсиз овқатланиш, тез чарчаш ва касалла-
нишга олиб келади. Иссиқ овқат ўрнига совуқ овқат тамадди қилиш 
мақсадга мувофиқ эмас. Узоқ масофаларга қатнайдиган ҳайдов-
чиларга иссиқ овқатни ўзи билан бирга олиш тавсия қилинади. Иш 
вақти ва дам олишни тўғри ташкил этиш чарчашга қарши кураш-
нинг асосий воситаси ҳисобланади.
Ҳайдовчининг соғлиги ёмонлашганда алкоголь ва наркотик 
моддалар истеъмол қилинганда кучли руҳий ҳаяжонланиш ва хафа-
гарчиликдан кейин иш қобилияти пасаяди. Салбий ҳиссиётларни 
камайтириш учун аутоген машқларни бажариш тавсия этилади. 
Яъни у йўлга чиқиш олдидан хаёлан ўйлайди: «Мен бугун хотир-
жам, эътиборли, тартибли бўлишим керак, шунда мен йўл-транс-
порт ҳодисасини содир этмайман».
Жиддий ҳолатларда шу сўзларни такрорлаш ҳиссиётлардан, 
ишончсизликдан қутилишга ёрдам беради. Ҳайдовчининг иш 
қобилиятини сақлашда унинг иш ўрни ва уни тайёрлаш, кабинаси-
даги микроиқлим катта таъсир кўрсатади. Ойналарнинг кирланиши, 
шикастланиши ёки тўсиб қўйилиши, ҳар хил буюмларнинг осиб 
қўйилиши кўриш шароитини чеклайди ва уни тез чарчатади. 
Кабинанинг микроиқлими ҳаво ҳарорати, намлиги ва авто-
мобиль тезлиги билан характерланади. Ҳаво ҳарорати +15.....+25C
o
бўлиши керак. Ҳароратнинг пасайиши ҳаракатнинг тезлиги ва 
аниқлигини камайтиради, ҳароратнинг баландлиги эса ҳайдовчини 
тез чарчатади, эътиборини пасайтиради, реакция вақтини оширади. 
Кучли иссиқликда кабина ҳароратини пасайтириш учун шамолла-
тиш яхши фойда беради. Юқори ҳароратда катта намлик ҳам одам 
гавдасининг қизиб кетишига олиб келади. Ҳароратнинг пастлиги 
совқотиш ва шамоллашга олиб келади. Кўпчилик одамлар учун 
ҳаво намлиги 30-70% меъёр ҳисобланади. 
Ҳайдовчи ўқиш жараёнида қанчалик яхши тайёрланган, меҳнат 
фаолияти давомида билими ва кўникмалари ривожлантирилган 
бўлса, унинг меҳнат маҳсули натижаси, йўловчи, юк, транспорт 
воситасининг ҳолати шунчалик яхши бўлади. 


427 
Профессионал ҳайдовчиларнинг кунлик иш фаолияти автомо-
биль бошқариш билан боғлиқ бўлганлиги учун улар хоҳишидан 
қатъи назар, уларнинг автомобиль бошқариш кўникмалари ва 
йўлларда ҳаракатланиш қоидалари тўғрисидаги билимлари ошиб 
бораверади.
Ҳаваскор ҳайдовчилар вақти-вақти билан автомобиль бошқар-
ганликлари сабабли уларнинг билим ва кўникмалари тўғрисида 
фикрлаш бироз мураккабдир. Айрим ҳайдовчилар қиш мавсумида 
бир-икки марта автомобиль бошқарганликлари сабабли учун 
сирпанчиқда автомобиль бошқаришда етарли малака бўлмайди ва 
айнан шундай ҳайдовчилар ҳаракатланиш хавфсизлиги учун ўта 
хавфли ҳисобланадилар. 
Барча ҳайдовчилар учун йил фаслларининг ўзгариши катта 
синов ҳисобланади. Ёз давомида одат тусига кирган бошқариш 
усуллари биринчи қордаёқ иш бермаслиги мумкин. Пневматик 
тормоз тизимидаги конденсат, совитиш тизимидаги сув, иситгич ва 
бошқалар дарҳол ўзининг инжиқликлари билан намоён бўлади. Бу 
муаммоларни ўз вақтида ишбилармонлик билан ҳал этиш ҳамма 
ҳайдовчиларнинг қўлидан келавермаслиги сабабли ҳаракат даврида 
ҳайдовчи эътиборининг бўлинишига сабаб бўлади. Қиш мавсумида 
одат тусига кириб қолган усуллар ҳар қандай вазиятда автомобилни 
ишончли бошқариш учун доимий равишда касб маҳоратини ошириб 
бориши керак. 
Ҳайдовчининг иш стажи ошган сари унинг малакаси ҳам ошиб 
боради. Ҳайдовчи автомобилини ҳар хил йўл шароитларида ва тўрт 
фаслда бошқарган сари унинг касбга бўлган кўникмалари ҳам ортиб 
бораверади.
Ҳайдовчи автомобиль оқими катта бўлган йўлларда транспорт 
воситасини бошқарса, унинг ҳаракатланиш хавфсизлигига бўлган 
кўникмалари янада ортиб боради. Натижада унинг касб маҳорати-
нинг кўрсаткичи стаж кўрсаткичи билан бир вақтда ўсиб боради. 
Ҳайдовчилик касби энг мураккаб касблардан бири бўлиб, 
доимий хавф-хатар билан боғлиқ. Ҳайдовчи меҳнатининг мураккаб-
лик даражасини автомобиль бошқариш жараёнида унга таъсир этув-
чи турли хил ҳолатлар ва уларни бартараф этиш учун кўриладиган 
чора-тадбирлар билан баҳолаш мумкин. Автомобилни бошқариш 
жараёни кетма-кет содир этиладиган занжирли реакцияга ўхшайди. 
Яъни кетма-кет учраб турадиган светофор ишоралари, товушли 


428 
ишоралар, йўл чизиқлари ва белгилари, бошқа ҳайдовчиларнинг 
хатти-ҳаракатлари кабиларга ҳайдовчи ўз вақтида амал қилиши 
лозим. 
Ҳайдовчи реакциясининг турғунлиги фақат унинг жисмоний 
хусусиятларига боғлиқ бўлмасдан, балки чарчаш даражасига ҳам 
боғлиқ бўлади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда ҳайдовчининг 
иш ва дам олиш тартибига риоя қилиши авариясиз ишлашнинг 
муҳим омилларидан бири ҳисобланади. 
Ишлаб чиқариш йиғилишларида, конференция ва кечаларда 
илғор ҳайдовчиларнинг иш тажрибаларини ўртоқлашиш, тажрибали 
ҳайдовчиларнинг ёш ҳайдовчилар билан суҳбатлашишини, уюш-
тириш лозим. Автомобилни хавфсиз ва тежамкор усуллар билан 
бошқаришни тарғиб қилишда деворий газета, фотобюллетенлар, 
маҳаллий радио ва телевидениедан кенг фойдаланиш самарали иш 
усулларидан ҳисобланади. 
Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларининг қайси бўлимини бил-
маслик ёки нотўғри талқин этиш оқибатида хатоликларга йўл 
қўйган ҳайдовчиларнинг билимини текшириш зарур. Бундай текши-
рувлар ҳаракат хавфсизлиги хонасида техник воситалар ёрдамида 
ўтказилади. Ҳаракат хавфсизлиги қоидалари бузилишига йўл 
қўйган ҳар бир ҳайдовчи қайси бўлимни нима сабабдан бузган-
лигини ҳақида тушунтириш хати ёзади. Ҳайдовчи билан суҳбат 
ўтказилгандан кейин албатта тегишли чора белгиланиши керак. 
Ҳайдовчилар, транспорт воситаларининг узел ва агрегатларини 
таъмирлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигига ўз улушини қўшган уста-
лар, муҳандис-техникларни тақдирлаш қуйидаги турларга бўлинади: 

буйруқ билан ташаккурнома эълон қилиш;

фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;

фахрий китоб ёки китобга киритиш;

қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

санатория ва оромгоҳларга пулсиз йўлланма бериш;

пул мукофоти бериш;

меҳнат таътилини ёз ойларига олишга имтиёзлар бериш.
Узоқ вақт давомида авариясиз йўл ҳаракати қоидаларига ва 
меҳнат интизомини бузмасдан ишлаб чиқаришда ижобий натижа-
ларга эришиб келаётган ва жамоа ишларида фаол қатнашадиган 
ҳайдовчилар
 
«Авариясиз иши учун» кўкрак нишони билан тақдир-
ланиши мумкин. Тақдирлаш жамоанинг умумий йиғилишида танта-


429 
нали равишда бўлиши керак. Биринчи даражали кўкрак нишони 
автобошқарма раҳбарияти, иккинчи ва учинчи даражали нишон эса 
корхона маъмурияти томонидан топширилади. 
Ҳайдовчилар касб малакасини оширишга йилдан-йилга эътибор 
кучайиб бормоқда: ўқитиш режасини мукаммаллаштириш, ўқув, 
ашёвий базани мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва усталар малакасини 
ошириш, автодромларни жиҳозлаш ва у ерда бўлғуси ҳайдовчи-
ларнинг дастлабки ўрганиш машқларини сифатли ўтказиш каби 
ишлар амалга оширилмоқда. 
Бўлғуси ҳайдовчилар сифатини ошириш билан бирга, ҳайдовчи-
лик гувоҳномаларини бериш талаби ҳам ошиб бормоқда. 2007 йил 1 
мартдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил декабридаги 
156-сонли ҳамда 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли Қарорларига 
асосан, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари 
ҳайдовчилигига номзодларни имтиҳондан ўтказиш ва уларга янги 
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тартиби тўғрисида 
Низом амал қила бошлади. Мазкур Низомда асосан ҳайдовчилар 
малакасини оширишга эътибор қаратилган. 
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун давлат йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бошқармаси (ДЙҲХ) рўйхатга олган ўқув ташкилот-
ларидан бирида ўқиши ҳамда ўқиш якунлангандан сўнг узоғи билан 
6 ой муддат ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 
ДЙҲХХдан имтиҳондан ўтиши шарт. ДЙҲХ бошқармаси гуруҳлар-
ни рўйхатга олиш пайтида ўқув жараёнининг сифатини текширади, 
зарур бўлганда муҳандис-муаллимларни ишдан четлаштиради. 
Йўлларда ҳаракатланиш қоидаларидан олинадиган назарий имтиҳон 
аппаратлар ёки имтиҳон билетлари орқали оғзаки олиниши мумкин.
Автомобилни бошқариш амалий имтиҳони 2 босқичда олинади:

автодром ёки ёпиқ майдончада;

ҳаракатланиш интенсив бўлган шаҳар маршрутларида. 
Бунда жарима баллар тизими амал қилади. Йўл қўйилган хато 
мураккаблигига қараб жарима балларининг сони ошиб бораверади. 
Ҳар иккала босқич жарима балларнинг йиғиндиси 100 балдан ош-
маслиги керак.
«А»
 
тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини 
берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишни истаган шахсларга 
мустақил тайёргарлик кўрган ҳолда ДЙҲХ бўлимларида имтиҳон 
топширишга рухсат этилади. 


430 
Ўқув режаси ва дастурларида автомототранспорт воситаларини 
бошқариш фанлари киритилган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, 
техника билим юртлари ва бош бошқарма билан келишилган ҳолда, 
махсус дастурлар асосида «B», «BC» тоифаларидаги автомототранс-
порт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи махсус курсларни 
ташкил этадилар. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини «автотранс-
порт муҳандис», «автотранспорт техниги» ихтисослиги бўйича 
тугатган шахсларга «А», «В», «ВС» тоифали, автотранспорт восита-
ларининг тузилиши бўйича дастурда тегишли фанлар кўзда тутил-
ган бошқа олий ва ўрта махсус ўқув юртларини битирган шахсларга 
эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 
декабрдаги 325-сонли Қарорига мувофиқ 6 ой муддат ичида «А», 
«В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар 
топширишга рухсат этилади. 
Ўқув муддати якунида мототранспорт ва кажавали мотоцикл-
ларни бошқаришга 16 ёшга тўлган; енгил ва юк автомобилларни 
бошқаришга 18 ёшга тўлган; трамвай, троллейбус, такси ва автобус-
ларни бошқаришга 21 ёшга тўлган шахсларга ижозат берилади. 
Мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларга, истисно 
тариқасида, автобусларнинг бошқарилишига 19 ёшга тўлганларидан 
кейин рухсат берилади.
«ВС», «С» ёки «Д» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга 
бўлган, ҳайдовчилик соҳасида иш фаолияти бир йилдан кам бўлма-
ган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охири 24 ой мобайнида 
автомобиль бошқарган) ўқув юртларида тегишли дастурга мувофиқ 
қайта имтиҳонларни топширган ҳайдовчиларга «Е» тоифадаги 
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади. Ҳайдовчилик 
гувоҳномаси «В» ёки «С» тоифаларига оид транспорт воситаларини 
бошқариш ҳуқуқига эга бўлган, иш фаолияти 2 йилдан кам бўлма-
ган (шахсий автомобиль ҳайдовчилари учун охири 24 ой мобайнида 
автомобиль бошқарган), ўқув юртларида дастурга мувофиқ қайта 
тайёргарликдан ўтган ва ДЙҲХ РИБ (ТРИБ) бўлинмаларида 
назарий ва амалий имтиҳонларни топширган ҳайдовчиларга «Д» 
тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилади. 

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish